Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19411 O’zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi 30/06/2020 15/07/2020 8
Idoralarning buyruq yoki qarori
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-19411

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ

Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг
кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-350–III-сон “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги қарор қилади:

1.Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ташқи ишлар вазири                                                                    А. Камилов

Тошкент ш.,

2020 йил «___» __________

_______- сон

 

 

 

Адлия вазири                                                                                  Р. Давлетов

Тошкент ш.,

2020 йил «___» __________

_______- сон

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2020 йил «___» _______ ______-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг
кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

 

Мазкур Услубий кўрсатмалар халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ҳамда уни ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишга, шунингдек, уларнинг матнларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга бир хилда ёндашув белгилаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (кейинги ўринларда – Қонун) мувофиқ ишлаб чиқилди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Услубий кўрсатмалар халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш, экспертлар даражасида пухта ишлаб чиқиш, шунингдек, улар матнларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси давлат органлари томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган.

2. Мазкур Услубий кўрсатмалар халқаро шартнома мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳам қўлланилади.

3. Мазкур Услубий кўрсатмаларда фойдаланиладиган атамалар Қонуннинг 4-моддасида баён этилган асосий тушунчаларга мос келади.

4. Қонуннинг 4-моддасида “халқаро шартнома” тушунчасига таъриф берилади. Унга кўра халқаро шартнома қуйидаги асосий белгиларга эга:

а) Халқаро шартнома ёзма шаклда тузилиши лозим.

б)  Давлат, ҳукумат ёхуд давлат органи Ўзбекистон томонидан, давлат, ҳукумат ёки давлат органи, халқаро ташкилот ёхуд халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект чет эл томонидан халқаро шартнома томонлари бўлиши мумкин.

Бунда халқаро ташкилот деганда, ўзининг таъсис ҳужжатига мувофиқ халқаро хусусиятга эга муайян вазифаларни бажариш учун ташкил этилган ва халқаро ҳуқуқнинг субъекти бўлиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлараро (ҳукуматлараро) ташкилот тушунилади.

в) Халқаро шартномада юридик мажбурият юкловчи қоидалар келтирилиши лозим, яъни унинг томонлари учун халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар яратилиши лозим. Ҳужжат, агар давлатлардан бирининг ички ҳуқуқи билан тартибга солинса, халқаро шартнома орқали кўриб чиқилмайди.

5. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича давлат органи ваколатлари унинг низомида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади.

 

2-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашни ташкил этиш

 

6. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашда давлат органи:

халқаро шартнома тузиш орқали тартибга солишни талаб қиладиган муаммо ёки масалалар чиндан ҳам мавжудлигини аниқлаши;

Ўзбекистон Республикаси учун халқаро шартномани тузиш мақсадга мувофиқлиги ва амалий аҳамиятини аниқлаши

тегишли соҳада ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги ҳолатини таҳлили қилиши (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномаларини ва миллий қонун ҳужжатларини ўрганиши);

халқаро шартнома тузиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий ёки бошқа оқибатларни аниқлаши;

халқаро шартнома лойиҳаси қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси миллий қонун ҳужжатлари нормалари ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини аниқлаши;

бошқа халқаро шартномаларнинг қайси қоидалари ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки янги халқаро шартнома тузилиши муносабати билан унинг иштирокчилари ўртасида бошқа халқаро шартномалар амал қилиши тўхтатилиши лозимлигини аниқлаши. 

халқаро шартнома тузилиши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ва (ёки) ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаши зарур.

7. Халқаро шартнома лойиҳаси қуйидаги талабларга мос келиши керак:

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига зид келмаслиги;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларини такрорламаслиги (айни бир масала бўйича иккита ёки ундан кўп шартнома тузишга йўл қўйилмайди);

мазмуни унинг объекти ва мақсадларига мос келиши;

унда ўз кучини йўқотган халқаро шартномаларга ҳаволалар келтирилмаслиги;

халқаро шартномалар тузиш ва расмийлаштириш амалиётига мос келиши .

8. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашда давлат органи халқаро шартнома тузиш даражасидан қатъи назар (давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро) халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан давлатлар унинг иштирокчилари бўлишига эътибор қаратиши лозим. Халқаро шартномада юкланадиган мажбуриятлар нафақат номидан шартнома тузилган давлат органларининг, балки тегишли давлатларнинг ҳам мажбуриятлари ҳисобланади. Халқаро шартнома бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бузилиши халқаро ҳуқуқ доирасида уларни бузган томон учун ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.

Шу муносабат билан, давлат органи, агар қуйидагилар белгиланган бўлса, халқаро шартнома тузишдан тийилиши ёки уни халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжат сифатида ишлаб чиқиши лозим:

халқаро шартноманинг йўқлиги мавжуд масалалар ҳал этилишига ёки чет эл томони билан ҳамкорлик қилишнинг аниқ йўналишлари ва шаклларини амалга оширишга тўсқинлик қилмайди;

лойиҳада халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар яратилиши назарда тутилмайди.

9. Халқаро шартнома лойиҳаси экспертлар даражасида ишлаб чиқиш бошлангунга қадар давлат органининг юридик хизмати томонидан Қонунда ва мазкур Услубий кўрсатмаларда назарда тутилган талабларга мос келиши нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

 

3-боб. Юридик техника

 

10. Қуйидагилар халқаро шартнома лойиҳасига қўйиладиган умумий талаблар ҳисобланади:

халқаро шартнома лойиҳасида зиддиятлар йўқлиги;

матн илова қилинган тилнинг аниқлиги, оддийлиги ва тушунарлилиги;  

матндаги мантиқий изчиллик ва қоидаларнинг ўзаро боғлиқлиги;

қоидалар қисқа баён этилиши, норматив кўрсатмалар такрорланишини истисно қилиш;

қоидалар аниқ ва тушунарли таърифланиши, матнда фойдаланиладиган тушунчалар ва терминлар бир хиллиги.

11. Зарур бўлса, халқаро шартнома лойиҳасига айни ўша масала бўйича халқаро шартноманинг (унинг бир қисмининг) аввалги ва (ёки) кейинги халқаро шартномаларга нисбатини, шунингдек, янги халқаро шартнома иштирокчилари ўртасида халқаро шартномаларни қўллашни давом эттириш ёки амал қилишини тугатишни белгилайдиган қоидалар киритилади.

 

4-боб. Тил ва атамаларга оид талаблар

 

12. Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, халқаро шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ва бошқа аҳдлашувчи томоннинг тилида баён этилади. Томонлар келишувига кўра бошқа тил халқаро шартнома тили сифатида танланиши мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матни Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига норасмий таржима қилиниши лозим.

13. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнини давлат тилига таржима қилиш улар экспертлар даражасида қайта ишланаётган босқичда ваколатига халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар кирадиган давлат органи томонидан мустақил равишда ёки ўзга таржима ташкилотларини жалб қилган ҳолда таъминланади, бундан қонун ҳужжатларига мувофиқ ёхуд музокараларда иштирок этаётган томон билан келишувга кўра учинчи шахслар фойдаланиши учун чеклов белгиланган ҳоллар мустасно.

14. Халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланиладиган терминлар ва тушунчалар маъноси ва мазмунига кўра бир хил бўлиши ҳамда бир хилда фойдаланилиши лозим.

