Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18085 O’zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi 23/05/2020 07/06/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-18085

Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг номларини абадийлаштириш, уларнинг беқиёс жасорати ва матонатини тарих саҳифаларига муҳрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент шаҳрида “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экпозицияларни ўз ичига олган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг фаолиятини сифатли ташкил этиш, унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи фондини доимий равишда бойитиб бориш, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва келажак авлод учун тарихий ҳужжатлар ва ашёларни сақлаб қолиш, ёшларни юксак гуманизм ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси (кейинги ўринларда – Мажмуа) фаолиятини Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси манзилида ташкил этиш;

Мажмуа ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти, Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий оркестрлар хизматини бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш;

Мажмуа ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Мажмуанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Иккинчи жаҳон уруши жангларида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш, юртдошларимизнинг номларини абадийлаштириш;

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини илмий асосда ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш;

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, фронт ортидаги меҳнат қаҳрамонликлари, юртимизга эвакуация ва депортация қилинган турли миллат вакиллари, хусусан, болаларнинг бағрикенглик билан кутиб олиниши сингари тарихий воқеаларни акс эттириш орқали ёш авлодни ғоявий чиниқишини шакллантириш ва кекса авлод билан руҳий боғлиқликни кучайтириш, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш;

аҳолининг тарих билан ҳамнафас бўлиб, ўтганлар хотирасини ёд этиши, уларга ҳурмат бажо келтириши, шунингдек, мазмунли дам олиши билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид хорижий музей экспозициялари ва архивлар фодларини ўрганиш, Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини аниқ тарихий ҳужжатлар билан асослаш учун мақсадли, фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш;

Мажмуа таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи фондлари ва экспозицияларини Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизга оид архив ҳужжатлари ҳамда уларнинг мардлиги ва юксак жасоратини ҳаққоний ёритишга қаратилган мамлакатимиз ва хориждаги Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам бойитиб бориш;

Иккинчи жаҳон урушига оид музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш, янгиларини аниқлаш, тўплаш, улар хақидаги маълумотларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

уруш давридаги юртдошларимизнинг жанговар ва фронт ортидаги фидокорона хизматлари ҳақида тарихий хотирани мустаҳкамлаш мақсадида таълим муассасалари билан ҳамкорликда Мажмуада очиқ дарслар, маъруза ва семинар машғулотлар ўтказишни, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини ташкиллаштириш;

Мажмуада туристлар, тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва унинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

Мажмуа ҳудудида жойлашган бино, иншоот ва бошқа объектлардан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш;

Мажмуа таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи экспозициясини такомиллаштиришда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ноанъанавий кўргазмалар яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу йўналишдаги чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

Мажмуа таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи ашёлари ва коллекцияларига оид маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш, уларни янгилаб бориш, электрон нусхада Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивига топшириш, босма ҳамда электрон нусхада Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш ҳамда музейнинг фонди реестри ва йўл кўрсаткичини каталоглаштириш ишларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолига маданий-дам олиш хизматлари кўрсатиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, Қуролли Кучлар давлат музейи, Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Ҳарбий оркестри фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали бошқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси – “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғи лавозими жорий этилсин ва унинг мавқеи, барча таъминот турлари бўйича Мудофаа вазирлиги марказий аппарати бош бошқарма бошлиғи лавозимига тенглаштирилсин.

Ушбу лавозим Мудофаа вазирлигининг умумий штат бирликлари сони доирасида жорий этилсин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси бўйсунувидаги таркибий бўлинмалар тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг ташкилий-штат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкиллаштириш ва ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига, зарурият бўлганда Мажмуанинг ташкилий-штат тузилмасига вазирлик умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилансинки:

а) Мажмуани сақлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Мажмуа мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар тўлиқ “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

б) Мажмуа ҳудуди, бино ва иншоотларига хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

