Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18102 O’zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi 23/05/2020 07/06/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-18102

 

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузурида  юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилотини (кейинги ўринларда – “Ватан ўғлони” ташкилоти) тузиш;

“Ватан ўғлони” ташкилоти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилотини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилотининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти бош штабининг ташкилий-штат тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти минтақавий бўлимининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ҳудудий бўлинмасининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “Ватан ўғлони” ташкилотининг таъсисчиси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикасининг “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ўз мақомига, ходимлар (ҳарбий хизматчилар) меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шартларига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг мустақил бўлимига тенглаштирилади;

“Ватан ўғлони” ташкилотининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари Мудофаа вазирлиги қўшинлари ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ташкил этилади;

“Ватан ўғлони” ташкилотининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари “Ватан ўғлони” ташкилоти етакчиси ҳисобланади;

“Ватан ўғлони” ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник таъминоти Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

“Ватан ўғлони” ташкилоти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари бўйича давлат бошқаруви органлари ходимларига тенглаштирилади.

4. Қуйидагилар “Ватан ўғлони” ташкилотининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш;

ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик, бағрикенглик, миллий ва умуминсоний қадриятлар ва қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш;

такомиллашаётган, билимдон, рақобатбардош, юрт тақдирига бефарқ бўлмаган, мустаҳкам ахлоқий негизга эга, ўзгарувчан шароитларга мослашувчанлик қобилиятига эга бўлган болалар ва ўсмирлар шахсини ҳар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштириш;

эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, жамиятда муносиб мавқеини эгаллаш қобилиятига эга, мустақил қарор қабул қилишга қодир, мамлакатнинг, халқи ва ўз оиласининг фаровонлиги ва ривожини юксалтириш орзусида бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;

ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни турли хавфли ғоялар таъсиридан ва ташқаридан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан сақлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси бўйича ишларни олиб бориш, уларни содир этилишини олдини олишда кўмак бериш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўташ ва унга тайёрлаш бўйича ижобий мотивацияни шакллантириш;

ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш учун қўшимча шароитларни яратишга қаратилган мажмуавий чора-тадбирлардан иборат бўлган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;

ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ишларига замонавий усуллар ва мактабдан ташқари таълим йўналишларини татбиқ этиш.

5. “Ватан ўғлони” ташкилоти раҳбарига “Ватан ўғлони” ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлимларига ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек мутахассислиги соҳасида олий маълумотга, зарур билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали кадрларни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.

6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича дастурлар ва “Йўл харита”лари доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;

“Ватан ўғлони” ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан фаолият ихтисослиги бўйича ўтказиладиган тадбирлардан олинган даромадлар;

“Ватан ўғлони” ташкилотининг вақтинча бўш маблағларини давлат улуши бўлган тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар бўйича тушумлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг, шунингдек бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари:

а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида очиладиган алоҳида ҳисоб рақамда жамланади;

б) қуйидаги мақсадларга:

ёшларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш, амалий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;

“Ватан ўғлони” ташкилотини сақлаш, моддий-техника воситалари ва бошқа мулклар билан таъминлаш ҳамда унинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун сарфланади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни, ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағларини ёшларга таълим-тарбия беришга қаратилган, жумладан Мудофаа вазирлиги тизимида ўтказиладиган бошқа тадбирларга йўналтиришга рухсат берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари билан биргаликда:

умумтаълим мактабларида “Ватан ўғлони” ташкилоти фаолият юритиши учун тегишли шарт-шароитлар яратсин ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб борсин;

“Ватан ўғлони” ташкилотининг фаолияти доирасида тегишли тадбирларни ўтказиш бўйича умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларининг ижтимоий фаоллиги оширилишини таъминласин.

9. Белгилаб қўйилсинки, “Ватан ўғлони” ташкилоти аъзолари:

формали кийим-бош ва пойабзал билан “Ватан ўғлони” ташкилоти бош штаби томонидан ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан бепул таъминланади;

давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун бир вилоятдан бошқа вилоятга, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм, муассасалар ва ҳарбий полигонларга юборилганда Жамғарма ҳисобидан озиқ-овқат билан бепул таъминланади.

