Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19254 O’zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi 25/06/2020 10/07/2020 56

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Акфа Университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-19254

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4145-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида инвестициявий, молиявий-техник, инновацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4553-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, халқаро тан олинган университетлар билан ҳамкорликда юқори малакали
мутахассислар тайёрлашни жорий этиш, таълим бериш учун зарур инфратузилма объектларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Акфа Университети” МЧЖнинг:

а) “Акфа Университети” МЧЖ (кейинги ўринларда «Университет» деб аталади) Корея Республикасининг “Гачон Университети” билан ҳамкорликда тиббиёт йўналишида олий таълим бериш фаолиятини амалга ошираётганлиги;

Университет Корея Республикасининг “Гачон Университети”, “Сеул миллий Университети” ҳамда Япония давлатининг “Нагоя университети“ билан ҳамкорликда фармацевтика, профессионал ҳамшираликка тайёрлаш, радиология, стомотология бўйича янги таълим йўналишларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришганлиги ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145-сон қарорига мувофиқ университет негизида Германия Федератив Республикасининг юқори рейтинга эга бўлган Бремен университети (Universitat Bremen), Вестфаль аниқ фанлар университети (Westfälischen Hochschule), “Штайнбайс” номидаги Берлин университетлари (Steinbeis Hochschule Berlin, SHB) билан техник йўналишдаги факультетлар ташкил этиш бўйича ўтказилган музокаралар олиб борилаётганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин;

в) Университетда факультетлар ҳамда талабалар сонини янги таълим йўналишларини очиш орқали ошириш, замонавий ўқув, ўқув-амалиёт бинолари, кампуслар, спорт иншоотлари, лабораториялар ҳамда ёрдам биноларни ҳамда тиббиёт йўналишида таълим олаётган талабалар ўқув-амалиётларини ўтиши учун замонавий тиббиёт комплексини қуришни ўз ичига олган умумий қиймати 580 млрд. сўм бўлган инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда – «лойиҳа» деб аталади) амалга ошириш таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Университет биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномасини тузсин. Инвестиция шартномасида кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самара ва янги иш ўринларини яратиш ҳажми ўрганилган ҳолда, солиқлар ва тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар бериш, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун
инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш ва қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор имтиёз ва преференциялар бериш тартиби келишилсин.

инвестиция лойиҳасининг амалга ошириш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши белгилансин:

биринчи босқич – 2021 йил IV-чорагида, жами 175 млрд сўм;

иккинчи босқич – 2024 йил IV-чорагида жами 226 млрд сўм;

учинчи босқич – 2027 йил IV-чорагида 179 млрд сўм.

3. Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Университетга замонавий ўқув
бинолари, ўқув-амалиёт бинолари, кампуслар, спорт иншоотлари қуриш ва жиҳозлаш учун Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Унқўрғон ҚФЙ, Парвоз МФЙ ҳудудида жойлашган, Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли “Манзарали боғдорчилик ва гулчилик” МЧЖ балансида бўлган 29,48 га ер майдонини доимий фойдаланишга ажратиб беришни таъминласин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Манзарали боғдорчилик ва гулчилик” МЧЖга қарашли мулкларни бузиш, дарахт кўчатларини Тошкент шаҳрига экиш учун кўчириш ишларини ташкиллаштирсин.

4. Белгилансинки, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 130-сон қарорида университетга белгиланган шартлар ҳамда имтиёзлар ушбу қарор кучга киргандан бошлаб 3 йил муддатга тўлиқ қўлланади;

Германия федератив Республикасининг юқори рейтинга эга бўлган университетлари билан ҳамкорликда техник йўналишдаги факультетларни ташкил этиш, Университет негизида Германия таълим стандартлари асосида таълим бериш ва амалиёт ўташ имконини берувчи техник йўналишдаги мустақил факулътетларни ташкил этиш орқали амалга оширилади;

истисно тариқасида, 2021 йил 1 апрелга қадар қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб бориш ҳамда лойиҳа хужжатларини дунёнинг илғор (Корея, Германия, Туркия) давлатлари қурилиш нормалари асосида амалга оширишга рухсат берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 130-сон қарори 6 банди кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Маджидов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
                            Президенти                                                                                    Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar: 48

4872