Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19136 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 22/06/2020 07/07/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-19136

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинганФуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги  938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, №9, 592-модда, № __, ___-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 19-модданинг тўртинчи қисмидаги “Ўқувчилар” деган сўз “Ушбу модданинг учинчи қисми “а” бандида кўрсатиб ўтилган шахслар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 27-модданинг биринчи қисми “а”, “б” ва “г” бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) ёшга доир пенсиялар - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, давлат фуқаролик хизматчиларига эса мазкур Қонуннинг 7-моддасида талаб этилган давлат фуқаролик хизматидаги иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, давлат фуқаролик хизматчиларига эса ногиронлик пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган умумий касаллик бўйича (17-модда) давлат фуқаролик хизматидаги иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун, пенсияни  ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун - боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи, боқувчи давлат фуқаролик хизматида вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида оширилади.”;

3) 47-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Республика ҳудудида карантин (эпидемия, пандемия) тадбирлари (чекловлари), табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.”;

4) 52-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“52-модда. Пенсионерларга пенсияларни тўлаш

Пенсионерларга пенсиялар улар истиқомат қилиб турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.”;

5) 53-модда чиқариб ташлансин;

6) 55-модданинг иккинчи қисми “Узрли” деган сўздан кейин(карантин (эпидемия, пандемия) тадбирлари ва чекловлари, касаллик ёки жароҳатланиш туфайли даволанишда бўлган давр, одам савдоси туфайли жабрланганда, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7) 58-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

8) 65-модда биринчи қисмининг “б” бандидан “ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

9) қуйидаги мазмундаги 651-модда билан тўлдирилсин:

“651-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги    

                      бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман

                      (шаҳар) бўлими ходимларининг айби билан пенсионерга

                      ортиқча тўланган пулларни ундириб олиш

Пенсия ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда, пенсионерга ортиқча тўланган пуллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси аъзоларидан солидар тартибда, суднинг қарори асосида ундириб олинади.”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинганФуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 512-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 9-сон, 334-модда; 2015 йил, 8-сон, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 7-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги “жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини” деган сўзлар “жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотномани” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга

                  олинганлиги тўғрисида маълумотнома

Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномада ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.”;

3) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи

Фуқаронинг давлат пенсиясини олувчи эканлиги тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Халқ банки ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали аниқланади.”;

4) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.”.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган
ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                                 Ўзбекистон Республикаси

                Президенти                                                         Ш. Мирзиёев

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлари Дастурининг 12-банди, “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 27 апрелдаги ПФ-5986-сон фармонлари ҳамда “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

I. Қонун лойиҳасининг мақсади

Мазкур лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-XII-сонли ва 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-II-сонли қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан фуқароларга давлат пенсия таъминоти тизимида бир қатор енгилликлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

II. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг зарурий асоси ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тавсифи

Амалдаги қонунчиликда давлат фуқаролик хизматчиларига пенсия имтиёзлари назарда тутилмаган, шунингдек республикада карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари амал қилган даврда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш, карантин тадбирлари давомида фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, муддатларини ўтказиб юбормаслик билан боғлиқ нормалар қонунчиликда ўз аксини топмаган.

III. Қонун лойиҳасини асосий қоидалари

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилмоқда:

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 16 ёшдан кейин таълим олишидан қатъи назар 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаш;

- давлат фуқаролик хизматчиларига, улар давлат фуқаролик хизматида белгиланган иш стажи (эркаклар-25 йил, аёллар-20 йил)га эга бўлган тақдирда, давлат фуқаролик хизматидаги иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун, пенсияни  ҳисоблаб чиқариш учун  олинадиган ўртача олик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида ошириш;

- республикада карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари амал қилган даврда пенсияга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, ушбу тадбирлар тугагандан сўнг қўшимча равишда бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқини тақдим этиш;

- узрли сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, айнан қайси сабаблар узрли ҳисобланишига аниқлик киритилмоқда;

- пенсия ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда, пенсионерга ортиқча тўланган пуллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси аъзоларидан солидар тартибда, суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда АТ “Халқ банки” ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон  ахборот олиш имконияти мавжудлиги ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида  Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунида белгиланган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш таклиф этилмоқда.

