ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
190 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 10/08/2018 25/08/2018 14

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-190

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

        Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни етакчи мутахассислар билан таъминлаш, магистр мутахассислар тайёрлашни мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-3775-сон қарорлари қабул қилинди.

       Мазкур қарорларга мувофиқ магистратурада кадрлар тайёрлаш тизимини танқидий таҳлил қилиш натижасида замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлашда қатор долзарб масалалар тўлиқ ечимини топмаган.

      Олий таълимда назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги, мутахассисликлар кесимида магистрлар тайёрлашда ёндашувнинг бир хиллиги, фан-таълим-ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни ҳамда илмий ва илмий-педагог, шунингдек тор соҳалар учун ноёб кадрларнинг тизимли тайёрланмаслиги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини пасайишига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида малакали мутахассисларнинг етишмаслигига олиб келмоқда.

      Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар магистратура таълими жараёнини такомиллаштириш, уларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш, хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.  

     Магистратура таълим жараёнида мақсадли қабул квоталарини шакллантириш, таълим сифатини оширишда барча соҳалар ва тармоқларнинг иштирокини янада кенгайтириш, илм-фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларини инобатга олиб тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида магистратурада кадрлар тайёрлаш икки:

ишлаб чиқариш (камида бир йил) йўналишида магистрларни тайёрлаш умумий курслардан бирлашган маърузалар ҳамда мутахассисликка мос корхона ёки ташкилотлар базасидаги амалиётлар асосида;

илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишда магистрларни тайёрлаш умумий курслардан бирлашган маърузалар асосида назарий билимлар ҳамда  фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишлари (илмий-ижодий ишлар) га мувофиқ амалга оширилсин.

2. Магистратура таълими мос бакалавриат таълим йўналишлари негизида назарий билимларнинг ягона дастури ва режаси асосида, фундаментал ва амалий тадқиқотлар мутахассислик талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинади.

3.  Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталари (ишлаб чиқариш, илмий-педагогик йўналишлар бўйича) кадрлар буюртмачилари томонидан берилган эхтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасаси таклифлари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;

иш берувчи ташкилотлар талаблари асосида илмий-педагогик йўналишда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш фақат давлат гранти асосида амалга оширилади;

илмий-педагогик йўналишда мақсадли тайёрланган мутахассислар магистратурани битиргандан сунг иш берувчи ташкилотда камида 5 йил (таянч докторантурада ўқиш вақтидан ташқари) ишлаб беради;

қўшма магистратура дастурлари бўйича қабул Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардаги олий таълим муассасаларининг келишуви асосидаги қабул квоталари доирасида амалга оширилади;

магистратурада талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори уларни ўқитишга сарфланадиган жами харажатлардан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади;

магистратурада бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбати олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбати нормативларининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

ўқув йили якунларига кўра магистратура ўқув режасида белгиланган фанлардан, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётлардан етарли рейтинг балини тўпламаган талабалар курсида қолдирилади ва давлат гранти асосида қабул қилинган талабаларга ўз ҳисобидан тўлов-шартнома асосида ўқишни давом эттириш имконияти берилади;

хорижий мамлакатларда 6 ойгача бўлган муддат (бир семестр) стажировкада бўлган магистратура талабаларига ўқув режасида белгиланган фанларни шахсий режа асосида эркин ўзалаштириш имконияти берилади.     магистратура талабалари томонидан амалга ошириладиган илмий тадқиқот ишлари давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларида олиб борилганда бепул, нодавлат ташкилотларида олиб борилганда давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади;

магистратура талабалари илмий тадқиқот ишларни олиб бориши учун барча архив, музей ҳамда ахборот-ресурс марказлари маълумотлар базасидан бепул фойдаланади;

магистрлик диссертацияларининг ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий тадқиқот институтлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилади;

магистратурани имтиёзли тамомлаган талабалар Олий таълим муассасасининг Кенгаши қарори асосида таянч докторантурага синовларсиз  қабул қилинади;

магистрлик диссертациясини ҳимоя қилмаган талабаларга мутахассислиги бўйича таълим олганлиги тўғрисида маълумотнома ва беш йилгача бўлган муддат давомида бир марта магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш  ҳуқуқи берилади.

4. Қуйидагилар:

янги таҳрирдаги магистратура тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

магистратурада таълим олганлик тўғрисида маълумотнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.   

5. Олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

олий таълим муассасаларининг халқаро алоқаларини ривожлантириш, қўшма магистратура таълим дастурларини ташкил этиш самарадорлигини оширишда олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш;

хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари ва иш берувчилар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиш;

магистратура мутахассисликлари бўйича таянч ҳисобланган олий таълим муассасаларида хорижий профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислик фанлари бўйича маърузаларини тасдиқланган жадвал асосида вебинар (онлайн режимда) шаклида ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

 7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

магистр кадрлар тайёрлаш бўйича Республикани ривожлантириш дастурлари доирасида ижтимоий-иқтисодиёт соҳалари ва ташкилотларининг истиқболли мақсадли буюртмаларини тайёрлаш;

буюртмачиларнинг маблағлари ва кредитлари асосида мақсадли тайёрланган битирувчиларнинг иш билан таъминланишини инобатга олган ҳолда шакллантириш ҳамда шу асосда уч томонлама шартномалар тузиш амалиётини жорий этиш вазифалари юклатилсин.

8. Магистратура талабаларининг Импакт-фактор кўрсаткичи юқори бўлган илмий журналларда мақола чоп этиш харажатлари олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат берилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ишлаб чиқариш        соҳаси бўйича магистр дипломини олган, 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахсларга Олий ўқув юртидан кейинги таълимда ўқиш имкониятини бериш бўйича тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартириш киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари А.Абдухакимов ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов зиммасига юклансин.

 

        

                     Ўзбекистон Республикаси

                     Бош вазири                                                                                                                                                           А.Арипов

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___”_________ даги
_______ -сон қарорига

1-илова

Янги таҳрирдаги магистратура тўғрисида

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 6 июндаги 3775-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорига мувофиқ магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ва олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашнинг асосий қоидалари ва тартибини, умумқабул қилинган халқаро стандартларга биноан магистрлик диссертацияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонлар ва талабларни белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

2. Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида ўқитиш камида бир йил давом этадиган олий таълимдир.

Магистратура дастури якунланиши «магистр» даражасини берувчи якуний давлат аттестацияси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашни ташкил этиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

3. Тегишли мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлаш давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларида давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.

4.Олий таълим муассасаларида магистрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришни магистратура бўлими амалга оширади, улар кафедралар ва деканатлар билан биргаликда қуйидагиларни:

магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга, уларга тақдим этилаётган таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилишга кўмаклашишни;

кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида ўқув режаларини мувофиқлаштириш;

ўқув-изланиш, амалиёт ва илмий-тадқиқот ишларининг амалга оширилишини;

олий таълим муассасалари барча бўлинмаларининг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;

магистратура талабаларини ўқитиш ва уларнинг келгусида ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга оширишни, магистрлар тайёрлаш масалаларини таҳлил қилиш ва улар юзасидан мунтазам равишда ҳисоботлар тайёрлашни таъминлайди.

5. Магистратурада:

ишлаб чиқариш ва илмий-педагогик йўналишларига талабалар қабули алоҳида квоталар доирасида танловлар асосида;

ишлаб чиқариш ва илмий-педагогик йўналишларда ўқитиш алоҳида дастурлар асосида;

ишлаб чиқариш йўналишида магистрларни тайёрлаш умумий курслардан бирлашган маърузалар ҳамда мутахассисликка мос корхона ёки ташкилотлар базасидаги амалиётлар асосида;

илмий-педагогик йўналишда магистрларни тайёрлаш умумий курслардан бирлашган маърузалар асосида назарий билимлар ҳамда  фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишлари (илмий-ижодий ишлар) га мувофиқ амалга оширилади.

6. Магистратура (ишлаб чиқариш ва илмий-педагогик)га талабгорлар танлаган ихтисослиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш қобилияти, ўз фикрларини аниқ, лўнда баён қилиши, назарий билим даражаси, хорижий тилларни билиши, тегишли (мутахассислик) фанлардан тест, ёзма, оғзаки шаклда кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали танланади.

II. Магистрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар

7. Магистрлар тайёрлашга қўйиладиган умумий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан белгиланади. Аниқ мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассисликлари малака талаблари билан белгиланади.

8. Магистр:

танланган мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ва касбий фаолиятни мустақил юритишга;

иш берувчи ташкилот ва корхоналарида самарали фаолият олиб боришга;

касбий фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга;

олий таълим муассасасидан кейинги таълимни магистрлик тайёргарлигига мувофиқ мутахассислик бўйича таянч докторантурада давом эттиришга;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олишга тайёрланади.

9. Магистр ўз мутахассислиги, илмий ва илмий-педагогик тайёргарлигига мувофиқ касбий фаолиятининг қуйидаги турлари:

ишлаб чиқариш;

илмий-педагогик;

илмий-ижодий;

илмий-тадқиқот ва тажриба;

лойиҳа-конструкторлик;

лойиҳа-технологик;

бошқарув, шунингдек бакалавриат таълим йўналишига мувофиқ бошқа фаолият турлари бўйича ҳам шуғулланиши мумкин.

