ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1953 Хокимият Мингбулакского района 17/01/2019 01/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1953

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,
1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25
-моддалари ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон,
229-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекцияси тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, Мингбулоқ Агросервис МТП ва ИСМ МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, Мингбулоқ Агросервис МТП ва ИСМ МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникаларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

Тумандаги барча корхона, ташкилот, Мингбулоқ Агросервис МТП ва ИСМ МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ:

Техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва  ўзиюрар машиналарга - 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 миқдорда йиғим ундирилади.

Туман ҳокимининг иктисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари О.Қодировга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

Мазкур қарор “Мингбулоқ” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

Ушбу  қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Мингбулоқ туман ҳокимининг

2019 йил  “____” январдаги

    ______ – сонли қарорига

1-илова

 

 

Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг

техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия

 

 

Комиссия раиси:

 

Ш.Мамажонов

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекцияси Мингбулоқ туман бўлими Техника ва Агротехника тадбирлари ҳолати устидан назорат қилиш шўъбаси катта инспектори

Комиссия раиси ўринбосари:

 

О.Мелиев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекцияси Мингбулоқ туман бўлими Техника ва Агротехника тадбирлари ҳолати устидан назорат қилиш шўъбаси инспектори

Комиссия аъзолари:

 

А.Хакимов

-

Мингбулоқ Агросервис МТП ва ИСМ МЧЖ раҳбари

 

Э.Каримов

-

Туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

 

А.Мухитдинов

-

Туман “Агротехсервис МТП” МЧЖ раиси

 

А.Абдусаматов

-

Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳи катта инспектори

 

 

Туман ҳокимининг биринчи

ўринбосари                                                       О.Қодиров

          Туман ҳокимининг
          2019 йил "______" январдаги
          "__________" -сонли қарорига
          2-илова
             
