ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1898 Финансовый отдел хокимията Дангаринского района 15/01/2019 30/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Данғара туманидаги транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-1898

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларининг (кейинги ўринларда матнда “транспорт воситаларининг” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Данғара туманидаги транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 2019 йилда белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Данғара туманида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага,  рўйхатга олинган юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Данғара туманидаги транспорт воситалари жорий йилда қуйидаги даврийликка мувофиқ:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалар, бир йилда икки марта (биринчи марта 2019 йил 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта 2019 йил 1 сентябрдан 31 октябргача);

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни  ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалардан ташқари икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, яъни одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган автомобиллар, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалардан ташқари) бир йилда бир марта;

4. Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

Данғара тумани ИИБ ЙҲХГ мувофиқ, мазкур қарорнинг 2-иловасидаги юридик шахсларга тегишли, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамаларнинг техник кўриги ДЙҲХХ ходимлари иштирокида, тузилган шартнома асосида “Данғара йўловчи транспорт” МЧЖ ҳудудида ўтказилиши инобатга олинсин.

5. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 4 январидан жорий йилнинг 31 августигача ўтказилади.

6.Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йиғим ундирилади.

7.Данғара тумани ҳокими ўринбосари М.Холмирзаев ва туман ИИБ ЙҲХГ (Ў.Турсинбоев) :

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиниг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситаларини кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан  мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Данғара тумани ИИБ ЙҲХГ (Ў.Турсинбоев)га:

Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида “Данғара” газетаси орқали омма эътиборига етказиш ишлари ташкиллантириш;

юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда юридик шахсга, тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилиши, техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахсдан тегишли ҳужжатлар талаб қилиш;

жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситларини техник кўрикдан ўтказишда, техник кўрикдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида транспорт воситаси эгасидан ёки унга ваколатли шахсдан ҳужжатлар талаб қилиш;

техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган автомобиллар фойдаланиш учун қўйилмаслиги назоратга олиш;

техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқарган комиссия таркибидаги маъсул ходимлар қонун ҳужжатларида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш ваззифаси юклатилсин.

9. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги иш ҳақлари сақланиб қолиниши инобатга олинсин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Данғара тумани ҳокимининг  ўринбосари в.в.б М.Холмирзаев зиммасига юклансин.

 

 

Туман ҳокими:                                                           С.Аминжонов

Данғара  тумани  ҳокимининг

20___  йил  ________ даги

№___- сонли  қарорига илова

 

 

2019 йил Данғара тумани ҳудудидаги давлат ва шахсий транспорт воситаларининг йиллик техник кўрикдан ўтказиш хайъати аъзолари рўйхати

 

Иш жойи

Фамиляси ва исми

Вазифаси

1

Данғара тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори капитан

Ў.Турсинбоев

Хайъат раиси

2

Туман Мудофаа бошлиғи майор

Х.Худойқулов

Хайъат аъзоси

3

Туман автомотохаваскорлар жамияти раиси

А.Солижонов

Хайъат аъзоси

4

Данғара тумани Давлат техника назорат бош инженери

Ж.Ишанов

Хайъат аъзоси

5

Данғара УзАгросуғурта ДАСК мутахассиси

Ш.Расулов

Хайъат аъзоси

6

Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси Данғара тумани бўйича бириктирилган давлат инспектори

Д.Мўминов

Хайъат аъзоси

7

Данғара тумани Қишлоқ касб ҳунар коллежи механиги

С.Эгамбердиев

Хайъат аъзоси

 

 

Umumiy takliflar

774