10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “Ватан ўғлони” ташкилоти аъзоларини озиқ-овқат таъминоти меъёрлари, формали кийим-бош ва пойабзал русумининг ягона намуналари ҳамда таъминотини ишлаб чиқиб тасдиқласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги билан биргаликда “Ватан ўғлони” ташкилотининг фаолиятини ҳамда у томонидан амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ–3897-сон “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг рус тилидаги матнининг 4-банди “а также” сўзларидан кейин “воспитание молодежи (создание кружков по прикладным и техническим видам, организация питания и обеспечение форменной одеждой и обувью членов детско-юношеской военно-патриотической организации «Ватан ўғлони»),” сўзлари билан тўлдирилсин.

13. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” __________даги ПҚ–____-сон қарорига

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ватан ўғлони” болалар
ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилотининг (кейинги ўринларда – “Ватан ўғлони” ташкилоти) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. “Ватан ўғлони” ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, бағрикенглик, миллий ва умуминсоний қадриятлар ва қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш
ва уларда Ватан тақдири учун жавобгарлик туйғусини мустаҳкамлаш борасида узлуксиз иш олиб боришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширади.

3. “Ватан ўғлони” ташкилоти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

4. “Ватан ўғлони” ташкилоти юридик шахс ҳисобланиб, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, шахсий ҳисоб рақамлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штамплар ва бланкка эга бўлади.

5. “Ватан ўғлони” ташкилоти алоҳида штат бўйича фаолият юритади ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдордир.

6. “Ватан ўғлони” ташкилотининг тўлиқ номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ – “Ўзбекистон Республикасининг “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти”;

қисқартирилгани – “Ватан ўғлони” БЎҲВТ;

б) рус тилида:

тўлиқ – “Детско-юношеская военно-патриотическая организация Республики Узбекистан “Ватан ўғлони”;

қисқартирилгани – ДЮВПО “Ватан ўғлони”;

в) инглиз тилида:

тўлиқ - “Children and youth military-patriotic organization “Vatan o‘g‘loni”;

қисқартирилгани - CYMPO “Vatan o‘g‘loni”.

2-боб. “Ватан ўғлони” ташкилотининг фаолиятини

бошқариш

 

7. “Ватан ўғлони” ташкилоти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, Халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

8. “Ватан ўғлони” ташкилоти ҳарбий-маъмурий секторлар ҳисобидан бепул формали кийим-бош ва пойабзал билан таъминланади (рўйхат ва кийиш муддатларига мувофиқ).

9. “Ватан ўғлони” ташкилотининг фаолиятини амалга ошириш учун қуйидагилар:

“Ватан ўғлони” ташкилотининг юқори турувчи бошқарув органи ҳисобланадиган алоҳида тузилмаси – Бош штаб;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари таркибида – минтақавий бўлимлар;

туман (шаҳар) мудофаа ишлар бўлимлари таркибида – ҳудудий бўлинмалар;

умумтаълим мактабларида – отрядлар ташкил этилади.

10. “Ватан ўғлони” ташкилоти етакчиси унинг фаолиятини Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси орқали мувофиқлаштириб боради.

11. “Ватан ўғлони” ташкилоти раҳбари ташкилот етакчисининг тавсиясига мувофиқ мудофаа вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида “Бошқарма бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари – “Ватан ўғлони” ташкилотининг минтақавий бўлими бошлиғи” лавозими жорий қилинади.

“Ватан ўғлони” ташкилотининг минтақавий бўлим таркибига вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлардаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари жамоатчилик асосида киритилади.

13. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида “Бўлим бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари – “Ватан ўғлони” ташкилотининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи лавозими жорий қилинади.

“Ватан ўғлони” ташкилотининг ҳудудий бўлинмалари таркибига Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раиси ўринбосари жамоатчилик асосида киритилади.

14. Умумтаълим мактабларида (таркибда 20 кишидан иборат) отрядлар тузилади. Отряд фаолиятига мактабнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси бошқаради.

15. Отрядлар аъзоларига ихтиёрий равишда истак билдирган 10-11-синф ўқувчилари бўлган йигитлар қабул қилиниши мумкин.

16. “Ватан ўғлони” ташкилоти аъзолигига чет эл фуқаролари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида қонуний яшаётган, бироқ фуқаролиги бўлмаган шахслар қабул қилинмайди.