15. Халқаро шартномадаги атамалар умум қабул қилинган сўзлар ва сўз бирикмаларидан фойдаланган ҳолда таърифланади. Айни бир тушунчаларни таърифлаш учун халқаро шартнома лойиҳасида айни бир хил атамалардан фойдаланилади, турли тушунчалар эса ҳар хил атамалар билан таърифланади. Агар атамалар бир нечта маънога ёки оддий маънодан бошқача маънога эга бўлса, халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланилаётган атамага қандай маъно берилиши кўрсатилади.

16. Тушунчалардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан, халқаро ҳужжатларда ва изоҳли (энциклопедик) луғатларда келтирилган умум қабул қилинган таърифлардан келиб чиқиш зарур. Халқаро шартнома лойиҳасида унчалик таниш бўлмаган ва махсус атамаларнинг, шунингдек, турлича талқин қилинадиган сўзларнинг таърифларини бериш мақсадга мувофиқ.

17. Умуман, халқаро шартнома учун аҳамиятга эга бўлган атамаларнинг таърифлари одатда матннинг асосий (мазмун) қисми бошига жойлаштириладиган унинг алоҳида таркибий қисмида келтирилади. Халқаро шартнома қисми учун аҳамиятга эга атамаларнинг таърифлари унинг тегишли қисмида келтирилади.

18. Халқаро шартнома лойиҳасида ноаниқ таърифлардан, умумлаштирилган фикрлардан, қисқартмалардан, бундан ҳаммага маълум қисқартмалар мустасно, фойдаланишга йўл қўйилмайди.

19. Халқаро шартнома қоидалари одатда бирлик сондан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Мисол:

“...Томонлардан ҳар бирининг ваколатли органи ўз давлати ҳудудида унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади...”;

“Ваколатли органлар рўйхати ҳар бир Томон тарафидан аниқланади ва Битим кучга кириши учун зарур давлатнинг ички процедураларини бажариш тўғрисида хабар берилганда депозитарийга топширилади”.

20. Ҳукуматлараро ва идоралараро шартномалар лойиҳаларида фойдаланишда “қонун ҳужжатлари” ва “ҳудуд” атамаларини тегишли равишда “Томонлар давлатларининг қонун ҳужжатлари”, “Томон давлатининг қонун ҳужжатлари” ва “Томонлар давлатларининг ҳудуди”, “Томон давлатининг ҳудуди” сўз бирикмалари билан қўллаш зарур. Давлатлараро шартномаларда “Томонлар қонун ҳужжатлари”, “Томон қонун ҳужжатлари” ва “Томонлар ҳудуди”, “Томон ҳудуди” иборалари қўлланилади. Бунда “қонун ҳужжатлари” атамаси фақат бирликда қўлланилади.

21. Халқаро шартноманинг асосий матнида томонларнинг хоҳиш-истаклари ёки мақсадлари баён этилмаслиги лозим, бундан халқаро шартномалар ҳисобланмайдиган халқаро ҳужжатлар матнлари мустасно. Халқаро шартнома қоидалари мажбуриятлар сифатида шакллантирилиши лозим, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини таърифлашда ҳозирги замоннинг аниқлик майлидаги феъллардан фойдаланилади, масалан: “Томонлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар…”, “Томонлар қоидалар амалга оширилишини таъминлайдилар...” ва ҳоказо.

22. Одатда халқаро шартномалар ҳисобланмайдиган халқаро шартномаларда ва халқаро ҳужжатларда турли атамалардан фойдаланилади.

Халқаро шартномалар ҳисобланмайдиган халқаро шартномалар ва халқаро ҳужжатларда энг кўп фойдаланиладиган айрим сўзлар ҳамда аматалар мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 1-иловасида келтирилади.

 

5-боб. Органлар ва ташкилотлар номларидан фойдаланиш

 

23. Халқаро ташкилотлар ва улар органларининг, давлат органлари, ташкилотларнинг, шунингдек, халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг номлари тўлиқ расмий номларга мос ҳолда кўрсатилади.

24. Агар халқаро шартнома лойиҳасида номни бир неча марта кўрсатиш талаб қилинса, худди шунингдек, агар сўз бирикмаси билан ифодаланадиган у ёки бу тушунча бир неча бор қўлланилса, ном ёки тушунча у илк бор фойдаланилган тузилмавий қисмда тўлиқ келтирилади, бунда қавсда бош келишикда қисқартирилган (шартли) белги кўрсатилади, ундан кейинги қоидаларда фойдаланилади.

Мисол:

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (кейинги ўринларда – ШҲТ МАТ)”.

 

6-боб. Ҳаволаларни қўллаш

 

25. Халқаро шартноманинг моддалари, қисмлари, бандлари, кичик бандлари ёки хатбошиларидаги унинг бошқа моддалари, қисмлари, бандлари, кичик бандлари ёки хатбошиларига ҳаволалар, агар уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёхуд такрорланишларнинг олдини олиш зарур бўлса, қўлланилади.

Мисол:

“Низоли вазиятларда реализация қилиш тақиқланган маҳсулот мазкур Битимнинг 3-моддасига мувофиқ аккредитациядан ўтган лабораторияларда мустақил экспертизадан ўтказилади”.

26. Бошқа халқаро шартноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг аниқ қоидаларига ҳаволада унинг расмий номи, қабул қилинган санаси келтирилиши, шунингдек, ҳавола қилинаётган қоида аниқ кўрсатилиши керак.

Мисол:

“1974 йил 12 декабрдаги Давлатларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари хартияси 27-моддасининг 1-бандига мувофиқ ҳар бир давлат жаҳон савдоси келтирадиган фойдадан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эга”.

27. Ушбу халқаро шартномада “ушбу” сифатидан фойдаланган ҳолда халқаро шартномага ёки унинг қоидасига ҳавола қилинади.

Мисол:

“Томонлар ушбу Битим 3-моддасининг 1-бандида кўрсатилган товарларни божхонада расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди”.

28. Бошқа нормага ҳавола келтираётган нормага ҳавола қилмасликка ҳаракат қилиш лозим.

 

 

7-боб. Номи, шакли ва тузилиши

 

29. Шартномалар амалиётида халқаро шартномаларнинг қуйидаги номлари кенг тарқалган: битим, шартнома, конвенция, баённома ва келишув.

Бунда амалиётда халқаро шартномалар ҳисобланмайдиган халқаро ҳужжатларни декларациялар, баёнотлар, коммюнике, англашув меморандумлари, режалар тўғрисида баённомалар, ҳамкорлик режалари ва дастурлари шаклида қабул қилиш кенг тарқалган.

Бундай халқаро ҳужжатларда юридик мажбурият юкловчи қоидалар келтирилмаслиги ва улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим. Улар халқаро ҳамкорликнинг турли тармоқларида ҳамкорлик қилиш бўйича томонларнинг мақсадларини ва (ёки) сиёсий иродасини ифодалаш учун одатда доираларни яратувчи ҳужжатлар сифатида қаралади.

Халқаро шартнома ҳисобланмайдиган халқаро ҳужжат лойиҳасига, қоида тариқасида, ҳужжатнинг юридик кучи ҳақидаги қоида киритилади.

Мисол:

“Ушбу Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва Томонлар зиммасига халқаро ҳуқуққа кўра юридик мажбуриятлар юкламайди”;

ёки

“Ушбу Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва Томонлар учун халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган бирор-бир ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайди”.

30. Халқаро шартноманинг номи унинг мазмунини ва ҳуқуқий тартибга солинадиган асосий мавзуни акс эттиради.

31. Халқаро шартноманинг номида унинг томонлари кўрсатилади.