III. Магистратура талабаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10. Магистратура талабалари:

таълим, фан, маданият, техника, иқтисодиёт, ижтимоий ва бошқа соҳаларни ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига мувофиқ билимларни олиш;

олий таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда бевосита иштирок этиш;

олий таълим муассасаси ахборот-ресурс марказлари хизматларидан, шу жумладан ўқув-методик ва илмий адабиётлардан, шунингдек олий таълим муассасасининг уставида белгиланган тартибда бошқа турдаги хизматлардан бепул фойдаланиш;

давлат ташкилотларидаги мавжуд илмий лабораториялар моддий техник базасидан бепул фойдаланиш;

илмий-тадқиқот ишларида, конференциялар ва симпозиумларда иштирок этиш;

ўз илмий-тадқиқот ишларини илмий нашрларда чоп этишга тақдим этиш;

олий таълим муассасаси Кенгаши тавсиясига мувофиқ етакчи хорижий ва республика таълим (илмий) муассасаларида амалиёт ўташ, стажировкада бўлиш ёки магистрлик диссертациясининг тажриба-синов қисмларини бажариш учун ушбу муассасалар билан тегишли келишувлар мавжуд бўлганда уларга йўлланма олиш;

олий таълим муассасаси раҳбариятининг қарорларидан норози бўлган тақдирда тегишли идораларга белгиланган тартибда шикоят қилиш;

талабалар учун қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорлардаги стипендия, Давлат стипендияси ҳамда ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тайинланадиган стипендияларни олиш ҳуқуқига эга.

Магистратура талабаси қонун ҳужжатларида ёки олий таълим муассасаси уставида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

11. Магистратура талабаларининг мажбуриятлари:

магистратуранинг тегишли мутахассислиги бўйича ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган билимларни эгаллаш ва ўзлаштириш;

ўқув режада назарда тутилган барча турдаги топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш, шунингдек магистрлик диссертациясини тайёрлаш;

олий таълим муассасасининг устави талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этиш.

Магистратура талабасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

IV. Магистратурада таълим жараёнини ташкил этиш

12. Магистратурада таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига, шунингдек олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган аниқ магистратура мутахассислиги ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.

13. Ўқув жараёнининг хусусиятлари ва ўқитиш муддатлари (3 йил) ҳисобга олинган ҳолда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан айрим магистратура мутахассисликлари ўқув режалари ва дастурларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

14. Магистратурада таълим жараёнини ташкил этишга қуйидаги талаблар қўйилади:

олий таълим муассасасининг магистратура мутахассисликлари бўйича илмий-педагогик кадрлар билан, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш ихтисослиги ва йўналишига мос келувчи илмий даражага эга бўлган мутахассислар, профессорлар, доцентлар билан таъминланганлиги;

назарий, лаборатория машғулотларини ўтказиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шу жумладан магистрлик диссертацияларига қўйиладиган талабларга мос ҳолда уларни тайёрлаш учун зарур ўқув-методик ва моддий-техника базанинг мавжудлиги;

ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкилотларда магистратура талабаларининг амалиётлари, стажировкаси ва магистрлик диссертацияларининг тажриба-синов қисмларини бажариши учун бу ташкилотлар билан олий таълим муассасаси (факультет, кафедралар) ўртасида тузилган шартномалар ва келишувларнинг мавжудлиги;

магистратура талабаларини тайёрлаш жараёнига Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий муассасалари, тармоқ илмий-изланувчилик ва лойиҳа муассасаларининг етакчи олимлари, шунингдек хорижий олимлар, юқори малакали, тажрибали мутахассисларнинг соатбай асосида жалб этилганлиги.

15. Магистратура талабасининг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, педагогик ишлари, амалиёт, стажировкани ўташи ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича фаолияти ушбу Низомга 2а ва 2б-иловасига мувофиқ магистратура талабасининг календарь иш режасига биноан амалга оширилади.

16. Магистратура талабасининг календарь иш режаси мазмуни илмий раҳбар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва олий таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича проректори (директор ўринбосари) томонидан тасдиқланади. Магистратура талабаси ўзининг календарь иш режаси бажарилиши бўйича ҳар ойда кафедра йиғилишида ҳисобот беради.

Ҳар ўқув семестри якунида тегишли факультет кенгаши йиғилишида (магистратура бўлимида) кафедра мудири магистратура талабасининг календарь иш режаси бажарилиши юзасидан ҳисобот беради.

