Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18435 O’zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 02/06/2020 17/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-18435

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий

ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ–558-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ–612-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан  кучга киради.

 

 

Вазир                                                                              П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “__” ______,

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирининг

2020 йил “__” _______даги

__-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий

ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 45-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото- ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади”.

2. 70-бандда:

а) биринчи хатбошидаги “ўн беш” деган сўзлар “ўттиз” деган сўз билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги бешинчи – саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.”.

3. 74-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади”.

Umumiy takliflar: 0

792