Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19395 O’zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasi 07/07/2020 22/07/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-19395

 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
қарори

 

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 22 октябрдаги 33-сон “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (рўйхат рақами 2725, 2015 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 568-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси                                                       А. Абдуллаев

 

 

                            Тошкент ш.,                                                                               

2020 йил “___” _________,

 _____ - сон

 

 

 

 

 

Киритилди:

 

 

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри

бўлими бошлиғи

 

М.Агзамов

Келишилди:

 

Раис ўринбосари

Ш.Ҳабибуллаев

 

 

Юридик бўлим бошлиғи

Д.Амиркулов

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил “___”_______________ги

 _____-сонли қарорига
ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Номи ва 1-банд “тайёрлаш” деган сўздан кейин “ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. Иловада:

1) номи “тайёрлаш” деган сўздан кейин “ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон, 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон “Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида”ги, 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон “Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида”ги ва 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларга мувофиқ кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.”

3) 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми;”;

еттинчи хатбошидаги “инвентаризация қилиш” деган сўзлар “хатловдан ўтказиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнининчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“кадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклида бериладиган электрон ҳужжат;

кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (бундан буён матнда кадастр муҳандиси деб юритилади) — риэлторлик ташкилоти билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ва кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс.”;

4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва қиймати, шунингдек унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан тайёрланади ва қоғоз ҳамда электрон кўринишида доимий сақланади.

Кўчмас мулк объекти бўйича тайёрланган кадастр йиғмажилди натижаси бўйича мулкдорга еки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахсга, шунингдек мулкдорнинг меросхўрига кадастр паспорти тақдим этилади.”;

5) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари Давлат хизматлари марказларига, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29-декабрдаги 1060-сон қарор билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 21, 22, 23, 38, 39, 40, 41-бандларида кўрсатилган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёридаги бошқа ҳужжатлар.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса, кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.”;

6) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Аризалар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қабул қилиб олинганидан сўнг филиал шу кунинг ўзида кўчмас мулк билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича аризалар реестрига қайд қилади.”;

7) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат кўринишида ариза беришлари, оферта шартномасига розилик билдириб, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин.”

8) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аниқланади.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этиш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунгача;

якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунгача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 5 иш кунгача;

умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунгача;

умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунгача;

умумий майдони 5000 кв.м дан 15000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунгача;

умумий майдони 15000 кв.м дан 50000 кв.мгача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунгача;

умумий майдони 50000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунгача;

ажратилган ер участкалари бўйича - 3 иш кунгача;

кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз
ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.”;

9) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Кадастр йиғмажилди ер участкасининг, бино ва иншоотларнинг ҳамда кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларидан иборат бўлади.”

10) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

9. Ер участкаси яхлитлигини йўқотмаган ҳолда ушбу кўчмас мулк объекти бўйича ўзгаришлар (бино ва иншоотлар қурилиши, реконструкция қилиниши, кўп йиллик дарахтлар барпо этилиши) ҳақида маълумотлар кадастр йиғмажилдига киритиб борилади.”;

11) қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:

“91. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини расмийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

филиалда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

филиалда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

 ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;

ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганлиги;

кўчмас мулк объектига кадастр йиғма жилдини тайёрлаш учун хатлов ишларини амалга оширишга шароит яратилмаганлиги, шу жумладан кўчмас мулк объектига кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиш).”;

12) 10-банддан биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

13) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Ер участкасининг кадастр маълумотларини тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилади:

ер участкасининг топографик карталари ва кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлиги ўрганилади;

ер участкаси жойида хатлов қилинади;

ер участкасининг чегаралари ва умумий майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштирилади ва уларнинг фарқи аниқланади;

ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегараси кадастр планига туширилади;

кўчмас мулк объектини ҳисобга олиш варақасида ер ҳақидаги маълумотлар киритилади.”;

14) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Ер участкасини хатлов қилиш натижаси бўйича қуйидаги ҳолларда ер участкасининг  чегаралари қушни чегарадошлар билан келишилади:

ер участкаси ажратилганда (электрон онлайн-аукцион орқали берилганда);

кўчмас мулкнинг бир қисми бегоналаштириш натижасида ер участкасининг бўлинганда.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатларда ер участкасини келишиш ер участкасининг кадастр (топографик) планида қушни чегарадошлар томонидан имзо қуйиш йўли билан амалга оширилади.”;

15) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Ер участкаси юридик шахсга тегишли бўлса, унинг раҳбари ёки унинг ишончли вакили томонидан, агар ер участкаси жисмоний шахсга тегишли бўлса ушбу жисмоний шахс ёки унинг вакили томонидан ер участкасининг кадастр планида имзолайди.

