Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18905 O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi 16/06/2020 01/07/2020 2

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-18905

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги “Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида”ги 11-сон қарори ва 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
342-сон қарорлари)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги “2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3422-сон, 2019 йил 6 мартдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4230-сон ва 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                                           А. Арипов

 

   

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “____” _______даги _____-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги “Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида”ги 11-сон қарорининг рус тилидаги матнида:

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“О порядке въезда, пребывания, транзита и выезда иностранных автоперевозчиков, а также о плате за проезд тяжеловесных и (или) крупногабаритных транспортных средств на территории Республики Узбекистан”;

б) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“В целях упорядочения въезда и выезда, транзита и передвижения иностранных автотранспортных перевозчиков по территории Республики Узбекистан, организации платы надлежащих сборов, пошлин и иных платежей, в том числе платы за проезд тяжеловесных и (или) крупногабаритных транспортных средств, системы дорожного, бытового и сервисного обслуживания, усиления контроля за соблюдением автоперевозчиками законодательства Республики Узбекистан Кабинет Министров постановляет:”;

в) 4-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Министерству внутренних дел Республики Узбекистан установить строгий контроль за транзитными транспортными средствами, следующими через территорию республики, обеспечив их выезд в течение не более 5 дней со дня въезда, если иной период не указан в специальном разрешении, а также в соответствии с поданными заявками осуществлять сопровождение особых грузов, перевозимых автомобильным транспортом.”;

г) 5-банд иккинчи хатбошидаги “Республиканского дорожного фонда при Кабинете Министров Республики Узбекистан через транзитные счета доходов фонда” сўзлари “Фонда развития и поддержки деятельности Комитета по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 15-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Утвердить Положение о плате за проезд тяжеловесных и крупногабаритных транспортных средств по территории Республики Узбекистан согласно приложению №6.

Определить, что средства, поступившие за проезд тяжеловесных и крупногабаритных транспортных средств по территории Республики Узбекистан, зачисляются в Фонд развития и поддержки деятельности Комитета по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан.”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисида Низом”да:

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Положение о плате за проезд тяжеловесных и крупногабаритных транспортных средств по территории Республики Узбекистан”;

б) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Если общая фактическая масса транспортного средства с делимым грузом превышает до 35% допускаемой, платы взимаются в пятикратном размере.”;

в) 4-бандда “то ответственность и убытки предъявляются к организации, согласовавшей маршрут движения,” сўзлари “устраняются” сўзи билан алмаштирилсин;

г) 8-банд биринчи хатбошидаги “дорожными органами” сўзлари “уполномоченном органом по выдаче специального разрешения” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“Перевозчик уплачивает сбор уполномоченному органу за оформление специального разрешения на проезд тяжеловесного и (или) крупногабаритного транспортного средства по территории Республики Узбекистан в размере одной базовой величины, установленной на дату выдачи разрешения.”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш Қоидалари”да:

22-банд тўртинчи хатбоши “Умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларидан турар ва нотурар жойларни қурилиш чегарасигача бўлган масофа йўл ўқидан хар томонга (чап ва ўнг) 57,5 метрдан кам бўлмаслиги лозим.” сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш Қоидалари”да:

а) 1-банддаги “оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда” сўзлари “(ёки) оғир вазнли транспорт воситаларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банд қўшилсин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларида оғир вазнли ва (ёки) катта ҳажмли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизими орқали электрон кўринишда расмийлаштирилади.

Электрон кўринишда расмийлаштирилган махсус рухсатнома Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизимидаги оғир вазнли ва (ёки) катта ҳажмли транспорт воситасининг эгаси (фойдаланувчи)нинг шахсий кабинетида жойлаштирилади.”

в) 7-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Катта ҳажмли ва (ёки) оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши, юкларни уларга зарар етказмасдан бир неча қисмларга бўлиш ва бошқа транспорт воситаси билан ташиш имкони бўлмаган ҳолатда ёки юкларни бўлиш ҳаддан ташқари кўп маблағ талаб этганда ҳамда ваколатли ташкилот томонидан берилган, ҳаракат йўналиши белгиланган махсус рухсатнома мавжуд бўлган ҳолдагина амалга оширилади.

Юкларни бўлишда ҳаддан ташқари кўп маблағ талаб этилиши ёки зарар етказмасдан бўлиш имкони бўлмаган юкларга қуйидагилар киради:

- аризачи томонидан асосланган сабабларга кўра, юкни алоҳида қисмларга бўлгандан кейин, уни дастлабки ҳолатига қайтариш имкони бўлмаган юклар;

- 6-иловада келтирилган бошқа юклар.

Транспорт воситасининг бўлинадиган юк билан ҳаракатланишига унинг умумий массаси рухсат этилган умумий массанинг 35 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда рухсат берилиши мумкин. Бунда оғир вазнли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловларнинг беш баробари миқдорида ундирилади.”;

г) 8-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Етказилган зарар қиймати Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги йўл корхонаси мутахассислари томонидан тузилган далолатнома асосида аниқланади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан маъмурий баённома тузилади ва етказилган зарар далолатномаси илова қилинади. Бундай ҳолатда етказилган зарар қоплангунга қадар транспорт воситаси жарима майдонида сақланади. Барча етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.”

