ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1841 Хокимият Берунийского района 11/01/2019 26/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1841

ЛОЙИҲА

Тумандаги  қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил) асосан 2019 йилда тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993й, 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими (И.Кутлимуратов), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Беруний тумани бўлими билан биргаликда:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш; 

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил) белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.

3. Мазкур қарор “Халқ минбари” газетасида расман эълон қилинсин.

4. Туман ҳокимининг 2018 йил 06 февралдаги 2309-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Юлдашев зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                   Беруний туман ҳокими                                                     А.Сапарбаев

 

Туман ҳокимининг

2019 йил ___ январдаги

 ______-сонли қарорига

                                                                               1-илова

 

Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

ИШ  РЕЖАСИ

 

Техника номи

Техника русуми

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш манзили

Техник кўрикдан ўтказиш

санаси

1

Ҳайдов тракторлари

Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150, Т-60.70 ва бошқалар

09:00-16:00

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман "Агросервис" МТП МЧЖ ва фермер хўжаликлари

02.06.2019 йил

2

Чопиқ тракторлари

ТТЗ-80.11, МТЗ-80, ТТЗ-100.11,     Т-28х4МС1

09:00-16:00

02.03.2019 йил

3

Транспорт тракторлари

МТЗ-82, ТТЗ-80.10, Т-28х4МС1

09:00-16:00

15.06.2019 йил

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793 А 

09:00-16:00

01.08.2019 йил

5

Ғалла ўриш комбайнлари

Кейс, Класс ва бошқа 

09:00-16:00

10.02.2019 йил

6

Кулътиваторлар

КХУ-4

09:00-16:00

02.03.2019 йил

7

Мелиоратив техникалар

ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211 ва бошқалар

09:00-16:00

01.06.2019 йил

8

Пахта экиш сеялкалари

Кейс, стх-4

09:00-16:00

24.02.2019 йил

9

Ер текислагич

П-4

09:00-16:00

27.02.2019 йил

10

Омочлар

ПЯ-3-35, ПОН-3+1 ва бошқалар

09:00-16:00

02.06.2019 йил

11

Чизеллар

ЧКУ-4 А

09:00-16:00

28.02.2019 йил

12

Тишли бараналар

БЗ-1,0

09:00-16:00

28.02.2019 йил

13

Пушта олгичлар

 

09:00-16:00

28.02.2019 йил

14

Пуркагичлар

ОВХ-600, VP-1

09:00-16:00

26.03.2019 йил

15

Минерал ўғит сепгичлар

НРУ-0,5

 

09:00-16:00

26.03.2019 йил

16

Ўт ўргичлар

Кир-1,5

09:00-16:00

20.04.2019 йил

17

Юклагичлар

LW-500F, XG-955H

09:00-16:00

01.06.2019 йил

18

Ғалла экиш сеялкалари

 С3-3,6 

09:00-16:00

10.06.2019 йил

19

Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари

 вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350

09:00-16:00

10.06.2019 йил

 

  

Туман ҳокимининг

2019 йил ___ январдаги

 ______-сонли қарорига

                                                               2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш  бўйича туман комиссияси таркиби

 

 

М.Сапарбаев

-

ЎзРес Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Беруний тумани бўлимининг катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

Ш.Каримов

-

Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И

И.Кутлимуратов

-

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Е.Суюнишев

-

Туман фермер,деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси                    

М.Искандаров

-

Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

Ғ.Насурлаев

-

АТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси

А.Кенжаев

-

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи в.в.б

Б.Джуманиязов

-

Туман статистика бўлими бошлиғи

 

Umumiy takliflar

779