ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1830 Хокимият Турткульского района 11/01/2019 26/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1830

                                                                                         “ЛОЙИҲА”

 

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

 

2019 йил “____” __________    №_______                          Тўрткўл тумани

 

Тумандаги  қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993й, 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш
иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (А.Кадиров), Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими билан биргаликда:

  техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

  техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

  мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника;
     асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;

   техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.

   3. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

    4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    5. “Тўрткўлнома” газетасида ритилган Тўрткўл тумани ҳокимининг 2018 йил 23 январдаги “Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 97-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

   6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари В.Ниязимбетов зиммасига юклатилсин.

 

 

           Тўрткўл тумани ҳокими:                                        Я.Бабаджанов

Тўрткўл тумани ҳокимининг

2019 йил “_____” _________

№______ сонли қарорига

1-илова

 

Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

И Ш   Р Е Ж А С И

 

Техника номи

Техника русуми

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш манзили

Техник кўрикдан ўтказиш

санаси

1

Ҳайдов тракторлари

Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150, Т-60.70 ва бошқалар

09:00-16:00

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман "Агросервис" МТП МЧЖ, ММТП ва фермер хўжаликлари

02.06.2019 йил

2

Чопиқ тракторлари

ТТЗ-80.11, МТЗ-80, ТТЗ-100.11,       Т-28х4МС1

09:00-16:00

02.03.2019 йил

3

Транспорт тракторлари

МТЗ-82, ТТЗ-80.10, Т-28х4МС1

09:00-16:00

15.06.2019 йил

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793 А

09:00-16:00

01.08.2019 йил

5

Ғалла ўриш комбайнлари

Кейс, Класс ва бошқа

09:00-16:00

10.02.2019 йил

6

Кулътиваторлар

КХУ-4

09:00-16:00

02.03.2019 йил

7

Мелиоратив техникалар

ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211 ва бошқалар

09:00-16:00

01.06.2019 йил

8

Пахта экиш сеялкалари

Кейс, стх-4

09:00-16:00

24.02.2019 йил

9

Ер текислагич

П-4

09:00-16:00

27.02.2019 йил

10

Омочлар

ПЯ-3-35, ПОН-3+1 ва бошқалар

09:00-16:00

02.06.2019 йил

11

Чизеллар

ЧКУ-4 А

09:00-16:00

28.02.2019 йил

12

Тишли бараналар

БЗ-1,0

09:00-16:00

28.02.2019 йил

13

Пушта олгичлар

 

09:00-16:00

28.02.2019 йил

14

Пуркагичлар

ОВХ-600, VP-1

09:00-16:00

26.03.2019 йил

15

Минерал ўғит сепгичлар

НРУ-0,5

 

09:00-16:00

26.03.2019 йил

16

Ўт ўргичлар

Кир-1,5

09:00-16:00

20.04.2019 йил

17

Юклагичлар

LW-500F, XG-955H

09:00-16:00

01.06.2019 йил

18

Ғалла экиш сеялкалари

С3-3,6

09:00-16:00

10.06.2019 йил

19

Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари

вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350

09:00-16:00

10.06.2019 йил

Тўрткўл тумани ҳокимининг

2019 йил “_____” _________

№______ сонли қарорига

    2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби

 

О.Хаджиев                            - Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Тўрткўл тумани бўлимининг катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

 

Ш.Мадраимов                       - Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

 

Д.Сержанов                          - Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

 

А Ъ З О Л А Р И:

 

А.Кадиров                             - Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

 

М.Таганмуратов                   - Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгалари кенгаши раиси

 

Ш.Эрманов                           - Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

 

Ш.Сержанов                         - АТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси

 

Н.Абдалов                             - Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

 

У.Ерджанов                          - Туман статистика бўлими бошлиғи

 

А.Матчанов   - Туман давлат хизматлари маркази директори

Umumiy takliflar

782