17. “Ватан ўғлони” ташкилотига ўқувчиларни қабул қилиш уларнинг ота-онаси (васийликка олган шахс) розилиги ва ёзма аризаси асосида амалга оширилади ҳамда “Ватан ўғлони” ташкилотининг ҳудудий бўлинма, минтақавий бўлим ёки Бош штаби йиғилишларининг баённомалари билан расмийлаштирилади.

18. “Ватан ўғлони” ташкилоти аъзоларининг ҳисоби ҳудудий бўлинма, минтақавий бўлим ва Бош штаби томонидан юритилади.

19. “Ватан ўғлони” ташкилотининг Бош штаби ҳузурида Васийлик кенгаши, ҳудудий бўлинма ва минтақавий бўлимлари ҳузурида эса Мувофиқлаштирувчи кенгашлар тузилади, уларнинг таркибларига Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вакиллари киритилади. Бунда, кўрсатиб ўтилган вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳудудий тамойил ва ташкилот штабларининг мавқеидан келиб чиқиб тайинланадилар.

20. Васийлик кенгаши (Мувофиқлаштирувчи кенгаш) “Ватан ўғлони” ташкилотининг доимий фаолият юритувчи коллегиал органи ҳисобланиб, қуйидаги мақсадларда тузилади:

мустаҳкам эътиқод ва ҳаётий қарашларга эга ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни ташкиллаштириш, режалаштириш ва ўтказиш;

“Ватан ўғлони” ташкилоти фаолиятини методологик, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал этиш;

отрядларнинг фаолиятини ҳудудий, минтақавий бўлимлар ва Бош штаб билан мувофиқлаштириш;

“Ватан ўғлони” ташкилоти олдида турган вазифаларни амалга ошириш мақсадида давлат, жамоат ташкилотлари ва уларнинг минтақавий бўлинмалари билан самарали ҳамкорлик тизимини яратиш;

оммавий ахборот воситалари билан ташкилотнинг амалий фаолиятини ёритиш масалалари бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатиш;

отряд командирлари, бўлим (бўлинма) раҳбарлари билан уларнинг малакасини ошириш, “Ватан ўғлони” ташкилотининг фаолиятини такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув-услубий йиғинларни ўтказиш.

 

 

3-боб. “Ватан ўғлони” ташкилотининг асосий вазифалари, фаолиятининг асосий йўналишлари ва турлари

 

21. “Ватан ўғлони” ташкилотининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш;

такомиллашаётган, билимдон, рақобатбардош, бефарқ бўлмаган, мустаҳкам ахлоқий негизга эга, ўзгарувчан шароитларга мослашишга эга бўлган болалар ва ўсмирлар шахсини ҳар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштириш;

эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, жамиятда муносиб мавқеини эгаллаш қобилиятига эга, мустақил қарор қабул қилишга қодир, мамлакатнинг, халқи ва ўз оиласининг фаровонлиги ва ривожини юксалтириш орзусида бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;

ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни турли хавфли ғоялар таъсиридан ва ташқаридан “оммавий маданият” ниқоби остидаги салбий таъсирлардан сақлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси бўйича ишларни олиб бориш, уларни содир этилишини олдини олишда кўмак бериш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўташ ва унга тайёрлаш бўйича ижобий мотивацияни шакллантириш;

ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш;

ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш учун қўшимча шароитларни яратишга қаратилган мажмуавий чора-тадбирлардан иборат бўлган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш;

ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ишларига замонавий усуллар ва мактабдан ташқари таълим йўналишларини татбиқ этиш.

22. “Ватан ўғлони” ташкилотининг амалий фаолиятидаги асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ватанпарварлик йўналиши – ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш, тарихий мемориал ва ёдгорликларни қўриқлаш, ҳарбий ватанпарварлик ташкилотлари билан ишлаш, ҳарбий музейларни реконструкция қилиш ҳамда турли форумларда иштирок этиш;

экологик йўналиши – ҳудудда экологик вазият мониторингини амалга ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида иштирок этиш;

волонтёрлик йўналиши – қариялар ва ўсмирларнинг қийин ҳаётий вазиятларини мониторинг қилиш ва қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолганларга ёрдам кўрсатиш, ёшларни жиноий фаолиятга жалб қилинишидан ҳимоялаш, шунингдек турли экстремистик ва бошқа бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолишидан сақлаш.