17. Магистратуранинг 1-семестри якунларига кўра ўзлаштириш кўрсаткичлари қониқарсиз бўлган магистратура талабалари (кейинги ўринларда талабалар) магистратурадан четлаштирилади.

Ўқув йили якунларига кўра магистратура ўқув режасида белгиланган фанлардан, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётлардан етарли рейтинг балини тўпламаган талабалар курсида қолдирилади ва уларга ўз ҳисобидан тўлов-шартнома асосида шу курсни қайта ўқиш имконияти берилади.

18. Магистратура талабаларига стипендия миқдори олий таълим муассасаси стажёр-ўқитувчи лавозим маоши миқдорига тенглаштирилади ва уларга Давлат стипендияси ҳамда ўқишга йўллаган юридик шахслар томонидан тайинланадиган стипендияларни олиш ва рағбатлантириш ҳуқуқи сақланади.

19. Хорижий мамлакатларда 6 ойдан кам бўлган муддат (бир семестр) стажировкада бўлган магистратура талабаларига ўқув режасида белгиланган фанларни шахсий режа асосида эркин ўзалаштириш имконияти берилади.

20. Магистратура талабалари томонидан амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар ишлари давлат ташкилотларида олиб борилганда бепул, нодавлат ташкилотларида олиб борилганда давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

V. Қўшма магистратура таълим дастурлари

21. Олий таълим муассасалари магистратура босқичида қўшма таълим дастурлари бакалавриат негизида, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардаги олий таълим муассасаларининг (иккитадан кам бўлмаган) халқаро консорциуми томонидан тақдим этиладиган, улар билан академик алмашинув асосида ташкил этиладиган, камида иккита диплом олиш имконини берувчи халқаро олий таълим дастурлари асосида ташкил этилади.

22. Қўшма магистратура таълим дастурлари доирасида тўлиқ ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган талабаларга олий таълим муассасаси томонидан магистр даражаси ва давлат намунасидаги диплом билан биргаликда хориждаги ҳамкор олий таълим муассасаси(лари)дан ҳам тегишли даражага оид малака даражаси ва дипломи берилади.

23. Қўшма магистратура таълим дастурида ўқув жараёни хорижий тилларда, иштирок этаётган олий таълим муассасалари жойлашган мамлакатларда амалдаги таълимга оид қонунчилик ҳамда маҳаллий меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган тилда ёки ҳамкор олий таълим муассасаси жойлашган мамлакат тилида ўзаро келишув асосида амалга оширилади.

24. Қўшма магистратура таълим дастури икки ёки ундан ортиқ давлатларнинг олий таълим муассасалари иштирок этганда амалга оширилади.

25. Қўшма магистратура таълим дастурлари иккидан кам бўлмаган ҳамкор олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

26. Қўшма таълим дастурида иштирок этаётган ҳар бир ҳамкор олий таълим муассасасининг талабалари дастурнинг бир қисмини бошқа олий таълим муассасасида давом эттиради.

27. Талабаларнинг ҳамкор олий таълим муассасасида ўқиш давомийлиги олий таълим муассасаларо келишув асосида белгиланади.

28. Белгиланган тартибда қўшма магистратура таълим дастури доирасида ҳамкор олий таълим муассасаси (лари)да қабул қилиш талаблари, ўқиш даври ҳамда синов имтиҳон натижалари тўлиқлигича тўғридан-тўғри тан олинади.

29. Ҳар бир ҳамкор олий таълим муассасаси(лари)нинг профессор-ўқитувчилари бошқа олий таълим муассасаси(лари)нинг ўқув жараёнида қўшма таълим дастурини ишлаб чиқишда, диссертация ва малакавий амалиётларга раҳбарлик қилишда ҳамда имтиҳонларни ўтказиш ва қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳларда иштирок этиши мумкин.

30. Қўшма таълим дастурида иштирок этаётган олий таълим муассасасининг хорижий тилда дарсларни олиб борган, магистрлик диссертациялари ва малакавий амалиётларга раҳбарлик қилган, имтиҳонларни ўтказиш ва қабул қилишда иштирок этган профессор-ўқитувчилари алоҳида рағбатлантирилади.

31. Ўқув дастурини тўлиқ муваффақиятли тамомлаган талабаларга олий таълим муассасаси томонидан магистр даражаси ва давлат намунасидаги диплом берилади, бунда шартнома асосида хориждаги ҳамкор олий таълим муассасаси(лари)дан ҳам тегишли даражага оид малака даражаси ва дипломи берилиши назарда тутилади.

