Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18939 Хўжаобод тумани ҳокимияти 17/06/2020 02/07/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Хўжаобод туманидаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғини, 33 та кўчалар номларига ўзгартириш киритиш ҳамда 7 та янги ташкил этилган кўчаларга ном бериш тўғрисида
ID-18939

ЛОЙИХА

Хўжаобод тумани ҳокимининг

Қ А Р О Р И

“       ” июн 2020 йил                   №____                                 Хўжаобод шаҳри   

 

Хўжаобод туманидаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғини,
33 та кўчалар номларига ўзгартириш киритиш ҳамда
7 та янги ташкил этилган кўчаларга ном бериш тўғрисида.

 

         “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги  “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги             295-сонли қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси мажлисининг 2012 йил                 31 октябрда тасдиқланган 232-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳалий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг                      6-, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1.Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссия раиси О.Расулов томонидан белгилаб берилган вазифалар ижро учун қабул қилинсин.

2.Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, худудий комиссия масъул котиби У.Очиловнинг кун тартибидаги масала юзасидан берган ахбороти, маълумот учун қабул қилинсин.

3. Хўжаобод туманидаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 33 та кўча номларини ўзгартириш ва 7 та янги ташкил этилган кўчалоар номи биринчи иловага мувофиқ тасдиқлаш вилоят топономик комиссиясидан ва  Ҳалқ Депутатлари Хўжаобод туман Кенгашидан сўралсин .

4.Маҳалла ва оилани қўллаб–қувватлаш бўлими бошлиғи (А.Мадрахимов)га;

бир ой муддатда янги ном берилган ҳамда  номлари ўзгартирилган кўчалар бўйича тегишли хужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда кўчаларнинг янги номлари бўйича аҳолига маълумотлар етказиш, ҳар бир хонадонга кўчалар номи, уй рақамлари ёзилган биркалар илинишини назоратга олиш тавсия қилинсин.

5. “Ҳақиқат” газетаси муҳарририяти (Т.Шерматов)га туман ҳокимининг мазкур қарорини оммавий ахборот воситаси орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий Веб-сайтида жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор оммавий ахборот воситасида эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киртилсин.

 7. Мазкур йиғилиш қарорининг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Эгамбердиев зиммасига юклатилсин.

 

Хўжаобод тумани ҳокими                                         О.Расулов

Umumiy takliflar: 0

334