Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19097 Сирғали тумани ҳокимияти 22/06/2020 07/07/2020 18

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш ҳақида
ID-19097

Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Сергели туманидаги Ал-Фарғоний, “Виқор”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт”, “Йўлдош”, “Чароғон”, “Дўстлик”, “Навқирон”, “Олчазор”, “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги Чоштепа”, “Хумо” маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ  ва “Дарё бўйи”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Паст дархон”, “Жўнариқ”, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисмини ўтказиш бўйича илтимосномаларини кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Сергели туманидаги Ал-Фарғоний, “Виқор”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт”, “Йўлдош”, “Чароғон”, “Дўстлик”, “Навқирон”, “Олчазор”, “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги Чоштепа”, “Хумо” маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ  ва “Дарё бўйи”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Паст дархон”, “Жўнариқ”, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисмини ўтказиш бўйича илтимосномалари инобатга олинсин.

2. Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказишга розилик берилсин.

3. Мазкур Кенгаш қарори тасдиғи Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидан сўралсин.

4. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларни ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилигини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклиф киритилсин.

5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгашининг Ижтимоий маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Умаров зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Сергели туман
Кенгаши раиси                                                          Б.Шамуратов

Umumiy takliflar: 16

2099