VI. Магистратурада педагогик фаолиятга жалб этиладиган ўқитувчиларга қўйиладиган умумий малака талаблари

32. Магистратурада педагогик фаолиятга жалб этиладиган ўқитувчи таълим жараёни доирасида:

ҳамма турдаги ўқув машғулотларини юқори даражада ўтади;

ўқув, илмий ва ўқув-методик ишларни режалаштиради, ташкил этади ва назорат қилади;

илмий-тадқиқот ишларига ва магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёнига раҳбарлик қилади;

кафедра ихтисослиги бўйича илмий, илмий-тадқиқот семинарларини ташкил этади ва уларда иштирок этади;

талабалар илмий семинарларини бошқаради;

кафедра педагоглари томонидан барча турдаги ўқув машғулотларини сифатли ўтказилиши устидан назорат қилади;

магистратуранинг тегишли мутахассислиги бўйича намунавий ва ишчи ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;

кафедра илмий тадқиқотлари йўналишлари доирасида ташкил этиладиган йиғилишлар ва конференцияларда, шу жумладан халқаро конференцияларда иштирок этади;

магистратура талабаларининг мустақил ишларини ташкил этади ва режалаштиради;

магистратура талабалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашрга тайёрлашда иштирок этади;

магистратура талабасининг календарь иш режаси бажарилишини назорат қилади.

33. Магистратурада педагогик фаолиятга жалб этиладиган ўқитувчиларга қуйидаги малака талаблари қўйилади:

фанни юқори даражада билиш ҳамда унинг назарий асосларини ва муҳим ютуқларга эришиш мумкин бўлган йўлларини кўра билиш уқувига эга бўлиш;

илмий муаммоларни ишлаб чиқа олиш, тадқиқотлар ўтказа олиш ва уларнинг натижалари бўйича чоп этилган илмий ишларга эга бўлиш;

магистратура талабаларининг индивидуал хусусиятлари, шахсий сифатлари ва диссертациялари мақсадларини ҳисобга олган ҳолда педагогик фаолият йўналишларини белгилаш қобилиятига эга бўлиш;

магистратура талабаларининг билим ва малакаларни эгаллаб олишга имконият берадиган инновацион педагогик технологияларни қўллашга тайёр бўлиш;

педагогик ҳолатлар таҳлили асосида педагогик вазифаларни шакллантириш ва уларни ҳал этишнинг мақбул ечимларини топиш уқуви;

магистратура талабаларининг касбий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион курсларини ишлаб чиқиш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш;

маълумотларни тизимлаштириш ва излаш орқали ўз билимини такомиллаштириш учун доимий ўрганиш, маълумотларни электрон қайта ишлашда ахборот-коммуникация ва мультимедиа технологияларидан фойдаланиш маҳоратига эга бўлиш.

34. Магистратурада педагогик фаолият юритишга илмий даража (илмий унвон)га ва камида 3 йиллик узлуксиз илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга бўлган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражали шахслар жалб қилинади.

VII. Мавзуни танлаш ва илмий раҳбарни тайинлаш

35. Магистрлик диссертацияси ўқиш ва ўқув дастурларини ўзлаштириш жараёнида магистратура талабаси эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаси ҳисобланади.

36. Магистрлик диссертацияларининг мавзулари олий таълим муассасалари кафедраларида кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари таркиби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш муассасалари ходимлари томонидан шакллантирилади.

Магистрлик диссертацияларининг мавзулари, қоидага кўра, долзарб илмий-тадқиқот масалаларига ёки аниқ амалий вазифаларни ҳал этишга бағишланади.

37. Магистрлик диссертациясига илмий раҳбарлик олий таълим муассасаларида ишлайдиган профессорлар, фан докторлари, доцентлар, фан номзодлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари олимлари, ташкилотларнинг юқори малакали ва тажрибали мутахассислари, шунингдек белгиланган тартибда илмий даражалар ёки илмий унвонларга эга бўлган хорижий мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Магистратура талабаси ўқиётган олий таълим муассасасида ишламайдиган ходимлардан унга илмий раҳбар тайинланган тақдирда, талабага қўшимча равишда тегишли кафедра профессор-ўқитувчилари таркибидан илмий маслаҳатчи тайинланади.

Белгиланган талабларга мувофиқ магистрлик диссертациясини бажариш доирасида илмий раҳбар билан бир хил масъулият илмий маслаҳатчига ҳам юклатилади.

38. Магистратура талабаси ўқиётган олий таълим муассасаси ходимлари таркибидан бўлган илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчининг магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича талабалар билан ишлаши уларнинг олий таълим муассасасида ўқув йили шахсий иш режаси билан белгиланадиган ўқув юкламасига киритилади.