Бунда халқаро шартноманинг номида шартнома “Ўзбекистон Республикаси ва (бошқа томон давлатининг ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида” тузилиши кўрсатилади;

ҳукуматлараро шартноманинг номида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ... Ҳукумати (бошқа томон давлатининг расмий номи) / (халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида” тузилиши кўрсатилади;

идоралараро хусусиятга эга халқаро шартноманинг номида “Ўзбекистон Республикаси давлат органининг тўлиқ номи) ва (бошқа томон давлати идорасининг тўлиқ номи) ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида” тузилиши кўрсатилади.

Агар халқаро шартноманинг номига томонлар тилга олинадиган бошқа халқаро шартноманинг номи киритилса, халқаро шартноманинг номидан кейин томонлар номини келтирмаслик мумкин: “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома” (яъни қуйидагича бўлмайди: “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Баённома”).

32. “Диагонал” халқаро шартномалар тузиш (масалан, бир тарафдан, давлат номидан ва бошқа тарафдан ҳукумат номидан) шартнома амалиётига хос эмас. Агар халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар Ўзбекистон Республикасида ҳукумат ваколатларига кирса, ҳамкор давлатда эса унинг ҳукумати ваколатларига кирмаса ёки аксинча бўлса, халқаро шартнома давлатлараро даражада тузилиши лозим.

33. Халқаро шартнома, одатда, муқаддима, асосий қисмдан (мазмунидан), якунловчи қоидалардан ва зарур бўлса, иловалардан иборат бўлади.

34. Халқаро шартнома лойиҳаси, одатда, Microsoft Word таҳриридан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда тайёрланади:

саҳифа формати – А4, ҳошия – барча томондан 3 см;

“Times New Roman” шрифти ва 14 ёки 15 шрифт ҳажми;

кўлами – 100 %, интервал – оддий, силжиши – йўқ;

биринчи қатор хатбошиси 1,27 см;

қаторлараро интервал – бирлик интервалда;

саҳифанинг тартиб рақами – саҳифанинг пастида марказдан 2 рақамидан бошлаб чеккасидан колонтитулгача масофа – 1 см, биринчи саҳифага 1 рақами қўйилмайди.

35. Халқаро шартноманинг номи ва унинг таркибий бирликлари сарлавҳалари “ярим қора” шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.

36. Имзоланиши режалаштирилаётган халқаро шартномалар матнлари (бундан идоралараро халқаро шартномалар мустасно) Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига кўра ихтисослаштирилган ташкилот томонидан тайёрланадиган, қуёшга тутганда кўринадиган белгига эга махсус шартнома қоғозида чоп этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиши режалаштирилаётган, халқаро шартномалар ҳисобланмайдиган икки томонлама халқаро ҳужжатлар матнлари ҳам форматлашга доир талабларни инобатга олган ҳолда махсус шартнома қоғозида чоп этилади.

Идоралараро халқаро шартномалар ва халқаро шартномалар ҳисобланмайдиган бошқа халқаро ҳужжатлар матнларини тайёрлашда A4 форматидаги стандарт қоғоздан ёки музокараларда иштирок этаётган томонлар билан келишилган ҳолда қоғознинг исталган бошқа туридан фойдаланиш мумкин.

 

8-боб. Муқаддима

 

37. Муқаддима – халқаро шартноманинг мустақил қисми бўлиб, унда халқаро шартнома тузиш сабаблари, мақсадлари ва вазифалари изоҳи келтирилади.

Муқаддима халқаро шартнома лойиҳасининг номидан кейин унинг бошига жойлаштирилади. Муқаддима хатбошиларга бўлинади.

Муқаддима:

мустақил норматив кўрсатмаларга эга бўлмайди;

моддаларга бўлинмайди;

рақамланмайди.

Халқаро шартнома лойиҳасининг таркибий бирликларида муқаддима бўлиши мумкин эмас.

38. Икки томонлама халқаро шартномада муқаддима ҳажми одатда уч-тўрт хатбошидан ошмайди. Кўп томонлама халқаро шартномада муқаддима бу ҳажмдан кўп бўлиши мумкин.

Муқаддимага халқаро шартномада фойдаланиладиган атамалар таърифларини киритиш керак эмас.

39. Муқаддиманинг бошланиши қуйидагича шакллантирилади:

икки томонлама халқаро шартнома бўлса:

давлатлараро шартнома учун – “Ўзбекистон Республикаси ва (бошқа томон давлатининг ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи), кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар”;

ҳукуматлараро шартнома учун – “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ... Ҳукумати (бошқа томон давлатининг номи)/халқаро ташкилотниг расмий номи), кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар”;

идоралараро хусусиятга эга халқаро шартнома учун – “Ўзбекистон Республикаси (давлат органининг тўлиқ номи) ва (бошқа томон давлати идорасининг тўлиқ номи) ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи), кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар”.

Кўп томонлама халқаро шартномада муқаддима қуйидаги сўзлардан бошланади:

“Аҳдлашувчи томонлар” ёки “Томонлар”.

40. Кўп томонлама халқаро шартноманинг муқаддимасида икки томонлама халқаро шартноманинг муқаддимасида бўлгани каби одатда шартнома имзолашга ваколатли шахслар фамилиялари ва лавозимлари кўрсатилмайди. Шунингдек “Ҳукуматлар номидан мазкур Шартноманинг иштирокчи-давлатлари…” ёхуд “Мазкур Шартнома иштирокчи-давлатларининг ҳукуматлари...” каби таърифлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилиш тавсия этилади.

41. Халқаро шартноманинг муқаддимасига, шунингдек асосий матнига ҳужжатларга ҳаволалар киритилганда бундай ҳужжатларнинг номлари тўлиқ, қисқартмаларсиз улар имзоланган (қабул қилинган) сана кўрсатилган ҳолда келтирилади. Улар тегишли ҳужжатлар номлари билан солиштирилиши лозим.

42. Томонлар учун кучга кирмаган халқаро шартномаларга, шунингдек, улар томонидан мажбурий деб тан олинмайдиган ҳужжатларга ҳавола қилинганда қуйидаги каби иборалардан фойдаланмаслик зарур: “(ҳужжатнинг расмий номи) га амал қилиб”, “(ҳужжатнинг расмий номи) га асосланиб”. Бундай ҳолларда “(ҳужжатнинг расмий номи) қоидаларини эътиборга олиб”, “(ҳужжатнинг расмий номи) ни инобатга олиб” каби иборалардан фойдаланиш мумкин.

43. Муқаддиманинг охирги хатбошиси қуйидагича шакллантирилади:

шартнома лойиҳасида – “... қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:”;

битим, баённома ва ҳоказолар лойиҳасида – “... қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:”;

англашув меморандуми ва аҳдлашув баённомаси лойиҳасида – “… қуйидагилар тўғрисида ўзаро англашувга  эришдилар:”.

 

9-боб. Асосий матн

 

44. Халқаро шартномада матнни моддаларга бўлиш тавсия этилади. Халқаро шартноманинг матни кичик ҳажмда (бир нечта хатбошидан иборат) бўлганда ёхуд халқаро шартнома ноталар, хатлар алмашиш орқали тузилганда халқаро шартнома матнини бандларга бўлишга йўл қўйилади.

Модда халқаро шартноманинг асосий таркибий элементи ҳисобланади ва унда якунланган ҳуқуқий қоида келтирилади. Зарур бўлса, модда бандлар, кичик бандлар, хатбошиларга бўлинади. Ўз навбатида бандлар ҳам кичик бандлар ёки хатбошиларга, кичик бандлар эса хатбошиларга бўлиниши мумкин.

