Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18480 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 03/06/2020 18/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-18480

“Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши аппарати котибиятлари мудирлари, таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўз ваколатига оид тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлашда ижро интизомига риоя қилиш орқали шахсий маъсулиятига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламенти талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 12 октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентини янги таҳрирда қабул қилиш ҳақида”ги 584-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. "Еркин Қарақалпақстан" газетаси муҳарририятига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни аҳолига етказиш мақсадида кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари ва Вазирлар Кенгашининг Ишлар Бошқарувчиси зиммасига юклансин.

 

 Қорақалпоғистон Республикаси

 Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                                                ҚСариев

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг

2020 йил “___”июндаги

 _____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

Р Е Г Л А М Е Н Т И

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 86-моддасига ва “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (кейинги ўринларда Вазирлар Кенгаши, Ҳукумат деб аталади) ваколатларини амалга ошириш юзасидан унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Вазирлар Кенгаши ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади ҳамда иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолият кўрсатишга раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (кейинги ўринларда Олий Мажлис деб аталади) палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (кейинги ўринларда Жўқорғи Кенгес деб аталади) ва унинг Президиуми қарорлари, Жўқорғи Кенгес Раиси фармойишлари ҳамда ўз қарорлари ижросини таъминлайди.

3. Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясининг 89-моддасига мувофиқ Вазирлар Кенгаши Жўқорғи Кенгес олдида масъул ва унга ҳисоб беради.

 4. Вазирлар Кенгаши ваколатларининг амалга оширилиши Вазирлар Кенгаши Раиси (кейинги ўринларда Раис деб аталади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, қўмиталар раислари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Вазирлар Кенгашининг Раёсати, Вазирлар Кенгашининг комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлари фаолияти, шунингдек, Вазирлар Кенгаши аппарати иши билан таъминланади.

5. Вазирлар Кенгашида унинг ваколатларига тегишли масалалар Вазирлар Кенгаши, унинг Раёсати мажлисларида, Раис ва унинг ўринбосарлари (вазифалар тақсимотига мувофиқ) томонидан, Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этиладиган комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органлар мажлисларида манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.

6. Вазирлар Кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудудида барча ижро қилиниши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

7. Раис Вазирлар Кенгаши фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавоб беради, Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирлар Кенгаши номидан иш кўради, Вазирлар Кенгашининг мажлисида кўриб чиқишни талаб қилмайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳамда Жўқорғи Кенгес Президиумининг ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Раис Ҳукумат олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришилишини таъминлаш мақсадида вазирликлар, қўмиталар ва давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб аталади) фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади.

Раис Вазирлар Кенгашининг иши тўғрисида Жўқорғи Кенгес ва Жўқорғи Кенгес Раисига ахборот бериб боради.

Раис ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.

8. Вазирлар Кенгаши аппарати Ҳукумат фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва баённома жиҳатдан таъминлайди Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларини ташкил этади, тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган “йўл хариталари” жадваллар, харакатлар дастурларини ишлаб чиқади.

Вазирлар Кенгаши аппарати таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлар Кенгаши қарорлари билан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.

Вазирлар Кенгаши аппаратининг таркибий бўлинмалари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вазирлар Кенгашининг доимий вакили фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппарати тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

2-боб. Вазирлар Кенгаши ишини режалаштириш ва ташкил этиш

9. Вазирлар Кенгаши ўз ишини:

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунларини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқилган ҳамда фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Олий Мажлис палаталарига мурожаатномаларда, Вазирлар Маҳкамаси ва Жўқорғи Кенгес мажлисларидаги, бошқа муҳим тадбирлардаги нутқларида, шунингдек, кўрсатмалар ва топшириқлар сифатида ифодаланган сиёсатни;

Вазирлар Кенгашининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини амалга оширишга йўналтиради.

Вазирлар Кенгашининг иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Жўқорғи Кенгес ва унинг Президиуми қарорлари, Жўқорғи Кенгес Раиси фармойишларининг ҳамда Вазирлар Кенгашининг қарорларидан келиб чиқувчи вазифалар асосида шакллантирилган ярим йиллик режаларга мувофиқ олиб борилади.

10. Вазирлар Кенгашининг навбатдаги ярим йиллик учун иш режаси:     

Вазирлар Кенгаши мажлисларини ўтказиш режасини;   

Вазирлар Кенгашининг Раёсати мажлисларини ўтказиш режасини;

тармоқларда, иқтисодиёт соҳаларида ва минтақаларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши масалаларини Раис, унинг ўринбосарлари ҳузурида кўриб чиқиш режасини;        

Вазирлар Кенгашининг комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлари мажлисларининг календарь режасини ўз ичига олади.

11. Вазирлар Кенгашининг иш режалари қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади:

иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада, шунингдек республика ҳудудларида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолатини танқидий ва тизимли таҳлил қилиш;

ислоҳотлар жараёнларига тўсқинлик қилаётган камчиликлар ва муаммолар сабабларини тизимли таҳлил қилиш;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ва истиқболдаги вазифаларни ҳал этиш бўйича пухта ишлаб чиқилган ва асосланган таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, Жўқорғи Кенгес ва унинг Президиуми қарорлари, Жўқорғи Кенгес Раиси фармойишлари, Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш.

12. Вазирлар Кенгашининг иш режалари Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланади.

13. Вазирлар Кенгаши иш режаларини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

14. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ишини белгиланган тартибда тасдиқланадиган иш режалари асосида ташкил этади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар иш режалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирлар Кенгашига тақдим этиб боради.

15. Масалаларни Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш, қоида тариқасида, ярим йиллик даврга режалаштирилади. Навбатдаги даврга мўлжалланган Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлислари режалари ҳар бир масала бўйича уни кўриб чиқиш санаси ва тайёргарлик учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар кўрсатилган ҳолда Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилиши керак бўлган асосий масалалар рўйхатини ўз ичига олади.

16. Вазирлар Кенгаши аппаратида иш юритиш Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

17. Вазирлар Кенгаши аппаратига келган хатлар, қоида тариқасида, Вазирлар Кенгашининг Умумий бўлимида рўйхатдан ўтказилади.

Хатларни уни рўйхатдан ўтказмасдан туриб ижро этиш учун қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Вазирлар Кенгашининг бошқармалари, котибиятлари, гуруҳлари, Юридик хизмати ва бошқа таркибий бўлинмалари (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) мурожаатлар ва хатлар учун мўлжалланган ўзларининг номи кўрсатилган бланкасида чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

18. Вазирлар Кенгашига киритилган ва ҳал этиш Раиснинг ваколатларига тегишли бўлган масалалар тўғрисида Раисга ахборот бошқарма, котибият ва гуруҳ раҳбарлари, зарурат бўлганда эса Раис ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси томонидан берилади.

 

3-боб. Масалаларни Вазирлар Кенгашига киритиш, шунингдек, уларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби

19. Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун:

Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари лойиҳалари — қонунчилик ташаббуси тартибида Жўқорғи Кенгесга киритиш учун;

Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари — қабул қилиш учун;

Вазирлар Кенгашининг ваколатига тегишли бўлган, Жўқорғи Кегес номенклатурасига кирадиган ҳамда Вазирлар Кенгаши номенклатурасига кирадиган лавозимларга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиш ва лавозимдан озод этиш учун номзодлар бўйича таклифлар киритилади.

Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни билан унинг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар ҳам киритилади.

Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал этиш учун ишлаб чиқилган Вазирлар Кенгашининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари Раис ўринбосарлари томонидан Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва рўйхатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ амалга оширилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан юборилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳамда Жўқорғи Кенгес Перзидиуми топшириқлари ва бошқа ҳужжатлари Вазирлар Кенгашида кўриб чиқилиши ва бажарилиши зарур.

21. Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Кенгаши аъзолари, давлат бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилиши мумкин.

22. Ушбу Регламентнинг 19-бандида назарда тутилмаган масалалар бўйича ёки ушбу Регламентнинг 21-бандида кўрсатилмаган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан киритилган мурожаатномалар Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмалари томонидан давлат бошқаруви органларига, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва уларнинг ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш учун юборилади.

 

4-боб. Вазирлар Кенгаши ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби

 

1-§. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашнинг умумий масалалари

 

23. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича ушбу Регламентга мувофиқ, қабул қилинади.

24. Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Кенгашининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойишлар шаклида қабул қилинади.

25. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва рўйхатдан ўтказиш ушбу Регламентга, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқармасида Иш юритиш ва ҳужжатлар ижроси устидан назоратни ташкил қилиш бўйича йўриқномага, шунингдек, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

26. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳалари қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириқлари, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Раис ёки унинг ўринбосарлари топшириқлари ижроси юзасидан, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси бўйича ишлаб чиқилади.

Бунда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақат ушбу органларнинг тегишли масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.

27. Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари лойиҳалари аниқ ифодаланиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши, кўриб чиқилаётган масала пухта таҳлил қилинган ва холис баҳоланган бўлиши, ижрочилар олдига аниқ мақсад ва вазифаларни қўйиши, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини белгилаши керак.

Вазирлар Кенгаши ҳужжати лойиҳаси Ҳукуматнинг бошқа ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш заруратини келтириб чиқарса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар тайёрланган ҳужжат лойиҳасига киритилади ёки у билан бир вақтда алоҳида ҳужжат лойиҳаси кўринишида киритилади. Бунда унга ҳужжат матнининг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирининг таққослаш жадвали, шунингдек, айрим ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш юзасидан кўриб чиқиш жадвали тушунтиришлар билан илова қилинади.

28. Вазирлар Кенгашига киритиладиган Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Қонунлари, ушбу Регламент талабларига, шунингдек, юридик-техник расмийлаштириш қойдаларига жавоб бериши керак.

Вазирлар Кенгашига киритиладиган Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари лойиҳалари эса “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш
ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни талабларига жавоб бериши керак.

Вазирлар Кенгашига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентлари талабларига жавоб бериши керак.

29. Агар бир масалалар бўйича олдин қабул қилинган ҳужжатлар бажарилмаган бўлса, айна шу масала бўйича Вазирлар Кенгашига Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳаларини киритишга йўл қўйилмайди, янги ҳолатлар юзага келиши бундан мустасно.

30. Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилади.

Вазирлар Кенгашининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш масалаларини тартибга солувчи ҳужжатлари лойиҳалари муҳокама қилиниши ва белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши керак.

31. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчи деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Таркибий бўлинмалар Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳаларини мустақил ишлаб чиқишга ҳақлидир. Бунда ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш лойиҳани ишлаб чиққан таркибий бўлинма томонидан таъминланади.

32. Вазирлар Кенгаши ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва эълон қилиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.

2-§. Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш тартиби

33. Ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳалари манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан келишилиши керак.

Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан — барча лойиҳалар, шу жумладан, ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция дастурларига оид лойиҳалар, уларни келишишнинг якуний босқичида Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритишдан олдин;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги билан — Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар ажратиш, шунингдек, давлат харидларини амалга ошириш масалаларига оид лойиҳалар;

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан — инвестициялар, савдо ва иқтисодий тартибга солиш масалаларига оид лойиҳалар;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги билан — моддий маданий мерос объектларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси билан — нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;

Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан — тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи масалаларга оид лойиҳалар;

Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси билан — адвокатлик фаолияти ва суд ишларини юритиш масалаларига оид лойиҳалар;

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан — ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллий давлат дастурларига оид лойиҳалар мажбурий тартибда келишилади.

Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳам мажбурий тартибда келишилади.

Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш амалдаги қонун ҳужжатларида ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.

34. Вазирлар Кенгаши ҳужжатининг лойиҳасини тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишиш учун жавобгарлик ишлаб чиқувчига юкланади.

Келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳаларига (уларнинг нусхаларига) давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан қонунлар лойиҳалари бўйича — етти иш куни мобайнида, Вазирлар Кенгашининг қарорлари лойиҳалари бўйича — уч иш куни мобайнида, Вазирлар Кенгашининг фармойишлари бўйича — икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда виза қўйилади.

35. Келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Кенгашининг ҳужжати лойиҳаси тегишли биринчи раҳбарлар (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланган ва эътирозлар бўйича асослантирилган келишмовчиликлар жадвали билан Ҳукуматга киритилиши мумкин.

36. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳалари норматив-ҳуқуқий тусда бўлса, ушбу Регламентнинг 33 ва 34-бандларига мувофиқ келишилгандан кейин улар Вазирлар Кенгашига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асосланиши (шу жумладан, тегишли қиёсий жадваллар, кўриб чиқиладиган жадваллар, келишмовчиликлар жадваллари) илова қилинган ҳолда Адлия вазирлигига экспертизага юборилади.

Норматив-ҳуқуқий тусда бўлмаган Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳалари заруратга кўра, Адлия вазирлигига белгиланган тартибда экспертизага юборилиши мумкин.

Адлия вазирлиги Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш, уларда коррупция намоён бўлиши, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловлар туғдирадиган шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Агар Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари, Раиснинг, унинг ўринбосарларининг топшириқлари билан киритишнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Ҳукуматнинг ҳужжатларига нисбатан ҳуқуқий хулосани тайёрлаш муддати 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

3-§. Ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Кенгашига киритиш тартиби

 

37. Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳаси Вазирлар Кенгашига фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади.

38. Ҳужжатнинг лойиҳаси Вазирлар Кенгашига лойиҳани киритган органнинг раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган хат билан киритилади.

Хатга:

манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳужжат лойиҳаси;

ҳужжат лойиҳасини келишиш ҳақидаги маълумотнома;

ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича асосий маълумотлар мавжуд бўлган тушунтириш хати;

зарур молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китоблар, кўриб чиқилаётган масала ҳар томонлама таҳлил қилинган ва холисона баҳоланган бошқа маълумотнома ва таҳлилий материаллар;

заруратга кўра, киритилган лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари;

киритилган лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган, шунингдек, уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган бўлса — ушбу Регламентга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича таққослаш ва кўриб чиқиш жадваллари;

ҳужжат лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар мавжуд
бўлганда — келишмовчиликлар жадвали;

Адлия вазирлигининг Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳасини қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.