IV. Тақдим этилаётган ҳужжат лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари

Ушбу Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг қабул қилиниши Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бир йилда ўртача
15 млрд.сўм қўшимча маблағ талаб этади.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Жамғариб бориладиган пенсия дафтараси тўғрисида низом ва 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомларга ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.

                              Вазирнинг

биринчи ўринбосари                                                   О. Насритдинходжаев

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-XII-сонли Қонуни   

19-модда. Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари

(тўртинчи қисм) Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

...

(тўртинчи қисм) Ушбу модданинг учинчи қисми “а” бандида кўрсатиб ўтилган шахслар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

...

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ боқувчисини йўқотганлик пенсияси қарамоғидаги шахсларга улар 16 ёшга тўлгунга қадар тўланади.

Қарамоғидаги шахслар 16 ёшга тўлгандан сўнг, пенсия тўлови фақатгина улар ўқувчи ҳисобланса, яъни мактаб, лицей, колледж, олий таълим ёки хориждаги таълим муассасаларида таҳсил олсаларгина давом эттирилади.

Ҳозирги кунда Пенсия жамғармаси томонидан 182,7 минг нафар оиланинг 243,7 минг нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тўланиб келинмоқда.

Боқувчисини йўқотган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қарамоғидаги оила-аъзоларига пенсия тўловини тўғридан-тўғри 18 ёшгача тўлаш ҳуқуқини тақдим этиш таклиф этилмоқда.       

27-модда. Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши

Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (37-40-моддалар) пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

Тўлдирилмоқда

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

Тўлдирилмоқда

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун - боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.

а) ёшга доир пенсиялар - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, давлат фуқаролик хизматчиларига эса  мазкур Қонуннинг 7-моддасида талаб этилган давлат фуқаролик хизматидаги иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун, пенсияни  ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача олик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, давлат фуқаролик хизматчиларига эса ногиронлик пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган умумий касаллик бўйича (17-модда) давлат фуқаролик хизматидаги иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун, пенсияни  ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун - боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи, боқувчи давлат фуқаролик хизматида вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида оширилади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлари Дастурнинг 12-бандида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан давлат фуқаролик хизматчиси сифатида ишлаган фуқароларга пенсия имтиёзларини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш топширилган.

Шунга асосан, мазкур қўшимчалар киритилмоқда.

47-модда. Пенсиялар тайинлаш муддатлари

Пенсиялар:

...

(иккинчи қисм) Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади.

Тўлдирилмоқда

...

47-модда. Пенсиялар тайинлаш муддатлари

Пенсиялар:

...

(иккинчи қисм) Бошқа барча ҳолларда  пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади. Республика ҳудудида карантин (эпидемия, пандемия) тадбирлари (чекловлари), табиий
ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонининг
4-банди иккинчи хатбошисида  Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Карантин тадбирлари давомида фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, муддатларини ўтказиб юбормаслик мақсадида, мазкур ўзгартириш киритилмоқда.

52-модда. Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни тўлаш

Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни улар истиқомат қилиб турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари тўлайди.

52-модда. Пенсионерларга пенсияларни  тўлаш

Пенсионерларга пенсиялар улар истиқомат қилиб турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги ПФ-5986-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 4-бандига асосан 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Шунга асосан мазкур ўзгартириш амалга оширилмоқда.  

53-модда. Ишлаб турган пенсионерларга   пенсияларни тўлаш

Ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Чиқариб ташланмоқда

Шунга асосан мазкур модда ўз кучини йўқотмоқда.  

55-модда. Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда пенсия тўлашни қайта давом эттириш шартлари

Агар ногирон узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб қўйилади, уни яна ногирон деб тан олинган тақдирда тўхтатиб қўйилган кундан, лекин кўпи билан ўтган бир ойдан бошлаб пенсия тўлаш давом эттирилади.

