Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18189 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 27/05/2020 11/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-18189

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

        “8. Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси амал қиладиган муддат давомида тўланади”.

  1. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

        Молия вазири                                                                              Т. Ишметов

 

Тошкент ш.,

2020 йил  “___” _________,

________-сон

 

 

        Ички ишлар вазири                                                                   П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2020 йил  “___” _________,

________-сон

 

 

        Мудофаа вазири                                                                          Б. Курбанов

 

Тошкент ш.,

2020 йил  “___” _________,

________-сон

 

 

       Фавқулодда вазиятлар вазири в.б.                                         Т. Худайбергенов

 

Тошкент ш.,

2020 йил  “___” _________,

________-сон

 

 

 

      Давлат хавфсизлик хизмати раиси                                         А. Азизов

 

Тошкент ш.,

2020 йил  “___” _________,

________-сон

 

 

     Давлат божхона қўмитаси раиси                                             М. Азимов

 

Тошкент ш.,

2020 йил  “___” _________,

________-сон

 

Келишилган:

 

 

       Ўзбекистон Республикаси

        Миллий гвардияси қўмондони                                                     Р. Жўраев

 

2020 йил  “___” _________

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Давлат хавфсизлик

     хизматининг раиси                                                                Б. Ташматов

 

2020 йил  “___” _________

Umumiy takliflar: 0

235