Агар чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси – жисмоний шахс узоқ муддатга бошқа жойга кетган бўлса, юридик шахс бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган бўлиб, чегараларни келишиш куни ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, унинг раҳбари ёки вакили келишиш учун келмаса имзоламаса, ушбу ҳолат ер участкасининг кадастр планида акс эттирилади.

Кейинчалик ер участкасига ёки чегарадош ер участкасига нисбатан белгиланган ҳуқуқ тури ёки ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, ер участкасининг кадастр планини қайта тузиш талаб этилмайди, ер участкасининг чегараси ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно.”;

16) 15-банд “съёмка қилинади” сўзларидан кейин “(мавжуд бўлмаган тақдирда)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

17) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. Кўчмас мулк объектини ҳисобга олиш варақасида ер участкаси бўйича қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ер участкасининг жойлашган манзили;

манзил белгиланиши (мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган);

манзил бериш ёки ўзгартиришни асословчи ҳужжат;

ер участкасининг тоифаси;

ер участкасининг номи;

ер участкасининг кадастр рақами;

иқтисодий зонаси;

ер участкасидан фойдаланиш мақсади;

ер участкасининг умумий майдони (кв.м)

ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича ер участкасининг майдони (кв.м);

ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони;

муҳофаза зоналари;

муҳофаза зоналарнинг майдони (кв.м);

чекловлар ва сервитутлар;

кўп йиллик дарахтлар сони;

кўп йиллик дарахтлар тури;

кўп йиллик дарахтлар билан эгалланган ер майдони;

ер учатскасини баҳолаш тўғрисида маълумотлар;

ер участкасига хос бошқа маълумотар ҳам киритилиши мумкин.”;

18) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“21. Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

бино ва иншоотлар бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, архитектура-шаҳарсозлик ва бошқа зарур ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади;

бино ва иншоотлар техник хатлов қилинади, бунда биноларнинг ички ва ташқи ўлчовлари аниқланади, майдонлари ва ҳажмлари ҳисобланади ҳамда ушбу маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3 ва 4-иловаларида келтирилган биноларнинг ички ва ташқи ўлчов қайдномаларида акс эттирилади;

бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг тавсифи аниқланади ва улар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шаклда акс эттирилади;

бино ва иншоотларнинг қаватма-қават чизмалари тайёрланади;

бинонинг муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, совуқ сув, иссиқлик энергияси, алоқа ва бошқалар) билан таъминланганлиги аниқланади;

жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати аниқланади;

бино ва иншоотларга Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда кадастр рақами берилади;

кўчмас мулк объектининг ҳисобга олиш варақасида бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари киритилади;

кадастр йиғмажилди тайёрланади ва натижаси бўйича кадастр паспорти расмийлаштирилади.”;

19) 25-банддаги “баҳолаш” деган сўз “кадастр қийматини ҳисоблаш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарори билан тақсдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низомга ва 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарор билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ аниқланади ва баҳолаш натижаси мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида келтирилган шаклда акс эттирилади.

Юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотларнинг қиймати сифатида
улар томонидан берилган маълумотларга асосан бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди тайёрланаётган календарь йилнинг 1 январь ҳолатидаги қолдиқ қиймати кўрсатилади.”;

21) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“27. Кўчмас мулк объектининг ҳисобга олиш варақасида бино ва иншоотларнинг қуйидаги кадастр маълумотлари акс эттирилади:

қаватлар сони;

объект жойлашган қавати;

бинолар сони;

иншоотлар сони;

асосий хоналар сони;

бинолар умумий майдони;

фойдали(яшаш)майдони;

бинонинг қурилиш ости майдони;

иншоотлар майдони;

ўзбошимчалик билан қурилган бинолар сони;

ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар сони;

ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар умумий майдони;

фойдаланишга қабул қилинган йили;

конструкциялар тури;

кадастр қиймати;

баланс қиймати;

муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар;

махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар;

Бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусусийятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.”;

22) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“28. Кадастр йиғмажилдига абрислар, фотосуратлар ва бино ва иншоотларни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ва материаллар илова қилиниши мумкин.”;

23) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“29. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳалар асосида қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш уларни фойдаланишга қабул қилишга қадар Давлат хизматлари марказларига берилган аризаларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Бинолар қайта ихтисослаштирилганда ва реконструкция қилинганда кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Кўчмас мулк объектининг вужудга келиши (барпо этилиши) ёки икки ва ундан ортиқ қисмларга  бўлинишида манзилларни белгилаш Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ кадастр йиғмажилди шакллантириш жараёнида амалга оширилади.”;

24) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“30. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича кадастр йиғмажилди тайёрланади ва натижаси бўйича кадастр паспорти  берилади.”;

25) 5-бобнинг номидаги “расмийлаштириш” деган сўз “тайёрлаш”  сўз билан алмаштирилсин;

26) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“34. Кадастр йиғмажилди давлат тилида  электрон ҳужжат сифатида ва қоғоз кўринишида тайёрланади.

Қоғоз кўринишда кадастр йиғма жилди А4 (210 х 297 мм) форматдаги ёзув қоғозларида тайёрланади. Бунда асосий форматларнинг қисқа томонларини каррали миқдорда узайтириш билан ташкил қилинадиган қўшимча форматлар қўлланилиши мумкин.”;

27) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“36. Кадастр йиғмажилдининг муқоваси мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади. Унда кадастр йиғма жилдини тайёрлаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиал номи, кўчмас мулк объекти жойлашган манзили ва тури келтирилади.”;

28) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“37. Кадастр йиғмажилдининг титул варағи мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.”;

29) 29-банд чиқариб ташлансин;

30) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кадастр йиғмажилдига давлат реестридан кўчирма киритиб борилади.”;

31) 41-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тайёрланган кадастр йиғмажилдининг титул варағи уни тайёрлаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали раҳбари, бош муҳандиси ва ижрочи томонидан имзоланади.”;

32) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“42. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилди бир нусхада тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида доимий сақланади.

Махфий режимдаги объектларга кадастр йиғмажилди икки нусхада тайёрланади. Унинг бир нусхаси юридик шахс ёки унинг вакилига топширилади иккинчи нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг махсус бўлимида сақланади.

Қоғоз кўринишидаги кадастр йиғмажилди ёки ундаги ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивидан олиб қўйишга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.”;

33) 44-банддаги “инвентаризация қилинади” деган сўзлар “хатловдан ўтказилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

34) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“45. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгармаган ҳолда унга нисбатан ҳуқуқ тури ва (ёки) ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, кўчмас мулк объектига қайтадан кадастр йиғма жилдини тайёрлаш тақиқланади.”;

35) 46-банд чиқариб ташлансин;

36) қуйидаги мазмундаги 461 ва 462-бандар билан тўлдирилсин:

“461. Ўзбекистон Республикасини давлат сирлари билан боғлиқ (махфийлик режимидаги) бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр йиғма жилдини тайёрлаш учун кўчмас мулкнинг балансда сақловчи корхона ёки ташкилот ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига мурожаат қилинади.

Бунда, кадастр йиғма жилдини тайёрлаш бўйича шартнома расмийлаштирилади.

462. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш
ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан махфийлик режим қоидаларга риоя этган ҳолда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини амалга оширади. Хатлов натижалар бўйича кадастр йиғма жилди расмийлатирилади ва алоҳида махфийлик режимига эга бўлган маълумотлар базасига киритади.

Махфийлик режимига эга бўлган кўчмас мулк объектлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг махсус бўлимининг алоҳида белгиланган компьютерда кадастр йиғма жилди шакллантирилади ва сақланади.”;

37) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“47. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритишда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг архивида сақланаётган нусхасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кадастр йиғмажилдининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг архивида сақланаётган нусхасида мавжуд бўлган ҳужжатларни олиб ташлашга йўл қўйилмайди, янги ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр йиғмажилдига янгиланиши бўйича қўшиб борилади.”;

38) 48-банд чиқариб ташлансин;

39) қуйидаги мазмундаги 61 ва 62- боблар билан тўлдирилсин:

61-боб. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижасида кадастр паспортини расмийлаштириш

 

481. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

Кадастр паспортида мулкдор ва ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.

482. Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

ер участкасининг кадастр паспорти;

қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти.

483. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмига алоҳида кадастр паспорти шакиллантирилади);

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда.

484. Кўчмас мулк объектининг паспорти мазкур Қоиданинг 10,11,12,13,14-иловаларда келтирилган намунавий шаклларда тегишлилиги бўйича расмийлаштирилади.

 

62-боб. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан  кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

 

485. Малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (бундан буён матнда кадастр муҳандиси деб юритилади) Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудларида жойлашган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно) ҳамда кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш ишларини амалга оширади.

Бунда, кадастр муҳандиси шартнома асосида қуйидаги ишларни амалга оширади:

кўчмас мулк объектларни хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастри ҳисоби бундан мустасно);

кўчмас мулк объектларнинг қаватма-қават режаларини тузиш;

кўчмас мулк объектларнинг техник режаларини расмийлаштириш;

кўчмас мулк объектларни техник ҳисобга қўйш;  

кўчмас мулк объектларини хатлов натижаси бўйича тўпланган маълумотлар асосида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш.

486. Мазкур Қоиданинг 2, 3, 4, 5 ва 6-бобларида белгиланган талаблар асосида (кадастр қийматини ҳисоблаш ва манзилларни белгилаш ёки ўзгартириш бундан мустасно) кадастр муҳандиси томонидан қуйидаги ҳолларда ер участкаси, бино ва иншоотлар, кўп йиллик дарахтзорлар учун кадастр йиғмажилдини тайёрланади:

бирламчи кадастр йиғмажилди мавжуд бўлиб, фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиришга қадар объектда қўшимча ёки қайта қурилиш ишлари амалга оширилганда;

кўчмас мулк объектини қайта ихтисослаштирилганда (турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказишда ва аксинча);

кўчмас мулк объекти эгасининг буюртмасига асосан бино ва иншоотларнинг қаватма-қават  техник режаларини расмийлаштиришда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда.

487. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари кадастр муҳандисларига ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида шахсий электрон кабинети орқали электрон сўровнома беришга ва унга мувофиқ маълумотлар базасидаги зарур бўлган маълумотлардан чекланган тарзда фойдаланишга имконини яратади.

488. Кадастр муҳандиси кўчмас мулк объектида ўтказилган хатлов натижаси асосида кўчмас мулк объекти бўйича тўпланган маълумотларни келишиш ва кадастр ҳисобига қўйиш учун электрон шаклда ахборот тизимидан фойдаланилган холда ўзининг шахсий электрон кабинети орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборади.

489. Кадастр муҳандиси ўзининг шахсий электрон кабинети орқали юборилган маълумотларида, кўчмас мулк объектининг техник кўрсаткичлари билан бирга кўчмас мулкка таалуқли қуйидаги маълумотлар ҳам киритилади:

 кўчмас мулк объекти, шу жумладан ер участкаси, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

кўчмас мулк объектининг кадастр сурати, бош режаси, қаватма-қават тархи “Аutocad” ва PDF  файл кўринишида.

4810. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари кадастр муҳандислари томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилган маълумотларни келишиш (таҳлил қилиш) ва маълумотлар базасига киритиш учун қабул қилиб олади.

