Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19600 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 05/07/2020 20/07/2020 2

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-19600

Цементни импорт асосида республикага олиб киришда хўжалик юритувчи субъектларга қулайлик яратиш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан узлуксиз таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлигининг цемент божхона расмийлаштирувларини такомиллаштирилган тартибда “яшил йўлак” тизими асосида амалга ошириш амалиётини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Цементни “яшил йўлак” тизими орқали божхона расмийлаштируви қуйидаги тартибларнинг бирини қўллаш орқали амалга оширилиши мумкин:

цемент тўпи божхона чегарасига келгунига қадар импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект томонидан ихтиёрийлик асосида унинг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади, бунда маҳсулотнинг эркин муомалага чиқарилиши тегишли мувофиқлик сертификати олингандан сўнг амалга оширилади;

охирги ўн икки ой давомида берилган мувофиқлик сертифати асосида (амал қилиш муддатидан қатъий назар) цемент божхона чегарасига олиб келгандан сўнг “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида маҳсулотни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун берилган аризанинг сертификатлаштириш органи томонидан қабул қилиниши
ва синовлар ўтказиш учун шартнома тузилиши маҳсулотнинг эркин муомалага чиқарилишига асос бўлади, бунда лаборатория синовларининг натижаларига кўра синов баённомаси берилади;

сертификатлаштириш органи билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартнома доирасида цементни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш органи томонидан даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказилади.

3. Белгилаб қўйилсинки:

лаборатория синови натижаларига кўра цемент белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда, бу тўғрисида бир кун муддатда сертификатлаштириш органлари томонидан хўжалик юритувчи субъект ва тегишли давлат органлари хабардор қилинади;

белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цемент реализация қилинган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект томонидан маҳсулот реализациясидан тушган тушум харидорларга қайтарилади ёхуд харидорларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда республика бюджетига олиб қўйилади;

белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цементни олиб кирган хўжалик юритувчи субъект олти ой муддат давомида ушбу маҳсулотни олиб киришда “яшил йўлак” тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

4. “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) сертификатлаштириш органларининг хабарномасига кўра белгиланган талабларга номувофиқ бўлган маҳсулотни реализация қилишни ва ундан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ҳамда мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган маблағларни харидорларга ёхуд бюджетга қайтариш тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.

Кўрсатмани бажармаганлик учун хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

5. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган цементни реализация қилиш натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарар, цементни импорт асосида олиб кирган хўжалик юритувчи субъектлардан суд тартибида ундирилади.

6. Белгилансинки:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлик учун хўжалик субъектларга божхонада расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган маҳсулот қийматининг 25 фоизи, ушбу ҳолат такроран содир этилганда 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилади;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни реализация қилганлик учун сотилган цемент тўпининг қийматидан 25 фоизи, ушбу ҳолат такроран содир этилганда 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилади;

сертификатлаштириш органи цементнинг мувофиқлигини баҳолаш қоидаларини бузганлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳолат юзасидан кўрсатилган хизмат қийматининг 5 баробари ва ушбу ҳолат такроран аниқланганида 10 баробари миқдорида ушбу сертификатлаштириш органига жарима қўлланилади, шунингдек олти ой мобайнида цементнинг мувофиқлигини баҳолашга йўл қўйилмайди.

Ушбу жарима маблағлари Департаментнинг Молия вазирлиги ғазначилигида очилган бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади.

Департаментга маҳсулотларни назорат тартибида харид қилиш
ва уларни лаборатория синовлари харажатларини жарима маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Департамент билан биргаликда:

ички бозордаги цемент маҳсулотлари сифатини ўрганиш мақсадида назорат харидларини амалга оширсин ва маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиб борсин;

истеъмол бозорида цемент белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган ҳолатлар бўйича мувофиқлик сертификатини бекор қилиш чораларини қўрсин.

8. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ички бозорда цемент маҳсулотларини реализация қилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баробари миқдорида жарима қўллашга рухсат берилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда 2021 йилнинг 1 апрелидан сифатсиз маҳсулотларни хавфни таҳлил этишни кўзда тутувчи “Истеъмол бозорларидаги маҳсулотлар тўғрисида” дастурий таъминотини жорий этилишини таъминласин.

