Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18926 O‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi 16/06/2020 01/07/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг келгуси ҳосили гаровида омбор ҳужжатлари ва аграр гувоҳномасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида
ID-18926

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш тизимини, уларнинг фаолиятини кредит механизмларини янада такомиллаштириш,  шунингдек экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ–4634-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили гаровида аграр гувоҳномасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Аграр гувоҳномалар реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда омборхона гувоҳномаси ва аграр гувоҳномани рўйхатга олувчи махсус ахборот портали яратилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                     А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” ________даги ___-сон қарорига 1-ИЛОВА

Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш
ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

товар омбори – тадбиркорлик фаолияти сифатида товарларни,
шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган ва сақлаш билан боғлиқ хизматларни кўрсатадиган юридик шахс;

умумий фойдаланишдаги товар омбори – қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун чегараланган доирадаги шахслардан қабул қилиши мумкин бўлган товар омборлари жумласига киритилилмаган товар омбори;

сертификатга эга бўлган товар омбори (кейинги ўринларда
– сертификатланган омбор)
 – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш бўйича хавфсизлик ва сифатни бошқариш тизимлари асосида сертификатга эга бўлган товар омбори;

омбор ҳужжатлари – товарлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга қабул қилганлигини тасдиқловчи товар омборлари томонидан бериладига ҳужжатлар (икки қисмли омбор гувоҳномаси,
оддий омбор гувоҳномаси, омбор паттаси);

омбор паттаси – товар омбори томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш қабул қилинганлигини тасдиқловчи омбор ҳужжати;

оддий омбор гувоҳномаси – сертификатланган омбор томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун тақдим этувчига берилган сертификатланган омборда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мавжудлигини ва тақдим этувчига берилишини тасдиқловчи омбор ҳужжати;

икки қисмли омбор гувоҳномаси – сертификатланган омбор томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун тақдим этувчига берилган сертификатланган омборда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мавжудлигини ва тақдим этувчига берилишини тасдиқловчи икки қисмдан иборат бўлган омбор ҳужжати: омбор гувоҳномаси ва гаров гувоҳномаси (варрант);

омбор гувоҳномалари реестри – сертификатланган омбор томонидан бериладиган оддий ва икки қисмли омбор гувоҳномаларини, шунингдек ушбу гувоҳномалар эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат;

омбор регламенти – товарни сақлашга қабул қилиш, сақлаш
ва уни қайта бериш тартибини белгилайдиган ҳужжат.

3. Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш товар омбори ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эгаси ўртасида тузиладиган омборда омонат сақлаш шартномасига асосан амалга оширилади.

Бунда:

омборда омонат сақлаш шартномаси бўйича товар омбори қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эгаси томонидан ўзига топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳақ эвазига сақлаш ва уларни тўлиқ ҳолича қайтариб бериш мажбуриятини олади;

омборда омонат сақлаш шартномаси ёзма равишда тузилади ҳамда ушбу шартномани тузиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини товар омборига қабул қилиб олиш омбор ҳужжати билан тасдиқланган бўлса, омборда омонат сақлаш шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

4. Умумий фойдаланишдаги товар омбори томонидан омборда омонат сақлаш шартномаси оммавий шартнома шаклида тузилиши мумкин.

2-боб. Товар омборига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
қабул қилиш ва сақлаш

5. Агар омборда омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар омбори қишлоқ хўжалиги маҳсулоталарини сақлаш учун қабул қилиб олаётганида уларни ўз ҳисобидан кўздан кечириши керак.

6. Агар омонат сақлаш эгасизлантириш йўли билан амалга оширилаётган бўлса, товар омбори қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эгасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уларнинг намуналарини кўздан кечириш, намуна олиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни кўриш имкониятларини бериши шарт.

7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотани сақлаш учун қабул қилиш қўйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари бўйича товарнинг сифат ва/ёки қиймат тавсифлари билдирилган ҳолатларга нисбатан салбий бўлиб чиққанда;

товарни сақлаш товар омбори таъминлай олмайдиган махсус шароитларни талаб қилганда;

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкин бўлган хусусиятларга эга бўлганида;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифат тавсифларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда.

8. Товар омбори стандартлар, техникавий шартлар, технология йўриқномалари, сақлаш йўриқномалари, айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш қоидаларида, омбор учун мажбурий бўлган бошқа махсус норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган сақлаш шартлари (тартиботи)га риоя қилиши лозим.

9. Товарларнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун сақлаш шароитларини тезлик билан ўзгартириш талаб қилинадиган ҳолларда товар омбори зарур шошилинч чораларни мустақил кўришга ҳақли. У кўрилган чоралар тўғрисида товар эгасига хабар бериши шарт.

10. Сақлаш вақтида товар омборда омонат сақлаш шартномасида келишилганидан ёки одатдаги табиий бузилиш нормалари доирасидан ташқари чиқадиган даражада бузилганлиги аниқланган тақдирда,
товар омбори бу ҳақда дарҳол далолатнома тузиши ва ўша куниёқ
юк топширувчини хабардор қилиши шарт.

11. Агар омборда омонат сақлаш шартномасида бошқа ҳолатлар назарда тутилган бўлмаса, сертификатланган омбор қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турли хавф-хатар, йўқотилиш ёки зарарланишдан суғарта қилади.

12. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини товар омборида сақлаш учун тўлов, уни амалга ошириш муддати ва тартиби омборда омонат сақлаш шартномасида белгиланади.

Агар омбор гувоҳномасининг эгаси омборда омонат сақлаш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиб кетмаса, у қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ҳақиқий сақланган вақти учун ҳисобланган тўловни омборда омонат сақлаш шартномасида белгиланган ҳажм ва тартиб асосида амалга оширишга мажбур.

3-боб. Омбор ҳужжатлари

13. Товар омборлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга қабул қилганлигини тасдиқлаб, қуйидаги омбор ҳужжатларини бериши мумкин:

икки қисмли омбор гувоҳномаси;

оддий омбор гувоҳномаси;

омбор паттаси.

14. Омбор паттаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш учун қабул қилган товар омбори томонидан, оддий омбор гувоҳномаси ва икки қисмли омбор гувоҳномаси сертификатланган омбор томонидан берилади.

Бунда товар омбори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш бўйича хавфсизлик ва сифатни бошқариш тизимлари асосида сертификатланган бўлиши лозим.

15. Оддий омбор гувоҳномаси ҳамда икки қисмли омбор гувоҳномаси, унинг ҳар бир қисми қимматли қоғоз ҳисобланади ҳамда гаров нарсаси бўлиши мумкин.

16. Оддий омбор гувоҳномаси тақдим этувчига берилади.

17. Оддий омбор гувоҳномасида қуйидаги маълумотлар бўлиши, шунингдек у тақдим этувчига берилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт:

товарни сақлаш учун қабул қилган товар омборининг номи
ва жойлашган манзили;

омбор гувоҳномасининг омбор реестри бўйича жорий номери;

товар сақлаш учун қабул қилиб олинган ташкилот номи ёки фуқаронинг исми, шунингдек товар эгасининг жойлашган ери (яшаш жойи);

сақлаш учун қабул қилинган товарнинг номи ва миқдори – бирликлар сони ва (ёки) товар доналарининг сони ва (ёки) товарнинг ўлчови
(оғирлиги, ҳажми);

агар муддат белгиланган бўлса, товар қанча муддатга сақлаш учун қабул қилинганлиги ёки товар талаб қилиб олингунча сақлаш учун қабул қилинганлиги;

омонат сақлаганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори ёки бу ҳақни ҳисоблаб чиқаришга асос бўладиган тарифлар ва сақлаш ҳақини тўлаш тартиби;

омбор гувоҳномаси берилган сана.

18. Икки қисмли омбор гувоҳномаси омбор гувоҳномасидан ва гаров гувоҳномасидан (варрант) иборат бўлиб, улар бир-биридан ажратилиши мумкин.

19. Икки қисмли омбор гувоҳномасининг ҳар бир қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

товарни сақлаш учун қабул қилган товар омборининг номи
ва жойлашган манзили;

омбор гувоҳномасининг омбор реестри бўйича жорий номери;

товар сақлаш учун қабул қилиб олинган ташкилот номи ёки фуқаронинг исми, шунингдек товар эгасининг жойлашган ери (яшаш жойи);

сақлаш учун қабул қилинган товарнинг номи ва миқдори – бирликлар сони ва (ёки) товар доналарининг сони ва (ёки) товарнинг ўлчови
(оғирлиги, ҳажми);

агар муддат белгиланган бўлса, товар қанча муддатга сақлаш учун қабул қилинганлиги ёки товар талаб қилиб олингунча сақлаш учун қабул қилинганлиги;

омонат сақлаганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори ёки бу ҳақни ҳисоблаб чиқаришга асос бўладиган тарифлар ва сақлаш ҳақини тўлаш тартиби;

омбор гувоҳномаси берилган сана.

Икки қисмли омбор гувоҳномасининг иккала қисмида вакил шахснинг бир хил имзоси бўлиши шарт.

Ушбу банднинг талабларига мос келмайдиган ҳужжат икки қисмли омбор гувоҳномаси бўла олмайди.

20. Омбор гувоҳномаси ва гаров гувоҳномаси биргаликда ёки алоҳида-алоҳида топшириш ёзувлари бўйича топширилиши мумкин.

4-боб. Омбор гувоҳномасини сақловчининг
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

21. Оддий омбор гувоҳномасини сақловчи ушбу гувоҳнома бўйича сақлаш учун қабул қилинган товарларни тасарруф этишга ҳамда оддий омбор гувоҳномасиуни гаровга қўйишга ҳақлидир.

22. Оддий омбор гувоҳномаси бўйича белгиланган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш ушбу Низомнинг 76-бандига мувофиқ, оддий омбор гувоҳномасига ўтказилиши тўғрисида қайд қилинган ҳолда амалга оширилади.

23. Оддий омбор гувоҳномасини қайта расмийлаштириш зарурати юзага келса, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатларда, оддий омбор гувоҳномани сақловчи сертификатланган омборга мурожаат қилишга ҳақлидир.

24. Икки қисмли омбор гувоҳномасининг иккала қисмини сақловчи бўлган шахс сертификатланган омборда сақланаётган товарларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

25. Икки қисмли омбор гувоҳномасининг гаров қисми бўйича (гаров гувоҳномаси) сақловчи бўлган шахс омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини гаровга қўйиш ҳуқуқига эга.

26. Икки қисмли омбор гувоҳномасидан унинг бир қисми бўлган гаров гувоҳномаси ажратилганидан сўнг қолган иккинчи қисми – омбор гувоҳномасини сақловчи ушбу гувоҳномани гаров гувоҳномаси эгасининг розилигисиз тасарруф этишга ҳақли эмас.

Икки қисмли омбор гувоҳномадан гаров гувоҳномаси ажратилганидан сўнг қолган иккинчи қисм – омбор гувоҳномасини сақловчи сертификатланган омбордан гаров гувоҳномаси билан таъминланган мажбурият тугагунига қадар товарни ёки унинг бир қисмини етказиб берилишини талаб қилишга ҳақли эмас.

27. Гаров гувоҳномасини сақловчи бошқа қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, сертификатланган омбордан гаров гувоҳномасида кўрсатилган товарларнинг сақланишини талаб қилишга ҳақлидир, бу эса товар эгасининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди.

28. Агар икки қисмли омбор гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, уни қайта тиклаш ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатларда икки қисмли омбор гувоҳномасини сақловчи сертификатланган омборга мурожаат қилишга ҳақлидир.