Бунда ушбу банднинг учинчи — тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар лойиҳани киритган органнинг раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланиши керак.

39. Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари лойиҳалари ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ талабларга биноан расмийлаштирилади.

40. Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга давлат тилида (ўзбек ёки қорақалпоқ тилида), зарурат бўлганда — рус тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб киритилади.

41. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари Вазирлар Кенгашига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек, уларнинг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан тегишли равишда келишилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.

42. Вазирлар Кенгашига ушбу Регламент талабларига риоя қилинмасдан киритилган ҳужжатлар лойиҳалари қуйидаги тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ва Президиуми ҳужжатлари ёки топшириқлари, Вазирлар Кенгаши, Раис, унинг ўринбосарлари топшириқлари ижроси бўйича киритилган ҳужжатлар лойиҳалари — тушган санадан бошлаб икки иш кунлик муддатдан кечикмай қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда Раис, тегишлича унинг ўринбосарлари қарори асосида;

бошқа ҳужжатлар лойиҳалари — тушган санадан бошлаб икки иш кунлик муддатдан кечикмай қайтариш сабаблари кўрсатилган, Раиснинг тегишли ўринбосари билан келишилган ҳолда таркибий бўлинмалар томонидан қайтарилади.

Тушган санасидан бошлаб икки иш кунлик муддат ўтган бўлса ҳужжатлар лойиҳалари фақат Раис, унинг ўринбосарлари қарорлари асосида қайтарилиши мумкин.

Имзолаш ҳуқуқи берилмаган шахслар томонидан имзоланган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди ва тегишли таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан жўнатувчига қайтарилади.

43. Ҳукумат таркибига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тайёрланган Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга ушбу Регламент талабларига мувофиқ киритилади.

 

4-§. Вазирлар Кенгаши аппаратида ҳужжатлар лойиҳалари билан ишлаш

44. Вазирлар Кенгашига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари Умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади ва ўша куннинг ўзида ишлаш учун таркибий бўлинмага берилади.

45. Ушбу Регламентда белгиланган тартибда киритилган ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Кенгаши аппаратида ишлаш, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, у тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган муддатни узайтиришга фақат Раис, унинг ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчисининг қарори билан йўл қўйилади.

46. Тегишли таркибий бўлинма раҳбари ҳужжат лойиҳаси билан ишлаш учун масъул бўлган ижрочини белгилайди.

Масъул ижрочи ҳужжат лойиҳасини миллий ва давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлик ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади. Заруратга кўра, масъул ижрочи ҳужжат лойиҳасининг қайта ишланишини ташкил этади, шунингдек, Раиснинг тегишли ўринбосарига лойиҳа бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш юзасидан таклифлар киритади.

Таркибий бўлинма қўшимча материаллар ва маълумотларни сўрашга, зарур молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китобларни ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлаш, шу жумладан, лойиҳани қабул қилишнинг оқибатларини баҳолаш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.

47. Лойиҳани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Раиснинг тегишли ўринбосарига ахборот берилади.

Раиснинг ўринбосари:

салбий хулосага рози бўлса — таркибий бўлинма лойиҳани ушбу Регламентда белгиланган тартибда хулосани ва тегишли резолюцияни илова қилган ҳолда қайтаради;

ижобий хулосага рози бўлса — таркибий бўлинма лойиҳа билан ишлашни давом эттиради.

48. Агар ҳужжат лойиҳаси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг концептуал келишмовчиликлари (қабул қилинмаган таклифлар ва эътирозлар) мавжуд бўлса, ҳужжат лойиҳаси билан ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма ҳужжат лойиҳаси бўйича таклифлар ва эътирозлар билдирган ташкилот бириктирилган тегишли таркибий бўлинма билан, заруратга кўра, Раиснинг ўринбосари билан келишишни таъминлайди.

49. Лойиҳанинг молиявий ва иқтисодий экспертизаси у ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Юридик хизматига киритилгунга қадар амалга оширилади.

Ҳужжатлар лойиҳаларининг молиявий ва иқтисодий экспертизаси биринчи босқичда — тегишли таркибий бўлинма томонидан, иккинчи босқичда — молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибияти ва бошқа таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилади.

50. Якуний ишлаб бўлинган ҳужжат лойиҳаси масъул таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Юридик хизматга киритилади:

манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган, шунингдек, молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказган таркибий бўлинма раҳбарининг визаси қўйилган ҳужжат лойиҳаси матни;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган, шунингдек, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган бўлса — масъул таркибий бўлинма раҳбари томонидан имзоланган қиёсий ва кўриб чиқиш жадваллар;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг қабул қилинмаган таклифлари ва эътирозлари мавжуд бўлганда — тегишли таркибий бўлинма, заруратга кўра Раиснинг тегишли ўринбосари билан келишилган масъул таркибий бўлинма раҳбари томонидан имзоланган келишмовчиликлар жадвали;

зарур молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китоблар, маълумотнома ва таҳлилий материаллар.

51. Юридик хизмат, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса уч иш куни мобайнида лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича унга виза қўйилишини таъминлайди ёхуд у бўйича эътироз ва таклифларни тақдим этади.

52. Юридик хизматнинг эътироз ва таклифлари иш тартибида бартараф этилиши мумкин. Концептуал келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, улар ҳужжат лойиҳаси бўйича Юридик хизматнинг тегишли хулосасида баён қилинади.

53. Вазирлар Кенгаши аппаратида норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳасининг концептуал қоидалари ўзгартирилган тақдирда ушбу лойиҳа Адлия вазирлигида такроран ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши керак.

Ушбу ҳолатда ҳужжат лойиҳаси лойиҳа билан ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан Адлия вазирлигига киритилади.

Адлия вазирлиги бир иш куни муддатда такроран ҳуқуқий экспертизани ўтказади ва тегишли хулосани тақдим этади.

54. Ушбу Регламентда белгиланган тартибда келишилган ҳужжат лойиҳаси экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун Юридик хизматга тақдим этилади.

Юридик хизмат ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан барча таркибий бўлинмамалардан (ходимлардан) кейин виза қўйилади.

55. Ушбу Регламентда белгиланган тартибда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчисининг ўринбосарига киритилади, кейинчалик у Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчисига ҳужжат лойиҳаси тўғрисида ахборот беради.

56. Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси лойиҳани кўриб чиқади ва у тўғрисида Раисга ахборот беради.

57. Раиснинг ўринбосарлари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Раиснинг тегишли ўринбосари лойиҳани кўриб чиқиш учун Раисга ёки Вазирлар Кенгаши Раёсатига киритади.

58. Вазирлар Кенгаши Раёсати аъзолари томонидан эътирозлар билдирилган тақдирда лойиҳа, агар бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, икки иш кун муддатда тегишли таркибий бўлинма ёки ташкил этилган комиссия (ишчи орган) томонидан қайта ишланади, Раиснинг тегишли ўринбосарлари билан келишилади ва белгиланган тартибда ахборот бериш учун тақдим этилади.