Узрли сабабга кўра қайта кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, агар ТМЭК уни ана шу даврда ногирон бўлган деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан ўтган уч йил учун давом эттирилади. Бунда ногирон қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

Узрли (карантин (эпидемия, пандемия) тадбирлари ва чекловлари, касаллик ёки жароҳатланиш туфайли даволанишда бўлган давр, одам савдоси туфайли жабрланганда, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар) сабабга кўра қайта кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, агар ТМЭК уни ана шу даврда ногирон бўлган деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан ўтган уч йил учун давом эттирилади. Бунда ногирон қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

Узрли сабаб қандай ҳолатлар бўлиши  қонунчиликда аниқ белгиланмаганлиги сабали, аниқлик киритиб кетилмоқда. 

58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти

Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.

Пенсионер (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионердан ташқари) ишга кирган тақдирда, бу ҳақда ўзининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиши шарт.

Шунга асосан, иккинчи қисм ўз кучини йўқотмоқда.  

65-модда. Пенсиялардан чегирмалар

Пенсиялардан чегирмалар:

...

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

...

65-модда. Пенсиялардан чегирмалар

Пенсиялардан чегирмалар:

...

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

...

2010-2020 йиллар давомида пенсияларнинг тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан ўтказилган текширишларда жами 318 162 ҳолатда 530,8 млрд.сўм ортиқча тўловлар аниқланган бўлиб, шундан 126,4 млрд.сўми Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида келиб чиққан.

Фуқароларнинг эътирозларини бартараф этиш ҳамда кекса ёшдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор қарор ва фармонлари қабул қилиниб,  аниқланган ортиқча тўловлар ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилган.

Келгусида пенсия ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча тўлов аниқланган тақдирда, пенсионерга тўланган ортиқча пул маблағи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси аъзоларидан солидар тартибда ундириш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

651-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман                       (шаҳар) бўлими ходимларининг айби билан пенсионерга ортиқча тўланган пулларни ундириб олиш

Пенсия ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда, пенсионерга ортиқча тўланган пуллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси аъзоларидан солидар тартибда, суднинг қарори асосида ундириб олинади.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган

“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-II-сонли Қонуни

7-модда. Фуқароларни жамғариб  бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш

...

(тўртинчи қисм) Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бериш.

жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотномани бериш.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2019 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”
ПҚ-4193-сон қарори 6-бандига мувофиқ 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланган.

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар ҳамда ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиши белгиланган.

9-модда. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси

Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин Халқ банки томонидан берилади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бериш тартиби ва бундай дафтарча шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқотиб қўйилган (йўқолган) тақдирда унинг дубликати шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг ўша тартиб рақами қўйилган ҳолда берилади.

    9-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома

Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномада ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.

18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда берадиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олиш учун асос бўлади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш сўралган аризани ушбу Қонун 6-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган фуқаролар иш берувчи орқали, ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган фуқаролар эса бевосита яшаш жойларидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берадилар.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бошланадиган сана кўрсатилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олувчига ариза Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ўз вақтида берилишини таъминлайди ҳамда берилган гувоҳномалар ҳисобини юритади.

18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи

Фуқаронинг давлат пенсиясини олувчи эканлиги тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Халқ банки ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2019 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” ПҚ-4193-сон қарори 6-бандига мувофиқ 2019 йил
1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланган.

20-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш

Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.

                                         Молия вазирининг

биринчи ўринбосари                                                                                                                         О. Насритдинходжаев       

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича 

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ“

Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатлари

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-XII-сонли Қонуни   

ФЕДЕРАЛЬНЫЙ ЗАКОН РОССИЙСКОЙ ФЕДЕРАЦИИ

от 15 декабря 2001 года № 166-ФЗ

О государственном пенсионном обеспечении в Российской Федерации

...

Статья 11. Условия назначения социальной пенсии нетрудоспособным гражданам

...

3) дети в возрасте до 18 лет, а также старше этого возраста, обучающиеся по очной форме по основным образовательным программам в организациях, осуществляющих образовательную деятельность, до окончания ими такого обучения, но не дольше чем до достижения ими возраста 23 лет, потерявшие одного или обоих родителей, и дети умершей одинокой матери;

...