             
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш
ИШ РЕЖАСИ
             
Ташкилот, корхона, муассаса ва хўжаликлар номи Техника номи Техниканинг русуми Техник кўрикдан ўтказиш муддати Техник кўрикдан ўтказиш манзили Техник кўрикдан ўтказиш санаси
1. "Момохон авто техсервис" ММТП  ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион- 630  юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Момохон авто техсервис" ММТП саройида  02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00  
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
чигит экиш сеялкалари юкори унимли Плантер 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
2. "Гулбоғ-1" ММТП  ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион-630 юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Гулбоғ-1" ММТП саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00  
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
3. "Гулбоғ-2" ММТП  ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион-630 юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Гулбоғ-2" ММТП саройида  02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00  
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
чигит экиш сеялкалари юкори унимли Плантер 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
4. "Навоий" ММТП ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Навоий" ММТП саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80,  ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
5. "Наманган" ММТП ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион-630  юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Наманган" ММТП саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00  
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
6. "Хоразм"  ММТП ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион-630 юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Хоразм" ММТП саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80,  ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00  
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалар мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
7. "Меҳнатобод автосервис" ММТП ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион-630  ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Меҳнатобод автосервис" ММТП саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00  
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
чигит экиш сеялкалари юкори унимли Кейс-1200 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
8. "Мададкор автосервис" ММТП ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион-630 юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Мададкор автосервис" ММТП саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00  
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
чигит экиш сеялкалари юкори унимли Кейс-1200 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
9. "Гулистон" ММТП ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори ВТ-150, Т-4 А, Арион-630 юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Гулистон" ММТП саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11, ТТЗ 100НС 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
минерал ўғитлагичлар НРУ-0,5 09:00-16:00 20.08.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
10. "Фарғона" ММТП ва шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳайдов трактори Арион-630 юқори унумли ҳайдов техникаси     02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11 09:00-16:00 "Фарғона" ММТП саройида 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80, ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
ер текислагичлар ПП-3,1 09:00-16:00 12.02.2019 йил
тишли бороналар борона 09:00-16:00 02.06.2019 йил
11. Мингбулоқ Агросервис МТП ва ИСМ МЧЖ  ҳайдов трактори Арион-630, Т7060, Т6070, Дождери,  Магнум-8940 юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Мингбулоқ Агросервис МТП ва ИСМ МЧЖ"  саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори  ТТЗ-811, ТТЗ-100НС  09:00-16:00 12.02.2019 йил
дон ўриш комбайни Даминатор-130, Кейс-2166 09:00-16:00  
транспорт тракторлари  МТЗ-80,  ТТЗ-80.10, ТД-5.110 09:00-16:00 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
  чигит экиш сеялкалари юкори унимли Кейс-1200 09:00-16:00 14.04.2019 йил
12. "Магнум агро ишонч" МЧЖ ҳайдов трактори МХ-255 юқори унумли ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Магнум агро ишонч"МЧЖ саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори  ТТЗ-80-11 09:00-16:00 12.02.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
дон ўриш комбайни  Нью-холланд 09:00-16:00 01.05.2019 йил
13. "Диёр замондош МТП" МЧЖ ҳайдов трактори ВТ-150 09:00-16:00 "Диёр замондош МТП" МЧЖ саройида 02.10.2019 йил
транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
чигит экиш сеялкалари Даичи  09:00-16:00 20.08.2019 йил
14. "Туман йўл қурилиш пудрат таъмирлаш фойдаланиш" корхонаси транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 "Туман йўл қурилиш пудрат таъмирлаш фойдаланиш" корхонаси саройида 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
15. "Қишлоқхўжаликкимё" АЖ Мингбулоқ туман филиали ҳайдов трактори TL-5060 ҳайдов техникаси 09:00-16:00 "Қишлоқхўжаликкимё" АЖ Мингбулоқ туман филиали саройида 02.10.2019 йил
чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11 09:00-16:00 12.02.2019 йил
транспорт тракторлари Т-28, МТЗ-80 09:00-16:00 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
чигит экиш сеялкалари СЧХ-4А 09:00-16:00 14.04.2019 йил
чигит экиш сеялкалари юкори унимли Кейс-1200 09:00-16:00 12.02.2019 йил
очар олиш (чизел) мосламалари мослама 09:00-16:00 02.06.2019 йил
дон сепиш мосламалари мослама 09:00-16:00 20.08.2019 йил
ОВХ пуркагичлар ОВХ-600 09:00-16:00 02.06.2019 йил
  НРУ-0.5 угит сепгичлар НРУ-0.5 09:00-16:00 02.06.2019 йил
16. Жомашуй қишлоқ хўжалиги коллежи транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 Жомашуй қишлоқ хўжалиги коллежи саройида 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
  Гулбоғ қишлоқ хўжалиги коллежи дон ўриш комбайни Даминатор-130 09:00-16:00 Гулбоғ қишлоқ хўжалиги коллежи саройида 01.05.2019 йил
17. транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
18. Мингбулоқ ирригация тизими бошқармаси  транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 Зардарё ирригация тизими бошқармаси  саройида 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
мелиоратив техникалар HXW 230 LC, Т-130 09:00-16:00 6.04.2019 йил
19. "Мингбулоқдавсувмахсуспудрат" ДУК транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 "Мингбулоқдавсувмахсуспудрат" ДУК саройида 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
мелиоратив техникалар LIUGONG GL-205C, ЮТО-1402С 09:00-16:00 6.04.2019 йил
20. Ободонлаштириш бошқармаси транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 Ободонлаштириш бошқармаси саройида 20.08.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 20.08.2019 йил
21. "Дон ризқ-рўзимиз" МТП чопиқ трактори МТЗ-80 Х, ТТЗ-80-11 09:00-16:00 "Дон ризқ-рўзимиз" МТП саройида 12.02.2019 йил
культиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 12.02.2019 йил
22. Мингбулоқ тоза худуд ДУК мелиоратив техникалар TY-160 09:00-16:00 Мингбулоқ тоза худуд ДУК саройида 6.04.2019 йил
Юклагич ZE 09:00-16:00 6.04.2019 йил
22. Наманган вилоят Сувокава ДУК Мингбулок туман
филиали
транспорт тракторлари ТТЗ-80.10 09:00-16:00 Наманган вилоят Сувокава ДУК Мингбулок туман филиали саройида 11.06.2019 йил
трактор тиркамалари 2 ПТС 4-793 09:00-16:00 11.08.2019 йил
             
             
  Мингбулок туман инспекциясининг Техника ва Агротехника тадбирлари холати      
  устидан назорат килиш сектори катта инспектори   Ш.Мамажонов  

Umumiy takliflar

696