Вазирлар Кенгаши Раёсати аъзолари ўртасидаги келишмовчиликлар сақланиб қолган тақдирда Раис якуний қарор қабул қилади.

59. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқиш учун Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига киритилади.

 

5-§. Вазирлар Кенгашининг қабул қилинган ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш, эълон қилишни ташкил этиш ва ижрочиларга етказиш тартиби

60. Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчиси ва унинг ўринбосари Раис томонидан имзоланган Вазирлар Кенгашининг ҳужжатларига сана қўяди, уларнинг асл нусха эканлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва чиқарилишини ташкил қилади.

Ҳужжатни чиқаришга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланганда, Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчиси улар ҳақида Раисга ахборот беради ва Раис томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ иш кўради.

61. Раис томонидан имзоланган Вазирлар Кенгашининг ҳужжатига тартиб рақами берилади ва сана қўйилади.

Вазирлар Кенгаши ҳужжатининг жўнатиладиган нусхалари Умумий бўлимнинг муҳри билан тасдиқланади.

Имзоланган ҳужжатнинг асл нусхаси, лойиҳанинг виза қўйилган нусхалари, лойиҳа бўйича барча материаллар, шу жумладан, ахборот ва тушунтириш хатлари, маълумотнома, таҳлилий ва бошқа материаллар рўйхат бўйича сақлаш учун Умумий бўлимга берилади.

62. Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилиниши шарт.

Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланмаган, шунингдек, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари эълон қилиниши талаб этилмайди. Бундай ҳужжатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда аҳолининг тезкор танишиши мақсадида, шунингдек, Раис топшириғига кўра эълон қилиниши мумкин.

63. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатига унинг эълон қилинишини чеклайдиган гриф қўйилишини таъминлаш унинг ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган ижрочига ва Умумий бўлимга юкланади.

64. Вазирлар Кенгашининг имзоланган ҳужжатини бошқа тилларда эълон қилиш зарур бўлганда ҳужжатни имзолашга киритган таркибий бўлинма Умумий бўлим билан биргаликда имзоланган ҳужжат матни таржима қилинишини таъминлайди ва таржиманинг мувофиқлиги ва бир хиллиги учун жавоб беради.

65. Вазирлар Кенгашининг ҳужжати у имзоланган кунда Умумий бўлим томонидан масъул ижрочи ва лойиҳани имзолашга киритган таркибий бўлинма раҳбари томонидан имзоланган жўнатиш реестрига мувофиқ давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юборилади.

Вазирлар Кенгашининг давлат сирлари мавжуд бўлган ҳужжатларини ҳамда улардан кўчирмаларни жўнатиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда Вазирлар Кенгаши қарорлари (зарурат бўлганда ахборот-таҳлилий материаллар билан бирга) расмий эълон қилиш ва белгиланган тартибда ижрочиларга етказиш учун қоғоз ва электрон шаклларда мажбурий тартибда Адлия вазирлигига юборилади.

66. Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган қарорлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланмаган қарорлари, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг фармойишлари улар имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

67. Республикани кенг ва тезкор таништириш зарур бўлганда қарорлар ва фармойишлар Раиснинг топшириғига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

68. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар — Вазирлар Кенгаши ҳужжатлари ижрочилари:

қабул қилинган ҳужжат фаолиятига даҳлдор бўлган ўзининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига ўз вақтида етказилишини ташкил этадилар;

қабул қилинган ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамияти ўз ходимлари ва аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайдилар.

 

5-боб. Вазирлар Кенгашининг қонун ижодкорлиги фаолияти

 

69. Вазирлар Кенгашининг қонун ижодкорлиги фаолияти “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Регламенти тўғрисида”ги, “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига киритиш тартиби тўғрисида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунлари, ҳамда Вазирлар Кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

 

6-боб. Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби

70. Вазирлар Кенгаши мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Кенгаши мажлисларида Раис, у йўқлигида унинг топшириғига биноан ўринбосарларидан бири раислик қилади. Жўқорғи Кенгес Раиси Вазирлар Кенгаши мажлисларида раислик қилиши мумкин.

71. Вазирлар Кенгаши мажлисларида “Қарақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунида назарда тутилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси, Жўқорғи Кенгес Президиуми топшириқларига ва Вазирлар Кенгаши Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.

72. Вазирлар Кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Раҳбариятнинг топшириғига кўра Раиснинг ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчисининг ўринбосари раҳбарлигида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг вакиллари жалб этилган ҳолда мажлиснинг мазмун қисмини тайёрлаш учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинма амалга оширади. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Кенгаши ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.

73. Ҳукумат тузилмасига кирадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мажлисни ўтказиш санасидан камида 15 кун олдин Вазирлар Кенгашига кун тартиби, уни муҳокама қилиш тартиби лойиҳаларини ҳамда маълумотномаларни, тегишли таҳлилий материалларни (шу жумладан, жадвал кўринишида), Вазирлар Кенгаши мажлиси баённомаси лойиҳасини киритадилар.

74. Вазирлар Кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашга масъул бўлган тегишли таркибий бўлинма вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан киритилган материалларни (ҳудудлардаги ишларнинг ҳолатини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда), шунингдек, бошқа материалларни кўриб чиқади.

75. Кўриб чиқилган материаллар Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчиси билан келишилади ва мажлисни ўтказиш санасигача ўн икки кундан кечикмай Раисга ахборот берилади.

76. Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан кўриб чиқилган материаллар Раёсат аъзолари томонидан билдирилган мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланади ва мажлисни ўтказиш санасидан камида ўн кун олдин Раисга ахборот бериш учун тақдим этилади, зарурат бўлганда, Жўқорғи Кенгесга юборилади.

77. Вазирлар Кенгаши мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ушбу Регламент талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.

78. Вазирлар Кенгаши мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати Раис ва Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчиси билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

Мансабдор шахсларнинг Вазирлар Кенгаши мажлисида иштирок этиши тегишли таркибий бўлинмалар томонидан таъминланади.

79. Вазирлар Кенгаши мажлисига, заруратга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари, Конституциявий назорат қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори, Жўқорғи Кенгес қўмита ва комиссия раислари доимий равишда таклиф этилишлари мумкин. Бошқа мансабдор шахслар Вазирлар Кенгашининг мажлисига фақат ўзларига дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.

Вазирлар Кенгаши мажлисида ярим йиллик ва йил якунлари бўйича республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини кўриб чиқишда, шунингдек, мажлисда республиканинг муайян ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан бевосита боғлиқ масалалар кўрилаётганда туманлар ва шаҳар ҳокимлари иштирок этадилар.

Вазирлар Кенгашининг календарь йилнинг биринчи чорак ва тўққиз ойлик якунлари бўйича мажлисларида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этадилар.

Вазирлар Кенгаши мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида унга оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.

80. Заруратга кўра Раис томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш мақсадида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари ўтказилиши мумкин.

Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш тартиби Раис томонидан белгиланади.

81. Вазирлар Кенгаши мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар бўйича Раис ўринбосарлари, вазирлар, қўмиталар раислари, идоралар, бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг, Вазирлар Кенгаши аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотлари эшитилади.