3. Гражданам, указанным в подпункте 3 пункта 1 настоящей статьи, устанавливается социальная пенсия по случаю потери кормильца.

ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ БЕЛАРУСЬ

от 17 апреля 1992 года № 1596-XII

О пенсионном обеспечении

...

Раздел IV. Пенсии по случаю потери кормильца

Статья 35. Члены семьи, имеющие право на пенсию

...

Нетрудоспособными членами семьи считаются:

а) дети (в том числе усыновленные, пасынки и падчерицы), братья, сестры и внуки, не достигшие 18 лет (обучающиеся, не достигшие 23 лет), а также дети (в том числе усыновленные, пасынки и падчерицы), братья, сестры и внуки старше 18 лет, если они стали инвалидами до достижения 18 лет.

19-модда. Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари

(тўртинчи қисм) Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

...

19-модда. Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари

...

(тўртинчи қисм) Ушбу модданинг учинчи қисми “а” бандида кўрсатиб ўтилган шахслар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

...

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ боқувчисини йўқотганлик пенсияси қарамоғидаги шахсларга улар 16 ёшга тўлгунга қадар тўланади.

Қарамоғидаги шахслар 16 ёшга тўлгандан сўнг, пенсия тўлови фақатгина улар ўқувчи ҳисобланса, яъни мактаб, лицей, колледж, олий таълим ёки хориждаги таълим муассасаларида таҳсил олсаларгина давом эттирилади.

Ҳозирги кунда Пенсия жамғармаси томонидан 182,7 минг нафар оиланинг 243,7 минг нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тўланиб келинмоқда.

Боқувчисини йўқотган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қарамоғидаги оила-аъзоларига пенсия тўловини тўғридан-тўғри 18 ёшгача тўлаш ҳуқуқини тақдим этиш таклиф этилмоқда.      

ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ БЕЛАРУСЬ
О государственной службе в Республике Беларусь

14.06.2003г. 204-З

...

Статья 54. Право государственных служащих на пенсию за выслугу лет

2. Пенсия за выслугу лет государственным служащим назначается в размере 40 процентов заработной платы за любые 5 лет подряд из последних 15 лет работы на государственных должностях. За каждый полный год стажа государственной службы свыше 20 лет размер пенсии увеличивается на 2 процента заработной платы. При этом общая сумма пенсии не может превышать 50 процентов заработной платы государственного служащего.

ФЕДЕРАЛЬНЫЙ ЗАКОН РОССИЙСКОЙ ФЕДЕРАЦИИ

от 15 декабря 2001 года № 166-ФЗ

О государственном пенсионном обеспечении в Российской Федерации

...

Статья 14. Условия назначения социальной пенсии нетрудоспособным гражданам

Федеральным государственным гражданским служащим назначается пенсия за выслугу лет при наличии стажа государственной гражданской службы не менее стажа, продолжительность которого для назначения пенсии за выслугу лет в соответствующем году определяется согласно приложению 2 к настоящему Федеральному закону, в размере 45 процентов среднемесячного заработка федерального государственного гражданского служащего за вычетом страховой пенсии по старости (инвалидности), фиксированной выплаты к страховой пенсии и повышений фиксированной выплаты к страховой пенсии, установленных в соответствии с Федеральным законом "О страховых пенсиях". За каждый полный год стажа государственной гражданской службы сверх указанного стажа пенсия за выслугу лет увеличивается на 3 процента среднемесячного заработка. При этом общая сумма пенсии за выслугу лет и страховой пенсии по старости (инвалидности), фиксированной выплаты к страховой пенсии и повышений фиксированной выплаты к страховой пенсии не может превышать 75 процентов среднемесячного заработка федерального государственного гражданского служащего, определенного в соответствии со статьей 21 настоящего Федерального закона.

27-модда. Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши

Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (37-40-моддалар) пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

Тўлдирилмоқда

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

Тўлдирилмоқда

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун - боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.

Тўлдирилмоқда

...

