Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18097 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 23/05/2020 07/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-18097

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 15 февралдаги ПҚ–4193-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

   1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

   2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ билан келишилган.

   3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

   Вазир                                                                                                   Т. Ишметов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “___” _________,

_____-сон

 

Келишилган:

 

   Марказий банк раиси                                                                     М. Нурмуратов

 

   2020 йил “___” _________

 

 

   “Ўзбекистон почтаси” АЖ

   бош директори в.б.                                                                          А. Файзуллаев

 

   2020 йил “___” _________

 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
2020 йил “___” _________

____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

 

   1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 30 январдаги 6-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2657, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 105-модда).

   2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 28 июлдаги 72-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2657-1, 2015 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 408-модда).

    3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 7 мартдаги 24-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2657-2, 2017 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 238-модда).

   4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 12 июлдаги 100-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2657-3, 2017 йил 11 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 827-модда).

Umumiy takliflar: 0

346