в) Мажмуа бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикаси тарихини ўрганиш бўлими мутахассисларидан ташқари Мажмуанинг маъмурий-бошқарув, ижодий ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш давлат музейлари ходимлари учун белгиланган базавий лавозим маошларидан келиб чиқиб амалга оширилади, бунда ушбу ходимларга базавий лавозим маошлари (тариф разрядлари) 1,5 ошириш коэффицентини қўллаган ҳолда белгиланади;

         г) Мажмуа бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикаси тарихини ўрганиш бўлими бош, етакчи, катта ва кичик илмий ходимлари лавозимларидаги мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларида амалга оширилади;

д) “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси қуйидаги манбалар:

пуллик хизмат кўрсатишдан, Мажмуага ва унинг объектларига кириш учун чипталар сотиш, унинг мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағларидан тегишли молия йили учун Мажмуанинг ҳаражатлар сметасининг 5 фоизи миқдоридаги маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратилган мақсадли ҳамда ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган беғараз молиявий ёрдамлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил қилинади;

е) Мажмуага ташриф буюриш учун бир марталик чипта нархи Тошкент шаҳрида жойлашган бошқа музейларга бир марталик ташриф буюриш учун чипталарнинг ўртача нархини чиқарган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

6. Зарур ҳолларда Мажмуага, унинг фаолиятини ташкил этиш учун тегишли базавий лавозим маоши бўйича соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш билан бошқа мутахассисларни жалб этишга рухсат берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Мажмуани янада ривожлантириш ва унинг ҳудудида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази биносини қуриш бўйича чора-тадбирлар режасини;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг Уставини;

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Белгилаб қуйилсинки:

Мажмуа ходимлари лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қўшимча 214 та фуқаролик штат бирлиги ажратиш йўли билан ташкил этилади;

Мажмуа республика даражасидаги давлат муассасаси ҳисобланади;

Мажмуа Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, ҳамда хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга бўлади;

Мажмуа бошлиғи Ўзбекистон Республикаси маданият вазири билан келишилган ҳолда мудофаа вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ўз мақомига, ходимлар (ҳарбий хизматчилар) меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шартларига кўра Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқармасига тенглаштирилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Мажмуани 2021 йилдан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилишини ҳамда мақсадли ва илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида Мажмуа илмий лойиҳаларига белгиланган тартибда маблағлар ажратилишини таъминласин.

10. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Ўзархив” агентлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги янги маълумотларни, Мажмуада олиб борилаётган илмий-маърифий, оммавий-маданий тадбирларни ўзида атрофлича акс эттирадиган алоҳида китоб-альбом тайёрлаб, ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида нашр этишни йўлга қўйсин.

11. Ўзбекистон халқининг буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси, Мажмуа ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи фаолияти ҳақидаги китоб-альбомни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур китоб-альбомларни юксак замонавий матбаа талаблари даражасида нашр этилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси:

Иккинчи жаҳон уруши, уруш қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид материалларни ҳамда Мажмуа таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи фондида сақланаётган экспонатлар ва маълумотлар асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва Мажмуа фондини доимий равишда бойитиш ишларини амалга оширилсин;

Республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари талабалари (курсантлари), магистрантлари ва докторантлари томонидан уруш йилларига оид илмий-тадқиқот ишлари олиб боришлари ташкил этилсин,  ушбу мақсадда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси объектларида алоҳида ўқув хоналари ажратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда бадиий, илмий-оммабоп босма ва электрон китоблари нашр этсин;

14. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Мажмуа ички ҳудуди ва объектлари, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси Мажмуага туташ бўлган ташқи ҳудудларни кеча-кундуз қўриқлашни
амалга оширсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мажмуанинг мурожаатига асосан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан илмий ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатсин.

16. Мажмуа бошлиғига хорижий мамлакатларнинг музейлари ва халқаро музей ташкилотлари билан Мажмуа ва унинг таркибига кирувчи “Шон-шараф” давлат музейи фаолияти соҳасида икки томонлама халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўрнатилган тартибда бир ой муддатда Мажмуани телекоммуникация ва Интернет хизматлари билан таъминласин.

18. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

2020 йил 1 июлга қадар Давлат қабул қилиш ҳайъати томонидан Мажмуани фойдаланишга қабул қилишни белгиланган тартибда ташкиллаштирсин;

2020 йил 1 августга қадар Мажмуани ўрнатилган тартибда қабул қилиб, тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштирсин ва уни барча мол-мулклари билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига бепул топширсин;

2020 йил 1 ноябрга қадар Мажмуа худудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг янги биносини қурсин ва ўрнатилган тартибда Мудофаа вазирлигига бепул топширсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Мажмуани юқори малакали кадрлар билан бутласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Мажмуага ички ва ташқи сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин.

в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда Мажмуада ўтказиладиган маданий ва маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда уларга таниқли ёзувчилар, шоирлар, шу жумладан ижод мактаблари ўқувчилари, шонли тарихимиз ва маданиятимиз бўйича мутахассисларни, ҳарбий ансамбль ва оркестрлар ҳамда бошқа мусиқа ва санъат вакилларини кенг жалб қилсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Мажмуага ўқувчи ва ёшларни кенг жалб қилган ҳолда Иккинчи жаҳон уруши йиллари тарихи ва ватанпарварлик мавзуларида доимий равишда машғулотлар ўтказилишини ташкиллаштирсин.

21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Мажмуа фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Мажмуани сақлаш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, техник жиҳозлаш ва унинг асосий вазифаларини амалга ошириш учун харажатларнинг барча турларига зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

24. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон  Республикаси

                       Президенти                                                          Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “__”  ________даги ___-сон қарорига
1-илова

Мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчисига
бўйсунувчи таркибий бўлинмалар

 

 

Мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси – “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғи

 

Мудофаа вазирлиги  Маънавият ва маърифат маркази

 

Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи

 

Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли

 

Мудофаа вазирлиги Ҳарбий оркестрлар хизмати

Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги
“Турон” театр студияси

 

“Шон-Шараф” давлат
музейи

 

 

 

Гарнизон, ҳарбий қисм ва муассасалар маънавият ва маърифат марказлари*

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ:

Мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси – “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғи – янги киритилаётган лавозим

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, “Шон-Шараф” давлат музейи          янги киритилаётган бўлинмалар

* - тезкор бўйсунувда бўлган бўлинмалар

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “__”  ________даги ___-сон қарорига

2-илова

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг ташкилий-штат тузилмаси

 

Илмий кенгаш

 

Мудофаа вазирининг маданиий ишлар бўйича маслаҳатчиси – Мажмуа бошлиғи*

1

 

 

 

 

Мажмуа бошлиғининг илмий ишлар бўйича
ўринбосари –Музей директори

1

 

 

Мажмуа бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

                                              1

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши даври

тарихини ўрганиш бўлими

8

 

Фондлар бўлими

 

                                            5

 

 

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

4

 

Қўриқлаш бўлими

                        38

 

Қўмондонликни таъминловчи мутахассислар

     5

 

 

 

 

 

 

Молия бўлими

                                         5

 

Маркетинг, туризм ва халқаро алоқалар бўлими

4

 

Экспонатларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўлими

3

 

 

Моддий таъминот

бўлими

109

 

Ёнғин ўчириш командаси

                       5

 

 

 

 

 

 

 

 

Кадрлар ва саф Бўлими

                                         3

 

Музей ёрдамчи сектори

13

 

Кўчма кўргазмалар
бўлими

8

 

 

 

 

 

 

Матбуот хизмати

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тиббиёт хизмати

2

 

 

 

Шахсий таркиб хисоби

 

 

Жами

Генераллар

Офицерлар

Сержантлар

ҚК ишчи ва хизматчилари

 

 

216

1

-

1

214

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” ___________даги ____-сон қарорига