29. Омбор гувоҳномасини сақловчи товарни сертификатланган омборда сақлаш муддати тугаганидан сўнг олиб кетиш ва сертификатланган омборга омборда омонат сақлаш шартномасига биноан сақлаш хизматлари қийматини тўлашга мажбур.

30. Сертификатланган омбор мазкур Низом, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки омборда омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган барча чораларни кўришга мажбур. Сертификатланган омбор омбор гувоҳномасини сақловчига товарни омборда омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятига эга.

5-боб. Омбор гувоҳномаси ва омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг гарови

31. Оддий омбор гувоҳномасини сақловчи уни гаровга қўйиши мумкин. Бунда оддий омбор гувоҳномаси уни сақловчидан олинади ва гаров эгасига берилади.

32. Агар оддий омбор гувоҳномасини сақловчи омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини гаровга топшириш истагида бўлса, оддий омбор гувоҳномаси бекор қилинади.

Бунда сертификатланган омбор икки қисмли гувоҳнома беради ҳамда омбор гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

33. Икки қисмли омбор гувоҳномаси бўйича сақлашга қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уларни сақлаш муддати давомида гаров предмети бўлиши мумкин.

34. Гаров предмети ҳисобланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

35. Икки қисмли омбор гувоҳномаси бўйича сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг гарови гаров эгаси ва омбор гувоҳномасини сақловчи билан тегишли гаров шартномаси тузилиб, омбор гувоҳномасининг (гаров гувоҳномаси) гаров қисми ажратилган ва гаровни сақловчига ўтказилган вақтдан бошлаб юзага келади.

36. Гаров расмийлаштирилганда гаров эгаси гаровни сақловчига икки қисмли омбор гувоҳномасининг ҳаққонийлиги ва йўқолмаганлиги тўғрисида омбор гувоҳномалари реестридан кўчирма беради.

37. Омбор гувоҳномалари реестридан кўчирманинг амал қилиш муддати уч календар кунини ташкил этади, ушбу муддат ичида сертификатланган омбор кўчирмада кўрсатилган товарлар ва сертификатлар бўйича расмийлаштириш жараёнларини тўхтатади.

38. Гаровни сақловчи уч иш куни ичида икки қисмли омбор гувоҳномаси берган сертификатланган омборни ёзма равишда товар гаровга қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.

39. Гаров муддати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш муддатидан ошиб кетмаслиги лозим.

40. Агар гаров шартномасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталаш назарда тутилмаган бўлса, омбор гувоҳномасида “суғуртасиз” деб кўрсатилади.

41. Гаров гувоҳномасида белгиланган гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати бошланганидан сўнг, гаров гувоҳномаси эгаси мажбуриятлари бўлган шахсга ўз мажбуриятларини бажарилиши бўйича мурожаат қилиши мумкин.

42. Гаровга қўювчи томонидан ўз мажбуриятлари бажарилган тақдирда гаров гувоҳномасининг эгаси ушбу гаров гувоҳномасини гаровга қўювчига қайтариши шарт.

43. Гаров гувоҳномасидан ажратилган омбор гувоҳномасини сақловчи омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
гаров гувоҳномаси бўйича берилган кредитни тўламагунича товарни омбордан олиши мумкин эмас.

44. Гаров гувоҳномасини сақловчи ушбу гувоҳнома бўйича берилган кредит ва унинг фоизлари миқдорида омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича гаров ҳуқуқига эга бўлади.

Омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти гаровга қўйилганида бу ҳақда омбор гувоҳномасига белги қўйилади.

45. Гаровга қўювчи гаров тўғрисидаги гувоҳнома билан таъминланган гаров эгаси олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда, гаров эгасининг (гаров гувоҳномаси эгасининг) ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тартибга солинади.

6-боб. Товар омборидан омборда сақлаш учун қабул қилинган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайтариш тартиби

46. Сертификатланган омбор оддий омбор гувоҳномасини ёки икки қисмли омбор гувоҳномасининг иккала қисмини сўндириш мақсадида сертификатланган омборга кўрсатиш ва кейинчалик топшириш шарти билан, сақлаш муддати ўтиб кетган бўлса ҳам омбор гувоҳномаси эгасининг биринчи талабига кўра товарни қайтариб бериши шарт.

Бунда омбор гувоҳномалари реестрига уларни қайтарилганлиги тўғрисида ёзув қайд қилинади.

47. Омбор гувоҳномасининг эгаси сертификатланган омборга товарни бериш ҳақидаги ёзма талабномани ва гувоҳномани кўрсатади.

48. Товарни омбор гувоҳномасига алмашиш эвазига беришдан олдин сертификатланган омбор ушбу омбор гувоҳномаси сохта эмаслигини текшириб кўриши, омбор гувоҳномасини тақдим этувчининг ушбу гувоҳномага эгалик қилиш ҳуқуқи ва товарни олиш ҳуқуқи борлигини текшириши шарт, шундан сўнг сертификатланган омбор реестрига тегишли ёзувлар киритади.

49. Агар омбор гувоҳномаси бланкасининг ҳолати уни идентификациялаш ёки оддий ёки икки қисмли омбор гувоҳномасини сохта эмаслигини текшириш имконини бермаса, сертификатланган омбор товарни беришдан бош тортишга ҳақли ва бунда омбор гувоҳномаси тақдим этувчисига ёзма равишда жавоб беради.

50. Агарда талаб қонунга зид бўлса ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулоти гаровга қўйилган ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа чеклашлар мавжуд бўлса, сертификатланган омбор омбор гувоҳномасини тақдим этувчисига ёзма равишда товарни беришдан бош тортишга ҳақли.

51. Сертификатланган омбордан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти берилганда омбор гувоҳномасини сақловчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш билан боғлиқ бўлган барча тўловларни амалга ошириши шарт.

52. Оддий ёки икки қисмли омбор гувоҳномасини сақловчи фақат товарнинг бир қисмини олишга ҳақли.

Бунда сертификатланган товар омборида сақланишда давом этаётган товар учун омбор аввал берилган гувоҳнома йўқотилгандан сўнг янги омбор гувоҳномасини бериши шарт.

53. Омбор гувоҳномасининг эгаси ёки сертификатланган омбор товарни бераётганда товарни кўрикдан ўтказилишини ва/ёки товарни мустақил экспертизадан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.

Бунда кўрик билан боғлиқ бўлган харажатлар ушбу тадбирни талаб қилган томон ҳисобидан қопланади.

54. Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қайтариб берилаётганда сертификатланган омбор ва омбор гувоҳномасини сақловчи билан биргаликда кўрикдан ўтказилмаган бўлса, омбор гувоҳномасини сақловчи товарни олиши билан бир вақтнинг ўзида ёзма равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг камчилиги ёки зарарланганлиги тўғрисида, товар оддий усулда қабул қилиб олинганида аниқлаш мумкин бўлмаган камчилик
ва зарарланишга нисбатан эса – товар олинган кунидан бошлаб уч кун ичида хабар беришга ҳақли ҳисобланади.

Омбор гувоҳномаси эгасининг ушбу банднинг биринчи бандида аризаси бўлмаган тақдирда, сертификатланган омбор товарни шартнома шартларига мувофиқ қайтариб берган ҳисобланади.

55. Агарда сақлаш муддати тугаган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти юзасидан 90 календар кун ичида ушбу товарга мулкий ҳуқуқи бўлган шахс мурожаат қилмаса, сертификатланган омбор ушбу товарни суд қарорига кўра танлов шартларида сотишга ҳақли ҳисобланади.

56. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сотилганидан ва суд қарори билан тасдиқланган сертификатланган омборнинг харажатлари ундирилганидан сўнг сертификатланган омбор товарни сотишдан олинган пул маблағларининг қолган қисмини омбор гувоҳномасини сақловчисига беради.

57. Омбор гувоҳномасини сақловчи бўлмаганда сертификатланган омбор сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун олинган пул маблағларини, мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотига мулкчилик ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан талаб қилиб олинмагунга қадар, тижорат банкидаги депозитга ўтказиб берилади.

58. Агарда омбор гувоҳномасининг эгаси сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун товон пулини талаб қилиш бўйича қонунчиликда назарда тутилган муддат ичида сертификатланган омборга мурожаат қилмаса,
пул маблағлари сертификатланган омбор мулкига ўтади.

59. Сертификатланган омбор икки қисмли омбор гувоҳнома эгасини ёки тегишли омборда сақлаш бўйича шартнома тузган шахсни омбор гувоҳномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш муддати ўтганидан сўнг беш календар кун ичида олиб кетиши зарурлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

60. Товар омборидан суд қарорига кўра ёки фақат икки қисмли омбор гувоҳномаси бўйича мажбурий ундирув тартибида Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига биноан берилиши мумкин.

Бунда ушбу товарга берилган икки қисмли омбор гувоҳномаси бекор қилинади ва омбор гувоҳномаси реестрида бу тўғрида қайд қилинади.

61. Агар ундирув икки қисмли омбор гувоҳномаси бўйича сақланаётган товарларнинг бир қисмига қаратилган бўлса, унда сертификатланган омбор товарларнинг ундирув қаратилган қисмига янги омбор гувоҳномасини бериши ва аввал берилган омбор гувоҳномасини муомаладан чиқариб олиши шарт, бунда омбор гувоҳномалари реестрида ушбу тартибда сўндириш ва янги омбор гувоҳномаси берилганлиги тўғрисида қайд қилинади.

62. Оддий омбор гувоҳномаси бўйича ундирув оддий омбор гувоҳномасининг ўзига қаратилади.

Бунда:

ундирув омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига қаратилишига йўл қўйилмайди;

омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиш учун сертификатланган омборга ундирув оддий омбор гувоҳномасига қаратилганлигини тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинади;

фойдасига ундирув қаратилаётган юридик ёки жисмоний шахслар оддий омбор гувоҳномасини сақловчи саналади.

63. Оддий омбор гувоҳномаси бўйича омборда сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти берилганида, уни талаб қиладиган томон аввал берилган оддий омбор гувоҳномасини сертификатланган омборга қайтариб бериши шарт.

64. Ундирув оддий омбор гувоҳномасига қаратилгандан сўнг фойдасига ундирув қаратилаётган гувоҳноманинг янги эгаси сертификатланган омбордан товарни олишга мажбур ёки ундирув қаратилган оддий омбор гувоҳномасини бекор қилиш билан янги оддий ёки икки қисмли омбор гувоҳномасига алмашишни амалга ошириши шарт.

65. Ундирув қаратилган гаровга қўйилган товарларни сотиш Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7-боб. Йўқотилган омбор гувоҳномасига бўлган ҳуқуқларни тиклаш
ва омбор гувоҳномаларини қайта расмийлаштириш тартиби

66. Икки қисмли омбор гувоҳномаси йўқолган тақдирда унинг эгаси дарҳол сертификатланган омборга ёзма ариза билан мурожаат қилиши зарур.

67. Сертификатланган омбор омбор гувоҳномасининг йўқолганлиги тўғрисидаги омбор гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришни ёзма равишда киритади.

68. Йўқотилган икки қисмли омбор гувоҳномасининг дубликати берилмайди.

69. Йўқотилган икки қисмли омбор гувоҳномаси бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд қарорига асосланади.

70. Сертификатланган омбор суд қарори олинган кундан бошлаб
уч иш куни ичида йўқолган икки қисмли омбор гувоҳномаси ўрнига
товарни қайтариши ёки оддий омбор гувоҳномасини бериши мумкин.

71. Оддий омбор гувоҳномаси йўқолган тақдирда уни расмийлаштириш ва товар берувчининг ҳуқуқларини тиклаш амалга оширилмайди.