10. Департамент, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқ цемент ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги талаблари бузилишига олиб келган ҳолатлар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти

 

                                    Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил «___» ______даги ПҚ-____–сон қарорига
илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида»ги ПҚ-4419–сон қарорининг 1-бандида бешинчи ва олтинчи хатбошлари қуйидаги тахрирда баён этилсин:

«Ўзстандарт» агентлигининг 1-илова назарда тутилган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарини тугатиш ҳамда ушбу тугатиладиган давлат корхоналарининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича вориси этиб таалуқлилиги бўйича «UzTest» ва «ЎзММИ» давлат корхоналарини белгилаш;

тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи билан «ЎзММИ» давлат корхонасига беғараз бериш ҳамда бошқа мол-мулклари ва активлари белгиланган хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича «ЎзММИ» ва «UzTest» давлат корхоналарига белгиланган тартибда устав жамғармасини ошириш орқали беғараз бериш ҳисобига, шунингдек, барча мол-мулклар, активлар ва мулк ҳуқуқлари корхоналар устав капиталига киритилиши ва оператив бошқарувга олиниши, бошқа асосларда берилиши ва қабул қилиниши билан боғлиқ операциялар бўйича солиқлар, дивидендлар ва ажратмалар ҳисобланмасдан «UzTest» давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини 2-иловага мувофиқ, «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳудудий филиалларини 3-иловага мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 октябрдаги «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 342-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 13-банд учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон миллий метрология институти» ДК, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» ДК ҳамда уларнинг ҳудудий филиаллари ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар.».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 348-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон):

а) 1-иловада 46-банд биринчи хатбошисидаги «Ўзстандарт» агентлигининг марказий аппарати» сўзларидан кейин «ва Департамент» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-иловада:

12-банди қўйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«д) Департаменти томонидан товар ва махсулотларни техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги меёърий хужжат талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари хисобидан махсулотлар хариди ва конкурс асосида танлаб олинадиган аккредитланган синов лабараторияларида йиллик синовларини харажатларини қоплашга йўналтириш.»;

14-банди:

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошлари билан тўлдирилсин:

«маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, реализация қилишда ва сақлашда техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягоналигини ва ўлчашларнинг тўғрилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, мувофиқлик сертификатларини амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади;

мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни берган сертификатлаштириш органлари мувофиқликни баҳолаш қоидалари мажбурий талаблари бузилиш ҳолатларини аниқланганда хужжатлар тўпламларини чақиртириш;».

ўн тўққизинчи - йигирманчи хатбошлари тегишинча йигирма биринчи – йигирма иккинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида 2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419–сон қарорига киритиладиган ўзгартириш тўғрисида
 

Т/р

Амалдаги тахрир

Таклиф этилаётган тахрир

Изох

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш
ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида
» 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419–сон қарори

1.

1-банд ва олтинчи хатбоши:

 

«Ўзстандарт» агентлигининг
1-иловада назарда тутилган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарини тугатиш;

 

 

 

 


 

тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари негизида «UzTest» давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини 2-иловага мувофиқ, «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳудудий филиалларини 3-иловага мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

 

1-банд олтинчи хатбоши:

 

«Ўзстандарт» агентлигининг 1-илова назарда тутилган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарини тугатиш ҳамда ушбу тугатиладиган давлат корхоналарининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича вориси этиб таалуқлилиги бўйича «UzTest» ва «ЎзММИ» давлат корхоналарини белгилаш;

 

тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари негизида «UzTest» давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини 2-иловага мувофиқ, «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳудудий филиалларини 3-иловага мувофиқ ташкил этиш ва беғараз мулкларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

 

Тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари томонидан тузилган шартномалар ва бошқа мажбуриятлар ижросини таъминланмай қолишини олдини олиш мақсадида буютмачилар (мажбуриятлар) олдидаги жавобгарликни ошириш зарурдир.

Бугунги кунда тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларнинг дебитор қарздорлиги 3,6 млрд.сўм ва кредитор карздорликлари 8,7 млрд.сўмни ташкил этиб, кредитор қарздорликнинг дебитор қарздорлик ҳисобига қопланмай қоладиган қисми, яъни амалдаги қонунчиликга асосан тугатилаётган корхонанинг мулклари сотилган ҳолда тўланиши керак бўлган қарздорлик миқдори 5,1 млрд.сўмни ташкил этмоқда. Шу сабабдан, давлат корхоналарини тугатиш ишларини ўз вақтида якунлаш ҳамда уларнинг мулкларини арзон баҳоларда сотиб юборилишини олдини олиш мақсадида ушбу корхоналарни мулки берилаётган корхоналарни ворис сифатида кўрсатилиши мулкга қаратилган мавжуд қарздорликларни тегишли графиклар асосида фаолият давомида бўлиб тўлаш имкониятини яратади.

Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари балансидаги давлат мулки бўлган асосий воситаларни «Ўзстандарт» агентлиги ёки унинг қуйи корхоналарига колдиқ баланс қийматида (қайта баҳолатмаганда) берилишида ҳисобли жами 26,5 млрд.сўм (18,6 млрд.сўм ҚҚС ва 7,9 млрд.сўм дивиденд) миқдорида солиқ мажбурияти юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг
239-моддасига биноан юридик шахс тугатилганда, акциядорга ёки иштирокчига товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) қўшимча қиймат солиғи бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланма маблағларига киритилади ҳамда тугатилаётган корхонада акциядорга ёки иштирокчига берилаётган товарлардан 15% ҚҚС солиғи вужудга келади.

Шунингдек, солиқ кодексининг
41-моддасига биноан тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар берилиши дивиденд деб эътироф этилиши келтирилган. Давлат корхоналари олган соф фойдасидан давлат бюджетига камида 50% миқдорида ажратма тўланиши белгиланган.

Ҳисоб-китобларга кўра тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари балансидаги давлат мулки бўлган асосий воситаларни «Ўзстандарт» агентлиги ёки унинг қуйи корхоналарига колдиқ баланс қийматида (қайта баҳолатмаганда) берилишида ҳисобли жами 26,5 млрд.сўм (18,6 млрд.сўм ҚҚС ва 7,9 млрд.сўм дивиденд) миқдорида солиқ мажбурияти юзага келмоқда.

Республикадаги юзага келган карантин ҳолати оқибатида тизим корхоналарида айланма маблағларни етишмаслиги, давлат корхоналаридаги ликвид активларини арзон баҳоларда сотувга қўйилишига, бу эса фаолиятни амалга оширилишида салбий ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлади.

Шунинг билан бирга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизим корхоналарига оператив бошқарув ҳуқуқи учун тақдим этилган давлат мулклари (бино ва иншоотлар) учун ортиқча солиқ ва дивиденд ҳисобланиши тизимдаги давлат корхоналарининг молиявий ҳолатини ёмонлашишига олиб келади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон “Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

1.

13-банд учинчи хатбоши:

“Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар.

13-банд учинчи хатбоши:

“Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” ДК ҳамда уларнинг ҳудудий филиаллари ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида” 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419–сон қарорига мувофиқ “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси 2020 йил 1 январдан “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонасига айлантирилди ҳамда ушбу корхона “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси вориси этиб белигиланганлигини инобатга олиб амалдаги Хукумат қарори мувофиқлаштирилмоқда (Приводится в соответствии).

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 348-сон қарори

 

1-илова 46-банд:

46. «Ўзстандарт» агентлигининг марказий аппарати ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:

1-илова 46-банд:

46. «Ўзстандарт» агентлигининг марказий аппарати ва Департамент ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:

Департаментга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида юқори малакали кўп йиллик иш стажига эга бўлган мутахассисларни жалб қилиш ва амалдагиларини сақлаб қолинишида кўп йиллик иш стажига эга ходимларни моддий рағбатлантириш учун таклиф этилмоқда.

 

2-илова 12-банд:

12. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

...

тўлдирилмоқда

 

2-илова 12-банд:

12. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

...

д) давлат назорати учун бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари хисобидан назорат хариди ва синов лабараторияларида синовларини ўтказиш харажатларини қоплашга йўналтириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999й. 414-сон қарорига мувофиқ бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга; бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига; ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу қарорда бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун хам йўналтирилиши мумкинлиги белгиланган.

 

2-илова 14-банд:

14. Департамент ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуққа эга:

...

зарур ҳолатларда, давлат бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этиш.

тўлдирилмоқда

2-илова 14-банд:

14. Департамент ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуққа эга:

...

зарур ҳолатларда, давлат бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этиш. зарур ҳолатларда, давлат бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этиш;

техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолатлар аниқланганда, мувофиқлик сертификатларини амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда уларни бекор қилиш;

сертификатлаштириш органлари мувофиқликни баҳолаш қоидалари мажбурий талаблари бузилиш ҳолатларини аниқланганда ҳужжатлар тўпламларини чақиртириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 348-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Департаментга техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган. Сертификатлаштириш идораларнинг фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини оператив тарзда ўрганиш учун ушбу талаблар киритилмоқда..