3-илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси
фаолиятини ташкиллаштириш ва ривожлантириш бўйича
“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Мажмуа фаолиятини ташкиллаштириш бўйича норматив-хуқуқий базани яратиш

 

Қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг Уставини;

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2020 йил

10 августгача

Мудофаа вазирлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси таркибига кирувчи “Шон-шараф” давлат музейининг низомини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

идоравий ҳужжат

2020 йил

10 сентябргача

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва Маданият вазирлиги билан Мажмуа логотипини ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

шартнома

2020 йил

10 июлгача

Бадиий академия,

Маданият вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуа ходимларининг махсус кийим-бош намуна-эталонларини тасдиқлаш, шунингдек ходимларни махсус кийим-бош ва пойафзал билан таъминлаш тартиби ва меъёрларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

идоралараро ҳужжат

2020 йил

10 сентябргача

Мудофаа вазирлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини мамлакатимиздаги туризм йўналишлари рўйхатига киритиш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил

10 августгача

Ўзбекистон Республикаси Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси

II. Музей фондлари ва экспозицияларини бойитиш

 

Мажмуа фондида сақланаётган экспонатларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг электрон базасини яратиш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
30 декабргача

Мудофаа вазирлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси фондларида сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши мавзусига ва ўша даврга тааллуқли ижод намуналаридан “Шон-шараф” давлат музейи фондига ўрнатилган тартибда ўтказиш ва айримларини даврий равишда “Шон-шараф” давлат музейида намойиш қилиб туриш.

қўшма қарор

2020 йил

20 августгача

Бадиий академия,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

“Шон-шараф” давлат музейида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг алоҳида бурчакларини яратиш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил

10 октябргача

Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси

  1.  

“Шон-шараф” давлат музейида республика вилоятларининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган хиссаларига оид тарихий ҳужжат ва материалларни, ашёвий далилларни ўз ичига олган алоҳида экспонатлар, стенд ва витриналар мажмуасини яратиш ҳамда уруш ва фронт орти қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини такомиллаштириб боришни ташкиллаштириш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 ноябргача
ва доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

 “Ўзархив” агентлиги

  1.  

“Шон-шараф” давлат музейи фондини бойитиш учун Иккинчи жаҳон уруши даврига оид, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз қаҳрамонликлари ва уларнинг кўрсатган матонатини очиб беришга қаратилган бадиий ва ҳужжатли фильмларни “Шон-шараф” давлат музейи фондига тақдим этиш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
10 августгача

“Ўзбеккино” Миллий агентли, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзархив” агентлиги, Мудофаа вазирлиги

  1.  

Ўзбекистондан Украина, Шимолий Кавказ, Шимолий Қозоғистон ва бошқа жойларга 30-йилларда сургун қилинган “қулоқ” хўжаликларидаги армия ёшида бўлган ҳарбий мажбуриятни ўташга лойиқ деб топилган
ва урушга жўнатилган ўзбек фарзандлари, узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилган юртдошларимиз, уларнинг фронт ортидаги мудофаа иншоотлари, меҳнат лагерларида фидокорона меҳнати ҳақидаги маълумотларни йиғиш.

алоҳида режа

доимий

Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

“Ўзархив” агентлиги

  1.  

Иккинчи жаҳон уруши даври, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз буюмлари, архив ҳужжатлари, ашёвий далиллар тўғрисидаги маълумотлар ва экспонатлар “Шон-шараф” давлат музейи фондига топшириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шу жумладан ушбу ишга кўнгиллиларни жалб этиш.

алоҳида режа

доимий

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси,

Ички ишлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзархив агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

1941-1945 йилларда мамлакатимиздан сафарбар қилинган “Қуролсиз аскарлар” ва уларнинг қаҳрамонона ва айни пайтда фожиали ҳаёти, ғалабага қўшган ҳиссасини кенг акс эттириш, Урал, Бошқирдистон, Перм, Чкаловск, Орск, Нижний-Тагил, Свердловск, Москвадаги архивлардан тегишли материалларни излаб топиш.