72. Оддий ёки икки қисмли омбор гувоҳномаси бланкаси шикастланган тақдирда, агарда бу шикастланиш гувоҳномани аниқлашга халақит бермаса, шунингдек, унинг сохта эканлигини текшириш зарурати юзага келмаса, сертификатланган омбор шахснинг ўз ҳисобидан уни алмаштирилишини талаб қилиши ёки худди шундай мажбурий реквизитлар билан янги омбор гувоҳномасини беришга ҳақлидир.

Бунда шикастланган бланка муомаладан чиқарилади ва бекор қилинади ҳамда бу тўғрида омбор гувоҳномалари реестрида қайд этилади.

73. Икки қисмли омбор гувоҳномасида бир вақтнинг ўзида фақат икки қисмини алмаштириш мумкин.

74. Оддий омбор гувоҳномаси фақат топшириқ ёзувлар бўлмаган тақдирда ўзгартирилиши мумкин.

Агар топшириқ ёзувлари оддий омбор гувоҳномасига киритилган бўлса ва гувоҳнома бланкасининг ҳолати келгусида муомалада бўлишига имкон бермаса, бундай оддий гувоҳноманинг эгаси гувоҳномада кўрсатилган товарларни олиш учун фақат сертификатланган омборга мурожаат қилиши мумкин.

75. Мазкур Низомда белгиланган тартибда алмаштирилган омбор гувоҳномаларининг бланкаларини йўқ қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

8-боб. Оддий омбор гувоҳномасини қайд қилиш ёзуви

76. Оддий омбор гувоҳномаси бўйича ҳуқуқлар уларни бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи қайд қилиш ёзуви орқали амалга оширилади.

77. Қайд қилиш ёзуви тегишли гувоҳноманинг ажралмас қисми бўлган орқа томонида ёки унга бириктирилган варақда амалга оширилади.

78. Қайд қилиш ёзуви оддий омбор гувоҳномасидан келиб чиқадиган барча ҳуқуқларни кўчириб ўтказади.

79. Қайд қилиш ёзуви шартсиз бўлади, уни чеклайдиган ҳар қандай шарт ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда қисман қайд қилиш ёзуви ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

80. Қайд қилиш ёзуви бланкали ёки “тақдим этувчи” ҳолатида бўлиши мумкин эмас.

81. Оддий омбор гувоҳномасидаги қайд қилиш ёзув қуйидагиларни
ўз ичига олади:

омбор гувоҳномасига кўра ҳуқуқларни берадиган юридик шахснинг тўлиқ номи ва реквизитлари ёки жисмоний шахснинг фамилияси, отасининг исми, шунингдек юридик шахснинг жойлашган жойи ёки жисмоний шахснинг яшаш жойи, паспорт рақами, серияси, берилган санаси,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берган органнинг номи ёки чет эл фуқаросининг паспорт хужжати;

омбор гувоҳномасига кўра ҳуқуқлар топшириладиган юридик шахснинг тўлиқ номи ва реквизитлари ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек юридик шахснинг жойлашган жойи ёки яшаш жойи, паспорт рақами, серияси, берилган санаси ва фуқаронинг паспортини берган органнинг номи, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки чет эл фуқаросининг паспорт ҳужжати;

омбор гувоҳномаси бўйича ҳуқуқни ўтказган шахснинг ҳамда омбор гувоҳномаси бўйича ҳуқуқлар топшириладиган шахснинг имзолари;

қайд қилиш ёзувлари амалга оширилган сана.

82. Оддий омбор гувоҳномасининг эгасини агарда унинг омбор гувоҳномасига бўлган ҳуқуқлари доимий сурункали равишда қайд қилиш ёзувлари асосида амалга оширилган бўлса, у қонуний эга ҳисобланади.

Бунда:

ўчирилган қайд қилиш ёзувлари ёзилмаган деб ҳисобланади.

ушбу банд талабларини бузган ҳолда омбор гувоҳномаси бўйича топширилган ёки унга буюртма ҳуқуқлари топширилган шахс томонидан амалга оширилган қайд қилиш ёзувлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

83. Жисмоний шахс томонидан амалга оширилган қайд қилинган ёзувлар нотариал идоралар томонидан тасдиқланиши зарур.

84. Қайд қилиш ёзувлари ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаслиги керак,
унда мавжуд бўлган ҳар қандай маълумот оддий омбор гувоҳномасига ҳуқуқларини ўтказилишини чеклаши ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

85. Оддий омбор гувоҳномасида кўрсатилган товарларнинг бир қисмини олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ёки қарзнинг бир қисмини олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилишини назарда тутувчи қайд қилиш ёзувлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

86. Қайд қилиш ёзувларига изоҳлар, қўшимчалар, тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.

Кейинги қайд қилиш ёзувларини амалга оширилганда, аввалги қайд қилиш ёзувларига ёки оддий омбор гувоҳномасига изоҳлар, қўшимчалар, тузатмалар киритишга йўл қўйилмайди.

87. Оддий омбор гувоҳномаси бўйича ҳуқуқлари топширилган шахс ёки унинг буйруғи бузилган тақдирда, кўрсатилган талаб, ушбу топшириш ёзувлари ва кейинги топшириш ёзувлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

9-боб. Омбор гувоҳномаларини бекор қилиш

88. Омбор гувоҳномаларининг эгаларига товар берилганидан кейин сертификатланган омборлар қайтарилган гувоҳномаларга “бекор қилинди” белгисини қўйиш орқали уларни ҳисобдан чиқариши зарур.

89. Бекор қилинган омбор гувоҳномаларини такроран муомалада бўлишига рухсат этилмайди ва омбор гувоҳномалари реестрида бу тўғрида қайд қилиниб, реестрдан чиқариб ташланади.

90. Бекор қилинган омбор гувоҳномалари ушбу турдаги хужжатларни амалдаги қонунчиликда билан белгиланган муддатларда сертификатланган омборда сақланади.

10-боб. Омбор гувоҳномаларининг реестрини юритиш

91. Омбор гувоҳномаларининг реестри сертификатланган омборлар томонидан юритилади.

92. Омбор гувоҳномалари реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

юридик шахс бўлган ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

жисмоний шахс бўлган ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, телефон рақами;

гувоҳнома берилган сана ва тартиб рақами;

гувоҳномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва сана;

гувоҳномани бекор қилиш асослари ва санаси.

93. Омбор гувоҳномалари реестридаги ёзувлар қоғоз ва/ёки электрон шаклларда юритилади.

11-боб. Сертификатланган омборнинг жавобгарлиги

94. Сақлаш учун қабул қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг йўқолиши (камомади) ёки зарарланиши учун сертификатланган омбор қонунчилик ва шартномага мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

95. Агар шартномада белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш муддати тугаганидан кейин қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг эгаси томонидан қайтариб олинмаса, сертификатланган омбор фақат қасддан бепарволик бўлган тақдирдагина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йўқолиши (камомади) ёки зарарланиши учун жавоб беради.

96. Агарда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йўқолиши (камомади) ёки зарарланиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эгасига зарар етказиладиган бўлса, сертификатланган омбор қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг йўқолиши (етишмаслиги) учун унинг қиймати миқдорида, зарарланганда унинг камайган қиймати миқдорида жавобгар бўлади.

Бунда компенсация миқдори томонларнинг келишувига биноан ёки
суд томонидан белгиланади.

97. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг зарарланиши натижасида унинг сифати ундан дастлабки мақсад бўйича фойдаланиб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетган тақдирда, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эгаси ундан воз кечишга ва гувоҳнома ходимларидан ушбу товар нархини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.

12-боб. Сертификатланган омборга етказилган зарарларни
қоплаш тартиби

98. Агар сертификатланган омбор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун қабул қилаётган пайтда товарларнинг хусусиятларни билмаган ва билиши мумкин бўлмаса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг эгаси сертификатланган омборга ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хусусиятлари туфайли етказилган зарарни қоплаши шарт.

99. Зарар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эгаси томонидан агар
у қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада белгиланган муайян муддатда сақлашга бермаган бўлса ҳам сертификатланган омборга қоплаб берилади.

13-боб. Якунловчи қоида

100. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш
тартиби тўғрисидаги низомга
1-илова

 

Ариза

1. Товар омборхонасининг ташкилот сифатидаги номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли:

_____________________________________________________________________

______________________________________________________________________

2. Юридик шахс сифатида товар омборхонасининг СТИР, ОКОНХ ____________

______________________________________________________________________

3. Ижро органи (Директорлар кенгаши) таркибига кирган шахслар   

Ф.И.Ш., мутахассислиги:

______________________________________________________________________

______________________________________________________________________

4. Товар омборхонасининг жойлашган жойи (ҳақиқий манзили):

______________________________________________________________________

5. Товар омборхонаси синфи ______________________________, сиғими _______

_____________________________________, майдони ________________________

6. Товар омборхонасининг омборхонада сақлашга ихтисослашган қишлоқ хўжалик

маҳсулотлари турлари:

______________________________________________________________________

______________________________________________________________________

______________________________________________________________________

7. Хусусий капитали миқдори:

______________________________________________________________________

______________________________________________________________________

8. Омборхонанинг биноларига мулкий, эгалик ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини

 тасдиқловчи ҳужжат тури:

______________________________________________________________________

______________________________________________________________________

9. Ходимларнинг малакаси ва иш тажрибаси тўғрисида умумий маълумотлар:

______________________________________________________________________

______________________________________________________________________

 

Ариза берувчининг имзоси ______________________________________________

 

 

 

 

 

 

Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш
тартиби тўғрисидаги низомга
2-илова

 

Бланка серияси ___________ рақами _______________

Оддий омборхона гувоҳномаси

Товар омборхонасининг реестр бўйича жорий рақами _____________________________________

Ушбу оддий омборхона гувоҳномаси тақдим этувчига берилган.

Оддий омборхона гувоҳномасининг берилган санаси  ______________________________________

Ушбу оддий омборхона гувоҳномаси ____________________________________________________

 _______________________________________________________ манзили бўйича жойлашган

                       (товар омборхонасининг ҳақиқий манзили)

____________________________________________________________________________________

(товар омборхонасининг номи, СТИР, Товар омборхоналарининг Ягона давлат реестрида рўйхатга

олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва рақами)

____________________________________________________________________________________

_______________________________________________товар омборхонаси қуйидаги қишлоқ хўжалиги ва/ёки қайта ишланган маҳсулотни сақлашга қабул қилиб олганлигини тасдиқлайди:

1) маҳсулот номи _____________________________________________________________________;

2) ўлчов бирлиги _____________________________________________________________________;

3) маҳсулот миқдори __________________________________________________________________;

4) маҳсулот оғирлиги/ҳажми ___________________________________________________________;

5) маҳсулот сифати тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари кўрсатилсин: номи, берилган санаси, ким томонидан берилган) ____________

_____________________________________________________________________________________

Товар омборхонаси кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни ____________________________________

(талаб қилиб олингунича кун/ойлар/йил)

сақлаш  ва оддий омборхона гувоҳномасининг сақловчисига айни шу номдаги ва сифатдаги ____кг/тонна миқдордаги маҳсулотни қайтариш мажбуриятини зиммасига олади.

Товар омборхонаси томонидан маҳсулотни оддий омборхона гувоҳномаси сақловчисига бериш тартиби товар омборхонасининг ички ҳужжатлари ва/ёки омборхонада сақлаш шартномаси билан белгиланади.

Ушбу оддий товар гувоҳномасининг сақловчиси шу омборхона гувоҳномасини ўтказиш йўли билан омборхонага жойлаштирилган маҳсулотдан ўзи мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Маҳсулотни сақлаш учун оддий омборхона гувоҳномаси сақловчиси товар омборхонасига    

 _________________________________________________сўм миқдоридаги ҳақни тўлайди

(сақлашнинг умумий қиймати ва сақлашнинг ҳар бир куни учун ҳисобланган сумма солиқларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилсин)

Сақлаш қиймати  _______________________________________________________ тўланади.

