ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1908 Хокимият Акдарьинского района 15/01/2019 30/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Оқдарё туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1908

(Лойиҳа)

 

ОҚДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

                                                                                                                    

 

Оқдарё туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013., 17-сон, 229-модда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га асосан тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Оқдарё туман бўлимининг (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман инспектори (А. Исмоилов) рўйхатидан ўтган техникаларни 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин ва қуйидагиларни:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддат белгиланишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига берилишини таъминласин.

3. Инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

4. Мазкур қарор «Оқдарё овози» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 19 февралдаги 362-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                                           Ф.Абилов

 

Umumiy takliflar

590