4811. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси кўчмас мулк объектининг кадастр техник маълумотларини ҳисобга қўйишда қуйидаги ишларни амалга оширади:

кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган электрон маълумотлар, кўчмас мулк объектига бўлган хуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мавжудлиги ва унга мувофиқ кўчмас мулк объектини техник ҳисобга олиш, кадастр паспортини расмийлаштириш ҳамда келгусида кўчмас мулкка бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки унга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни текшириш;

кадастр муҳандиси томонидан кадастр маълумотлар базасига киритилган техник маълумотларни тўғри ва тўлиқлигини текшириш ва дастлабки маълумотлар билан солиштириш;

кўчмас мулк объектининг кадастр сурати, бош режаси, қаватма-қават тархи, топография-геодезия ишларини ушбу қоидалар талаблари асосида тўғри тузилаганлиги ва ундаги маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш;

ер участкаси, бино ва иншоотларини дастлабки шакллантирилган кадастр маълумотлари асосида солиштириш ва чегарадош ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари билан солиштириш ва таҳлил этиш;

кадастр муҳандисларининг шахсий кабинети орқали юборилган маълумотлари асосида ер участкаси, бино ва иншоотларни ҳудудларнинг туман (шаҳар)лар геоахборот тизимларида ўзгартирилишини таъминлаш;

бино ва иншоотларни кадастр қийматини ҳисоблаш (талаб этилганда);

кўчмас мулк объектини манзилини белгилаш ёки ўзгартириш (талаб этилганда);

ўрганиш натижалари бўйича кадастр муҳандислари маъумотларини техник ҳисобга қўйиш якунлангандан сўнг, кўчмас мулкнинг архивдаги кадастр йиғмажилдига киритилишини таъминлаш;

кадастр муҳандислари томонидан юкланган маълумотларни ўрганиб чиқиш ва кадастр ҳисобига қўйиш ишлари якунланганлиги хақида ахборот тизими орқали хабардор қилиш.

Кадастр муҳандиси томонидан ахборот тизими орқали юборилган маълумотларни қабул қилишни рад этиш мазкур қоиданинг 91-бандида кўрсатилган холларда рухсат берилади. Бунда ахборот тизимида кадастр мухандисига маълумотларни қабул қилмаслик асослари аниқ кўрсатилади ва қайтарилган кундан эътиборан 10 иш кунида қўрсатилган сабабларни бартараф этган ҳолда такроран ахборот тизими орқали юборилиши мумкинлиги кўрсатилади.

Рад этилган материаллар кадастр муҳандислари томонидан қўрсатилган сабабларни бартараф этган ҳолда ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига қайтадан юборилганда маълумотларни такроран ҳудди шу асослар билан қайтарилишига тақиқланади.

4812. Кадастр муҳандиси томонидан ахборот тизими орқали юборилган маълумотларни 3 иш кунида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан ҳисобга қуяди ёки техник хатоликлар мавжуд бўлса бартараф этиш учун қайтаради. Агар, кўрсатилган техник хатоликлар хабар берилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бартараф этилмаган бўлса, корхона икки иш куни мобайнида кадастр паспортини тайёрлашни ва ҳисобга қуйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда кадастр муҳандисига ёки тегишли риэлтор ташкилотини ёзма равишда хабардор қилади.

4813. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан юкланган маълумотлар келишилган ва ҳисобга қўйилгандан сўнг, кадастр муҳандиси ўзининг шахсий кабинетида кадастр маълумотлар базасига кирган ҳолда кўчмас мулк объекти бўйича бино ва иншоотларнинг ўлчов қайдномаси, хоналарнинг ўлчов қайдномаси, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари қайдномасини ва бошқа маълумотларни чоп этади.

4814. Кадастр йиғмажилди қоғоз ва электрон кўринишда тайёрланади ва кадастр муҳандиси иш берувчи риэлторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади.

4815. Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объекти бўйича кадастр паспортини расмийлаштириб тақдим этишга асос ҳисобланади.

4816. Кадастр йиғмажилдини шакллантиришда, кадастр муҳандислари зарур бўлган кадастр маълумотларни олишда, электрон маълумотлар базасидан ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотлардан фойдаланишда, риэторлик ташкилотлари ва  Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширади.

4817. Кадастр муҳандислари томонидан ушбу қоидалар талабларига икки ва ундан ортиқ равишда қўпол равишда амал қилмаслик ҳамда қонун ҳужжатлар талабларини  бузилиши холатларига йўл қўйилиши, Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан ушбу кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномаси бекор қилиниши бўйича Давергеодезкадастр қўмитасига ахборот киритиш учун асос ҳисобланади.”;

40) 2, 8, 9, 10 ва 11-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

41) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ  таҳрирдаги 12-илова билан тўлдирилсин;

42) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ  таҳрирдаги 13-илова билан тўлдирилсин;

43) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8-иловасига мувофиқ  таҳрирдаги 14-илова билан тўлдирилсин.