45. Моддалар ўз мазмунини акс эттирадиган номга эга бўлиши мумкин. Номларда одатда бандлар келтирилмайди.

46. Агар халқаро шартнома матни ўз навбатида бандларга бўлинадиган моддаларга бўлинса, бандларга изчил кетма-кетликдаги рақамлар эмас, балки модда доирасида рақамлар берилади. Кичик бандлар бандлар таркибида ажратилади.

Турли тиллардаги халқаро шартнома матнларида бандларнинг (кичик бандларнинг) ҳарфли белгиларидан фойдаланилса, айни бир алифбодан (масалан, лотин алифбосидан) фойдаланиш зарур.

47. Халқаро шартнома лойиҳасининг ўз тузилишига кўра ҳажмли ва мураккаб матни одатда номга эга бўлиши мумкин бўлган бўлимлар ва бобларга бўлинади.

48. Халқаро шартнома лойиҳасининг матнидаги ҳар бир гап одатда 3-4 қатордан ошмаслиги керак.

 

10-боб. Якунловчи қоидалар ва иловалар

 

49. Халқаро шартноманинг якунловчи қисмига унинг бошқа халқаро шартномалар билан ўзаро муносабати, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, низоларни тартибга солиш, халқаро шартноманинг кучга кириш шартлари, унинг амал қилиш муддати, тугатиш имкониятлари ва тартиби тўғрисидаги қоидаларни киритиш зарур. Жумладан:

а)  бошқа халқаро шартномалар билан ўзаро муносабати.

Мисол:

“Мазкур Битим давлатлари иштирокчилар бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди”.

б)  ўзгартириш ва қўшимчалар.

Мисол:

“Томонларнинг розилигига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисмлари ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин”.

Бунда “халқаро шартномага ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги баённомалар халқаро шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади” деган қоидалар киритилмайди, чунки улар мустақил халқаро шартномалар ҳисобланади, ажралмас қисмга эса ўзгартиш ва қўшимчаларнинг ўзлари айланади.

Агар халқаро шартномада унга ўзгартиришлар киритиш тартиби мавжуд бўлмаса, Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси нормаси қўлланилади. Унга кўра халқаро шартнома иштирочилар ўртасидаги келишув бўйича ўзгартирилиши мумкин.

в)  низоларни тартибга солиш.

Мисол:

“Мазкур Битимни қўллаш ва талқин қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал этилади”.

г)  кучга кириш.

Мисол:

“Мазкур Битим у имзоланган санадан бошлаб кучга киради”

ёки

“Мазкур Битим Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги ҳақида сўнгги ёзма хабар дипломатик  каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради”

ёки

“Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан бошлаб кучга киради”.

Айни бир халқаро шартномада унинг кучга киришининг биттадан ортиқ усулидан бир вақтда фойдаланилмайди.

Масалан, қуйидаги нотўғри:

“Мазкур Битим имзоланган санадан эътиборан кучга киради ёхуд, агар Томон давлатининг қонун ҳужжатларида Битим кучга кириши учун давлат ички процедуралари бажарилиши назарда тутилса, бундай процедуралар бажарилганидан кейин Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кучга киради”.

д) вақтинчалик қўллаш.

Томонларнинг келишувига кўра халқаро шартнома лойиҳасига имзоланган санадан ёки томонлар билан келишилган исталган бошқа вақтдан эътиборан халқаро шартномани ёки унинг айрим қоидаларини вақтинчалик қўллаш тўғрисидаги қоида киритилиши мумкин.

Кўп томонлама халқаро шартномалар бўйича мисол:

“Мазкур Битим имзоланган санадан эътиборан вақтинчалик қўлланилади ва депозитарий томонидан уни имзолаган Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедурлари бажарилганлиги тўғрисида хабарнома олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.

Давлат ички процедураларини кечроқ бажарган Томонлар учун мазкур Битим депозитарий томонидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради”.

Икки томонлама халқаро шартномалар бўйича мисол:

“Мазкур Битим имзоланган кундан эътиборан вақтинчалик қўлланилади ва Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабар дипломатик каналлар орқали олинган санадан эътиборан кучга киради”.

Халқаро шартноманинг ёки унинг бир қисмининг вақтинчалик қўлланилиши халқаро шартномада фақатгина истисно ҳолларда, халқаро шартнома кучга киргунга қадар унинг қоидаларини қўллаш учун чинакам ва асосланган зарурат бўлганда назарда тутилади. Халқаро шартноманинг вақтинча қўлланилиши тўғрисидаги қоида халқаро шартнома бутунлигича ёхуд унинг аниқ қоидалари муайян вақтдан бошлаб вақтинча қўлланилиши кўрсатилган ҳолда шакллантирилиши керак. Вақтинча қўлланилиши лозим бўлган қоидалар ҳажмини аниқ белгилаш имконини бермайдиган таърифлардан фойдаланмаслик лозим.

Масалан, қуйидаги нотўғри:

“Мазкур Битимнинг Томонлар давлатларининг қонун ҳужжаталарига зид бўлмаган қисми имзоланган санадан бошлаб вақтинча қўлланилади”.

е)   қўшилиш.

Мисол:

“Мазкур Битим кучга киргандан кейин депозитарийга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни бериш орқали исталган давлат қўшилиши учун очиқ.

Қўшилаётган давлат учун Битим депозитарий томонидан қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради”.

Халқаро шартнома объекти ва мақсадларига қараб, шунингдек, томонлар келишувига кўра халқаро шартномада кўп томонлама халқаро шартномага унинг иштирокчилари розилиги билангина қўшилиш мумкинлиги ҳақидаги таъриф келтирилиши мумкин. Бунда халқаро шартноманинг тегишли қоидаларида қўшилишга розиликни ифодалаш механизми белгиланиши керак.

Мисол:

“Мазкур Битим унинг мақсадлари ва принципларига рози бўладиган бошқа давлатлар қўшилиши учун очиқдир, бунда депозитарийга бундай қўшилиш ҳақида ҳужжатлар бериш орқали барча Томонларнинг розилиги олинади. Депозитарий Томонларнинг бундай қўшилишга розилиги ҳақида сўнги хабарнома олган кундан бошлаб қўшилиш кучга кирган ҳисобланади”.

ж)   амал қилиш муддати, амал қилишини тугатиш, чиқиш.

Халқаро шартномалар маълум муддатга, номаълум вақтга тузилиши мумкин ёки умуман муддатсиз бўлиши мумкин.

Мисол:

“Мазкур Битим номаълум муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири депозитарийга мазкур Битимдан чиқиш истаги тўғрисидаа чиқишдан камида 12 ой олдин ёзма хабарнома юбориб ҳамда Битим амал қилган вақтда юзага келган молиявий ва бошқа мажбуриятларни тартибга солиб, ундан чиқишга ҳақли”.

Зарурат бўлса, халқаро шартнома лойиҳасига ундан чиқиш ёки унинг амал қилишини тугатишнинг алоҳида шартлари киритилади.

и)   қўшимча шартлар.

Мисол:

“Мазкур Битимга қўшимча шартларга йўл қўйилмайди”

ёки

“Мазкур Битимнинг 5 ва 6-моддаларига қўшимча шартларга йўл қўйилмайди”.

Бундай қоидалар мавжуд бўлмаганда халқаро ҳуқуқда тақиқланмаган ҳар қандай қўшимча шартлар мумкин деб ҳисобланади.

50. Агар халқаро шартнома лойиҳасида жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, рўйхатлар келтирилса, улар иловалар шаклида расмийлаштирилиши лозим, тегишли моддалар (бандлар) эса ушбу иловаларга ҳаволаларга эга бўлиши керак. Иловалар одатда имзоланмайди.