27-модда. Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши

Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (37-40-моддалар) пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, давлат фуқаролик хизматчиларига эса  мазкур Қонуннинг 7-моддасида талаб этилган давлат фуқаролик хизматидаги иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун, пенсияни  ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача олик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари - пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида, давлат фуқаролик хизматчиларига эса ногиронлик пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган умумий касаллик бўйича (17-модда) давлат фуқаролик хизматидаги иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун, пенсияни  ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун - боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи, боқувчи давлат фуқаролик хизматида вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 1,5 фоизи миқдорида оширилади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлари Дастурнинг 12-бандида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан давлат фуқаролик хизматчиси сифатида ишлаган фуқароларга пенсия имтиёзларини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш топширилган.

Шунга асосан, мазкур қўшимчалар киритилмоқда.

47-модда. Пенсиялар тайинлаш муддатлари

Пенсиялар:

...

(иккинчи қисм) Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади.

Тўлдирилмоқда

...

47-модда. Пенсиялар тайинлаш муддатлари

Пенсиялар:

...

(иккинчи қисм) Бошқа барча ҳолларда  пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади. Республика ҳудудида карантин (эпидемия, пандемия) тадбирлари (чекловлари), табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонининг
4-банди иккинчи хатбошисида  Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Карантин тадбирлари давомида фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, муддатларини ўтказиб юбормаслик мақсадида, мазкур ўзгартириш киритилмоқда.

ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ БЕЛАРУСЬ

от 17 апреля 1992 года № 1596-XII

О пенсионном обеспечении

...

Статья 83. Порядок выплаты пенсий

...

Выплата пенсий производится по выбору пенсионеров через организации почтовой связи, банки, организации, осуществляющие деятельность по доставке пенсий. Доставка и пересылка пенсий осуществляются за счет средств, из которых финансируется их выплата.

ЗАКОН КЫРГЫЗСКОЙ РЕСПУБЛИКИ

от 21 июля 1997 года № 57

О государственном пенсионном социальном страховании

...

Статья 27. Выплата пенсий

1. Пенсии выплачиваются за истекший месяц по желанию пенсионеров либо путем зачисления на их счета в банковских или иных кредитных организациях, либо путем доставки по месту жительства организациями почтовой службы или отделениями Социального фонда

52-модда. Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни тўлаш

Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни улар истиқомат қилиб турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари тўлайди.

52-модда. Пенсионерларга пенсияларни  тўлаш

Пенсионерларга пенсиялар улар истиқомат қилиб турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги ПФ-5986-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 4-бандига асосан 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Шунга асосан мазкур ўзгартириш амалга оширилмоқда.  

53-модда. Ишлаб турган пенсионерларга пенсияларни тўлаш

Ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги ПФ-5986-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 4-бандига асосан 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Шунга асосан мазкур модда ўз кучини йўқотмоқда.  

55-модда. Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда пенсия тўлашни қайта давом эттириш шартлари

Агар ногирон узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб қўйилади, уни яна ногирон деб тан олинган тақдирда тўхтатиб қўйилган кундан, лекин кўпи билан ўтган бир ойдан бошлаб пенсия тўлаш давом эттирилади.

Узрли сабабга кўра қайта кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, агар ТМЭК уни ана шу даврда ногирон бўлган деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан ўтган уч йил учун давом эттирилади. Бунда ногирон қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

...

55-модда. Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда пенсия тўлашни қайта давом эттириш шартлари

Агар ногирон узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб қўйилади, уни яна ногирон деб тан олинган тақдирда тўхтатиб қўйилган кундан, лекин кўпи билан ўтган бир ойдан бошлаб пенсия тўлаш давом эттирилади.

Узрли (карантин (эпидемия, пандемия) тадбирлари ва чекловлари, касаллик ёки жароҳатланиш туфайли даволанишда бўлган давр, одам савдоси туфайли жабрланганда, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар) сабабга кўра қайта кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, агар ТМЭК уни ана шу даврда ногирон бўлган деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан ўтган уч йил учун давом эттирилади. Бунда ногирон қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонининг
4-банди иккинчи хатбошисида  Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Узрли сабаб қандай ҳолатлар бўлиши  қонунчиликда аниқ белгиланмаганлиги сабали, аниқлик киритиб кетилмоқда. 