                                                    (ким томонидан, қачон ва тўлов усули кўрсатилсин)

Товар омборхонасининг Товар омборхоналари ягона давлат реестрида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари __________________________________________________

                                                                         (рўйхатга олиш рақами, берилган санаси)

 

 

Товар омборхонасининг омборхона гувоҳномаларини сақловчилари олдидаги мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлаш тизимидаги иштироки тўғрисидаги ахборот ёки товар омборхонасининг омборхона гувоҳномасининг сақловчиси олдидаги фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни суғурталашнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги белги     ____________________________________________________________________________________

                                                 (суғурта полиси реквизитлари кўрсатилсин)

 

Товар омборхонаси номидан ___________________________________________________________

                                                                   (фамилияси, лавозими, имзоси)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш
тартиби тўғрисидаги низомга
3-илова

 

Бланк серияси ва рақами

 

Икки қисмли омборхона гувоҳномаси

1-қисм (омборхона гувоҳномаси)

Товар омборхонасининг реестр бўйича жорий рақами _________________________________

Гувоҳнома берилган сана _________________________________________________________

Ушбу омборхона гувоҳномаси билан________________________________________________

 _______________________________________________________ манзили бўйича жойлашган

                       (товар омборхонасининг ҳақиқий манзили)

_______________________________________________________________________________

(товар омборхонаси номи, ҳақиқий жойлашган жойи, СТИР, Товар омборхоналарининг ягона давлат реестрида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва рўйхатга олиш рақами)

___________________________________________________________________товар омборхонаси

______________________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи, жойлашган жойи, СТИР, ёки жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. (мавжуд бўлса), яшаш жойи, ШИР)

_____________________________________________________________________________ дан

қуйидаги маҳсулотни сақлашга қабул қилиб олганлиги тасдиқланади:

Номи

Миқдори (ўлчов бирлигини кўрсатган ҳолда)

Сифати (сифатни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари: номи, ким томонидан берилганлиги, берилган санаси мавжуд бўлса, уларни кўрсатган ҳолда)

Маҳсулот оғирлиги (ўлчов бирлигини кўрсатган ҳолда)

Маҳсулот ҳажми

 

 

 

 

 

Товар омборхонаси кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни __________________________________

(талаб қилиб олингунича кун/ой/йил)

сақлаш  ва ушбу гувоҳнома сақловчисига қайтариш мажбуриятини зиммасига олади.

Сақлаш қиймати  _______________________________________________________________

(тўлов тартиби,  солиқларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулот бирлигини (товар жойини) бир сутка сақлаш

 тарифи, барча маҳсулотни сақлаш қиймати, сўм)

____________________________________________________________________________ тўланади.

Товар омборхонасининг омборхона гувоҳномалари сақловчилари олдидаги мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлаш тизимидаги иштироки тўғрисидаги ахборот ёки товар омборхонасининг омборхона гувоҳномасининг сақловчиси олдидаги фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни суғурталашнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги белги        _____________________________________________________________________________________

                                                 (суғурта полиси реквизитлари кўрсатилсин)

Ушбу омборхона гувоҳномаси икки қисмли омборхона гувоҳномасининг бир қисми ҳисобланади.

 

Лавозими (товар омборхонаси

ваколатли шахсининг) _________________/_______________ (_____________________)

                                                             (Ф.И.Ш.)                               (имзо)

Бланка серияси ва рақами

Икки қисмли омборхона гувоҳномасининг орқа томони

1-қисми (омборхона гувоҳномаси)

Топшириш ёзуви
(индоссамент)

 

Маҳсулот эгаси

__________________________________________

__________________________________________

ҳуқуқларни қайта воз кечади, янги сақловчи эса

__________________________________________

ушбу омборхона гувоҳномаси бўйича

ҳуқуқларга эга бўлади.

 

Индоссамент асоси ______________________

Ҳуқуқларни қайта воз кечувчи шахснинг номи/Ф.И.Ш. ва имзоси

__________________________________________

 

Сана ________________________________________

 

М.Ў.

 

Ушбу омборхона гувоҳномасида кўрсатилган маҳсулотга ҳуқуқни сотиб олувчи шахснинг номи /Ф.И.Ш ва имзоси 

 

Индоссаментни амалга ошириш санаси ________________

 

М.Ў.

Топшириш ёзуви
(индоссамент)

 

Маҳсулот эгаси

________________________________________

________________________________________

ҳуқуқларни қайта воз кечади, янги сақловчи эса

________________________________________

ушбу омборхона гувоҳномаси бўйича

ҳуқуқларга эга бўлади.

 

Индоссамент асоси ______________________

Ҳуқуқларни қайта воз кечувчи шахснинг номи/Ф.И.Ш. ва имзоси

________________________________________

 

Сана ________________________________________

 

М.Ў.

 

Ушбу омборхона гувоҳномасида кўрсатилган маҳсулотга ҳуқуқни сотиб олувчи шахснинг номи /Ф.И.Ш ва имзоси 

 

Индоссаментни амалга ошириш санаси ________________

 

М.Ў.

Гаров гувоҳномасини омборхона гувоҳномасидан ажратишда:

  1. Қайд қилиш ёзувини амалга ошириш вақтига кредитор/қарз берувчи – юридик шахснинг номи

ёки жисмоний шахснинг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда),

шунингдек СТИР, жойлашган жойи ёки яшаш жойи  ______________________

___________________________________________________________________________;

2) пул мажбуриятининг моҳияти, унинг миқдори, шу жумладан у бўйича фоизлар, уни бажариш тартиби ва муддати, гувоҳнома билан таъминланадиган мажбурият бўйича шартнома реквизитлари, шунингдек хизмат кўрсатиш ва пул мажбуриятини бажариш ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш учун банк реквизитлари ___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________;

3) юридик шахснинг ваколатли шахсларининг муҳр билан тасдиқланган номи ва имзолари, ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда), ва гаров гувоҳномасини омборхона гувоҳномасидан ажратган жисмоний шахснинг ўз қўли билан қўйилган имзоси _________________________________________________________

_____________________________________________________________________________;

 

4) гаров гувоҳномасини омборхона гувоҳномасидан ажратиш санаси _________________

 

(*) мулк эгаси ва тегишли омборхона гувоҳномасининг янги сақловчиси маълумотлари кўрсатилганида қуйидагиларни: юридик шахснинг тўлиқ номи ва реквизитлари ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда), шунингдек уларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамлари (СТИР), жойлашган жойи ёки яшаш жойи, жисмоний шахсга паспорт берган органнинг номи ва паспорт рақами, серияси, берилган санасини кўрсатиш зарур.

 

Шакл

 

Бланк серияси ва рақами

 

Икки қисмли омборхона гувоҳномаси

2-қисми (гаров гувоҳномаси)

Товар омборхонасининг реестр бўйича жорий рақами __________________________

Гувоҳнома берилган сана __________________________________________________

Ушбу омборхона гувоҳномаси билан

 ________________________________________________ манзили бўйича жойлашган

                       (товар омборхонасининг ҳақиқий манзили)

_________________________________________________________________________

(товар омборхонаси номи, ҳақиқий жойлашган жойи, СТИР, Товар омборхоналари ягона давлат реестрида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва  рўйхатга олиш рақами)

________________________________________________________товар омборхонаси

_________________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи, жойлашган жойи, СТИР

____________________________________________________________________ дан

ёки жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.  (бор бўлса), яшаш жойи, ШИР)

қуйидаги маҳсулотни сақлашга қабул қилиб олганлиги тасдиқланади:

Номи

Миқдори (ўлчов бирлигини кўрсатган ҳолда)

(Сифати (сифатни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари: номи, ким томонидан берилганлиги, берилган санаси мавжуд бўлса, уларни кўрсатган ҳолда))

Маҳсулот оғирлиги (ўлчов бирлигини кўрсатган ҳолда)

Маҳсулот ҳажми

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Товар омборхонаси кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни _____________________________________________________________________________

(талаб қилиб олингунича кун/ой/йил)

сақлаш  ва ушбу омборхона гувоҳномаси сақловчисига қайтариш мажбуриятини  олади.

Сақлаш қиймати  __________________________________________________________

(тўлов тартиби,  солиқларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулот бирлигини  (товар жойини) бир сутка сақлаш тарифи, барча маҳсулотни сақлаш қиймати кўрсатилсин, сўм)

_____________________________________________________________________ тўланади.

Товар омборхонасининг товар омборхоналарининг омборхона гувоҳномалари сақловчилари олдидаги мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлаш тизимидаги иштироки тўғрисидаги ахборот ёки товар омборхонасининг омборхона гувоҳномасининг сақловчиси олдидаги фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни суғурталашнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги белги        _____________________________________________________________________________

(суғурта полиси реквизитлари кўрсатилсин)

Ушбу гаров гувоҳномаси икки қисмли омборхона гувоҳномасининг бир қисми ҳисобланади.

 Лавозими (товар омборхонасининг

 ваколатли шахси)  ________________/________________ (_____________________)

                                                                         (Ф.И.Ш.)                                  (имзо)

 М.Ў.

Бланка серияси ва рақами

Икки қисмли омборхона гувоҳномасининг орқа томони

2-қисми (гаров гувоҳномаси)

Топшириш ёзуви
(индоссамент)

 

Ушбу гаров гувоҳномасининг сақловчиси ________________________________

ҳуқуқларини қайта воз кечади,

янги сақловчиси

_________________________________

эса ушбу гаров шартномаси бўйича ҳуқуқларга эга бўлади.

Индоссамент асоси

 ________________

Ҳуқуқларни  қайта воз кечувчи шахс номи/Ф.И.Ш. ва имзоси

_________________________________

 

Сана _________________________________

 

М.Ў.

 

ҳуқуқни сотиб олаётган шахснинг номи/Ф.И.О.И. ва имзоси

_________________________________

 

Сана __________________________________

 

М.Ў.

Топшириш ёзуви
(индоссамент)

 

Ушбу гаров гувоҳномасининг сақловчиси

_________________________________

ҳуқуқларини қайта воз кечади,

янги сақловчиси эса

_________________________________

Ушбу гаров шартномаси бўйича ҳуқуқларга эга бўлади.

Индоссамент асоси

________________

Ҳуқуқларни  қайта воз кечувчи шахс номи/Ф.И.Ш. ва имзоси

___________________________________

 

Сана ___________________________________

 

М.Ў.

 

ҳуқуқни сотиб олаётган шахснинг номи/Ф.И.О.И. ва имзоси

___________________________________

 

Сана ___________________________________

 

М.Ў.