Мисол:

“Илова мазкур Шартноманинг ажралмас қисмини ташкил этади”.

Халқаро шартномага иловалар араб рақамлари билан “№” белгиси қўйилмасдан рақамланади. Бир нечта иловага ҳаволалар келтирилса, қуйидагилар кўрсатилади: “1-4-иловаларга мувофиқ”.

Иловада уни халқаро шартноманинг асосий матни билан боғлайдиган сарлавҳа ва белги бўлиши керак. Мазкур реквизитлар у қайси шартномага тааллуқлилигини кўрсатувчи белги билан илованинг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилади.

Мисол:

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисида Битимга 1-илова”

Иловаларга эга халқаро шартноманинг бетлари одатда изчил кетма-кетликда рақамланади.

51. Ратификация қилиш тўғрисидаги қоида, агар унда ратификация қилиш учун асослар келтирилган бўлса, халқаро шартнома лойиҳасига киритилади.

Халқаро шартномалар лойиҳаларига, бундан идоралараро хусусиятга эга шартномалар мустасно, ратификация қилиш тўғрисидаги қоидалар томонлардан бири шартнома ратификация қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳолларда киритилиши мумкин.

52. Худди шунингдек халқаро шартномалар лойиҳаларига уларни тасдиқлаш (қабул қилиш) тўғрисидаги шартлар музокараларда қатнашувчи томонларнинг келишуви бўйича киритилиши мумкин.

53. Агар томонлар халқаро шартнома кучга кириши учун турли юридик процедуралар ўтказиши зарур деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса (масалан, шартнома бир тараф томонидан ратификация қилинса, бошқаси томонидан тасдиқланса), одатда қуйидаги таърифдан фойдаланилади: “шартнома Томонлар тарафидан шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида сўнги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради”.

54. Икки томонлама халқаро шартноманинг амал қилиш муддатини аниқлашда унинг амал қилиш даврлари тўғрисидаги шартдан фойдаланиш мумкин.

Мисол:

“Мазкур Битим имзоланган вақтдан эътиборан кучга киради ва беш йил давомида амалда бўлади. Унинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири навбатдаги беш йиллик давр тугашидан камида олти ой аввал бошқа Томонни мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги ҳақида хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади”.

Бундай таъриф халқаро шартнома бошланғич ёки ҳар қандай кейинги давр тугаганидан кейингина бир томонлама тартибда тугатилиши мумкинлигини англатади. Ҳар бир белгиланган даврлар давомида уни томонларнинг ўзаро розилиги билангина тугатиш мумкин. Шу сабабли бундай қоидаларни халқаро шартноманинг амал қилишини исталган вақт бир томонлама тартибда тугатиш мумкинлиги тўғрисидаги шартлар билан боғлаб бўлмайди. Шунингдек, томонларнинг мақсадига қараб халқаро шартноманинг амал қилиши ҳам бир марта, ҳам бир неча марта ўз-ўзидан узайиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш зарур.

Тегишинча матнда тегишли мақсадни аниқ таърифлаш зарур: ёхуд “…мазкур Битимнинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонни унинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида дастлабки давр тугашидан камида олти ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, ўз-ўзидан 5 йилга узаяди” (бир марта узайтирилганда) ёхуд “мазкур Битимнинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонни Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида унинг амал қилишининг бошланғич ёки ҳар қандай кейинги даври тугашидан камида олти ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади” (кўп марта узайтирилганда).

55. Халқаро шартномада унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаслиги, агар унинг бошқа қоидаларидан бошқа нарса келиб чиқмаса, шартнома номаълум муддатга тузилишини англатади.

56. Халқаро шартноманинг якунловчи таърифи қуйидагиларни ўз ичига олади: жой ва сана, асл нусхалар сони ҳақида кўрсатма ва унинг матнлари тузилган тиллар тўғрисида ахборот.

Мисол:

“20__ йил _________ “ ” _______ да икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида имзоланди, бунда иккала матн ҳам бир хил кучга эга”.

Уч тилда шартнома тузишда:

“20__ йил _________ “ ” _______ да икки нусхада, ҳар бири ўзбек, рус ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар ҳам бир хил кучга эга”.

Устувор тилни аниқлаш зарур бўлса:

“Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матндан фойдаланилади”.

ёки

“Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар”.

57. Икки томонлама халқаро шартнома ва меморандумнинг якунловчи қисмининг намунавий қоидалари ушбу Услубий кўрсатмаларнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган.

 

11-боб. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

58. Халқаро шартноманинг ўзгартирилиши (унга тузатишлар киритилиши) халқаро шартномаларнинг шартларига ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ уларнинг иштирокчилари ўртасидаги келишувга биноан амалга оширилади (Қонуннинг 27-моддаси).

59. Таркибий бирликни жиддий ўзгартириш талаб этилган тақдирда, уни янги таҳрирда баён этиш зарур.

Мисол:

“4-модданинг биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш зарур:

“Томон давлатининг марказий органи ваколати Низом билан белгиланади...”.

60. Агар таркибий бирликларни янги таҳрирда тўлиқ баён қилиш зарурати бўлмаса, уларнинг матнига айрим сўзлар, иборалар, бошқа рақамлар ва белгиларни чиқариб ташлаш, қўшиш ёки алмаштириш орқали аниқликлар киритилади.

Мисол:

“5-модданинг иккинчи қисмида “...” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

“12-модданинг иккинчи қисми “ҳисоблансин” деган сўзлардан кейин “тегишли равишда” деган сўзлар билан тўлдирилсин”,

“4-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласи “чегаларининг” деган сўздан кейин “Аҳдлашувчи томонларнинг” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

“3-банднинг иккинчи хатбошиси “тартиб” деган сўздан кейин “давлат” деган сўз билан тўлдирилсин;

“2-модда “тартиб” деган сўздан кейин “тайинлаш” деган сўз билан тўлдирилсин.

61. Агар халқаро шартнома янги моддалар (бандлар), рақамли белгига эга бошқа таркибий бирликлар билан тўлдирилса, моддаларнинг (бандларнинг) аввалги рақамланишини, бошқа таркибий бирликларни сақлаш, рақамли белгига эга янги моддалар (бандлар), бошқа таркибий бирликлар учун белги қўшиш зарур.

Мисол:

“... қуйидаги мазмундаги 10.1-модда билан тўлдирилсин:

“...”

“...қуйидаги мазмундаги 1.2.1 кичик банднинг 1-банди тўлдирилсин:

“...”

62. Халқаро шартнома матнидан рақамли белгига эга таркибий бирликлар чиқариб ташланганда халқаро шартнома матнида қолган рақамли белгига эга таркибий бирликларнинг аввалги рақамлари автоматик тарзда сақланади.

63. Халқаро шартнома моддаси (банди) рақамли белгига эга бўлмаган янги таркибий бирликлар (қисмлар, хатбошилар) билан тўлдирилса ёки халқаро шартномадан рақамли белгига эга бўлмаган таркибий бирликлар чиқариб ташланса, янги таҳрирдаги таркибий бирликлар одатда қўшилган (чиқариб ташланган) бирликларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Мисол:

“Иккинчи қисмдан кейин 6-модда қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

“...”;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишли равишда тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин”;

“11-моддада:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишли равишда иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин”;

“5-бандда иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин:

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин”.

