Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18654 Олтинсой тумани ҳокимияти 10/06/2020 25/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бюджет муассасаларининг тасдиқланган харажатлар смета режасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-18654

Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бюджет муассасаларининг тасдиқланган харажатлар смета режасига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 145-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва ҳотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 228-сонли қарорига асосан ҳамда туман молия бўлимининг 2020 йил 04 июндаги  №02-01-08/164-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6,25 моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Туман Молия бўлимининг 2020 йил 04 июндаги 02-01-08/164-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарорига асосан туман Маҳалла  ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилганлиги муносабати билан жорий йилнинг 1 июндан харажатлар смета режасига 1-иловага мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.

3. Туман Молия бўлими (Ж.Жураев)га 2020 йил бюджет ижросини сифатли амалга ошириш ва кредиторлик қарздорликка йўл қўймаслик мақсадида туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2020 йил харажатлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари И.Бабақулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                       А.Джумаев

 

Umumiy takliflar: 0

224