 

 

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш
ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

2-ИЛОВА

                                                                                     

1

Варақ

 

I-Кўчмас мулк объектининг ҳисобга олиш варақаси

 

1

Кўчмас мулк объекти жойлашган манзили

 

2

Манзил белгиланиши

(мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган)

3

Аввалги манзили

 

4

Манзил бериш ёки ўзгартиришни асословчи ҳужжат

 

5

Кўчмас мулк объектининг тоифаси

 

6

Кўчмас мулк объектининг номи

 

7

Кадастр рақами

 

8

Иқтисодий зона

 

9

Бошқа маълумотлар

 

 

II-Ер участкаси кадастр маълумотлари

 

1

Ер участкасидан фойдаланиш мақсади

 

2

Ер участкасининг умумий майдони (кв.м)

 

3

Хужжатлар бўйича майдони (кв.м)

 

 

4

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони (кв.м)

 

5

Мухофаза зонаси белгиланган объект

 

6

Мухофаза зонасининг майдони (кв.м)

 

7

Чеклашлар ва сервитут

(чеклво тури, асос, муддати)

8

Кўп йиллик дарахтлар сони

 

 

9

Кўп йиллик дарахтлар тури

 

 

10

Кўп йиллик дарахтлар билан эгалланган ер майдони (кв.м)

 

11

Бошқа маълумотлар

 

 

 

Ижрочи_______________________________________________________

 

 

2

Варақ

 

III. Бино ва иншоотлар кадастр маълумотлари

 

1

Қаватлар сони

 

2

Объект жойлашган қавати

 

3

Бинолар сони

 

4

иншоотлар сони

 

5

Асосий хоналар сони

 

6

Бинолар умумий майдони (кв.м)

 

7

фойдали(яшаш)майдони (кв.м)

 

8

Бинонинг қурилиш ости майдони (кв.м)

 

9

Иншоотлар майдони (кв.м)

 

10

Ўзбошимчалик билан қурилган бинолар сони

 

11

Ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар сони

 

12

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар умумий майдони

 

13

Фойдаланишга қабул қилинган йили

 

14

Кончтсрукциялар тури

 

15

Кадастр қиймати

 

16

Баланс қиймати

 

 

Муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар

 

Бинолар

Электр

Газ

сув

канализация

Иссиқлик энергияси

лифт

Автомобил тўхташ жойлари

Қўшимча маълумот-лар

0001

 

 

 

 

 

 

 

 

0002

 

 

 

 

 

 

 

 

0003

 

 

 

 

 

 

 

 

0004

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар

 

 

Махсус иншоотнинг номи

 

 

Махсус иншоотнинг узунлиги

 

 

Махсус иншоотнинг техник кўрсаткичлари

 

 

Қўшимча маълумотлар

 

 

Ижрочи __________________________________________________________

(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)”;

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

8-ИЛОВА

 

 

Кадастр йиғма жилдини тайёрлаган ташкилот номи

 

 

Кўчмас мулк объекти бўйича кадастр йиғма жилди

 

Кўчмас мулк объектининг жойлашган манзили

 

 

Кўчмасмулк объектинингтоифаси

 

 

Кўчмасмулкобъектинингноми

 

 

 

 

______________________ т (ш).

20____ йил”;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

9-ИЛОВА

 

(агар кадастр мухандиси томонидан тайёрланган бўлса)

Хатлов ўтказган

кадастр мухандиси (Ф.И.О)

 

Мехнат шартномаси

 ҳақида маълумот

Ташкилот номи

 

санаси

 

Малака

 шаходатномаси

Берилган санаси

 

Серия рақами

 

Телефон рақами

 

электрон манзили

 

 

Ташкилот рахбари _________________   ____________ “____”_________ 20 ____й

 (Ф.И.О)                                    (И.М.)                          (тасдиқланган сана)

 

 

Кўчмас мулк объекти бўйича кадастр йиғма жилди

Кўчмас мулк объектининг жойлашган манзили

 

Кўчмасмулкобектинингтоифаси

 

Кўчмасмулкобъектинингноми

 

Ер участкасининг кадастр рақами

 

Кадастр йиғма жилди тайёрланган сана

 

 

Кўчмасмулкобъектихисобгаолинганжой

 

Хисобгаолинган сана

 

Бош мухандис(Ф.И.О.)