Магистратура талабаси ўқиётган олий таълим муассасасида ишламайдиган ходимлардан бўлган илмий раҳбар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича бир ўқув йилига бир магистратура талабаси учун 50 соатдан ошмаган ҳажмда, тегишли олий таълим муассасаси харажатлар сметасида бу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

39. Фан доктори ёки профессор бештагача, шунингдек доцент, фан номзоди ва мутахассис учтагача магистрлик диссертациясига раҳбарликни амалга ошириши мумкин.

40. Кафедралар томонидан тақдим этилган ва олий таълим муассасаси ёки факультет кенгашида муҳокама қилинган магистратура талабаларининг магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларнинг илмий раҳбарлари (илмий маслаҳатчилари) ўқув ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) тақдимномасига асосан магистратура талабалари ўқиётган биринчи ўқув йилининг биринчи семестрида тегишли олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.

41. Илмий раҳбарнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

тадқиқот мавзуси доирасида юзага келиши мумкин бўлган масалалар бўйича тизимли равишда ёрдам бериш мақсадида маслаҳатлар жадвалини тузиш;

тадқиқот усулларини танлашда иштирок этиш ва уларни тадқиқот ишида қўллашда магистратура талабасига кўмаклашиш;

магистратура талабасининг белгиланган календарь иш режаси бўйича ишларнинг бажарилишини ва магистрлик диссертацияси ўз вақтида тайёрланишини назорат қилиш;

магистрлик диссертациясини олий таълим муассасаси веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш;

магистрлик диссертациясида плагиатга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;

дастлабки ҳимоягача магистрлик диссертациясига хулоса бериш.

VIII. Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар

42. Магистрлик диссертацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:

титул варақ;

икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) магистрлик диссертациясининг қисқача аннотацияси;

мундарижа;

кириш (2-4%);

адабиётлар шархи (15-20%);

асосий қисм (70-80%);

хулоса (5-6%);

адабиётлар рўйхати;

иловалар (мавжуд бўлса).

43. Кириш қуйидагиларни қисқача ўз ичига олиши лозим:

магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги;

тадқиқот объекти ва предмети;

тадқиқот мақсади ва вазифалари;

илмий янгилиги;

тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари;

тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили);

тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи;

тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти;

тадқиқот мавзуси бўйича магистратура талабаси томонидан нашр эттирилган мақола ёки тезислар;

иш тузилмасининг тавсифи.

44. Магистрлик диссертациясининг асосий қисми камида уч бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

тадқиқот мавзусига тааллуқли бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили;

тадқиқот методикаси ва ишнинг амалий қисми баёни;

тадқиқот олиб борилган масалани ҳал этишда магистратура талабасининг шахсий ҳиссаси кўрсатилган ҳолда тадқиқотнинг асосий натижалари баёни.

45. Магистрлик диссертациясининг хулоса қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ёритилади. Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак.

46. Магистрлик диссертациясига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин. Илова қисмининг ҳажми магистрлик диссертацияси умумий ҳажмининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим.

47. Магистрлик диссертацияси устида ишлаётган магистратура талабаси касб одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этиши (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, шунингдек ёлғон цитаталар келтиришга йўл қўймаслик) лозим.

48. Диссертация матни стандарт варақда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим:

қаторлар оралиғи – 1,5 белгили;

юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 2 см;

хатбошилар орасидаги оралиқ – 5 ёки 6 белгили.

Магистрлик диссертацияси матнини Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида Тimеs Nеw Rоmаn шрифтида (14 кегль) ёзиш тавсия этилади.

49. Магистрлик диссертациясининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 70 саҳифагача бўлиши тавсия этилади.

Иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар йўналишдаги диссертацияларни
10 фоизгача кўпроқ ҳажмда тайёрланишига йўл қўйилади.

50. Магистрлик диссертацияси магистратура талабаси ўқиган тилда (кафедра ёки магистратура бўлими тавсиясига мувофиқ чет тилида) тайёрланади. Чет тилида тайёрланган магистрлик диссертациясига давлат тилида ёзилган аннотация илова этилади. Бундай магистрлик диссертацияларининг дастлабки ва расмий ҳимоялари таржима билан ўтказилади.

51. Магистратура мутахассислиги хусусияти ҳисобга олинган ҳолда магистрлик диссертацияси таркибий қисмларининг мазмуни ва ҳажми факультет кенгашининг қарори билан ўзгартирилиши ва кўпайтирилиши мумкин.

52. Олий таълим муассасалари томонидан магистрлик диссертациялари веб сайтлар орқали эълон қилинади ва соҳа вакилларига яқиндан таништирилади.

IX. Дастлабки ва расмий ҳимояни ўтказиш тартиби

53. Магистрлик диссертациясининг дастлабки ҳимояси илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи) иштирокида кафедра томонидан тузилган комиссияда ташкил этилади.