д) 9-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Юк ташувчи ёки юк жўнатувчи жисмоний ёки юридик шахс (ёки юк ташишда бевосита қатнашувчи уларнинг вакиллари) махсус рухсатнома ва йўналиш чизмасини олиш учун ташувни амалга оширишдан камида 10 кун олдин Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизимида келтирилган талаб ва шакл асосида мурожаат этишлари зарур.”;

е) 10-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Амалдаги меъёрий ҳужжатлардаги талабларга мувофиқ ваколатли ташкилот томонидан оғир вазнли ва (ёки) катта ҳажмли транспорт воситаларига махсус рухсатнома ва ҳаракатланиш йўналишининг аниқ белгиланган йўналиш чизмаси электрон шаклда берилади.

Рухсатнома бир марта ҳаракатланиш (юк билан ёки юксиз) учун берилади. Бир хил турдаги юкларни белгиланган қатнов бўйича ташишда маълум миқдордаги юкларга ёки ваколатли ташкилот томонидан белгиланган (60 кундан кўп бўлмаган) муддатга рухсатномалар берилиши мумкин (бу ҳолда ташилаётган юк ҳажми, аниқ бир объектнинг қурилиш муддати, автомобиль йўллари ва ундаги сунъий иншоотларнинг эксплуатация шароитлари (ҳолати) ва бошқалар ҳисобга олинади).”;

ё) 11-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Оғир вазнли ва (ёки) катта ҳажмли транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши бир ёки бир неча вилоят ҳудудидан ўтадиган бўлса, бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги тегишли бош бошқармаларни ахборот тизими орқали хабардор қилинади.”;

ж) 12-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Юкнинг баландлиги йўл сатҳидан 4,5 метрдан юқори бўлган тақдирда ҳаракат йўналиши Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг тегишли ташкилотлари билан Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизими орқали келишилади.”;

з) 13-банд биринчи хатбошидаги “Қуйидаги ҳолларда темир йўл органлари билан келишиш амалга оширилади:” сўзлари “Қуйидаги ҳолларда ҳаракат йўналиши темир йўл органлари билан Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизими орқали келишилади:” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

й) 15-банд қуйидагича баён қилинсин:

“Махсус рухсатнома ва йўналиш чизмаси расмийлаштирилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Автомобиль йўллари қўмитасининг ахборот тизими орқали хабардор қилинади.

Қуйидаги ҳолларда махсус рухсатнома ва йўналиш чизмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан ахборот тизими орқали келишилади:

транспорт воситасининг кенглиги 4,0 метрдан ошса;

автопоезд узунлиги 30 метрдан ошса;

транспорт воситаси ҳаракатланиш даврида қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагини, қисман бўлса-да, эгаллашга мажбур бўлса.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари йўлдаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда рухсатнома ва йўналишни белгилаб берган ташкилот билан келишиб йўналиш чизмасига ҳамда ташиш муддатига ўзгартиришлар киритиши мумкин.”;

к) 16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

л) 25-банд биринчи хатбошидаги “автомобиль” сўзи “автомобиллар” сўзи билан алмаштирилсин ва “олдинда” сўзидан кейин “ва орқада” сўзлари қўшилсин;

м) 51-бандда “томонидан” сўзидан кейин “сунъий иншоотлар мутахассислари жалб қилган ҳолда,” сўзлари қўшилсин;

н) 2-иловасининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Изоҳ: Автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда, автотранспорт воситаларининг ўқларига тушувчи рухсат этилган оғирлик қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:

- ҳар бир етакчи ўққа - 11,5 тонна;

- етакчи бўлмаган ўқларга - 10 тонна.”;

о) 6-илова қўшилсин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Хаддан ташқари кўп маблағ талаб этадиган ёки зарар етказмасдан бўлиш имкони бўлмаган юклар рўйхати”

1. Кўприклар ва бошқа иншоотларнинг темирбетон оралиқ қурилмалари, шунингдек алоҳида технологик блоклар (модуллар);

2. Пайвандланган (парчин михланган) кўприклар ва бошқа техник-ишлаб чиқариш конструкция фермалари;

3. Иккитадан ортиқ бўлмаган, йирик диаметрли қувурлар;

4. Оғир юкли транспорт воситалари;

5. Қурилиш техникаси;

6. Қишлоқ хўжалик машиналари ва механизмлари;

7. Автокранлар;

8. Станоклар;

9. Саноат трансформаторлари, печлар, генераторлар, йиғма тегирмонлар;

10.Суюқ кимёвий моддалар билан тўлдирилгаан автоцистерналар;

11.Рефрижераторлар;

12.Пиво ишлаб чиқарувчи, шакар ишлаб чиқарувчи ва нефтни қайта ишловчи заводлар учун контейнерлар (реакторлар)

13.Трамвайлар;

14.Кемалар (қайиқлар), самолётлар;

15.Денгиз контейнерлари;

16.Темир йўл вагонлари;

17.Тоннель қазиш қалқонлари, статорлар;

18.Ҳарбий техника;

19.Ҳолати тез бузиладиган озиқ-овқат махсулотлари;

20.Юк эгаси тақдим этган техник-иқтисодий асосга эга бўлган бошқа

Umumiy takliflar: 1

217