Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19336 Жарқўрғон тумани ҳокимияти 30/06/2020 15/07/2020 0
Hokim qarori
Туман ҳудудида мақбул келадиган ишларни таклиф этишда бўш иш ўрни мавжуд бўлган корхона, ташкилотгача бўлган масофа ҳамда транспорт инфраструктурасининг қулайлигини белгилаш тўғрисида
ID-19336

        Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 63-моддаси, “Аҳолини ишбилан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг             4-моддаси ҳамда “Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида қайд этилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н

 

       1.Туманда иш қидираётган ишсиз шахслар ёки ишсиз сифатида меҳнат органларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга уларнинг яшаш жойидан 15-20 км масофада ҳамда жамоат транспорт қатнови мавжудлигига қараб      45 дақиқа оралиғида келиш имконияти бўлган корхона, ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари мақбул келадиган иш сифатида таклиф этилиши белгилансин.

       2.Меҳнат кодексининг 63-моддаси ҳамда мазкур қоидага тушмайдиган ишлар мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги қайд этилсин.

        3.Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (С.Турдалиев) туманда иш қидираётган ишсиз шахслар ёки ишсиз сифатида меҳнат органларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга мақбул келадиган иш таклиф этишда ушбу норма талабларига риоя қилинишини назорат қилиш ҳамда тумандаги транспорт инфраструктурасининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолатларни                       мониторинг қилган ҳолда зарурат туғилиши билан ушбу қарорга ўзгартириш киритиш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.

          4.Мазкур қарор “Жарқўрғон” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

        5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Раджабов зиммасига юклатилсин.

         6.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

     

           Туман ҳокими                                                                 З.Давлатов

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

73