58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти

Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.

Пенсионер (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионердан ташқари) ишга кирган тақдирда, бу ҳақда ўзининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиши шарт.

58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти

Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги ПФ-5986-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 4-бандига асосан 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Шунга асосан, иккинчи қисм ўз кучини йўқотмоқда.  

65-модда. Пенсиялардан чегирмалар

Пенсиялардан чегирмалар:

...

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

...

65-модда. Пенсиялардан чегирмалар

Пенсиялардан чегирмалар:

...

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

...

2010-2020 йиллар давомида пенсияларнинг тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан ўтказилган текширишларда жами 318 162 ҳолатда 530,8 млрд.сўм ортиқча тўловлар аниқланган бўлиб, шундан 126,4 млрд.сўми Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида келиб чиққан.

Фуқароларнинг эътирозларини бартараф этиш ҳамда кекса ёшдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор қарор ва фармонлари қабул қилиниб,  аниқланган ортиқча тўловлар ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилган.

Келгусида пенсия ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча тўлов аниқланган тақдирда, пенсионерга тўланган ортиқча пул маблағи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси аъзоларидан солидар тартибда ундириш таклиф этилмоқда.

Мавжуд эмас

Тўлдирилмоқда

651-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман                       (шаҳар) бўлими ходимларининг айби билан пенсионерга ортиқча тўланган пулларни ундириб олиш

Пенсия ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда, пенсионерга ортиқча тўланган пуллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси аъзоларидан солидар тартибда, суднинг қарори асосида ундириб олинади.

2010-2020 йиллар давомида пенсияларнинг тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан ўтказилган текширишларда жами 318 162 ҳолатда 530,8 млрд.сўм ортиқча тўловлар аниқланган бўлиб, шундан 126,4 млрд.сўми Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида келиб чиққан.

Фуқароларнинг эътирозларини бартараф этиш ҳамда кекса ёшдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор қарор ва фармонлари қабул қилиниб,  аниқланган ортиқча тўловлар ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилган.

Келгусида пенсия ҳисоблашда ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча тўлов аниқланган тақдирда, пенсионерга тўланган ортиқча пул маблағи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси аъзоларидан солидар тартибда ундириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган

“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-II-сонли Қонуни

7-модда. Фуқароларни жамғариб  бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш

...

(тўртинчи қисм) Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бериш.

...

7-модда. Фуқароларни жамғариб  бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш

...

(тўртинчи қисм) Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотномани бериш.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2019 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”
ПҚ-4193-сон қарори 6-бандига мувофиқ 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланган.

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар ҳамда ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиши белгиланган.

9-модда. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси

Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин Халқ банки томонидан берилади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бериш тартиби ва бундай дафтарча шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқотиб қўйилган (йўқолган) тақдирда унинг дубликати шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг ўша тартиб рақами қўйилган ҳолда берилади.

    9-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома

Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномада ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2019 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”
ПҚ-4193-сон қарори 6-бандига мувофиқ 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланган.

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар ҳамда ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиши белгиланган.

18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда берадиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олиш учун асос бўлади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш сўралган аризани ушбу Қонун 6-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган фуқаролар иш берувчи орқали, ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган фуқаролар эса бевосита яшаш жойларидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берадилар.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бошланадиган сана кўрсатилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олувчига ариза Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ўз вақтида берилишини таъминлайди ҳамда берилган гувоҳномалар ҳисобини юритади.

18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи

Фуқаронинг давлат пенсиясини олувчи эканлиги тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Халқ банки ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2019 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” ПҚ-4193-сон қарори 6-бандига мувофиқ 2019 йил
1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланган.

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар ҳамда ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиши белгиланган.

20-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш

Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.

...

20-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш

Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2019 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” ПҚ-4193-сон қарори 6-бандига мувофиқ 2019 йил
1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланган.

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар ҳамда ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиши белгиланган.

Umumiy takliflar: 0

286