82. Вазирлар Кенгаши мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар Ҳукумат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

83. Вазирлар Кенгаши мажлисида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади.

Мажлис баённомаси мажлис тугаганидан кейин бир кун мобайнида Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчиси, Раис ўринбосарлари раҳбарлигида мажлиснинг мазмун қисми тайёрланиши учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинма томонидан расмийлаштирилади, мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади ва Умумий бўлим томонидан белгиланган тартибда тарқатилади.

84. Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлислари Ҳукуматнинг доимий ишлайдиган органи сифатида ҳар ҳафтада Раис томонидан ўтказилади.

Вазирлар Кенгаши Раёсати таркибига Раис, Раис ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари ҳамда Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси киради.

Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқармаси Вазирлар Кенгаши Раёсатининг ишчи органи ҳисобланади.

Вазирлар Кенгаши Раёсатининг кун тартиби лойиҳасини шакллантириш ва Раис билан келишиш Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчиси томонидан таъминланади.

85. Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг, Жўқорғи Кенгес Раиси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг топшириқлари ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда Вазирлар Кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилади, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Кенгаши мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустасно.

86. Раис, унинг ўринбосарлари раислигидаги йиғилишларни тайёрлаш ва ўтказиш, ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича баённома қарорларини расмийлаштириш ва имзолаш тартиби Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланади.

87. Раис ўринбосарлари ҳузуридаги йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

88. Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлисларида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади, уларнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчисига, Раис ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарларига юкланади. Баённома раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши мумкин.

 

 

7-боб. Қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш тартиби

89. Қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этиш, шунингдек, улар ижроси боришини назорат қилиш Вазирлар Кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

90. Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмалари ҳамда давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш ушбу Регламентга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

91. Вазирлар Кенгашига тушган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг ҳужжатлари ва топшириқлари тўғрисида дарҳол Раисга ахборот берилади, улар юзасидан масъул ижрочилари кўрсатилган ҳолда тегишли топшириқлар тайёрланади.

92. Топшириқлар ижрочиларга етказилиши ва бажарилишини назорат қилиш тегишли таркибий бўлинмалар томонидан бир кунлик муддатда, шошилинч топшириқлар бўйича эса — дарҳол таъминланади.

93. Вазирлар Кенгашининг топшириқлари давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида ижро этилиши керак.

94. Агар топшириқ бир нечта давлат органи ва ташкилотларга берилган бўлса, у ҳолда топшириқда биринчи бўлиб кўрсатилган (“чақириқ” сўзи билан белгиланган) ва асосий ижрочи ҳисобланган тегишли орган ва ташкилотнинг раҳбари ишни ташкил этади ва ушбу топшириқ ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Ҳамижрочилар асосий ижрочига тегишли орган ва ташкилотнинг раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланган таклифларни тақдим этадилар. Зарурат бўлганда (муддат қисқалигини ҳисобга олган ҳолда), асосий ижрочи томонидан топшириқни тезкор тартибда, шу жумладан, ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда бажариш чоралари кўрилади.

95. Қонун ҳужжатларини ва Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг қабул қилинган қонунларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан, агар бевосита қонуннинг ўзида уни амалга киритиш муддати назарда тутилмаган бўлса, бир ой мобайнида бажарилиши керак.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаган вазирликлар, идоралар ҳамда Вазирлар Кенгаши аппаратининг таркибий бўлинмаларига Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур топшириқларни бажариш вазифаси юкланади.

96. Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг (ёзма ахборот хати ёки тегишли ҳужжат лойиҳаси шаклида) Вазирлар Кенгаши томонидан ижро этилиши натижалари Раис (тўғридан-тўғри топшириқ мавжуд бўлганда) ёки унинг ўринбосарлари имзоси билан белгиланган тартибда Давлат раҳбарига ахборот бериш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.

97. Топшириқларни бажариш муддатлари фақат топшириқни имзолаган раҳбар томонидан узайтирилиши мумкин.

98. Топшириқ белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, у бажарилмаган деб ҳисобланади ва назоратда бўлади. Унинг ижроси бўйича мажбурият ижрочида (асосий ижрочида) сақланиб қолади.

Топшириқнинг ижрочиси (асосий ижрочиси) топшириқнинг ижро муддати тамом бўлгандан кейин уч кун мобайнида тегишли таркибий бўлинмага топшириқ ижросининг ҳолати, унинг белгиланган муддатда ижро этилмаслиги сабаблари тўғрисида ёзма тушунтиришни тақдим этади.

99. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгеси, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳамда Жўқорғи Кенгес Президиумининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари, баённома қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш:

тегишли Раис ўринбосарлари томонидан;

тегишли графикларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали;

тегишли таркибий бўлинмалар томонидан амалий чора-тадбирларни тасдиқланган муддатларда амалга ошириш орқали, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан;

давлат бошқаруви органларида, туман ва шаҳарлар ҳокимликларида, бошқа органлар ва ташкилотларда уларнинг бажарилишини мақсадли ўрганишни ташкил этиш;

юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ижроси юзасидан қабул қилинган вазирликлар, идоралар, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари бажарилишини кўриб чиқиш;

республика тармоқлари ва ҳудудларида ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганишни ташкил этиш, уларнинг якунларини Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш;

қўйилган вазифаларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ва Жўқорғи Кенгес Президиуми ҳамда Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш орқали таъминланади.

100. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳамда Жўқорғи Кенгес Президиумининг ҳужжатлари ва топшириқларини, Вазирлар Кенгашининг ҳужжатларини ва Раис, унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш бўйича ижро интизомининг ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиш қуйидагича амалга оширилади:

ҳар куни — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тегишли бўлинмалари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари тегишли чораларни кўриш учун хабардор қилинади;

ҳар ҳафта — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари томонидан ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилиш таъминланади, кейинчалик ушбу таҳлил якунлари Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлисида танқидий муҳокама қилинади ва таъсирчан чоралар кўрилади;

ҳар ойда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари (“йўл хариталари”) ижроси, шунингдек, ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурларини амалга оширишнинг таҳлили натижалари Раиснинг кўриб чиқиши учун киритилади;

ҳар чоракда — давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, туман ва шаҳарлар ҳокимиятларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича тайёрланган таҳлилий материаллар Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлисида кўриб чиқилади.

101. Вазирлар Кенгаши, унинг Раёсати мажлисларида давлат бошқаруви органлари, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари раҳбарларининг Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни бажарилиши, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ижроси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳамда Жўқорғи Кенгес Президиумининг ва Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши бориши тўғрисидаги ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилади, уларни сўзсиз амалга оширишни таъминлаш чоралари кўрилади.

102. Вазирлар Кенгашининг ижро этилган ҳужжатлари ва топшириқларини назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Раис ёки Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан қабул қилинади.

 

8-боб. Комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органларни тузиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби

103. Вазирлар Кенгашининг ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашиш учун комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органлар (кейинги ўринларда консультатив ва маслаҳат органлари деб аталади) тузилиши мумкин.

Консультатив ва маслаҳат органларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари билан белгиланади.