Гаров гувоҳномасини омборхона гувоҳномасидан ажратишда:

  1. қайд қилиш ёзувини амалга ошириш вақтига кредитор/қарз берувчи – юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда), шунингдек СТИР, жойлашган жойи ёки яшаш жойи _________________________

_____________________________________________________________________________;

2) пул мажбуриятининг моҳияти, унинг миқдори, шу жумладан у бўйича фоизлар, уни бажариш тартиби ва муддати, гувоҳнома билан таъминланадиган мажбурият бўйича шартнома реквизитлари, шунингдек хизмат кўрсатиш ва пул мажбуриятини бажариш ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш учун банк реквизитлари ____________________

_____________________________________________________________________________;

3) юридик шахснинг ваколатли шахсларининг муҳр билан тасдиқланган номи
ва имзолари, ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда), ва гаров гувоҳномасини омборхона гувоҳномасидан ажратган жисмоний шахснинг ўз қўли билан қўйилган имзоси ________________________________________

_____________________________________________________________________________;

 

4) гаров гувоҳномасини омборхона гувоҳномасидан ажратиш санаси _____________________________________________________________________________

 

(*) Мулк эгаси ва тегишли омборхона гувоҳномасининг янги сақловчиси маълумотлари кўрсатилганида қуйидагиларни:

юридик шахснинг тўлиқ номи ва реквизитлари

ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда),

шунингдек уларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамлари (СТИР),

жойлашган жойи ёки яшаш жойи, жисмоний шахсга паспорт берган органнинг номи ва паспорт рақами, серияси, берилган санасини кўрсатиш зарур.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” ________даги ___-сон қарорига 2-ИЛОВА

 

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили гаровида
аграр
гувоҳномасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

 

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили гаровида аграр гувоҳномасидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аграр гувоҳномаси – товарни тасарруф этиш ҳужжати бўлиб,
у қарздорнинг гаров билан таъминланадиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ёки унда белгиланган маълум шартларда
пул маблағларини тўлаш бўйича шартсиз мажбуриятини қайд этади;

қарздор – аграр гувоҳномасини чиқарган ва бажармаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси;

аграр гувоҳномаси кредитори – пул маблағлари, хизматларни тақдим этувчи, товарларни етказиб берувчи, шартнома бўйича муқобил мажбурият сифатида ишларни бажарувчи юридик шахс бўлиб, мазкур шартномага кўра аграр гувоҳнома бўйича қарздор унга ўзидан мажбуриятларнинг тегишли тарзда бажарилишини талаб қилиш хуқуқини берувчи аграр гувоҳномани беради;

аграр гувоҳномалари реестри – берилган ва бажарилган аграр гувоҳномаларнинг мажбурий реквизитлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ягона ахборот тизими;

товар аграр гувоҳномаси – аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг келишилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартсиз мажбуриятини белгиловчи аграр гувоҳнома бўлиб, маҳсулотнинг сифати, миқдори, етказиб бериш жойи ва муддати аграр гувоҳномаси билан аниқланади;

молиявий аграр гувоҳнома – қарздорнинг маълум миқдордаги
пул маблағини тўлаш бўйича шартсиз мажбуриятини белгилайдиган аграр гувоҳнома бўлиб, бу маблағнинг миқдори қарздор ва кредитор томонидан келишилган, маълум миқдор ва сифатдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини ҳисобга оладиган формула бўйича аниқланади.

 

 

2-боб. Аграр гувоҳнома

3. Аграр гувоҳномадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан амалга ошириладиган операцияларда фойдаланилади.

4. Аграр гувоҳномалар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқига ёки бундай ер участкасидан қонуний асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан берилиши мумкин.

5. Мулк хуқуқи ёки ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш аграр гувоҳномада кўрсатилган келгуси ҳосил гаровининг таъсирини тўхтатмайди ва қарздор ва кредиторнинг аграр гувоҳнома бўйича ер участкасидан тегишли ҳосил тўплашгача, бироқ жорий қишлоқ хўжалиги мавсумининг охиридан ортиқ бўлмаган вақтга қадар фойдаланиш учун ҳуқуқларини бекор қилмайди. Аграр гувоҳнома бўйича қарздор шу ердан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аграр гувоҳномага мувофиқ гаров ҳисобланадиган ер участкасига бўлган мулк хуқуқи ёки ундан фойдаланиш хуқуқини ўтказаётган шахсларни берилган аграр гувоҳномага мувофиқ мавжуд чекловлар бўйича хабардор қилиши шарт.

6. Аграр гувоҳномалар икки нусхада тузилиб, бир нусхаси гувоҳномаларни тасдиқлаш ва рўйхатга олиш бўйича нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи шахсда (нотариус) сақланади ва иккинчи нусхаси аграр гувоҳномаси бўйича кредиторга топширилади. Аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг истагига кўра, унга берилган аграр гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси тақдим этилиши мумкин.

7. Мажбуриятлар турига кўра аграр гувоҳномалари товар аграр гувоҳномалари ва молиявий аграр гувоҳномаларига бўлинади.

8. Товар аграр гувоҳномалари бланкада ёзма шаклда тузилади, нотариал тасдиқдан ўтказилади ва ушбу Низомда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ҳужжатсиз (ҳаракатсизлантирилган) шаклга ўтказилиши мумкин эмас.

9. Товар аграр гувоҳномаси қуйидаги мажбурий маълумотларни
ўз ичига олиши зарур:

номи – “Товар аграр гувоҳномаси”;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш муддати;

кредиторнинг реквизитлари ва кейинчалик аграр гувоҳнома бўйича ҳуқуқларни ўтказиш шартлари;

предмети – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, уларнинг миқдори ва сифатини аниқлаш мажбуриятлари. Бошқа сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдорини қайта ҳисоблаш формулалари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш шартлари ва жойи;

гаровнинг тавсифи, шу жумладан гаровга қўйилган кўчар мол-мулк миқдори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили етиштирилаётган ер участкаларининг кадастр рақами, жойлашган жойи, ердан фойдаланишга хуқуқ берувчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;

берилган сана ва жойи;

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, СТИР, ваколатли шахснинг имзоси.

Қарздор ва кредитор товар аграр гувоҳномаси матнига мазкур Низом қоидаларига зид келмайдиган қўшимча шартларни киритишга келишишлари мумкин.

10. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати – товар аграр гувоҳномасининг хусусияти битим тарафларининг ўзаро келишуви орқали техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

11. Маҳсулот сифати бўйича низо юзага келган тақдирда, қарздор ва / ёки сақловчи уни ҳал қилиш учун мустақил экспертларни жалб қилиши ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

12. Қарздор томонидан молиявий аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларни бажариш фақат пул ўтказиш шаклда амалга оширилади.

13. Молиявий аграр гувоҳномалари бланкада ёзма шаклда тузилади, нотариал тасдиқдан ўтказилади ва ҳужжатсиз (ҳаракатсизлантирилган) шаклга ўтказилиши мумкин эмас. Молиявий аграр гувоҳномаси қуйидаги мажбурий реквизитларни ўз ичига олиши зарур:

номи – “Молиявий аграр гувоҳномаси”;

пул маблағларини тўлаш муддати;

кредиторнинг реквизитлари ва кейинчалик аграр гувоҳнома бўйича ҳуқуқларни ўтказиш шартлари;

предмети – пул маблағларини тўлаш бўйича шартсиз мажбурият бўлиб, қарздорнинг пул мажбуриятлари миқдорини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миқдори ва турга хос аломатларини ҳисоблаш формуласи, бу бундай формуланинг ажралмас қисми ҳисобланади;

пул маблағларини тўлаш шартлари ва жойи;

гаров тавсифи, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили етиштирилаётган ер участкаларининг кадастр рақами, жойлашган жойи, ердан фойдаланишга хуқуқ берувчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;

берилган сана ва жойи;

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, СТИР, ваколатли шахснинг имзоси.

Қарздор ва кредитор молиявий аграр гувоҳномаси матнига мазкур Низом қоидаларига зид келмайдиган қўшимча шартларни киритишга келишишлари мумкин.

3-боб. Келгуси ҳосил гарови ёки аграр гувоҳномаси бўйича мажбуриятларни таъминлаш

14. Аграр гувоҳнома қарздорнинг келгуси ҳосилини гаров қилиб, унинг аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларини бажаришини таъминлашни белгилайди. Бундай гаров қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фақат келгуси ҳосили бўлиши мумкин.

15. Гаров миқдори аграр гувоҳнома бўйича мажбурият миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Аграр гувоҳнома берилган кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили аграр гувоҳномадан ташқари бошқа гаровларда бўлмаслиги лозим.

16. Ҳосил йиғиладиган куни йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тегишли миқдори гаров нарсаси бўлиб ҳисобланади.

Йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келиб чиқишини исботлаш мажбурияти аграр гувоҳнома бўйича қарздорга юклатилади.

17. Аграр гувоҳнома бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосилининг гарови, қарздор томонидан аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, кредиторга ушбу қарздорнинг аграр гувоҳнома бўйича бошқа кредиторларидан устувор равишда қарздорнинг аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларини мажбурий тартибда бажариб, талабларини гаровга қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили ҳисобига қондириш хуқуқини беради.

18. Кредиторнинг аграр гувоҳнома бўйича талабларини гаровга қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили ҳисобига қондириш аграр гувоҳнома бўйича кредиторнинг хоҳишига кўра қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай тарзда амалга оширилади.

19. Гаровга қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ҳосилини йиғиб-териб олишга кредитор томонидан аграр гувоҳнома бўйича амалга оширилган харажатлар аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда алоҳида-алоҳида қопланади.

20. Келгуси ҳосили аграр гувоҳнома бўйича гаров ҳисобланган экинлар нобуд бўлган тақдирда, аграр гувоҳнома бўйича қарздор аграр гувоҳнома бўйича кредитор билан келишган холда гарови бошқа худди шундай ёки шунга тенг баҳодаги мол-мулкка алмаштириши зарур, бу хақида аграр гувоҳномага ёзув киритилади ва бу ёзув аграр гувоҳнома бўйича қарздор ва кредиторнинг ваколатли вакиллари имзолари билан муҳрланади. Келгуси ҳосили аграр гувоҳнома бўйича гаров ҳисобланган экинлар нобуд бўлган тақдирда, аграр гувоҳнома бўйича қарздор аграр гувоҳнома бўйича кредитор билан бошқа гаров хақида келиша олмаса, аграр гувоҳнома бўйича гаров бўлиб нобуд бўлган экинлар жойлашган ер участкасида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили ҳисобланади.

21. Ҳосил йиғиб олинганидан ва аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг мажбуриятлари бундай қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобига тўлиқ бажарилганидан сўнг, йиғиб олинган (етиштирилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ёки уни сотишдан олинган маблағларнинг қолган қисми аграр гувоҳнома бўйича қарздорда қолади.

22. Йиғиб олинган ҳосил аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг мажбуриятларини бундай қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобига тўлиқ бажариш учун етарли бўлмаган тақдирда, агар аграр гувоҳнома тарафлари келишувига кўра бошқа нарса белгиланган бўлмаса, аграр гувоҳнома бўйича қарздор мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунигача аграр гувоҳнома бўйича гаров бўлиб келгуси ҳосили аграр гувоҳнома бўйича гаров ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган ер участкасида аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан етиштирилган ёки етиштириладиган ҳар қандай бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосили ҳисобланади.

23. Аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қўшимча равишда мажбуриятларни бажаришни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар қандай турлари билан таъминланиши мумкин.

24. Гаров аграр гувоҳнома бўйича кредитор ёки аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан суғурта қилиниши мумкин. Кредитор ва қарздор аграр гувоҳнома бўйича гаров предметини суғурта қилиш бўйича харажатларни бирга амалга ошириш тўғрисида келишиб олишлари мумкин.

4-боб. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
келгуси ҳосили гаровини мониторинг қилиш

25. Аграр гувоҳнома бўйича кредитор мустақил ёки учинчи шахсларни жалб қилган ҳолда унинг аграр гувоҳномаси бўйича гарови бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосилини мониторинг қилиш ҳуқуқига ега. Агар аграр гувоҳнома тарафлари келишувига кўра бошқа нарса белгиланган бўлмаса, мониторинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг келгуси ҳосили гаровининг бутун амал қилиш муддати давомида амалга оширилиши мумкин.

26. Мониторингни амалга ошириш келгуси ҳосилни ва аграр гувоҳномаси бўйича қарздор томонидан тегишли агротехник жараёнларга риоя қилинишини аграр гувоҳномаси бўйича гарови бўлган келгуси ҳосил етиштирилаётган ер участкаларига кириш ва шунингдек, аграр гувоҳномаси бўйича гарови бўлган йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланаётган иншоотларга кириш имконияти билан кузатишни амалга оширишни назарда тутади.

