Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19623 Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi 06/07/2020 21/07/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИНИ ИНВЕНТАРИЗАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИНГ 1-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-19623

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг

Қарори

Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандиГа ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги  368-сон «Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси
қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандидаги “радиоактив моддалар — таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалардеган сўзлар радиоактив моддалар — ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                                 Раис                                                  Б. Гулямов

 

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил __________,

_________-сон

 

Umumiy takliflar: 0

172