Дастлабки ҳимояга бошқа кафедралардан, шунингдек бошқа ташкилотлардан мутахассислар таклиф этилиши мумкин.

Илмий маслаҳатчи тайинланган ҳолда дастлабки ҳимояга қадар ундан магистрлик диссертациясига хулоса ҳамда плагиатга текширилганлик бўйича маълумотнома олиш ҳам талаб этилади.

54. Дастлабки ҳимояга қадар магистратура талабаси ички ва ташқи ҳамда илмий раҳбар тақризларига, шунингдек диссертация мавзусига доир камида 2 та илмий мақола ёки тезисга эга бўлиши керак.

Дастлабки ҳимоя якунлари кафедралар йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади.

55. Ички ва ташқи тақризчиларни олий таълим муассасасининг тегишли кафедраси тавсия этади ва уларнинг рўйхати ўқув ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) томонидан тасдиқланади.

56. Тақризчининг вазифаларига қуйидагилар киради:

магистрлик диссертациясининг долзарблиги, илмий янгилиги ва тугалланганлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш;

дастлабки ҳимоядан камида 3 кун олдин тақриз тақдим этиш;

касб одоб-ахлоқи қоидаларининг бузилиши ҳолатлари (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, ёлғон цитата келтириш ва бошқалар) аниқланган тақдирда, уларни тақризда кўрсатиш.

57. Магистрлик диссертацияси белгиланган талабларга мос келмаган ҳолатларда, магистратура талабаси томонидан касб одоб-ахлоқи қоидалари (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, ёлғон цитата келтириш ва бошқалар) бузилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек ушбу ҳолатларни қисқа муддатда тузатиш имконияти мавжуд бўлмаганда тақризчи магистрлик диссертациясини ҳимояга қўйиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради.

58. Магистрлик диссертациясини расмий ҳимоя қилиш куни олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида белгиланади.

59. Магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси олий таълим муассасасининг Давлат якуний аттестация комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан ўтказилади.

60. Магистратура талабаси магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси тақдимот материаллари билан баён этилиши ва 20 дақиқадан ошмаслиги лозим.

61. Расмий ҳимояда Комиссия аъзолари магистратура талабасини қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди:

магистрлик диссертацияси тадқиқот мавзусининг долзарблигини ва унинг амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бера олиши;

магистратура талабасининг тадқиқотга ва вазифаларни ҳал этишга мустақил ёндашуви;

фойдаланилган илмий адабиётлар, илмий нашрлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, шунингдек хорижий тиллардаги адабиётлар танқидий таҳлилининг тўлиқлиги ва чуқурлиги;

тадқиқот усуллари амалиётда қўлланилганлигининг асосланганлиги;

олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалий аҳамияти;

магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси доирасида ўтказилган тадқиқотлар ва олинган натижаларни ривожлантириш истиқболларини кўра билиш қобилияти;

магистрлик диссертациясининг назарий ва амалий қисмларидаги ўзаро мантиқий боғлиқликни кузата билиш малакаси.

62. «Қониқарсиз» баҳо қўйилганда ёки магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга қўйилмаган тақдирда магистратура талабаси кейинги 5 йил давомида уни бир марта қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

63. Ўқув режада белгиланган фанлардан, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётлардан етарли рейтинг балини тўплаган, аммо магистрлик диссертациясини ҳимоя қилмаган талабаларга мутахассислиги бўйича таълим олганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

64. Магистрлик диссертациялари расмий ҳимояси натижалари олий таълим муассасаси Кенгашида муҳокама этилади.

65. Ҳимоя қилинган магистрлик диссертациялари олий таълим муассасасида
3 йил давомида сақланади.

66. Магистратурани имтиёзли (аъло баҳоларга) тамомлаган талабалар олий таълим муассасасининг Кенгаши қарори асосида таянч докторантурага имтиҳонларсиз қабул қилинади.

X. Магистратура талабалари фаолияти мониторинги

67. Магистратура талабаси фаолияти устидан доимий мониторинг олиб бориш ва магистратурада таълим жараёнини ташкил этиш сифатини ошириш мақсадида олий таълим муассасаси ректори (директори) буйруғи билан етакчи ўқитувчилар таркибидан иборат, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари олимлари, ташкилотлар-кадрлар истеъмолчилари мутахассисларини жалб этган ҳолда Ишчи гуруҳ тузилади.

68. Магистратура талабаси фаолияти устидан мониторинг қуйидаги кўрсаткичлар асосида олиб борилади:

а) биринчи курсда:

магистратура талабасининг календарь иш режаси белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилиши;

битта илмий мақола ёки республика ёки халқаро миқёсдаги илмий конференцияда битта тезис чоп этганлиги;

илмий семинарларда иштирок этганлиги;

мутахассислик бўйича ўқув фанларини ўзлаштириш даражаси.