104. Консультатив ва маслаҳат органларининг мажлислари Вазирлар Кенгашининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Кенгашининг ярим йиллик иш режалари асосида ўтказилади

105. Консультатив ва маслаҳат органлари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш уларга бириктирилган Вазирлар Кенгаши аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

9-боб. Раис ўринбосарлари, шунингдек, вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлиги

106. Раис ўринбосарлари, бошқарма, котибият ва гуруҳ раҳбарлари вазирликлар, қўмиталар ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, Жўқорғи Кенгес, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳамда Жўқорғи Кенгес Президиумининг, Раиснинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқади. Бунда юкланган вазифаларни ҳал этишда уларнинг вазирликлар, қўмиталар ва давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Раис ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентига, Вазирлар Маҳкамасига, Жўқорғи Кенгесга киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, тегишли фаолият соҳаларидаги эришилган натижалар учун шахсан жавоб берадилар.

107. Раис ўринбосарлари, бошқарма, котибият ва гуруҳ раҳбарлари ҳамда Раис маслаҳатчилари улар ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Раисга таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

108. Вазирлар, қўмиталар раислари ва бошқа давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари Вазирлар Кенгашига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли, ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

109. Вазирлар Кенгаши аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимлари “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

 

10-боб. Вазирлар Кенгашининг Жўқорғи Кенгес билан ўзаро ҳамкорлиги

110. Вазирлар Кенгаши ўз фаолиятини Жўқорғи Кенгес билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

111. Вазирлар Кенгашининг қонун ижодкорлиги фаолиятида, шу жумладан, Жўқорғи Кенгесда кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, бошқа ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан парламент назоратини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлиги Раис ўринбоарлари ва Ишлар Бошқарувчиси томонидан таъминланади.

112. Вазирлар Кенгашининг Жўқорғи Кенгес билан ўзаро ҳамкорлиги “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида”, Қорақалпоғистон Республикаси конституциявий қонунига, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”, “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига киритиш тартиби тўғрисида”, “Парламент назорати тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси қонунларига, Жўқорғи Кенгес регламентига ҳамда ушбу Регламентга мувофиқ амалга оширилади.

113. Вазирлар Кенгаши аъзолари Жўқорғи Кенгес регламентига мувофиқ Жўқорғи Кенгес, уларнинг қўмиталари ва комиссиялари мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиши ва сўзга чиқиши мумкин.

114. Вазирлар Кенгаши Жўқорғи Кенгесга Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети лойиҳасини белгиланган тартибда киритади.

115. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар чоракда Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ижроси боришини Жўқорғи Кенгес томонидан кўриб чиқишда Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи эшитилади.

Вазирлар Кенгаши белгиланган тартибда Жўқорғи Кенгесга Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тақдим этади.

116. Вазирлар Кенгашининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Раис томонидан Жўқорғи Кенгесга тақдим этилади.

117. Раиснинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи парламент сўрови тартибида эшитилади.

118. Ҳукумат аъзолари Жўқорғи Кенгес мажлисида Жўқорғи Кенгес депутатларининг саволларига ҳисоботларни тақдим этадилар.

119. Давлат органларининг мансабдор шахслари Жўқорғи Кенгес депутати сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим.

120. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари мунтазам равишда Жўқорғи Кенгесга мақсадли вазифалар бажарилганлиги ва эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим этадилар.

121. Вазирлар Кенгаши аъзолигига номзод Жўқорғи Кенгес сессиясида, Жўқорғи Кенгес сессиялари ўртасидаги даврда Жўқорғи Кенгес Президиумида кўриб чиқилади ва маъқулланади, кейинчалик Жўқорғи Кенгес томонидан тасдиқланади.

 

11-боб. Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги

122. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси “Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисида”ги Конституциявий қонунига мувофиқ, Ҳукумат қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.

123. Қонунлар ёки уларнинг айрим қоидалари Конституциявий назорат қўмитаси томонидан Конституцияга хилоф деб топилганда, Вазирлар Кенгаши ўз ваколатлари доирасида “Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисида”ги Конституциявий қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни кўради.

124. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси мажлисида Раис иштирок этиши ва кўрилаётган масалалар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

125. Вазирлар Кенгаши мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси Раиси иштирок этиши ва кўрилаётган масалалар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

126. Вазирлар Кенгаши ўз ваколатлари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

127. Вазирлар Кенгаши қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаши мумкин.

128. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар раҳбарлари ўз фаолиятига доир масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида иштирок этишлари мумкин.

 

12-боб. Вазирлар Кенгашининг нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги

129. Вазирлар Кенгаши ўз ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади, уларга зарур ёрдам кўрсатади.

130. Вазирлар Кенгаши бевосита ёки давлат бошқаруви органлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлайди.

131. Вазирлар Кенгаши ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг таклифларини кўриб чиқади.

132. Вазирлар Кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига улар томонидан ўз уставида қайд этилган мақсадлар ва вазифаларнинг бажарилиши учун тенг ҳуқуқий имкониятларни таъминлайди.

133. Вазирлар Кенгаши қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун уларга давлат маблағлари ажратилишида иштирок этиши мумкин.

 

13-боб. Вазирлар Кенгаши фаолияти очиқлигини таъминлаш

134. Жисмоний ва юридик шахсларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиши Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таъминланади.

135. Вазирлар Кенгаши ўз ваколатлари доирасида:

Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлислари тўғрисидаги ахборот хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш;

ўзининг расмий веб-сайтида Ҳукумат фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаш;

Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш орқали ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради.

136. Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек, кўриб чиқиладиган масалалар муҳокамасига жамоатчиликни жалб этиш тартиби Раис томонидан белгиланади.

137. Ҳукуматнинг расмий веб-сайтида ахборотни жойлаштириш ва янгилаш Раиснинг матбуот хизмати томонидан амалга оширилади.

 

14-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

138. Вазирлар Кенгаши ўз ваколатлари доирасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Қонунларига, Вазирлар Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.

139. Вазирлар Кенгаши аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланадиган тегишли низом билан белгиланади

140. Жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Кенгашига, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тушган мурожаатлари билан ишлаш мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш ушбу Регламентга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.

141. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда таъминланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, келишиш, имзолаш ва эълон қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

1. Вазирликлар, қўмиталар, идоралар, шаҳар ва туманлар ҳокимиятлари

1-босқич

 

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Кенгашидан мутасадди билан биргаликда

 

1. Вазирлар Кенгашининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.

2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш (норматив хусусиятга эга бўлса).

4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

 

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

лойиҳа тайёрланишига кўра

             

2-босқич

 

Манфаатдор вазирлик
ва идоралар

 

1. Вазирлар Кенгаши қарори лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

2. Вазирлар Кенгаши фармойиши лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

3. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — тегишли хатни тайёрлаш.

 

қонунлар лойиҳалари бўйича — етти иш куни мобайнида,
Вазирлар Кенгашининг қарорлари лойиҳалари бўйича — уч иш куни мобайнида,
Вазирлар Кенгашининг фармойишлари бўйича — икки иш куни мобайнида

             

3-босқич

 

Ишлаб чиқувчи

 

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш (норматив хусусиятга эга бўлса).

