Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19636 Термез шаҳар ҳокимияти 06/07/2020 21/07/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Термиз шаҳар маҳаллий бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-19636

 Термиз шаҳар маҳаллий бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини ташкил этиш, харажатларни соҳалар бўйича тўғри тақсимлаш орқали маблағларнинг иқтисод қилинишига эришиш, кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,  

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Термиз шаҳар ҳокимлиги Молия бўлимининг шаҳар бюджети харажатларининг ёйилмасига 2020 йилнинг 2-чораги бўйича ўзгартириш киритиш тўғрисидаги тақдимномаси инобатга олинсин.

2.  Сурхондарё вилояти халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгаши 2019 йил
 18-декабрдаги “Термиз шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги  203/41-05-сонли қарори билан тасдиқланган маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2020 йил 2-чоракдаги харажатлари ёйилмаси учун иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Киритилаётган ўзгартиришлар шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2020 йил тасдиқланган харажатлар ёйилмасига
0,1 фоиз миқдорида эканлиги эътироф этилсин.

 4. Шаҳар Молия бўлими (А.Сафарқулов)га шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2020 йил 2-чоракдаги харажатлар ёйилмаси учун иловага мувофиқ ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.А.Элламанов зиммамсига юклатилсин.

 

 

   Шаҳар ҳокими                                                               И.Худойбердиев

Umumiy takliflar: 0

181