б) иккинчи курсда:

магистратура талабасининг календарь иш режаси белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилиши;

иккита илмий мақола ёки республика ёки халқаро миқёсдаги илмий конференцияда иккита тезис чоп этганлиги;

магистрлик диссертацияси дастлабки ҳимоядан ўтганлиги, агар у мониторинг даврида режалаштирилган бўлса;

илмий семинарларда иштирок этганлиги;

мутахассислик бўйича барча ўқув фанларини ўзлаштириш даражаси.

69. Таълим жараёнининг хусусиятлари ва ўқиш муддатлари (3 йил) ҳисобга олинган ҳолда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги айрим магистратура мутахассисликлари мониторинг кўрсаткичларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

70. Мониторинг жараёнида магистратура талабалари билан суҳбатлар ўтказилади, тегишли таклиф ва тавсиялар берилади.

71. Ўқув йили охирида Ишчи гуруҳ мониторинг якунлари бўйича олий таълим муассасаси Кенгашида ҳисобот тақдим этади.

 

XI. Якунловчи қоида

72. Низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Магистратура тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___”_________ даги
_______ -сон қарорига

2-илова

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

(олий таълим муассасасининг номи)

 

МАГИСТРАТУРАДА

ТАЪЛИМ ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА

 

 

Мазкур маълумотнома_______________________________________________________

 

______________________________________________________________________________га

(Фамилияси, исми, отасининг исми)

 

 20___-20___ йилларда __________________________________________________________

 

________________________________________________________________________________

(мутахассислик номи)


бўйича таълим олганлиги учун берилди.

Давлат аттестацияси комиссиясининг хулосаси  _______________________________

                                                                                                                  (ўтди/ўтмади)

Магистрлик диссертациясни ҳимоя қилганлиги ________________________________

                                                                                                      (ҳимоя қилди/ҳимоя қилмади)

 

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Ректор      ________________________      ______________________________

(имзо, муҳр)                                             (Ф.И.Ш.)

Магистратура тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА

       

Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

_______________________________________________________________

(олий таълим муассасаси номи)


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«_____» магистратура бўлими бошлиғи
20 й. «_____»____________

______________________________________________
(магистратура талабаси Ф.И.О.)

______________________________ мутахассислиги бўйича
20___– 20___ ўқув йиллари учун

         

МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИНИНГ КАЛЕНДАРЬ ИШ РЕЖАСИ (2 йиллик)

         

Магистратура талабасининг ушбу календарь иш режаси __________________________
кафедрасининг 20____ йил «_____»____________даги йиғилишида муҳокама қилинган.

                   

Кафедра мудири:

 

____________________

_________________

       

(Ф.И.О.)

(имзо)

                   

Режа билан танишдим:

             

Магистратура талабаси

 

____________________

_________________

       

(Ф.И.О.)

(имзо)

Илмий раҳбар:

 

____________________

_________________

       

(Ф.И.О.)

(имзо)

I. Магистратура талабасининг  ўқув методик, илмий тадқиқот, педагогик
амалиёт бўйича календарь иш режаси
1. Ўқув методик ишлар
 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Натижалар: бажарилиши бўйича белгилар

1.

     

2.

     

3.

 

 

 

2. Илмий тадқиқот ишлари

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Натижалар: бажарилиши бўйича белгилар

1.

     

2.

     

3.

 

 

 

3. Илмий педагогик ишлари

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Натижалар: бажарилиши бўйича белгилар

1.

     

2.

     

3.

 

 

 

4. Педагогик амалиёт

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Натижалар: бажарилиши бўйича белгилар

1.

     

2.

     

3.

 

 

 


II. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича календарь режа

Т/р

Ишни бажариш босқичлари ва асосий тадбирларнинг мазмуни

Бажариш муддати

Натижалар: бажарилиши бўйича белгилар

1. Тадқиқотни ўтказишга тайёргарлик

1.

     

2.

     

3.

     

2. Илмий тадқиқот ишларини режалаштириш

1.

     

2.

     

3.

     

3. Тадқиқотни амалга ошириш: материалларни йиғиш ва таҳлил қилиш
(ёки тажриба синовларини ўтказиш)

1.

     

2.

     

3.

     

4. Илмий тадқиқот ишлари натижаларини расмийлаштириш

1.

     

2.

     

3.

     

5. Магистрлик диссертациясини ҳимояга тақдим этиш

1.

     

2.

     

3.

     

Umumiy takliflar

1612