Норматив-ҳуқуқий тусда бўлмаган Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳалари заруратга кўра, Адлия вазирлигига белгиланган тартибда экспертизага юборилиши мумкин.

 

Вазирлик
ва идоралар билан келишилгандан сўнг

             

4-босқич

 

Адлия вазирлиги

 

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

 

5 иш куни
мобайнида

             

5-босқич

 

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Кенгашидан мутасадди билан биргаликда

 

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Кенгашига киритиш.

 

Лойиҳа келишилгандан
сўнг дарҳол

2. Вазирлар Кенгаши

1-босқич

 

Умумий бўлим

 

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) бериш.

 

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол

             

2-босқич

 

Таркибий бўлинма

 

1. Лойиҳани ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.

3. Лойиҳа Вазирлар Кенгашининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда — лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

 

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол

2 иш кунлик муддатдан кечикмай

             

3-босқич

 

Таркибий бўлинма

 

1. Лойиҳа бўйича тегишли Раис ўринбосарига ахборот бериш.

2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик хизматига киритиш.

 

2 иш куни мобайнида

Лойиҳа молиявий
ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг

             

4-босқич

 

Юридик хизмати

 

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

 

3 иш куни мобайнида

             

5-босқич

 

Таркибий бўлинмалар

 

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Раис ўринбосарлари билан келишиш.

2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Кенгаши Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосарига ахборот бериш.

 

Ҳуқуқий экспертизадан
сўнг дарҳол

             

6-босқич

 

Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосари

 

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Кенгаши аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда — лойиҳани кейинчалик Ишлар Бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

 

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

             

7-босқич

 

Ишлар Бошқарувчиси

 

 

 

 

 

 

 

Таркибий бўлинма

 

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Раисга ахборот бериш учун қабул қилиш.

4. Раиснинг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда — пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик хизмат билан биргаликда ташкил этиш.

5. Лойиҳани Раисга имзолаш учун киритиш.

 

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

 

 

 

 

 

 

2 иш кун мобайнида

 

 

 

 

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

             
             
   
             

8-босқич

 

Раис

 

Вазирлар Кенгаши ҳужжатини имзолаш.

 

Лойиҳа киритилишига кўра

9-босқич

 

Таркибий бўлинма,

Умумий бўлим

 

1. Имзоланган Вазирлар Кенгашининг ҳужжатини рўйхатдан ўтказиш.

2. Умумий бўлим томонидан муҳр билан тасдиқланган Вазирлар Кенгашининг ҳужжатини давлат органлари ва бошқа ташкилотларга жўнатиш. Заруратга кўра Вазирлар Кенгашининг ҳужжатига унинг эълон қилинишини чеклайдиган гриф қўйиш.

3. Вазирлар Кенгашининг ҳужжатини расмий манбаларда эълон қилиш, шу жумладан, имзоланган ҳужжатни Адлия вазирлигига юбориш.

 

Ҳужжат имзоланган кунда

             

Изоҳ. Белгиланган тартибда киритилган Ҳукумат ҳужжати лойиҳаси билан Вазирлар Кенгаши аппаратида ишлаш, агар бошқача муддат белгиланмаган бўлса, у тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган муддатни узайтиришга фақат Раис, унинг ўринбосарлари Вазирлар Кенгаши Ишлар Бошқарувчисининг қарори билан йўл қўйилади.

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
2-ИЛОВА

Вазирлар Кенгаши ҳужжати лойиҳасига тушунтириш хатининг мазмунига қўйиладиган

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

Тушунтириш хатида қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбариятнинг баённома ва бошқа топшириқларига ёхуд лойиҳани қабул қилиш заруратининг бошқа асосларига ҳавола қилган ҳолда уни қабул қилиш асослари (раҳбариятнинг баённома ва бошқа топшириқлари тушунтириш хатига илова қилинади).

2. Лойиҳа бўйича молиявий харажатларнинг зарурлиги ва унинг молиявий таъминоти, шу жумладан, молиялаштириш манбалари.

3. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижалар.

4. Аниқ мақсадлар ва кутилаётган натижаларга эришиш муддатлари.

5. Лойиҳада кўриб чиқилаётган масалалар бўйича муқаддам қабул қилинган ҳужжатлар ва уларни амалга ошириш натижалари тўғрисидаги маълумот.

6. Киритилаётган лойиҳа қабул қилинган тақдирда қонунчиликни унга мувофиқлаштириш зарурати (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки амалдаги ҳужжатларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш талаб қилиниши ёки талаб қилинмаслиги кўрсатилади) ёхуд бундай зарурат мавжуд эмаслиги.

7. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилганлиги ҳамда ўтказилган жамоатчилик муҳокамасининг натижалари тўғрисидаги ахборот.

8. Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига дахл қилувчи лойиҳалар учун — лойиҳа кучга кириши муносабати билан хусусий тадбиркорлик субъектлари учун харажатлар ва чиқимларнинг пасайиши ва (ёки) кўпайишини тасдиқлайдиган таҳлил ва ҳисоб-китоблар натижалари.

9. Халқаро амалиёт ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси таҳлили натижалари — зарурат бўлганда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
3-ИЛОВА

НАМУНА

Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши тўғрисидаги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослаш

 

 

 

 

         

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О.)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
4-ИЛОВА

НАМУНА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори лойиҳасига

КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Асослаш

 

 

     

_______________________________________________

______________________

____________________________________

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
5-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари лойиҳаларини расмийлаштиришга қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

1. Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларини расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

бланканинг юқори қисмида сарлавҳагача бўлган оралиқ камида 8 сантиметрни ташкил этиши керак;

чап томондан — 3 см;

ўнг томондан — 1,5 см;

пастки қисмда — камида 2 см.

2. Вазирлар Кенгашининг қарори (фармойиши) матни Word for Windows (2.0 версияси ва ундан юқори) матнли муҳаррирдан фойдаланган ҳолда, 14 ўлчамли Times New Roman (Times New Roman UZB) шрифтида, қоида тариқасида, бир қаторлараро оралиқда босилади. Жадвалларни акс эттириш учун бошқа ўлчамли шрифтлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

3. Сарлавҳалар 14 ўлчамли яримқора шрифтда, ҳужжатнинг санаси ва рақами кўрсатилган жойдан 2 см пастда остидан чизилмаган ҳолда босилади. Сарлавҳанинг ўлчамига қараб чап томондан ташланган жой 3 дан 4,5 см ни, ўнг томонда — 1,5 дан 3,5 см ни ташкил этади ҳамда марказдан жойлаштирилади.

4. Икки ва ундан ортиқ саҳифа чоп этилганда иккинчи ва кейинги саҳифалар рақамланиши керак. Тартиб рақамлари араб рақамларида юқори ҳошиянинг ўртасига, нуқта белгисисиз қўйилади. Ҳужжатнинг биринчи саҳифаси ва илованинг биринчи саҳифасига рақам қўйилмайди.