алоҳида режа

2020-2021 йиллар

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати,

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

  1.  

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид архив ҳужжатлари
ва маълумотларни белгиланган тартибда махфийликдан чиқариб, “Шон-шараф” давлат музейи фондига топшириш.

алоҳида режа

2020-2021 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ўзархив агентлиги,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

“Шон-шараф” давлат музейида яратилган экспонатлар бўйича музей ишининг халқаро тажрибаларидан келиб чиқиб дизайнерлик ишларини давом эттириш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
10 декабргача

Бадиий академия,

Маданият вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги

III. Илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш

  1.  

Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

алоҳида режа

доимий

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

  1.  

Иккинчи жаҳон урушида халқимиз кўрсатган жасорат ва фронт ортидаги матонати ҳақида илмий тадқиқотларни олиб борувчи олимлар гуруҳларини шакллантириш, улар фаолиятини молиялаштириш, илмий грант маблағлари ажратиш ишларини йўлга қўйиш.

алоҳида режа

2020 йил
1 августгача

Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

  1.  

Иккинчи жаҳон урушига, уруш қатнашчилари
ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид материалларни ҳамда “Шон-шараф” давлат музейи фондида сақланаётган экспонатлар ва маълумотлар асосида бадиий, илмий-оммабоп босма ва электрон китобларни нашр этиш.

алоҳида режа

доимий

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси,

Фанлар академияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  1.  

“Шон-шараф” давлат музейи фаолиятини такомиллаштиришда “Халқаро музейлар иттифоқи” (ICOM – International Council of Museums) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

халқаро шартнома

2020 йил
10 декабргача

Мудофаа вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

Мажмуа фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ЮНЕСКОнинг илмий ва маданий лойиҳаларида иштирок этиш.

алоҳида режа

доимий

Мудофаа вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

Мажмуа фаолиятини такомиллаштириш бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда хорижий ташкилотлар билан маданий-гуманитар соҳада илмий ҳамкорлик ўрнатиш, меморандумлар имзолаш.

халқаро шартномалар, иккитомонлама режалар

2020-2021 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари талабалари (курсантлари), магистрантлари ва докторантларининг илмий-тадқиқот ишларини олиб боришлари учун “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси объектларида алоҳида ўқув хоналар ажратиш ва ҳамкорликда илмий изланишларни ташкил этиш.

алоҳида режа

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия

  1.  

Ўзбекистон Республикасидан Иккинчи жаҳон урушига кетиб ҳалок бўлган аскарларнинг ҳозирги кунгача номаълум бўлган қабрларини ва улар ҳақидаги маълумотларни топиш мақсадида “Бобомни излайман” қидирув лойиҳасини тузиб, идоралараро қидирув гуруҳларини тузиш ва тарихий ҳужжатларда зикр этилмаган ватандошларимизни излаш фаолиятини йўлга қўйиш.

қўшма қарор

2020 йил

1 августгача

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзархив агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

  1.  

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб ҳалок бўлган юрдошларимиз ва аскарларнинг ҳозирги кунгача номаълум бўлган қабрларини ва улар ҳақидаги маълумотларни топиш мақсадида Ўзбекистон “Промитей” ватанпарварлик экспедицияси қидирув фаолиятини такомиллаштириш ва унга соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда қидирув ишларини ташкил этиш.

алоҳида режа

2020 йил

15 сентябргача

Фанлар академияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, “Ўзархив агентлиги”, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

 

  1.  

Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссасини тадқиқ этиш бўйича илмий изланишлар, тадқиқотлар муҳокамасига бағишланган илмий-амалий республика ва халқаро даражада конференциялар, маънавий-маърифий семинарлар ўтказиш.

ҳамкорлик режаси

доимий

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуанинг 12 та мавзуга доир ҳудудлари ва “Шон-шараф” давлат музейининг 6 та бўлими тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи 1–4, 5–8 ва 9–11-синфлар ўқувчиларига мўлжалланган йўриқномалар ишлаб чиқиш.