23. “Ватан ўғлони” ташкилоти фаолиятининг асосий турлари қуйидагилардан иборат:

ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишда, ёшларнинг лойиҳалари ва дастурларини ривожлантириш ва илгари суришда иштирок этиш;

форумлар, семинарлар, “давра суҳбатлари”, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик, маданий-ҳордиқ, оммавий спорт, ва бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни оммалаштириш (соғлом турмуш тарзи, меҳнат, бағрикенглик, ватанпарварлик, Ватанга хизмат, фаол фуқаролик ва ҳаётий позиция);

қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ёшларни (ногиронлар, етим болалар, носоғлом оилаларнинг фарзандлари, зўравонлик қурбонлари) жамиятдаги тўла қимматли ҳаётга мослаштириш;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.

Тадбирлар, қоидага кўра, дарслардан ташқари ва таътил вақтида ҳафтасига 2-4 соат давомида ўтказилади.

 

4-боб. “Ватан ўғлони” ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

24. “Ватан ўғлони” ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолияти ва ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш;

ўз фаолияти масалалари бўйича тегишли тадбирларни ўтказиш;

“Ватан ўғлони” ташкилоти фаолияти билан боғлиқ ижтимоий ҳаётнинг турли масалалари бўйича ташаббус кўрсатиш, давлат ҳокимияти органларига тегишли таклифларни киритиш;

илғор амалий тажрибаларни ўрганиш ва алмашиш, шу жумладан белгиланган тартибда чет эл мамлакатларига чиқиш орқали амалга ошириш (халқаро ҳамкорлик доирасида).

25. “Ватан ўғлони” ташкилоти ўз фаолиятини амалга ошириш давомида қуйидагиларга мажбур:

“Ватан ўғлони” ташкилоти иштирокчиларининг ахлоқий-ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларини такомиллаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш;

ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва экологик маданиятни тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш;

ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини амалга ошириш учун шароитлар яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим этиш;

“Ватан ўғлони” ташкилотини обрўсизлантирадиган хатти-ҳаракатларни (ҳаракатсизликларни) содир этмаслик ва унинг фаолиятига зарар етказмаслик.

 

5-боб. “Ватан ўғлони” ташкилотининг амалий фаолияти соҳасидаги умумтаълим мактабларининг вазифалари

 

26. Умумтаълим мактабларининг вазифалари қуйидагилар:

мазкур Низомда белгиланган шаклда “Ватан ўғлони” ташкилотининг амалий фаолиятида фаол иштирок этиш ва кўмаклашиш;

болалар ва ўсмирлар жамоаларини жипслаштиришга қаратилган тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш, ташкилотнинг гуруҳ, жамоа таркибида ишлаши учун шароитлар яратиш, ўқувчилар муҳитида волонтёрлар ҳаракати тармоғини ривожлантириш;

“Ватан ўғлони” ташкилотининг аъзолари ва унинг иштирокчилари ҳисобланувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш.

27. Умумтаълим мактабларининг ваколатлари қуйидагилар:

“Ватан ўғлони” ташкилоти фаолиятини амалга оширишда мураббийлик, маслаҳат бериш ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатишни амалга ошириш;

“Ватан ўғлони” ташкилотининг ҳудудий штабига “Ватан ўғлони” ташкилотининг аъзоларини тақдирлаш учун тавсияномаларни киритиш.

 

6-боб. “Ватан ўғлони” ташкилоти аъзоларига

бериладиган имтиёзлар

 

28. Умумтаълим мактабларини ижобий баҳолар билан тамомлаган ва ташкилотининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг тегишли тавсияномаларини олган “Ватан ўғлони” ташкилоти аъзолари республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларига тегишли таълим йўналишларига киришда тест синовлари натижалари бўйича ўзлари тўплаган балларидан 5 фоиз миқдоридаги қўшимча балларни қўшиш кўринишидаги имтиёзга эга бўлади. Бунда, тавсияномалар улар берилган кундан бошлаб уч йил давомида амал қилади.

29. Ўқув йили якунларига кўра “Ватан ўғлони” ташкилотининг энг яхши отряди диплом ва Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг тарихий жойлари бўйлаб саёҳат ёки ёзги соғломлаштириш оромгоҳига йўлланма билан тақдирланади.