Иншоотларга киришга фақат аграр гувоҳнома бўйича қарздор ёки унинг яқин шахсларидан бири ёки қонуний вакиллари иштирокида йўл қўйилади.

27. Ҳосил йиғиб олинганидан сўнг мониторинг йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улар сақланаётган жойларга кириш имкониятига эга бўлган ҳолда кузатиш орқали олиб борилади.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашиш ёки тўсқинлик қилиш тақиқланади.

28. Мониторинг жараёнида келгуси ҳосили аграр гувоҳномаси бўйича гарови бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг аграр гувоҳномаси бўйича қарздор томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келгуси ҳосилини одатий ҳажмда олинишини ҳавф остига қўювчи агротехник жараёнларини бузилганлиги аниқланганида аграр гувоҳнома бўйича кредитор етиштириш технологиясининг бузилиши тўғрисида далолатнома тузиш ва қарздордан бундай бузилишни далолатномада белгиланган муддатда бартараф этишни талаб қилишга хақли.

29. Агар етиштириш технологияси бузилганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилган талаблар аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан мустақил равишда далолатномада кўрсатилган муддатда бартараф этилмаса, аграр гувоҳнома бўйича кредитор қарздорнинг келгуси ҳосилини қутқариш мақсадида аграр гувоҳнома бўйича мустақил тарзда ўзи ёки учинчи шахсларни жалб қилиб тегишли агротехник жараёнларга риоя қилган ҳолда келгуси ҳосилни охиригача етиштиришга ҳақли.

30. Аграр гувоҳнома бўйича кредиторнинг бундай етиштириш бўйича харажатлари аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланади.

5-боб. Аграр гувоҳномаларни бериш тартиби

31. Аграр гувоҳнома турга хос ёки индивидуал аломатлари билан белгиланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида берилади.

Товар аграр гувоҳномаси қарздор ва кредитор томонидан келишилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг ҳар бир келишилган ҳажми учун берилиши мумкин.

32. Аграр гувоҳномани беришда у Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган тартибда ушбу Низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда нотариал тасдиқдан ўтказилиши лозим.

33. Аграр гувоҳнома тўғрисидаги маълумотлар уни рўйхатга олиш вақтида нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи шахс томонидан Аграр гувоҳномалар реестрига киритилади.

34. Аграр гувоҳнома бўйича гаров нарсаси тўғрисидаги маълумотлар нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи шахс томонидан аграр гувоҳномани нотариал тасдиқлатиш вақтида давлат реестрига киритилади.

35. Аграр гувоҳноманинг қўшимча таъминоти мавжуд бўлса бундай таъминот тўғрисидаги маълумот қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли реестрларга киритилиши мумкин.

36. Аграр гувоҳномалар реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб аграр гувоҳнома берилган ҳисобланади.

6-боб. Аграр гувоҳномалар реестрининг юритилиши

37. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аграр гувоҳномалар реестрининг сақловчиси ҳисобланади.

38. Аграр гувоҳномалар реестрининг сақловчиси нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи шахсларга Аграр гувоҳномалар реестрига аграр гувоҳномалар тўғрисидаги ёзувларни киритувчи ва бу реестрдан бошқа шахсларга ахборот берувчи Аграр гувоҳномалар реестрининг рўйхатга олувчилар ваколатларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беради.

Бунда Аграр гувоҳномалар реестрига мурожаат қилинган вақтда аграр гувоҳномаси бўйича маълум қарздор томонидан бажарилмаган аграр гувоҳномалар берилганлиги ва бундай қарздорнинг мажбуриятлари боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари номи тўғрисидаги маълумотдан фойдаланишда хеч қанақа чеклов ўрнатилиши мумкин эмас.

39. Аграр гувоҳномалар реестрининг рўйхатга олувчиси маълум қарздор томонидан берилган аграр гувоҳномалар тўғрисидаги маълумотни
ва уларнинг муомала тарихини бошқа шахсларга фақатгина бундай аграр гувоҳнома бўйича қарздор ёки кредитор рухсати билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ бериши мумкин.

40. Аграр гувоҳномалар реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

7-боб. Аграр гувоҳномалар бўйича мажбуриятларни бажариш

41. Аграр гувоҳномалар улар тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади. Кредиторнинг розилиги билан аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати чўзилиши мумкин.

42. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳар бир тури бўйича аграр гувоҳномаларни бажариш уларни берилганлик тартиби бўйича амалга оширилади.

43. Товар аграр гувоҳномалари аграр гувоҳномада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аграр гувоҳнома бўйича қарздордан аграр гувоҳнома бўйича қредиторга улар томонидан келишилган шартлари асосида етказиб бериш орқали бажарилади.

44. Аграр гувоҳномада белгилангандан бошқа сифатдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етказиб бериш, агар аграр гувоҳнома тарафлари томонидан бошқа нарса келишилган бўлмаса, аграр гувоҳномани бажармаслик ҳисобланади.

45. Молиявий аграр гувоҳномалар аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан аграр гувоҳнома бўйича кредитор кўрсатган банк ҳисобига
пул ўтказиш йўли билан бажарилади.

46. Аграр гувоҳнома бўйича кредитор аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кундан кейин уч иш куни давомида аграр гувоҳномага кредиторнинг имзоси билан тасдиқланадиган “Бажарилди” сўзини ёзиши ва бундай аграр гувоҳномани қарздорга қайтариши шарт.

47. Қайтариш аграр гувоҳномани кредитордан қарздорга шахсан бериш йўли билан ва бунинг иложи бўлмаган тақдирда, қарздорнинг аграр гувоҳномада кўрсатилган манзилига қимматли хат юбориш орқали амалга оширилади

48. Аграр гувоҳноманинг асл нусхаси унинг бажарилганлиги тўғрисидаги белги билан аграр гувоҳнома бўйича қарздорга қайтарилгач, аграр гувоҳнома бўйича қарздор нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи шахсга аграр гувоҳноманинг бажарилганлиги тўғрисидаги ёзувни тегишли реестрларга киритиш бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

49. Бажарилганлиги тўғрисидаги белгиси мавжуд бўлган аграр гувоҳнома такроран муомалага чиқарилмайди. Берилган аграр гувоҳномалар ва уларнинг бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Аграр гувоҳномалар реестрида камида 10 йил сақланади.

50. Аграр гувоҳнома бўйича кредиторнинг ва аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг розилиги билан аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятлар қисман бажарилиши мумкин.

Бунда товар аграр гувоҳномада қисман бажариш учун етказиб берилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг кам ҳажми келишилади.

51. Молиявий аграр гувоҳномада уни қисман бажариш учун тўланиши мумкин бўлган пул маблағларининг энг кам миқдори белгиланади.

52. Агар аграр гувоҳнома матнида аграр гувоҳномани қисман бажаришнинг энг кам ҳажми тўғрисида огоҳлантириш бўлмаса, аграр гувоҳнома бўйича кредитор аграр гувоҳнома қарздорнинг мажбуриятларини қисман бажаришни қабул қилишдан воз кечишга ҳақлидир.

53. Аграр гувоҳнома қисман бажарилган тақдирда унга ёзув киритилади, бу ёзувда бажарилган мажбурият қисми ва қолган мажбурият ҳажми қайд этилади мазкур ёзув аграр гувоҳнома бўйича қарздор ва аграр гувоҳнома бўйича кредитор имзоси билан тасдиқланади.

Бунда аграр гувоҳноманинг гаров таъминоти дастлабки ҳажмда қолади.

54. Томонларнинг келишувига кўра, товар аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши товар омборида сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ўз эгасининг мулкий хуқуқини тасдиқловчи омбор ҳужжатларини ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

8-боб. Аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларни
бузганлик учун жавобгарлик

55. Бажарилганлиги тўғрисидаги белгиси мавжуд бўлмаган аграр гувоҳноманинг борлиги аграр гувоҳнома бўйича кредитор талаблари шубҳасизлигининг етарлича тасдиғи ҳисобланади.

56. Аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятлар унда кўрсатилган муддатда бажарилмаган тақдирда, аграр гувоҳнома бўйича кредитор нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга шахсга дарҳол бажарилиши зарур бўлган ижро хатини бажариш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ва бу ҳужжат асосида суд қарорларининг, бошқа орган қарорларининг мажбурий ижросини таъминловчи орган ёки шахс етти кун давомида аграр гувоҳнома гаровининг нарсасини аграр гувоҳнома бўйича кредиторга ўтказилишини таъминлаб беради.

57. Аграр гувоҳнома бўйича кредиторга ўтказилиши зарур бўлган гаров нарсаси ҳақиқатдан мавжуд бўлмаган тақдирда, аграр гувоҳнома бўйича кредитор ўз талабларини қарздорнинг бошқа мол-мулки ҳисобидан қондириш ҳуқуқига эга.

58. Аграр гувоҳнома бўйича қарздор томонидан аграр гувоҳнома бўйича гаров нарсаси бўлган мулк аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун ҳар қандай учинчи шахсга берилган тақдирда, аграр гувоҳнома бўйича кредитор ўз талабларини бундай учинчи шахснинг бундай ёки бошқа мулки ҳисобига қондириш ҳуқуқига эга, бундан кейин унда аграр гувоҳнома бўйича қарздорга нисбатан регресс талаби хуқуқи юзага келади.

59. Илгари берилган аграр гувоҳнома бўйича кредитор ўз талабларини шу қарздор томонидан кейинчалик ҳудди шу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича берилган аграр гувоҳнома бўйича кредиторлар хуқуқларига нисбатан устувор равишда аграр гувоҳномадаги гаров ҳисобига қондириш ҳуқуқига эга.

9-боб. Якунловчи қоида

60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” ________даги ___-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Аграр гувоҳномалар реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом аграр гувоҳномалар реестрини (кейинги ўринларда – Реестр) юритиш тартибини белгилайди.

2. Реестр қарздорлар томонидан берилган аграр гувоҳномалар, шунингдек, аграр гувоҳномалар бўйича қарздор ва кредитор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни қонунга мувофиқ йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва тақдим этиш мақсадида юритилади.

3. Реестрни юритишнинг техник ва дастурий воситалари қуйидагилар иборат:

Реестрнинг автоматлаштирилган юритилишини;

Реестрга ёзувларни тўлиқ киритишни назорат қилишни;

Реестр маълумотлар базасининг маъмури вазифаларини тўлиқ ҳажмда бажаришни (маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш ва янгилаш, фойдаланиш ҳуқуқлари ва х.);

аграр гувоҳномалар тўғрисидаги, шунингдек аграр гувоҳномалар бўйича қарздор ва кредитор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни аграр гувоҳномани тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилган кундан бошлаб 75 йил давомида сақлашни;

маълумотларни ҳимоялашни;

хабарлар ишончлилиги ва тўлиқлигини;

Реестрдан кўчирма ва маълумотномаларнинг белгиланган муддатда берилишини таъминлаши керак.

2-боб. Аграр гувоҳномалар реестрини юритиш тартиби

4. Реестр сақловчиси бўлиб реестр юритилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисобланади.

5. Реестр администратори:

унинг фаолият юритишини, шу жумладан, ахборот ресурслари
ва маълумотлар базаларини янгилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Реестрдаги ахборотлардан унинг қабулхонасининг расмий веб-портали орқали кеча-кундуз фойдаланишини таъминлайди;

аграр гувоҳномалар ҳисобини юритади, ишлов беради, тўплаб боради
ва улар ҳақидаги ахборотларни сақлайди;

Реестрга киритилган маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек Реестрга ёзувлар киритишда рўйхатга олувчининг идентификаторидан фойдаланиш ва ундан кўчирма ва маълумотнома бериш чораларини кўради;

Реестр фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни бажаради.