 

 

(имзо)

Ижрочи (Ф.И.О.)

 

 

(имзо)

 

Рахбар ___________________  _____________________“____”_____________20___й

 (Ф.И.О)                                    (И.М.)                          (тасдиқланган сана)”;

 

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

10-ИЛОВА

 

(Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиали номи)

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙДАГИ ТУРАР ЖОЙНИ КАДАСТР ПАСПОРТИ

 (кадастр йиғма жилдидан кўчирма)

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Кадастр йиғма жилди шакиллантирилган сана:

 

Кадастр паспорти берилган

Сана: 

 

Рақами

 

 

Манзил ҳақида маълумотлар

Кадастр рақами

 

Жойлашган манзили

 

Объект тавсифи

Бинонинг қаватлар сони

 

Жойлашган қавати

 

  Умумий фойдали, (м2)

 

Яшаш майдони, (м2)

 

Жами хоналар сони

 

Яшаш хоналар сони

 

Кадастр қиймати,(сўм)

 

Бахолаш санаси 

 

Қўшимча маълумотлар

 

 

___________________                    _____________                           _________________

(Лавозими)                                    (Имзо)                                               (Ф.И.О.)

 

 

 

 

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Кадастр плани Масштаб  1 :

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қурилиш ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар

 

Бино қурилган йили

Конструкция тури

Мухандислик коммуникация тармоқлари

электр

газ

сув

иссиқлик

оқава

алоқа

Лифт

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                           Хоналар ўлчов тавсифи

Хонанинг номи

Хонанинг пландаги рақами

Майдони, (м2)

Баландлиги,( м2)

Хажм, (м3)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                    

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

11-ИЛОВА

 

 

(кўчмас мулк хисобга олинган корхона филиали номи)

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТУРАР ЖОЙНИНГ  

             КАДАСТР ПАСПОРТИ                                    

 (кадастр йиғма жилдидан кўчирма)

 

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Кадастр йиғма жилди шакиллантирилган сана:

 

Кадастр паспорти берилган

Сана: 

 

Рақами

 

Манзил ҳақида маълумотлар

Ер участкасининг кадастр рақами

 

Жойлашган манзили:

 

Ер участкаси тавсифи

  

     Ер майдони,  (м2)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан

 

Амалда

 

Ўзбошимча эгалланган

 

Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича

 

Амалда

 

Ер участкаси бахоси (сўм)

 

Серветут хақида маълумот

 

Кўп йиллик дарахтлар сони

 

Кўп йиллик дарахтлар тури

 

Қўшимча маълумотлар

 

Бино ва иншоотлар тавсифи

 

 

 

Бино ва иншоотнинг номи

 

 

Кадастр рақами

 

Бинолар сони

Умумий  қурилиш ости майдони (м2)

Умумий фойдали майдони (м2)

Фойдали майдони Яшаш  майдони,(м2)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

жами

 

 

 

 

Ўзбошимчалик  билан қурилган иморатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

жами

 

 

 

 

 

  Кадастр қиймати (сўм)

 

 

Баҳолаш санаси:

 

Қўшимча маълумотлар

 

 

                                                                                                                    

 

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

                                       Ер участкасининг кадастр плани Масштаб  1 :

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қурилиш ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар

 

Бино ва иншоотлар номи

Кадастр рақами

Қурилган йили

Конструкция тури

Мухандислик коммуникация тармоқлари

электр

газ

сув

иссиқлик

оқава

алоқа

лифт

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                     

 

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

12-ИЛОВА

 

 

(кўчмас мулк хисобга олинган корхона филиали номи)

НОТУРАР ЖОЙ ТОИФАСИДАГИ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

 (кадастр йиғма жилдидан кўчирма)

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Кадастр йиғма жилди шакиллантирилган сана:

 

Кадастр паспорти берилган

Сана: 

 

Рақами

 

Манзил ҳақида маълумотлар

Объект номи

 