йўриқнома

2020 йил сентябргача

Халқ таълими вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон Фанлар академияси

IV. Маънавий-маърифий, тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкиллаштириш

  1.  

Республика таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини уруш қатнашчиларининг ва фронт орти меҳнаткашларининг фидокорона меҳнатларини мадҳ этиш, уларни урушнинг даҳшатли оқибатларини ҳеч қачон унутмасликка чорлаш, мустақиллик, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш ва Ватан ҳимоясига доимо тайёр туриш руҳида тарбиялашга қаратилган мавзули ташрифларини Мажмуага уюштириш.

алоҳида жадвал

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Республика Маънавият
ва маърифат маркази

  1.  

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари – Ҳарбий чақириққача тайёрлаш раҳбарлари ҳамда Тарих фани ўқитувчиларига Мажмуанинг экспозициялари фонди орқали ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига замин яратиш ва ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида фойдаланишларини йўлга қўйиш.

алоҳида жадвал

доимий

Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юрдошларимизнинг Ватан равнақи йўлида кўрсатган хизматлари учун муносиб эътибор кўрсатиш мақсадида, уларнинг яшаш манзили бўйича умумтаълим муассасаларини бириктириш.

алоҳида жадвал

2020 йил
20 июнгача

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Мажмуа ҳудудида умумтаълим муассасаларининг тарих ва чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фанларини ҳамда “маънавият соат”ларини экскурсия кўринишида ташкил этишни йўлга қўйиш.

ҳамкорлик режаси

доимий

Халқ таълими вазирлиги,
Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуада олий таълим муассасаларининг тарих факультетлари талабаларининг танишув амалиёти
ва Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўқув машғулотларини ташкил этиш.

алоҳида жадвал

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуада доимий равишда ёшларни жалб этган ҳолда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, таниқли олим ва ижодкорлар, ҳарбийлар билан маърифий суҳбатлар ташкил этиш, тарихий кинофильмлар намойиш этиш.

алоҳида режа

доимий

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

“Ўзбеккино” миллий агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

  1.  

Иккинчи жаҳон уруши жангларида мардлик
ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини маҳаллаларда кенг миқёсда тарғиб қилиш.

алоҳида режа

доимий

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

  1.  

Маданият вазирлиги тизимидаги театрлар ва “Турон” ҳарбий давлат театри томонидан Иккинчи жаҳон уруши даврига оид ҳамда фашизмга қарши курашда, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ватандошларимиз кўрсатган матонати, қаҳрамонликлари ҳақида саҳна асарлари яратиш ва мунтазам намойиш этиб бориш.

алоҳида режа

доимий

Маданият вазирлиги,
Мудофаа вазирлиги

  1.  

Республика театр жамоалари, Мудофаа вазирлигининг “Турон” ҳарбий давлат театри ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган “Талабалар театр студиялари” каби бадиий жамоалар дастурлари
ва танловларини “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидаги амфитеатрда намойишини уюштириб бориш.

алоҳида режа

доимий

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Мудофаа вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг жасоратлари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи видеороликлар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш ва ОАВда ёритиб бориш.

алоҳида режа

доимий

“Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини ҳарбий-ватанпарварлик акциялари, мусиқий фестиваллар, ижодий танловлар ва театрлаштирилган саҳна асарларини намойиш этиш орқали кенг тарғиб этиб бориш.

алоҳида режа

доимий

Мудофаа вазирлиги,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Маданият вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Давлат хавсизлик хизмати,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,Халқ таълим вазирлиги

  1.  

Иккинчи жахон уруши фаҳрийларига ёшларни миннатдорчилик хатларини юборишни ташкил этиш.

амалий чора-тадбирлар

доимий

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида аниқланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнаткашлари ҳақидаги маълумотларни уларнинг оила аъзоларига етказиш ва ўзаро маълумот алмашув тадбирларини амалга ошириш

амалий чора-тадбирлар

Доимий

Мудофаа вазирлиги,

 Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

  1.  