 

Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорини жорий этиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

             

I босқич

 

 

 

Импортер ва сертификатлаштириш органи

 

1. Цемент партияси божхона чегарасига келгунига қадар ихтиёрийлик асосида унинг намуналари синаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади,

бунда цемент партиясига мувофиқлик сертификати олингандан сўнг эркин муомалага чиқарилади.

1.1 12 ой давомида айнан шу турдаги цементга сертифат берилган бўлса, цемент партияси божхона чегарасига келинганда “Ягона дарча” БАТда маҳсулотни талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органи билан шартнома тузади ва маҳсулот эркин муомалага чиқарилади.

 

28 кун
муддатда

(фақат биринчи маротаба киришида)

 

 

 

2 кун муддатда

             

II босқич

 

Сертификатлаштириш органлари

 

Тузилган шартнома доирасида цементни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказиб борилади.

 

Ҳар партия келишида

             

 

 

 

 

 

 

 

III босқич

 

Сертификатлаштириш органлари

 

Синов натижалари бўйича танлаб олинган намуна белгиланган талабларга номувофиқ деб топилса, бу тўғрисида ёзма равишда мурожаатчини ва тегишли давлат идораларини хабардор қилади.

 

1 кун

           

 

IV босқич

 

“Ўзстандарт агентлиги Департаменти, Божхона қўмитаси

 

Цемент маҳсулоти талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда:

реализация қилинган бўлса, маҳсулот реализациясидан тушган тушум харидорларга қайтарилади ёхуд харидорларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда республика бюджетига олиб қўйилади;

олиб кирган хўжалик субъекти олти ой муддат давомида цементни олиб киришда “яшил йўлак” тизимидан фойдаланмайди.

 

Ҳолатлар аниқлан-ганда

             

V босқич

 

“Ўзстандарт агентлиги Департаменти

 

Талабларга номувофиқ бўлган цемент маҳсулотини реализация қилишни ва ундан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, шунингдек маблағларни харидорларга ёхуд бюджетга қайтариш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.

 

Ҳолатлар аниқлан-ганда

             

VI босқич

 

“Ўзстандарт агентлиги Департаменти, Хўжалик суди

 

Талабларига номувофиқ деб топилган цементни реализация қилиш натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарар, цементни импорт асосида олиб кирган хўжалик юритувчи субъектлардан ундириш учун судга киритилади.

 

Ҳолатлар аниқлан-ганда

 

 

 

 

 

 

 

             

VII босқич

 

“Ўзстандарт агентлиги Департаменти

 

1. Талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлик ва сотганлик учун:

хўжалик субъектларга нисбатан сотилган маҳсулот қийматининг 25 фоизи, ушбу ҳолат такроран содир этилганда 50 фоизи миқдорида;

цементнинг мувофиқлигини баҳолаш қоидаларини бузган сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш органларига нисбатан кўрсатилган хизмат қийматининг 5 баробари ва ушбу ҳолат такроран аниқланганида 10 баробари миқдорида;

цементни реализация қилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баробари миқдорида жарималар қўлланади.

2. Шунингдек, ушбу сертификатлаштириш органига олти ой давомида цементнинг мувофиқлигини баҳолашга йўл қўйилмайди.

 

Ҳолатлар аниқлан-ганда

 

 

 

 

 

 

 

VIII босқич

 

“Ўзстандарт агентлиги Департаменти, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

 

1. Ички бозордаги цемент маҳсулотлари сифатини ўрганиш мақсадида назорат харидларини амалга оширилиб, меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганилади.

2. Истеъмол бозорида цемент белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган ҳолатлар бўйича мувофиқлик сертификатини бекор қилиш чоралари кўрилади.

 

Хавфни таҳлил этиш асосида доимий

   

 

       

IХ босқич

 

Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги

 

Сифатсиз маҳсулотларни хавфни таҳлил этишни кўзда тутувчи “Истеъмол бозорларидаги маҳсулотлар тўғрисида” дастурий таъминотини жорий этилади.

 

2021 йилнинг 1 апрелидан

 

 

 

 

 

 

 

IХ босқич

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги

 

Белгиланган талабларга номувофиқ цемент ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги талаблари бузилишига олиб келган ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.

 

Ҳолатлар аниқлан-ганда

 

Umumiy takliflar: 1

856