Ер участкасининг кадастр рақами

 

Жойлашган манзили

 

Ер участкаси тавсифи

  

  Ер майдони,  (м2)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан

 

Амалда

 

Ўзбошимча эгалланган

 

Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича

 

Амалда

 

Серветут ҳақида маълумот

 

Ер участкаси баҳоси (сўм)

 

Кўп йиллик дарахтлар сони

 

Кўп йиллик дарахтлар тури

 

 

Бино ва иншоотлар тавсифи

 

 

 

Бино ва иншоотнинг номи

 

 

Кадастр рақами

 

Қаватлар сони

Умумий  қурилиш ости майдони (м2)

Умумий фойдали майдони (м2)

Фойдали майдони Яшаш  майдони,(м2)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

жами

 

 

 

 

Ўзбошимчалик  билан қурилган иморатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

жами

 

 

 

 

  Кадастр қиймати (сўм)

 

Баҳолаш санаси:

 

Баланс қиймати (сўм)

 

Қўшимча маълумотлар

 

 

                                                                                                                    

 

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Ер участкасининг кадастр плани Масштаб  1 :

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қурилиш ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар

Бино ва иншоотлар номи

Кадастр рақами

Қурилган йили

Конструкция тури

Мухандислик коммуникация тармоқлари

электр

газ

сув

иссиқлик

оқава

алоқа

лифт

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                              

                                              ”;

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

7-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

13-ИЛОВА

 

 

(кўчмас мулк хисобга олинган корхона филиали номи)

ЕР УЧАСТКАСИНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

 (кадастр йиғма жилдидан кўчирма)

 

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Кадастр йиғма жилди шакиллантирилган сана:

 

Кадастр паспорти берилган

Сана: 

 

Рақами

 

 

Манзил ҳақида маълумотлар

Ер участкасининг кадастр рақами

 

Жойлашган манзили

 

Ер участкаси тавсифи

   Ер майдони,  (м2)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан

 

Амалда

 

Ўзбошимча эгалланган

 

Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича

 

Амалда

 

Сервитут ҳақида маълумот

 

Ер участкаси бахоси (сўм)

 

Кўп йиллик дарахтлар сони

 

Кўп йиллик дарахтлар тури

 

Қўшимча маълумотлар

 

 

 

                 

                                                                                                  

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Ер участкасининг кадастр плани Масштаб  1 :

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                 

“Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

8-ИЛОВА

 

“Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш  қоидаларига

14-ИЛОВА

 

(кўчмас мулк хисобга олинган корхона филиали номи)

ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН ОБЪЕКТИНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

 (кадастр йиғма жилдидан кўчирма)

 

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Кадастр йиғма жилди шакиллантирилган сана:

 

Кадастр паспорти берилган

Сана: 

 

Рақами

 

 

Манзил ҳақида маълумотлар

Ер участкасининг кадастр рақами

 

Жойлашган манзили

 

 

Ер участкаси тавсифи

   Ер майдони,  (м2)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан

 

Амалда

 

Ўзбошимча эгалланган

 

Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича

 

Амалда

 

Ер участкаси бахоси (сўм)

 

Сервитут ҳақида маълумот

 

Кўп йиллик дарахтлар сони

 

Кўп йиллик дарахтлар тури

 

Қўшимча маълумотлар

 

 

Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар тавсифи

Объект номи

 

бинолар сони

 

Умумий майдони (м2)

 

иншоотлар сони

 

Умумий майдони (м2)

 

Лойихадан ташқари

қурилмалар сони

 

 

Умумий майдони (м2)

 

 

Битканлик фойизи (%)

 

Асословчи ҳужжат

 

Ҳужжатсиз (ўзбошимча) қурилма майдони (м2)

 

Қўшимча маълумотлар

 

 

 

 

Варақ №

 

Жами варақлар сони №

 

 

Ер участкасининг кадастр сурати Масштаб  1 :

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қурилиш ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар

 

Қурилишни якунланиши белгиланган

йили

Қаватлар сони

Конструкция тури

Мухандислик коммуникация тармоқлари

электр

газ

сув

иссиқлик

оқава

алоқа

Лифт

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                     

 

                                                                                                                    ”.

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

144