Мажмуада ёшлар ўртасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз хотирасига бағишлаб “Шон-шараф” Республика ҳарбий фестивалини ўтказиш.

алоҳида режа

2021 йил
20 апрелгача

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ҳалқ таълим вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Давлат хавсизлик хизмати

  1.  

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг жасоратлари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи анимацион (мультипликацион) фильмлар тайёрлаш, уларни “Шон-Шараф” давлат музейида, шунингдек мактабгача таълим ва ўрта таълим муассасаларида намойишларини ташкиллаштириш.

амалий чора-тадбирлар

доимий

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Ёшлар ўртасида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи бадиий, публицистик асарлар яратилишини рағбатлантириш мақсадида ижодий ишлар танловларини ўтказиш.

алоҳида режа

2020-2021 йиллар

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ҳалқ таълим вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

2021 йил 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”
ва “Ғалабанинг 76 йиллиги”ни муносиб нишонлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирларни ўтказиш комплекс режасини ишлаб чиқиш.

алоҳида режа

2020 йил
15 июнгача

Маданият вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Давлат хавсизлик хизмати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Республика маънавият ва маърифат маркази

V. Мажмуанинг молия-хўжалик фаолиятини ташкиллаштириш

  1.  

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ва “Шон-шараф” давлат музейига кириш учун аҳолига пуллик хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
1 июлгача

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуа объектлари ва экспонатлари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага оид ўзбек, рус, инглиз бошқа тилларида тақвимлар, буклетлар, откриткалар, флайерлар, ён дафтарчалар, фотоальбом, китоблар, шунингдек статуэткалар, эсдалик совғалари ва сувенир маҳсулотлари намуналарини яратиш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
1 августгача

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Ўзбекистон ҳунармандлари уюшмаси, Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуа объектлари ва экспонатлари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага оид буклетлар, откриткалар, флайерлар, ён дафтарчалар, фотоальбом, китоблар, шунингдек статуэткалар, эсдалик совғалари
ва сувенир маҳсулотларини тайёрлаш ва савдо шаҳобчаларида сотувини йўлга қўйиш.

алоҳида режа

2020 йил
1 октябрдан

Мудофаа вазирлиги

  1.  

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрувчи аҳоли ва чет эллик туристларнинг дам олиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида тез овқатланиш пунктларини (“фаст-фуд”) ташкил этиш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 сентябрь

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуа ҳудудида аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини ташкиллаштириш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
1 июлгача

Мудофаа вазирлиги,

Тошкент шаҳар хокимлиги

  1.  

Мажмуа амфитеатри ва “Шон-шараф” давлат музейи мажлислар залида тадбирлар ўтказиш учун уларни пуллик ижарага беришни ташкиллаштириш.

амалий чора-тадбирлар

доимий

Мудофаа вазирлиги

VI. Мажмуанинг инфраструктураси ва моддий-техник базасини такомиллаштириш

  1.  

Мажмуа маъмуриятини жойлаштириш учун алоҳида бино реконструкциясини тугатиш ва уни замонавий мебеллар, компьютер ва ахборот коммуникация технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
1 июлгача

Қурилиш вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  1.  

Мажмуанинг расмий веб-сайтини ва унинг фаолиятини ёритувчи telegrambot каналини, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларига (“Шон-шараф” ордени тўлиқ кавалерлари) бағишланган интернет сайтларини яратиш ҳамда уларни faxriylar.uz сайти билан боғлаш, Мажмуа ҳудудида бепул Wi-Fi зоналарини ташкил этиш.

алоҳида режа

2020 йил
10 сентябргача

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Мудофаа вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз қаҳрамонликлари, кўрсатган матонатини ҳамда Мажмуа фаолияти билан боғлиқ бўлган ресурсларни веб-сайтга жойлаштириб бориш ҳамда келгусида унинг мунтазам равишда ишлаб туришини таъминлаш.

