ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1956 Ахангаранский Центр содействия занятости 17/01/2019 01/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлок хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1956

                                                                                                               Л О Й И Ҳ А

 

QAROR

РЕШЕНИЕ

 

2019 йил «_____»_______                                                                                    _____ сон                                                                                  Охангарон т.

 

 

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлок хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 6 декабр-даги 345-сон “Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни хисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ( Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012й., 50-сон, 559-модда) ва Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат раками, 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

 1. Тумандаги мулкчилик шаклидан катъий назар (Охангарон туман Мудофаа Ишлари булими, Ички Ишлар бўлими, Миллий хавфсизлик хизматидаги қишлок хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникалар бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлок хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарининг йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 2. Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофик тасдиқлансин.

3. Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1-августига қадар тугатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси қишлок хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори Ғ.Умаров зиммасига юклатилсин.

5.Охангарон туман хокимининг 2018 йил 25 мартдаги 474-сон “Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2018 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тўғрисида”ги қарори бекор қилинсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорни бажарилишини назорат килиш туман хокими ўринбосари, туман Қишлок ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи И.Файзиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                              Ў.Турсунов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                        

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

709