30. “Ватан ўғлони” ташкилотининг аъзоси томонидан жиддий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, ҳудудий бўлинма раҳбарининг қарори билан ташкилот таркибидан чиқарилади. “Ватан ўғлони” ташкилот аъзолигидан чиқариш масаласи умумий йиғилишда ҳал қилинади. Бунда, “Ватан ўғлони” ташкилот таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор отряд аъзоларининг камида учдан икки қисми унга овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.

 

7-боб. “Ватан ўғлони” ташкилоти фаолиятини молиялаштириш

ва моддий-техник таъминлаш

 

31. “Ватан ўғлони” ташкилоти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

“Ватан ўғлони” ташкилотининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

“Ватан ўғлони” ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базани сақлаш, шакллантириш ва мустаҳкамлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилотини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан.

32. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

8-боб. Якунловчи қоидалар

 

33. Мазкур Низомни амалга ошириш учун “Ватан ўғлони” ташкилоти раҳбари, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Халқ таълими вазирлиги масъул ҳисобланади.

34. Низомни амалга оширилишидан кутилаётган натижаларга эришиш самарадорлиги ва даражаси ташкилотнинг амалий фаолиятини доимий мониторинг маълумотлари асосида баҳоланади.

35. “Ватан ўғлони” ташкилоти фаолиятини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” __________даги ПҚ–____-сон қарорига

2-илова

 

“Ватан ўғлони” ташкилотининг ташкилий-тузилмаси

 

 

 

 

 

 

 

Болалар ва ўсмирлар
ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти

 

 

 

 

 

 

Ташкилот етакчиси – мудофаа вазирининг
тарбиявийва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ташкилотнинг бош штаби

 

Васийлик кенгаши

 

 

 

 

 

Ташкилотнинг
минтақавий бўлимлари

Минтақавий мувофиқлаштирувчи кенгашлар

 

 

 

 

Ташкилотнинг
ҳудудий бўлинмалари

Ҳудудий мувофиқлаштирувчи
кенгашлар

 

 

 

 

Отрядлар
(бошланғич ташкилотлар)

 

 

 

 

         

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” __________даги ПҚ–____-сон қарорига

3-илова

 

 

 

Ватан ўғлони” ташкилоти бош штабининг ташкилий-штат тузилмаси

 

 

 

 

 

 

 

Ватан ўғлони” ташкилоти раҳбари

1 (1-0-0)

 

 

 

 

 

 

 

 

Ташкилот бош мутахассиси

1(0-0-1)

 

Ташкилот бош мутахассиси

1(0-0-1)

 

Ташкилот етакчи мутахассиси

1(0-0-1)

 

 

 

 

 

 

 

       

Бошқарув ҳодимларининг умумий штат бирлиги – 4 та.

         Изоҳ:

Қавс ичидаги 1 – офицерлар; 2 – сержантлар, 3 – ҚК ишчи хизматчилар.

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” __________даги ПҚ–____-сон қарорига

4-илова

 

 

 

Ватан ўғлони” ташкилоти минтақавий бўлимининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси

 

 

 

 

 

 

 

 

МИБ бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари – минтақавий бўлим бошлиғи

1(1-0-0)

 

 

 

 

 

 

 

Ташкилот етакчи мутахассиси

1(0-0-1)

 

Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи*

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг ўринбосари*

 

       

Минтақавий бўлимнинг ҳодимларининг умумий штат бирлиги – 2 та.

Изоҳ

1. *) Мудофаа вазирлигини умумий штатлар таркибига кирмайди

2. Қавс ичидаги 1 – офицерлар; 2 – сержантлар; 3 – ҚК ишчи хизматчилар.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” __________даги ПҚ–____-сон қарорига

5-илова

 

 

 

Ватан ўғлони” ташкилоти ҳудудий (туман/шаҳар) бўлинмларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси

 

 

 

 

 

 

 

 

МИБ бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари – худудий бўлинма бошлиғи

1(0-0-1)

 

 

 

 

 

 

 

Ташкилот етакчи мутахассиси

1(0-0-1)

 

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман/шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари*

 

       

Ҳудудий бўлинманинг ҳодимларининг умумий штат бирлиги – 2 та.

Изоҳ:

1. *) Мудофаа вазирлигини умумий штатлар таркибига кирмайди.

2. Қавс ичидаги 1 – офицерлар; 2 – сержантлар; 3 – ҚК ишчи хизматчилар.

Umumiy takliflar: 0

214