Агар қўшилган ёки чиқариб ташланган таркибий бирликлар (қисмлар, хатбошилар) модда (банд) матнида охирги таркибий бирликлар бўлса, аввалги таркибий бирликлар (қисмлар, хатбошилар) рақамларини ўзгартириш ҳақидаги қўшимча шарт амалга оширилмайди.

Мисол:

“6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: “...”;

“7-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин”.

64. Киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг, янги таҳрирдаги моддаларнинг (бандлар, қисмлар, кичик бандлар, хатбошиларнинг) матни қўштирноқлар ва одатда курсив билан ажратиб кўрсатилади.

 

12-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани келишиш

 

65. Давлат органи ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган материаллар билан бирга ташаббус таклифи киритади. Агар халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф дипломатик каналлар орқали чет эл томонидан ташаббус қилинган бўлса, Ташқи ишлар вазирлиги уни давлат органига юбориш билан бир вақтда халқаро шартнома лойиҳасини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида ўз фикрини тақдим этиши мумкин.

Бундай ҳолда давлат органи Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган материалларни тайёрлайди ва халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишга киришади.

66. Юқори турувчи органларнинг принципиал розилигини талаб қиладиган айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат органига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилиш учун ташаббус таклифини киритишни таклиф қилиши мумкин.

Юқори турувчи органларнинг принципиал розилигини талаб қиладиган айрим ҳоллар мавжуд шартнома-ҳуқуқ амалиётидан, шунингдек тартибга солиш предметидан ва халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади (масалан, мудофаа қобилияти масалаларига дахл қиладиган, стратегик ҳамкорлик ёхуд иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилишини, стратегик объектлар қурилишини назарда тутувчи ёки амалга ошириш катта молиявий харажатлар талаб қиладиган халқаро шартномалар ва ҳоказолар).

67. Қонунга мувофиқ халқаро шартномалар лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Ташқи ишлар вазирлиги билан келишишнинг икки босқичли тартиби назарда тутилган.

68. Биринчи босқичда давлат органи томонидан Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ манфаатдор давлат органлари билан бирга халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш амалга оширилади.

Бунда агар Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида ташаббус таклифини келишишда Ташқи ишлар вазирлиги халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала бўйича ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини бир вақтда тақдим этган бўлса, экспертлар даражасида ишлаб чиқиш босқичида халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Ташқи ишлар вазирлигига такроран киритиш талаб этилмайди.

Давлат органи манфаатдор давлат органларига халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини киритаётганда ҳам Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган барча зарур материаллар илова қилинади.

Халқаро шартнома лойиҳасига ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалага тушунтириш хати давлат органи томонидан тайёрланади ва ушбу орган раҳбари (у бўлмаганда унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланиши керак.

Бунда шунга эътибор қаратиш лозимки, Қонун билан халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ёки кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиш масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш жараёни, шу жумладан тайёрланадиган илова материаллар ҳамда давлат тилида ва бошқа тилда халқаро шартнома лойиҳасининг аутентик таржималари сифати учун жавобгарлик ваколатига халқаро шартномада тартибга солинадиган масалалар кирадиган давлат органи раҳбарига юкланади.

Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш чоғида манфаатдор давлат органлари қуйидагиларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикрлар тақдим этади:

халқаро шартнома лойиҳасини ишлаб чиқишни давом эттириш, ҳужжат матни бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини тақдим этган ҳолда; ёки

кўп томонлама халқаро шартномани ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилиш.

Халқаро шартноманинг лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш улар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан мажбурий ўтказилганда амалга оширилади.

69. Иккинчи босқичда, яъни экспертлар даражасида қайта ишлаш якунланганидан кейин ҳужжат Қонуннинг 11-моддасида кўрсатилган қуйидаги барча зарур материаллар илова қилинган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигига киритилади:

давлат тилидаги ёки зарур ҳолларда, бошқа тилдаги халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни;

Қонуннинг 9-моддаси талабларига мос бўлган тушунтириш хати;

манфаатдор давлат органлари билан экспертлар даражасида ишлаб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари қиёсий жадвал тарзида.

Бунда Ташқи ишлар вазирлиги кўриб чиқилаётган масала мавзусига оид қуйидаги бошқа зарур материалларни талаб қилиб олишга ҳақли:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, юқори турувчи орган топшириғининг ёки халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш назарда тутилган бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;

манфаатдор давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг экспертлар даражасида қайта ишлаш чоғида тақдим этилган хатларининг кўчирма нусхалари;

хорижий ҳамкорнинг салоҳияти, ҳамкорликнинг жорий ҳолати, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли режалари ва лойиҳалари ҳақида ахборот, халқаро шартнома тузишнинг амалий аҳамиятини пухта ўрганиш учун зарур бўлган статистик маълумотлар ва бошқа маълумотлар;

агар халқаро шартнома лойиҳасида ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнида бошқа халқаро шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилса, қиёсий жадвал;

мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кўп томонлама халқаро шартнома қоидалари миллий қонун ҳужжатлари нормаларига ва Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётга мос келишини моддама-модда таҳлил қилиш бўйича қиёсий жадвал.

Ташқи ишлар вазирлиги Қонуннинг 11-моддасида ва мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 13-бобида назарда тутилган тартибда халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш босқичида халқаро шартномани тартибга солиш предметининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, давлат органидан халқаро шартнома тузишнинг ёки кўп томонлама халқаро шартномада Ўзбекистон Республикаси иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича батафсил тақдимот қилган ҳолда эксперт учрашуви ўтказишни сўрашга ҳақли.

70. Ташқи ишлар вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича ижобий хулосасини олиш унинг давлат органи томонидан халқаро шартнома тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритишга рози эканлигини англатади.

Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси олинганидан сўнг давлат органи Қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклифни мустақил равишда киритиш ҳақида қарор қабул қилинганда давлат органи Ташқи ишлар вазирлиги сўрови бўйича ҳуқуқий экспертиза якунлари юзасидан таклифларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган зарур материалларни тақдим этади.

71. Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўп томонлама халқаро шартномада Ўзбекистон Республикасининг иштироки мақсадга мувофиқлиги ҳақида маъқуллаши олингандан кейин давлат органи халқаро шартномани ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки Ўзбекистон Республикасининг қўшилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда унинг келишилишини амалга оширади.

 

13-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

 

72. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш – бу Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан тегишли хулоса тайёрланган ҳолда халқаро шартнома лойиҳасининг қоидаларини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ўрганиш ва баҳолаш бўйича фаолиятдир.

73. Ҳуқуқий экспертиза натижалари Адлия вазирлигининг ва Ташқи ишлар вазирлигининг махсус бланкаларида расмийлаштирилади.

74. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги изчилликда амалга оширилади:

халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш;

ҳуқуқий тартибга солиш предметини ва халқаро шартнома тузиш орқали эришиладиган мақсадларни аниқлаш;

халқаро шартномани тартибга солиш предметига алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш;

халқаро шартнома лойиҳасининг қоидаларини ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнини Ўзбекистон Республикасининг тегишли соҳадаги миллий қонун ҳужжатлари талаблари билан таққослаш;

Ўзбекистон республикасининг халқаро суд муҳокамаларидаги иштироки амалиётидан келиб чиқиб, халқаро шартнома лойиҳасининг ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнининг низоларни ҳал қилиш тўғрисидаги қоидаларини уларнинг республика манфаатларига мос келиши нуқтаи назаридан ўрганиш;

хулоса тайёрлаш.

75. Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қуйидаги изчилликда амалга оширилади:

халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш;

ҳуқуқий тартибга солиш предметини ва халқаро шартнома тузиш орқали эришиладиган мақсадларни аниқлаш;

тақдим этилган тушунтириш хати ва бошқа материалларни танқидий баҳолаш;

масаланинг ҳуқуқий тартибга солинганлиги ҳолатини, икки томонлама ва кўп томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани ўрганиш (Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек уларнинг қоидалари такрорланишининг олдини олиш учун);

халқаро шартномани тартибга солиш предметига алоқадор ташқи сиёсий фаолият соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш;

халқаро шартнома лойиҳасининг қоидаларини ёки кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномалари қоидалари билан таққослаш (шунга ўхшаш халқаро шартномалар тузиш амалиёти);

хулоса тайёрлаш.

76. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш устуворлигидан ва уларнинг амалий аҳамиятидан, халқаро шартнома турини танлаш асослилигидан, шартномани имзолаш томонларнинг ваколатига дахлдорлиги ва улар бундай ҳуқуққа эгалигидан келиб чиқиш тавсия этилади.

77. Агар ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда халқаро шартнома лойиҳасининг ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнининг ва илова қилинган материалларнинг билдирилган талабларга мос келмаслиги аниқланса, ушбу номувофиқлик тегишли асослар билан бирга хулосада акс эттирилади.

Бундай номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифлар:

а) халқаро шартнома лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

б) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномасига ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

в) халқаро шартнома лойиҳасига ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнига илова қилинган материалларни маромига етказиш юзасидан расмийлаштирилиши мумкин.

78. Халқаро шартнома лойиҳаси ёки кўп томонлама халқаро шартнома матни қуйидаги ҳолларда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:

а) илова қилинган материаллар асосида тегишли халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ва амалий аҳамиятини аниқлаш имкони бўлмаса;

б) халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш якунланмаган бўлса ёхуд у бўйича барча манфаатдор органларнинг фикри олинмаган бўлса;

в) лойиҳага Қонуннинг 9 ва 11-моддалари, шунингдек мазкур Услубий кўрсатмалар талабларига мос келадиган зарур материаллар илова қилинмаган бўлса;

г) халқаро шартнома лойиҳасини жиддий қайта ишлаш талаб этилса ва бу унинг матни жиддий ўзгаришига олиб келса;

д) давлат тилидаги ва чет тилидаги халқаро шартнома матнлари ўртасида мувофиқликни таъминлаш учун лингвистик экспертиза, шунингдек Қонуннинг
12-моддасига мувофиқ бошқа турдаги экспертизалар ўтказиш зарурати аниқланган бўлса.

 

14-боб. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳнома

 

79. Музокаралар олиб бориш ва халқаро шартномалар имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳнома Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Қонуннинг
15 – 16-моддаларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.

80. Ваколатлар тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун давлат органлари Президент ёки Ҳукумат томонидан халқаро шартномани имзолаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин энг қисқа муддатда, бироқ Ўзбекистон Республикасида музокаралар бошланадиган, шартнома имзоланадиган санадан ёхуд делегация шу мақсадда хорижга чиқиб кетишидан камида 10 кун аввал уларни расмийлаштириш илтимоси билан Ташқи ишлар вазирлигига сўров юборади.

81. Сўров Ташқи ишлар вазирлигига сўраётган давлат органининг бланкасида ёзилган расмий хатни ўзида ифодалайди. Сўровда ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома кимнинг номига сўралаётган сўралаётган бўлса, бу шахснинг ёки шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозимлари ва улар расмий делегация таркибига ким сифатида киритилганлиги тўғрисида маълумотлар тўлиқ кўрсатилади. Сўровда, шунингдек, бўлажак тадбирнинг тўлиқ номи, у ўтказиладиган жой ва муддатлар, имзолаш учун тайёрланаётган халқаро шартноманинг тўлиқ расмий номи кўрсатилади.

Халқаро ташкилотлар ва бошқа тузилмаларнинг халқаро конференциялари, кенгашлари, сессияларига делегацияларни юборишда тартиб-таомил қоидаларидан делегациянинг ваколатлари ҳақидаги гувоҳномага тааллуқли кўчирма сўровга илова қилиниши керак.

82. Ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома одатда музокаралар ёки тадбирлар бошланишидан олдин, халқаро шартнома имзоланишидан олдин ёки имзоланаётган вақтда берилади. Икки томонлама халқаро шартномалар имзоланаётганда музокараларда иштирок этаётган томон билан ваколатлар тўғрисида гувоҳномалар алмашилади. Кўп томонлама халқаро шартномалар имзоланаётганда ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома депозитарийга топширилади.

 

15-боб. Якунловчи қоидалар

 

83. Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг биринчи раҳбарлари мазкур Услубий кўрсатмалар талабларига риоя этилиши учун шахсан жавобгардир.

84. Мазкур Услубий кўрсатмаларни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида услубий кўрсатмаларга

1-ИЛОВА

 

 

Халқаро шартномаларда ва халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларда энг кўп ишлатиладиган сўзлар ва атамалар

 

Халқаро шартнома

Халқаро ҳужжат

article – статья – модда

paragraph – параграф – параграф

agree – согласиться – келишмоқ

decide/accept/approve – решить, принять, одобрить – қарор қилмоқ, қабул қилмоқ, маъқулламоқ

agreement – соглашение – келишув/ахдлашув

understanding – взаимопонимание –

англашув

authentic – аутентичный – аутентик

equally valid – имеет равную силу –

тенг кучга эга

equally valid – имеет равную силу –

тенг кучга эга

continue in force – оставаться в силе – кучида қолмоқ

continue to have effect – продолжать действовать – амал қилишда давом этмоқ

done – совершено – тузилди

signed – подписано – имзоланди

enter into force – вступить в силу – кучга кирмоқ

come into effect, come into operation

начать действовать – амалга кирмоқ

parties – стороны – томонлар

participants – участники - иштирокчилар

undertakings/obligations – обязательства – мажбуриятлар

understandings/arrangements/commitments – договоренности – англашувлар

shall (модальный глагол, обозначающий долженствование).

(Необходимо иметь в виду, что используемый в текстах международных договоров на английском языке модальный глагол «shall» применяется для обозначения долженствования, а не будущего времени используемых с ним глаголов).

will (модальный глагол, обозначающий желание, намерение, согласие)

 

 

Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида услубий кўрсатмаларга

2-ИЛОВА

 

Икки томонлама халқаро шартнома якуний қисмининг намунавий қоидалари

 

Ўзбек тилида

Рус тилида

Инглиз тилида

 

__-модда

Бошқа халқаро шартномалар билан муносабати

 

Мазкур Битимнинг қоидалари Томонларнинг давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.

 

Статья__

Отношение к другим международным договорам

 

Настоящее Соглашение не затрагивает прав и обязательств Сторон, вытекающих из других международных договоров, участниками которых являются их государства.

 

Article__

Relation to other international treaties

 

This Agreement shall not affect the rights and obligations of the Parties arising from other international treaties to which their States are parties.

 

__-модда

Низоларни ҳал қилиш

 

Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.

 

Статья__

Разрешение споров

 

Любые споры, возникающие в связи с толкованием или применением положений настоящего Соглашения, разрешаются путем консультаций и переговоров между Сторонами.

Article__

Dispute settlement

 

Any disputes arising from the interpretation or implementation of the provisions of this Agreement shall be settled through consultations and negotiations between the Parties.

 

__-модда

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

 

 

Статья__

Внесение изменений и дополнений

 

По взаимному согласию Сторон, в настоящее Соглашение могут быть внесены изменения и дополнения, являющиеся неотъемлемой частью настоящего Соглашения и оформляемые отдельными протоколами.

