Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18777 O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 12/06/2020 27/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-18777

Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.

5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

 

Вазир                                                                                               Р. Давлетов

 

Тошкент шаҳри

Келишилган

 

Нотариал палата раиси                                                                Д. Ашуров

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2020 йил ___ майдаги

 ___ -мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА

 

 

 

Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банддаги “давлат нотариал идорасида (кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади)” деган сўзлар “нотариал идорада” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.”;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс – уч йил мобайнида.”.

3. 4-бандда:

биринчи хатбошидаги “нотариал идораларда” деган сўзлар “давлат нотариал идораларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёри Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёри Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар орасидан танлаб олинади.”.

4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган
ва нотариал фаолият бўйича етарли тажрибага эга бўлган нотариус тайинланади. Бунда, навбат асосида ва қоида тариқасида, бир нотариусга битта стажёр бириктирилади.

Давлат нотариал идораси нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида фаолиятини қайта ташкил этганда, стажировка ўташ муддати якунланмаган нотариус стажёри стажировка ўташни ушбу хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус раҳбарлигида давом эттиради.”.

5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёрини ишга қабул қилиш адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан ушбу бошқарма томонидан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишига асос номзоднинг мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга мос келмаслиги ҳисобланади.”.

6. 11-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

д) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);”;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“е) меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма;”.

7. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрини ишга қабул қилишда фуқаронинг ҳужжатлари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.”.

8. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Давлат нотариал идорасига стажёрликка қабул қилиш адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Ушбу буйруқ билан стажировка раҳбари ҳам тайинланади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига асосан ушбу бошқарма томонидан бириктирилган нотариуснинг буйруғи билан амалга оширилади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.”.

9. 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.”;

иккинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

10. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрининг шахсий иши адлия бошқармасида, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг шахсий иши Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасида юритилади.”.

11. 18-банд “адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғига” деган сўзлардан кейин “ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

12. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. Давлат нотариал идораларида стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг меҳнатига унга раҳбар этиб тайинланган нотариус томонидан ҳақ тўланади.”.

13. 21-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Адлия бошқармаси ёки Нотариал палата ҳудудий бошқармаси раҳбари томонидан тегишлилиги бўйича стажёрнинг ўзлаштириши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташ режаси (кейинги ўринларда режа деб юритилади) тасдиқланади ва ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини амалга оширади.”.

14. 22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. 25-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Стажёрнинг стажировка ўташ даврида амалга оширган ишлари ҳамда режаларнинг бажарилиши юзасидан тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ҳар чоракда бир марта мониторинг олиб борилади.”.

16. 27, 281, 282-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

17. 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашишга;”.

18. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“36. Хулоса уч нусхада тузилиб тегишлилиги бўйича адлия бошқармасига ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасига ва стажёрга берилади. Учинчи нусхаси стажировка ўталган нотариал идорада сақлаш учун қолдирилади.”.

19. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Стажировка натижалари бўйича стажёр адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига ҳисобот беради.”.

20. 38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

21. 381-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“381. Стажёр стажировка муддати тугагандан сўнг бир ойлик муддат ичида стажировка якуни бўйича маълумотнома олиш учун тегишли ҳужжатларни адлия бошқармасига топшириши шарт, узрли сабабларга (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ) кўра ушбу муддат ичида топшира олмаган ҳоллар бундан мустасно. Бунда, тегишли ҳужжатларни ўз вақтида топшириш учун стажёрнинг ўзи шахсан масъулдир.”.

22. Қуйидаги мазмундаги 382-банд билан тўлдирилсин:

“382. Адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси томонидан стажёрга стажировка муддати тугагандан сўнг ўн беш кун ичида белгиланган тартибда стажировка ўталганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.”.

23. 39-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“стажёр тегишлилиги бўйича адлия бошқармасига ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасига стажёрлар қаторидан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этганда;”.

Umumiy takliflar: 0

241