амалий чора-тадбирлар

доимий

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Мудофаа вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  1.  

Мажмуага 3D “Виртуал саёҳат” дастурини ишлаб чиқиш ва веб-сайтга жойлаштириш.

дастур

2020 йил
10 ноябргача

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Мудофаа вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  1.  

Имконияти чекланган шахсларга Мажмуада қулай шарт-шароитлар яратиш учун Мажмуа экпонатлари бўйича махсус китоблар нашр этиш, боғ ҳудудида ҳаракатланиш учун махсус техник воситалар (аравачалар, электромобиллар) билан таъминлаш.

амалий чора-тадбирлар

доимий

Маданият вазирлиги,
Республика ногиронлар жамияти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мудофаа вазирлиги

  1.  

“Шон-шараф” давлат музейидаги “book cafe”ни фаолиятини йўлга қўйиш, уни Иккинчи жаҳон урушига оид ҳамда жаҳон ва миллий адабиёт дурдоналари, илмий-оммабоп китоблар ва нашрлар билан таъминлаш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 июлгача

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

  1.  

Мажмуага ёндош ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

амалий чора-тадбирлар

доимий

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

  1.  

Мажмуа объектларининг капитал қурилиш бўйича кафолат муддати ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳатига асосан бош пудратчи ташкилотга кредитор қарздорлик тўлови амалга оширилсин.

амалий чора-тадбирлар

қабул қилинган кундан бир йилдан сўнг

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Мудофаа вазирлиги

  1.  

Мажмуага ташриф буюрувчиларга хизмат қиладиган аудиогид тизимини йўлга қўйиш.

алоҳида режа

2020 йил
1 августгача

Мудофаа вазирлиги,
Маданият вазирлиги

  1.  

Мажмуага 2 та енгил автотранспорт, 1 та юк транспорти ва 1 та автобус харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига 2020 йилда қўшимча бюджет маблағларини ажратиш.

амалий чора-тадбирлар

2020 йил
1 октябргача

Молия вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” __________ даги ____-сон қарорига

4-илова

 

 

Ўзбекистон халқининг буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси,
Мажмуа ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи фаолияти ҳақидаги китоб-альбомни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

 

  1.  

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ раҳбари

  1.  

К. Сагдуллаев

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори в.б. ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

  1.  

А. Жўрабоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

  1.  

С. Саидолимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

  1.  

Х. Каршиев

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари

  1.  

Ф. Арзиев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

  1.  

С. Турдиев

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирининг  ўринбосари

  1.  

Б. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти

  1.  

У. Юсупов

“Ўзархив” агентлиги директори

  1.  

Ж. Мелиқулов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

  1.  

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

  1.  

Х. Нуриддинов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

  1.  

Келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати вакили

  1.  

М. Ҳожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

  1.  

Ш. Ризаев

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори ўринбосари

  1.  

Ж. Исмоилова

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори

  1.  

З. Эшмирзаева

“Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бошқарув раиси

  1.  

Б. Ҳасанов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори

  1.  

О. Абдумўминов

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори ўринбосари

  1.  

Ш. Юсупов

Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи

  1.  

Б. Абдулаҳадов

Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпитали бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

  1.  

Ф. Абиджанова

Ўзбекистон Бадиий академиясининг бош илмий котиби

  1.  

А. Жумашов

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг бўлим мудири

  1.  

М. Раҳимов

Тарих институтининг бўлим мудири

  1.  

Р. Назаров

Тарих институтининг бўлим мудири ўринбосари

  1.  

Р. Шигабдинов

Тарих институтининг катта илмий ходими

  1.  

Р. Шамсиддинов

Андижон давлат университети профессори

  1.  

А. Эгамназаров

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

  1.  

Х. Бобожонов

Тошкент ахборот технологиялари университетининг катта ўқитувчиси

  1.  

Б. Кошанов

Қорақалпоғистон давлат университетининг профессори

  1.  

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари

 

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Umumiy takliflar: 0

126