5. Матн сарлавҳадан 2 см қуйидан бошланади. Хатбоши матн ёзилган ҳошиянинг чап чегарасидан 1,25 см жой ташлаб бошланади. Матн, қоида тариқасида, бир ёки ёки (множитель) 1,2. қаторлараро оралиқдан фойдаланган ҳолда босилади. Агар матн икки ёки уч хатбошидан иборат, бироқ олти хатбошидан ортиқ бўлмаган тақдирда 1,5 оралиқдан фойдаланишга йўл қўйилади. Матннинг иккинчи ва ундан кейинги саҳифалари қуйи ҳошиясидаги оралиқ қамида 2 сантиметрни ташкил этиши керак.

6. Матн тугаганидан сўнг 2 см жой ташланиб, бир қаторлараро оралиқдан фойдаланган ҳолда яримқора шрифтда
2 қаторда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси сўзлари босилади. Қорақалпоғистон Республикаси сўзлари матннинг чап томонига босилади, Вазирлар Кенгашининг Раиси сўзлари Қорақалпоғистон Республикаси сўзларига нисбатан марказга олинади. Раиснинг имзосини жойлаштириш учун камида 7 см қолдирилади.

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
6-ИЛОВА

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларида ҳужжатлар билан ишлаш
ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

     
             

1-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

 

Декабрь,
июнь

     
     
     
                                           

2-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Ташкилий-назорат гуруҳининг иш режасига киритиш.

 

Декабрь,
июнь

     
     
     
                                           

 

3-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш ҳолати бўйича материаллар тайёрлаш (ишчи гуруҳ таркиби, сўровнома, жадваллар ва шу кабилар).

 

Иш режасига мувофиқ

     
     
     
                                           

4-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Тайёрланган материалларни Раиснинг тегишли ўринбосари билан келишиш.

 

Иш режасига мувофиқ

     
     
     
                                           

 

5-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш.

 

Иш режасига мувофиқ

     
     
     
                                           

6-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун таҳлилий материалларни тайёрлаш.

 

Кейинги ойнинг
10-кунигача
ҳар чоракда

     
     
     
                                           

7-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлиси баённомаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

 

Кейинги ойнинг
15-кунигача
ҳар чоракда

     
     
     
                                           

8-босқич

 

Ташкилий-назорат гуруҳи

 

Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлисининг тасдиқланган баённомаси бажарилиши ҳолати мониторингини олиб бориш.

 

Ҳар куни

     
     
     

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
7-ИЛОВА

Вазирлар Кенгаши аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

     
             

1-босқич

 

Умумий бўлим мудири

 

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

 

Декабрь,
июнь

     
     
     
                                             

2-босқич

 

Умумий бўлим мудири

 

Ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни бўлим иш режасига киритиш.

 

Декабрь,
июнь

     
     
     
                                             

3-босқич

 

Умумий бўлим ходимлари

 

Аппарат таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш бўйича материалларни (сўровнома, жадвал ва шу кабиларни) тайёрлаш.

 

Иш режасига мувофиқ

     
     
     
                                             

4-босқич

 

Умумий бўлим мудири

 

Тайёрланган материалларни Ишлар Бошқарувчиси билан келишиш.

 

Иш режасига мувофиқ

     
     
     
                                             

5-босқич

 

Умумий бўлим ходимлари

 

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш.

 

Иш режасига мувофиқ

     
     
     
                                             

6-босқич

 

Умумий бўлим мудири

 

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бу ҳақда Вазирлар КенгашинингРаисини, Раис ўринбосарлари, Ишлар Бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш.

 

3 иш куни мобайнида

     
     
     
                                             

7-босқич

 

Умумий бўлим ходимлари

 

Вазирлар Кенгашининг Раиси, Ишлар Бошқарувчисининг топшириқларини аппарат таркибий бўлинмаларига етказиш.

 

Бир кун мобайнида

     
     
     
                                             

8-босқич

 

Умумий бўлим ходимлари

 

Вазирлар Кенгашининг Раиси, Ишлар Бошқарувчисининг топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш.

 

Ҳар куни

     
     
     

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
8-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

     
             

1-босқич

 

Умумий бўлим

 

Аппарат таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳолатини ўрганиш бўйича тадбирларни Умумий бўлимининг (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) иш режасига киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш.

 

Бўлимнинг
иш режаси тасдиқлангунига қадар

     
     
     
             

2-босқич

 

Умумий бўлим

 

Таркибий бўлинмаларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

 

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

     
     
     
             

3-босқич

 

Умумий бўлим, тегишли таркибий бўлинмалар

 

Аппарат таркибий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ва унинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш.

 

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

     
     
     
             

4-босқич

 

 

Ишлар Бошқарувчиси, Умумий бўлим

 

Таҳлилий маълумотномаларни кўриб чиқиш учун аппарат раҳбариятига тақдим қилиш, тегишли таркибий бўлинмаларнинг ижро этиши учун раҳбариятнинг топшириқларини тайёрлаш.

Аппарат раҳбарияти тавсия қилган ҳолларда, мурожаатларда кўрсатилган масалаларни Раёсат мажлисида ёки Вазирлар Кенгашининг селектор йиғилишида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.

 

                             Бир ҳафта

муддатда

Ҳар
чоракда

     
     
     
             

5-босқич

 

Таркибий бўлинмалар

 

Таркибий бўлинмаларда аппарат раҳбариятининг топшириқларини мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирлар режаларини қабул қилиш.

 

Топшириқда кўрсатилган муддатларда

     
     
     
             

6-босқич

 

Умумий бўлим

 

Қабул қилинган тадбирлар режаларининг аппарат таркибий бўлинмаларидаги ижроси ҳолати устидан назорат қилиш.

 

Тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда

     
     
     

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига
9-ИЛОВА

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

     
             

1-босқич

 

Умумий бўлим

 

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини комплекс ва мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Умумий бўлим (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) иш режасига киритиш учун таклифлар тақдим этиш.

 

Бўлимнинг
иш режаси тасдиқлангунига қадар

     
     
     
   

2-босқич

 

Умумий бўлим

 

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

 

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

     
     
     
   

3-босқич

 

Умумий бўлим , Вазирлар Кенгаши аппаратининг таркибий бўлинмалари

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимиятларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ҳамда:

давлат бошқаруви органларининг аппаратлари, ҳудудий бўлинмаларида
ва идоравий мансуб ташкилотларида;

шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, давлат ва бошқаруви органларида кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш.

 

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

     
     
     
   

4-босқич

 

Умумий бўлим, Вазирлар Кенгаши аппаратининг таркибий бўлинмалари

 

1. Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларинингжисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш натижаларини Вазирлар Кенгашининг Раёсати мажлисида ёки селектор йиғилишида муҳокама қилиш.

2. Вазирлар Кенгаши Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни муҳокама қилиш ва натижадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юбориш.

 

Ҳар
чоракда

Уч иш куни муддатда

     
     
     
             

5-босқич

 

Давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

 

Вазирлар Кенгашининг Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини тегишли тадбирлар режасини қабул қилиш учун муҳокама қилиш.

 

Баённомада кўрсатилган муддатларда

     
     
     
   

6-босқич

 

Умумий бўлим, аппарат таркибий бўлинмалари

 

Қабул қилинган тадбирлар режасининг давлат бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

 

Баённомада
ва тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда

     
     
     
                 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

256