 

 

 

Article__

Amendments

 

By mutual consent of the Parties, amendments and additions may be made to this Agreement which will be an integral part of the Agreement and drawn up in separate protocols.

 

 

__-модда

Битимнинг кучга кириши

 

Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг мазкур Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномасини олган кундан уч ой ўтгунга қадар амалда бўлади.

 

----

 

Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ҳамда ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб кучга киради.

Мазкур Шартнома номуайян муддатга тузилади.

Мазкур Шартноманинг амал қилиши Томонлардан бири бошқа Томоннинг Шартнома амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги тегишли ёзма хабарномасини дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб олти ойдан сўнг тугатилади.

 

----

 

Мазкур Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари ҳақида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради.

Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Битимнинг амал қилиши Томонлардан бири бошқа Томоннинг Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги тегишли ёзма хабарномасини дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб олти ойдан сўнг тугатилади.

 

 

Статья__

Вступление в силу

 

Настоящее Соглашение вступает в силу с даты подписания и действует до истечения трех месяцев со дня получения одной из Сторон письменного уведомления другой Стороны о намерении прекратить его действие.

 

----

 

Настоящий Договор подлежит ратификации и вступает в силу с даты обмена ратификационными грамотами.

Настоящий Договор заключается на неопределенный срок.

Настоящий Договор прекращает свое действие по истечении шести месяцев с даты получения одной Стороной по дипломатическим каналам соответствующего письменного уведомления другой Стороны о ее намерении прекратить его действие.

 

----

 

Настоящее Соглашение вступает в силу с даты получения последнего письменного уведомления по дипломатическим каналам о выполнении Сторонами внутригосударственных процедур, необходимых для его вступления в силу.

Настоящее Соглашение заключается на неопределенный срок и прекращает свое действие по истечении шести месяцев с даты получения одной Стороной по дипломатическим каналам соответствующего письменного уведомления другой Стороны о ее намерении прекратить действие настоящего Соглашения.

 

 

Article__

Entry into force

 

This Agreement shall enter into force on the date of its signature and shall be valid until three months from the date of the receipt by one of the Parties of written notification from the other Party of its intention to terminate this Agreement.

 

 

----

 

This Treaty is subject to ratification and shall enter into force on the date of exchange of instruments of ratification.

This Agreement is concluded for an indefinite period.

This Agreement shall terminate upon the expiration of six months from the date of receipt by one Party through diplomatic channels of the corresponding written notification of the other Party on its intention to terminate it.

 

 

 

 

----

 

This Agreement shall enter into force on the date of receipt of the last written notification through diplomatic channels on the fulfillment by the Parties of internal procedures necessary for its entry into force.

This Agreement is concluded for an indefinite period and shall terminate after six months from the date of receipt by one Party through diplomatic channels of the corresponding written notification of the other Party on its intention to terminate this Agreement.

 

Мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши у амал қилган пайтда бажарилиши бошланган ва унинг амал қилиши тугатилгунга қадар якунланмаган лойиҳалар бўйича Томонларнинг мажбуриятларига дахл қилмайди.

Прекращение действия настоящего Соглашения не затрагивает обязательства Сторон по проектам, осуществление которых началось в период его действия и не было завершено к моменту прекращения его действия.

The termination of this Agreement does not affect the obligations of the Parties under the projects, the implementation of which began during the period of its validity and was not completed by the time of its termination.

 

______шаҳрида «___»______да икки асл нусхада ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

 

Совершено в городе______ «___»_________в двух подлинных экземплярах, каждый на узбекском, таджикском и русском языках, причем все тексты имеют одинаковую силу.

В случае возникновения разногласий при толковании положения настоящего Соглашения, Стороны будут обращаться к тексту на русском языке.

 

 

Done at________on «___»____in two copies, each in Uzbek, Tajik and Russian languages, both texts being equally valid.

In case of discrepancy in the interpretation of the provisions of this Agreement, the Parties shall refer to the Russian text.

 

 

 

Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида услубий кўрсатмаларга

3-ИЛОВА

 

Меморандум якуний қисмининг намунавий қоидалари

 

Ўзбек тилида

Рус тилида

Инглиз тилида

 

Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди.

 

 

 

Настоящий Меморандум не является международным договором и не создает каких-либо прав и обязательств, регулируемых международным правом.

 

 

This Memorandum is not an international treaty and will not create any rights and obligations under international law.

 

Мазкур Меморандум доирасида Иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорлик Иштирокчилар давлатлари қонунчилиги асосида амалга оширилади.

 

Сотрудничество между Участниками согласно настоящему Меморандуму будет осуществляться на основании законодательства государств Сторон.

 

Cooperation between the Participants under this Memorandum will be carried out in accordance with the legislation of the States of the Participants.

 

Мазкур Меморандумни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ барча келишмовчиликлар Иштирокчилар тарафидан маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.

Все разногласия, связанные
с толкованием или применением настоящего Меморандума, будут разрешаться Участниками путем консультаций.

 

Any disagreements in relation to the interpretation and implementation of this Memorandum will be settled by the Participants through consultations.

Мазкур Меморандумга Иштирокчиларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

По обоюдному согласию Участников, в настоящий Меморандум могут быть внесены изменения и дополнения, являющиеся неотъемлемой частью настоящего Меморандума и оформляемые отдельными протоколами.

 

By mutual consent of the Participants, amendments and additions may be made to this Memorandum which will be an integral part of the Memorandum and drawn up in separate protocols.

 

Мазкур Меморандум имзоланган санадан бошлаб қўлланилади ва Иштирокчилардан бири унинг қўлланилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Иштирокчининг тегишли ёзма хабарномасини олган санадан бошлаб уч ой ўтгунга қадар амалда бўлади.

 

Настоящий Меморандум будет применяться с даты его подписания до истечения трех месяцев с даты получения одной из Участников письменного уведомления другого Участника о намерении прекратить его применение.

 

This Memorandum will come into effect on the date of its signature and will continue to have effect until three months from the date of the receipt by one of the Participants of written notification from the other Participant of its intention to terminate this Memorandum.

 

_________шаҳрида «__»______да икки нусхада, хар бири ўзбек, қозоқ ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

Мазкур Меморандум матнлари ўртасида тафовут юзага келган тақдирда, Иштирокчилар инглиз тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

 

 

Подписано в городе__________ «__»______ _____ года в двух экземплярах, каждый на узбекском, русском и английском языках, причем все тексты имеют одинаковую силу.

В случае расхождения между текстами настоящего Меморандума Участники обращаются к тексту на английском языке.

Signed at______on «___»_____in two copies, each in Uzbek, Russian and English languages, both texts being equally valid.

In case of discrepancy in the texts of this Agreement, the Participants will refer to the English text.

 

 

 

Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида услубий кўрсатмаларга

4-ИЛОВА

 

      (Халқаро шартнома номи)      қоидаларининг миллий қонунчилик нормаларига ва Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётга мувофиқлигининг моддама-модда таҳлили бўйича

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ

 

Халқаро шартнома қоидалари

(моддама-модда баён этилади)

Миллий қонунчиликда мазкур муносабатларни тартибга солувчи норманинг ёки ҳуқуқни қўллашда амалиётнинг мавжудлиги 

 (тегишли норма ёки амалиёт батафсил ёритилади)

Миллий қонунчиликка ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишнинг ёҳуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишнинг зарурлиги

(тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат аниқ кўрсатилади)  

1

 

 

 

2

 

 

 

3

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

85