6. Рўйхатга олувчилар давлат нотариал идоралари, хусусий нотариуслар (кейинги ўринларда – нотариуслар) бўлиб, улар Реестр сақловчиси томонидан тегишли ваколатларга эга ва қуйидаги рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга оширади:

1) Реестрга:

аграр гувоҳномасини бериш;

аграр гувоҳномаси бўйича кредитор хуқуқларини ўтказиш;

кредитор тўғрисидаги маълумотларнинг ёки аграр гувоҳнома тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгартирилиши;

аграр гувоҳномага ижро хатини бажариш;

аграр гувоҳномасини тугатиш;

аграр гувоҳномаси бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги;

2) Реестрдан кўчирма ва маълумотномалар бериш тўғрисидаги ёзувларни киритиш.

7. Нотариусларга рўйхатга олувчиларнинг ваколатларини бериш улар томонидан Реестр сақловчисига Реестр администратори билан тузилган, Реестрдан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги шартнома илова қилинадиган тегишли аризани тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Нотариус ушбу аризанинг Реестр сақловчисига бориб тушган пайтдан бошлаб рўйхатга олувчининг ваколатига эга деб ҳисобланади.

8. Реестрдан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги шартнома тугатилган тақдирда, унга ёзув киритиш учун рўйхатга олувчига берилган идентификатор қўлланмайди.

Бундай шартномаларни тузиш тўғрисидаги махлумотлар Реестр маъмури томонидан унинг Интернетдаги саҳифасида чоп этилади.

9. Рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга оширганлик учун Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 21 ва 31-моддаларига мувофиқ ҳақ олинади.

10. Рўйхатга олувчи тегишли рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш тўғрисидаги ҳужжат бўлмаган тақдирда, шунингдек, агар:

Мазкур Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан
ҳеч бири (аграр гувоҳнома тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни Реестрга киритиш учун) тақдим этилмаган бўлса;

Мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган исботлар тақдим этилмаган бўлса (аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги тўғрисидаги ёзувни реестрга киритиш учун) рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга оширишни рад этади.

11. Реестрдан кўчирма ёки маълумотнома олиш учун мазкур Низомнинг
40-бандида кўрсатилмаган шахслар мурожаат қилади.

12. Рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга оширишни рад этиш ёзма равишда икки иш куни давомида асос кўрсатилиб расмийлаштирилади.

13. Реестрга Ўзбекистон Республикасида берилган товар ва молиявий аграр гувоҳномалар тўғрисидаги ёзувлар киритилади.

14. Реестрга аграр гувоҳнома берилганлиги тўғрисидаги ёзув у нотариал тасдиқдан ўтган кунидан киритилади.

15. Аграр гувоҳнома Реестрга тегишли ёзув киритилган кундан эътиборан берилган ҳисобланади.

16. Рўйхатга олувчи бўлмаган нотариус аграр гувоҳнома нотариал тасдиқланганидан сўнг кейинги икки иш кунидан кечиктирмай унинг икки нусхасини рўйхатга олувчига юборади, у эса улар келиб тушган куни Реестрга тегишли ёзувни киритади ва бундай ёзув киритилганидан кейин бир иш куни давомида бир нусхани уни нотариал тасдиқлаган нотариусга, иккинчисини эса аграр гувоҳнома бўйича кредиторга юборади.

17. Реестрдаги товар аграр гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ёзувда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кредиторнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кейинчалик аграр гувоҳнома бўйича хуқуқларни ўтказишга чеклов шартлари (мавжуд бўлса);

қарздор етказиб бериши шарт бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури, унинг миқдори ва сифати;

аграр гувоҳномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бошқаси, бошқа сифатдаги (мавжуд бўлса) етказиб берилган тақдирда, кўрсатилган маҳсулот миқдорини қайта хисоблаш формулалари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш муддати, шартлари ва жойи;

гаров нарсасининг тавсифи, шу жумладан гаровга қўйилган кўчар мол-мулк миқдори, қарздор томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг келгуси ҳосили етиштирилаётган ер участкаларининг кадастр рақами, жойлашган жойи, бу ердан фойдаланишга хуқуқ берувчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;

аграр гувоҳнома берилган сана ва жой;

аграр гувоҳномани тасдиқлаган нотариус исми, тасдиқланган сана ва нотариал харакатларни рўйхатга олиш реестридаги рақам, аграр гувоҳнома баён этилган нотариал ҳужжат махсус бланкасининг рақами ва серияси;

рўйхатга олувчи исми (агар аграр гувоҳномани тасдиқлаган нотариус рўйхатга олувчи бўлмаса)

18. Реестрдаги молиявий аграр гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ёзувда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кредиторнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кейинчалик аграр гувоҳнома бўйича хуқуқларни ўтказишга чеклов шартлари (мавжуд бўлса);

қарздорнинг пул мажбуриятлари миқдорини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миқдори ва турга хос аломатларини ҳисоблаш формуласи, бу бундай формуланинг ажралмас қисми ҳисобланади;

маблағларни тўлаш муддати, тартиби ва жойи;

гаров нарсасининг тавсифи, шу жумладан қарздор томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг келгуси ҳосили етиштирилаётган ер участкаларининг кадастр рақами, жойлашган жойи, бу ердан фойдаланишга хуқуқ берувчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;

аграр гувоҳнома берилган сана ва жой;

аграр гувоҳномани тасдиқлаган нотариус исми, тасдиқланган сана ва нотариал харакатларни рўйхатга олиш реестридаги рақам, молиявий аграр гувоҳнома баён этилган нотариал ҳужжат махсус бланкасининг рақами ва серияси;

рўйхатга олувчи исми (агар аграр гувоҳномани тасдиқлаган нотариус рўйхатга олувчи бўлмаса)

19. Рўйхатга олувчи аграр гувоҳноманинг ҳар иккала нусхасида
у берилганлиги тўғрисидаги рўйхатга олувчининг номи, рўйхатга олувчининг фаолият кўрсатадиган манзили, ёзув Реестрга киритилган сана ва унинг тартиб рақами кўрсатилган ёзувнинг Реестрга киритилганлиги тўғрисида хат ёзиб қўяди, бу хат рўйхатга олувчи бўлган нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади ва мухри билан мухрланади.

20. Аграр гувоҳнома берилганлиги тўғрисидаги ёзув Реестрга киритилган кун қарздор ва кредитор, Реестрдан унга бундай ёзув киритилганлиги хақида бепул кўчирма олиш хуқуқига эга. Рўйхатга олувчи бундай кўчирманинг икки нусхасини расмийлаштиради, унинг биттаси тегишли ариза берган шахсга берилади, иккинчиси эса рўйхатга олувчида қолади.

21. Реестрдан кўчирмада аграр гувоҳнома берилганлиги тўғрисидаги ёзувнинг тартиб рақами, унинг киритилиш санаси ва тўлиқ мазмуни кўрсатилади.

22. Агар қарздор ёки кредитор кўчирмада рўйхатга олувчи томонидан йўл қўйилган хатони аниқласа, бу ҳақда рўйхатга олувчига ёзма равишда хабар беради, у хабарнома олинган кун Реестрдаги маълумотларнинг аграр гувоҳномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади, номувофиқлик аниқланган тақдирда йўл қўйилган хатони тузатади ва маълумоти тузатилган кўчирма беради.

23. Аграр гувоҳнома бўйича кредиторнинг хуқуқларини ўтказиш тўғрисидаги ёзув Реестрга у нотариал тасдиқланган куни киритилади.

24. Аграр гувоҳнома бўйича кредиторнинг хуқуқлари Реестрга тегишли ёзув киритилган кундан ўтказилган ҳисобланади.

25. Рўйхатга олувчи бўлмаган нотариус аграр гувоҳнома бўйича олдинги кредиторнинг хуқуқлари ўтказилганлиги нотариал тасдиқланган куннинг эртаси кунидан кечиктирмай, кредитор томонидан тақдим қилинган аграр гувоҳнома нусхасини рўйхатга олувчига юборади, у эса нусха келиб тушган куни Реестрга тегишли ёзувни киритади ва аграр гувоҳномани янги кредиторга юборади.

26. Кредитор тўғрисидаги маълумотларнинг ёки аграр гувоҳнома тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгартирилиши тўғрисидаги ёзув кредитор (у томонидан ваколатланган шахс) ва қарздор (у томонидан ваколатланган шахс) нинг биргаликдаги мурожаати бўйича киритилади.

27. Кредитор тўғрисидаги маълумотларнинг ёки аграр гувоҳнома тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгартирилиши тўғрисидаги ёзувда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

аграр гувоҳнома баён этилган нотариал ҳужжат махсус бланкасининг рақами ва серияси;

кредиторнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сана ва унинг тартиб рақами;

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳнома тўғрисидаги ўзгарадиган маълумотлар;

аграр гувоҳномага ўзгартиришлар киритилганидан кейинги маълумотлар;

аграр гувоҳномага киритилган ўзгаришларни тасдиқлаган нотариуснинг исми, тасдиқланган сана ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридаги рақами;

рўйхатга олувчи исми (агар аграр гувоҳномани тасдиқлаган нотариус рўйхатга олувчи бўлмаса).

28. Рўйхатга олувчи кредитор томонидан тақдим қилинган аграр гувоҳнома нусхасида кредитор тўғрисидаги маълумотларнинг ёки аграр гувоҳнома тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгартирилиши тўғрисидаги рўйхатга олувчининг номи, рўйхатга олувчининг фаолият кўрсатадиган манзили, ёзув Реестрга киритилган сана ва унинг тартиб рақами кўрсатилган ёзувнинг Реестрга киритилганлиги тўғрисида хат ёзиб қўяди, бу хат рўйхатга олувчи бўлган нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади ва мухри билан мухрланади.

29. Кредитор тўғрисидаги маълумотларнинг ёки аграр гувоҳнома тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгартирилиши тўғрисидаги ёзув Реестрга киритилган кун қарздор ва кредитор, Реестрдан унга бундай ёзув киритилганлиги хақида бепул кўчирма олиш хуқуқига эга.

30. Реестрдан кўчирмада кредитор тўғрисидаги маълумотларнинг ёки аграр гувоҳнома тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгартирилиши тўғрисидаги ёзувнинг тартиб рақами, унинг киритилган санаси ва тўлиқ мазмуни кўрсатилади.

31. Агар қарздор ёки кредитор кўчирмада рўйхатга олувчи томонидан йўл қўйилган хатони аниқласа, бу ҳақда рўйхатга олувчига ёзма равишда хабар беради, у хабарнома олинган кун Реестрдаги маълумотларнинг аграр гувоҳномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади, номувофиқлик аниқланган тақдирда йўл қўйилган хатони тузатади ва маълумоти тузатилган кўчирма беради.

32. Аграр гувоҳномасидаги ижро хатининг бажарилиши тўғрисидаги ёзув унинг бажарилиши билан бир вақтда амалга оширилади.

