Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
18067 Пешкў тумани ҳокимияти 22/05/2020 06/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Пешкў туманидаги Навбаҳор ва Валфажир маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида.
ID-18067

                                           ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси

Халқ депутатлари

Пешкў туман Кенгаши

Қ А Р О Р И

 

O’zbekiston Respublikasi

Хalq deputatlari

Peshko` tuman Kengashi

Q A R O R I

 

2020 йил “____________            Янгибозор маҳалласи                    ЛОЙИҲА

 

 

Пешкў туманидаги Навбаҳор ва Валфажир маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларининг тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 68-сонли “Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори шунингдек, Валфажир маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил 12 майдаги 47-сонли ҳамда Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил 13 майдаги 31-сонли хатлари, туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматининг 2020 йил
12 майдаги 2-сонли ҳудудларни ўрганиш бўйича далолатномасини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

1. Тумандаги Валфажир маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил
12 майдаги 47-сонли ҳамда Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил 13 майдаги 31-сонли хатлари, туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматининг 2020 йил 12 майдаги 2-сонли ҳудудларни ўрганиш бўйича далолатномаси, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси 2020 йил 15 майдаги 4-сонли йиғилиш баёни ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматининг 2020 йил 12 майдаги 2-сонли ҳудудларни ўрганиш бўйича далолатномаси билан Валфажир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сарой аҳоли пунктини Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинига тўлиғича бириктирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Валфажир маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий ҳудудий жиҳатдан умумий 1090,1 гектар ер майдонидан 55,7 гектар ер майдон (Сарой аҳоли пункти) Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қўшиб берилиши натижасида Валфажир маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий ҳудудий жиҳатдан умумий 1034,4 гектар ер майдони ва 7 та (Валфажир, Хўжалар, Кўпанак, Сардушох, Чоробод, Кўчкалло, Кўчкарасул) аҳоли пункти ҳамда Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий ҳудудий жиҳатдан умумий 302,6 гектар ер майдонига Сарой аҳоли пунктининг бириктирилиши натижасида ер майдони 358,3 гектарни ташкил этиши ва 3 та (Навбаҳор, Новабўйи, Сарой) аҳоли пунктини ташкил этилиши сақлансин.

3. Туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ж.Умедов, туман давлат хизматлари маркази, туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати (Ф.Камолов), туман ички ишлар бўлими (Н.Болтаев) ушбу қарор билан тумандаги Валфажир ва Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудий таркибига тегишли ўзгартириш киритилганлиги инобатга олинсинлар.

4. Туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ж.Умедов, Валфажир (Ш.Саноев) ва Навбаҳор (Р.Наврўзов) маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда ҳудудий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда хўжалик ҳисобида юритиладиган китобларга тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг “Пешкў овози” газетаси ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига эълон қилинсин.

6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раислари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари (А.Ражабов, Ж.Умедов) зиммаларига юклатилсин.

 

 

 

        Халқ депутатлари

туман Кенгаши раиси                                                       А.Назаров

Umumiy takliflar: 0

332