33. Аграр гувоҳномасидаги ижро хатининг бажарилиши тўғрисидаги Реестрдаги ёзув қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

аграр гувоҳномаси баён этилган нотариал ҳужжат махсус бланкасининг рақами ва серияси;

кредиторнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сана ва унинг тартиб рақами;

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳномаси бўйича мажбуриятлар тавсифи:

қарздор етказиб бериши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури, унинг миқдори ва сифати, шунингдек, аграр гувоҳномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бошқаси, бошқа сифатдаги (мавжуд бўлса) (товар аграр гувоҳномаси учун) маҳсулот етказиб берилган тақдирда, кўрсатилган маҳсулот миқдорини қайта хисоблаш формулалари;

аграр гувоҳнома бўйича тўланиши зарур бўлган қайд қилинган пул суммаси (молиявий аграр гувоҳнома учун);

гаров нарсаси тавсифи, шу жумладан гаровга қўйилган кўчар мол-мулк миқдори, қарздор томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг келгуси ҳосили етиштирилаётган ер участкаларининг кадастр рақами, жойлашган жойи, бу ердан фойдаланишга хуқуқ берувчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;

аграр гувоҳнома берилган сана ва жой;

аграр гувоҳномада ижро хатини бажарган нотариус исми, ижро хати бажарилган сана ва нотариал харакатларни рўйхатга олиш учун реестрдаги рақами;

рўйхатга олувчи исми (агар аграр гувоҳномада ижро хатини бажарган нотариус рўйхатга олувчи бўлмаса).

34. Рўйхатга олувчи кредитор томонидан тақдим қилинган аграр гувоҳнома нусхасида ижро хати бажарилганлиги тўғрисидаги рўйхатга олувчининг номи, рўйхатга олувчининг фаолият кўрсатадиган манзили, ёзув Реестрга киритилган сана ва унинг тартиб рақами кўрсатилган ёзувнинг Реестрга киритилганлиги тўғрисида хат ёзиб қўяди, бу хат рўйхатга олувчи бўлган нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади ва мухри билан мухрланади.

35. Аграр гувоҳномада ижро хати бажарилганлиги тўғрисидаги ёзув Реестрга киритилган кун қарздор ва кредитор, Реестрдан унга бундай ёзув киритилганлиги хақида бепул кўчирма олиш хуқуқига эга.

36. Реестрдан кўчирмада аграр гувоҳномада ижро хати бажарилганлиги тўғрисидаги ёзувнинг тартиб рақами, унинг киритилган санаси ва тўлиқ мазмуни кўрсатилади.

37. Агар қарздор ёки кредитор кўчирмада рўйхатга олувчи томонидан йўл қўйилган хатони аниқласа, бу ҳақда рўйхатга олувчига ёзма равишда хабар беради, у хабарнома олинган кун Реестрдаги маълумотларнинг аграр гувоҳномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади, номувофиқлик аниқланган тақдирда йўл қўйилган хатони тузатади ва маълумоти тузатилган кўчирма беради.

38. Аграр гувоҳномани тугатиш тўғрисидаги ёзувни Реестрга киритиш учун қарздор (у томонидан ваколатланган шахс) ёки кредитор (у томонидан ваколатланган шахс) рўйхатга олувчига қуйидаги ҳужжатлардан бирини топширади:

бажарилганлиги кредитор томонидан белгиланган аграр гувоҳномаси;

тугатилганлиги кредитор томонидан белгиланган аграр гувоҳномаси, агарда қарздор ва кредитор битта юридик шахс бўлса;

суднинг аграр гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори.

39. Кредитор (у томонидан ваколатланган шахс) кредитор томонидан қарздорнинг ўз мажбуриятларидан озод этилиши муносабати билан аграр гувоҳномани тугатилиши тўғрисидаги ёзувни Реестрга киритиш учун кредиторнинг тегишли хати мавжуд аграр гувоҳномани тақдим қилган холда рўйхатга олувчига мурожаат қилиш хуқуқига эга.

40. Қарздор (у томонидан ваколатланган шахс) умумий даъво муддатиннинг тугаши муносабати билан аграр гувоҳнома тугатилиши тўғрисидаги ёзувни Реестрга киритиш учун рўйхатга олувчига мурожаат қилиш хуқуқига эга.

Бу аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини бундай мурожаатдан кейин уч йилдан олдин Реестрга киритилган кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги тўғрисидаги ёзув билан тасдиқланади.

41. Умумий даъво муддатиннинг тугаши муносабати билан аграр гувоҳнома тугатилиши тўғрисидаги ёзув, агар бундай гувоҳномага ижро хати бажарилганлиги тўғрисида ёзув киритилган бўлса, Реестрга киритилмайди.

42. Аграр гувоҳнома тугатилиши тўғрисидаги ёзув Реестрга бундай гувоҳномага ёзувнинг Реестрга киритилган санаси ва унинг тартиб рақами кўрсатилган тегишли белгини қўйиш билан бир вақтда киритилади.

Бундай белги рўйхатга олувчи бўлган нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади ва мухри билан мухрланади

43. Аграр гувоҳномага рўйхатга олувчи томонидан тегишли белги қўйилганидан кейин у тегишли ёзувни Реестрга киритиш учун унга мурожаат қилган шахсга қайтарилади.

44. Аграр гувоҳномасининг тугатилиши тўғрисидаги Реестрдаги ёзув қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

аграр гувоҳнома баён қилинган нотариал ҳужжат махсус бланкасининг рақами ва серияси;

кредиторнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳнома берилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сана ва унинг тартиб рақами;

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятлар тавсифи:

қарздор етказиб бериши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури, унинг миқдори ва сифати, шунингдек, аграр гувоҳномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бошқаси, бошқа сифатдаги (мавжуд бўлса) (товар аграр гувоҳномаси учун) маҳсулот етказиб берилган тақдирда, кўрсатилган маҳсулот миқдорини қайта хисоблаш формулалари;

қарздорнинг пул мажбуриятлари ҳажмини ҳисоблаш формуласи (молиявий аграр гувоҳнома учун);

гаров нарсаси тавсифи, шу жумладан гаровга қўйилган кўчар мол-мулк миқдори, қарздор томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг келгуси ҳосили етиштирилаётган ер участкаларининг кадастр рақами, жойлашган жойи, бу ердан фойдаланишга хуқуқ берувчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;

аграр гувоҳнома берилган сана ва жой;

аграр гувоҳномани тугатиш асослари;

рўйхатга олувчининг исми.

45. Аграр гувоҳнома тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув Реестрга киритилган кун қарздор ва кредитор, Реестрдан унга бундай ёзув киритилганлиги хақида бепул кўчирма олиш хуқуқига эга.

46. Реестрдан кўчирмада аграр гувоҳнома тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувнинг тартиб рақами, унинг киритилган санаси ва тўлиқ мазмуни кўрсатилади.

47. Агар қарздор ёки кредитор кўчирмада рўйхатга олувчи томонидан йўл қўйилган хатони аниқласа, бу ҳақда рўйхатга олувчига ёзма равишда хабар беради, у хабарнома олинган кун Реестрдаги маълумотларнинг аграр гувоҳномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади, номувофиқлик аниқланган тақдирда йўл қўйилган хатони тузатади ва маълумоти тузатилган кўчирма беради.

48. Аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги тўғрисидаги ёзувни Реестрга киритиш, қарздорнинг мурожаатига кўра, у томонидан кредиторга унинг Реестрда кўрсатилган рўйхатга олинган (жисмоний шахслар учун) ёки жойлашган (юридик шахслар учун) манзили бўйича аграр гувоҳномани, мазкур жўнатилганидан ўн тўрт кун ўтганидан сўнг бажаришга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани юборганлиги тўғрисида далил тақдим қилиниши шарти билан, аграр гувоҳнома бажарилиши муддати келганидан сўнг рўйхатга олувчи томонидан амалга оширилади;

49. Аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги тўғрисидаги Реестрдаги ёзув қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

аграр гувоҳнома баён қилинган нотариал ҳужжат махсус бланкасининг рақами ва серияси;

кредиторнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳнома берилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сана ва унинг тартиб рақами;

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятлар тавсифи:

қарздор етказиб бериши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури, унинг миқдори ва сифати, шунингдек, аграр гувоҳномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бошқаси, бошқа сифатдаги (мавжуд бўлса) (товар аграр гувоҳномаси учун) маҳсулот етказиб берилган тақдирда, кўрсатилган маҳсулот миқдорини қайта хисоблаш формулалари;

аграр гувоҳнома бўйича тўланиши зарур бўлган қайд қилинган пул суммаси (молиявий аграр гувоҳнома учун);

гаров нарсаси тавсифи, шу жумладан гаровга қўйилган кўчар мол-мулк миқдори, қарздор томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг келгуси ҳосили етиштирилаётган ер участкаларининг кадастр рақами, жойлашган жойи, бу ердан фойдаланишга хуқуқ берувчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;

аграр гувоҳнома берилган сана ва жой;

аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги тўғрисидаги маълумот;

рўйхатга олувчи исми.

50. Аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги тўғрисидаги ёзув Реестрга киритилган кун қарздор Реестрдан унга бундай ёзув киритилганлиги хақида бепул кўчирма олиш хуқуқига эга.

51. Реестрдан кўчирмада аграр гувоҳнома бўйича қарздорнинг ўз мажбуриятларини кредитор йўқлиги сабабли бажара олмаслиги тўғрисидаги ёзувнинг тартиб рақами, унинг киритилган санаси ва тўлиқ мазмуни кўрсатилади.

52. Агар қарздор ёки кредитор кўчирмада рўйхатга олувчи томонидан йўл қўйилган хатони аниқласа, бу ҳақда рўйхатга олувчига ёзма равишда хабар беради, у хабарнома олинган кун Реестрдаги маълумотларнинг аграр гувоҳномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади, номувофиқлик аниқланган тақдирда йўл қўйилган хатони тузатади ва маълумоти тузатилган кўчирма беради.

53. Реестр маъмури мурожаат қилинган кун ҳолатига бажарилмаган берилган аграр рувоҳномалар тўғрисидаги маълумотлардан Интернет орқали бепул эркин фойдаланишни таъминлайди:

қарздорнинг номи, унинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятлар тавсифи:

қарздор етказиб бериши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури, унинг миқдори ва сифати, шунингдек, аграр гувоҳномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бошқаси, бошқа сифатдаги (мавжуд бўлса) (товар аграр гувоҳномаси учун) маҳсулот етказиб берилган тақдирда, кўрсатилган маҳсулот миқдорини қайта хисоблаш формулалари;

қарздорнинг пул мажбуриятлари миқдорини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миқдори ва турга хос аломатларини ҳисоблаш формуласи, бу бундай формуланинг ажралмас қисми ҳисобланади (молиявий аграр гувоҳнома учун);

аграр гувоҳнома бўйича гаров нарсаси тавсифи;

аграр гувоҳнома бўйича мажбуриятларни бажаришнинг сўнгги санаси;

аграр гувоҳномаси баён этилган нотариал ҳужжат махсус бланкасининг рақами ва серияси;

54. Қарздор, кредитор (уларнинг ваолатли шахслари) Реестрдан маълумотларни

аграр гувоҳнома тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган, у берилган вақтда реестрга киритилган кўчирма;

маълум аграр гувоҳнома ёки маълум қарздор бўйича аграр гувоҳнома берилган вақтдан маълумотнома берилгангача бўлган муддат давомида Реестрга киритилган барча маълумотларни ўз ичига оладиган маълумотнома шаклида олиш учун рўйхатга олувчига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилиш хуқуқига эга

55. Реестрдан аграр гувоҳнома тўғрисидаги кўчирма у тўғрисидаги сўнгги ўзгартиришлар киритилган сана, кўчирма берилган сана ва жой тўғрисидаги маълумотни, шунингдек, мазкур Тартибнинг 13 ва 14 бандларида кўрсатилган маълумотни ўз ичига олиши зарур (тегишли тарзда товар
ва молиявий аграр гувоҳнома учун).

56. Реестрдан олинадиган маълумотномалар ва кўчирмалар
А4 форматдаги оқ рангли коғоз варақларида расмийлаштирилади,
рўйхатга олувчи бўлган нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади.

3-боб. Якунловчи қоида

57. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Umumiy takliflar: 0

148