Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17916 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 19/05/2020 03/06/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳакини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-17916

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳакини тўлаш бўйича компенсация
 пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга
 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги ПФ–5986-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

     1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

     2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

    Вазир                                                                                                  Т. Ишметов          

 

                 Тошкент ш.,

    2020 йил “___” ________,

                  ______-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2020 йил “_____” _____________ ______-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация
пул тўловларнинг механизми тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

     1. 3-банддан “(шу жумладан, ишловчи пенсионерларга)” ва “ишламайдиган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

    2. 6-бандда:

    иккинчи хатбошидаги “ишламайдиган” сўзи чиқариб ташлансин;

   учинчи хатбошига “шу жумладан” сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи” сўзлари қўшилсин.

   3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

  “10. Ишлайдиган фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслар ишдан бўшаш ҳолатида ходим бўшаётган ой учун компенсация иш жойида тўланади.”.

 

 

Umumiy takliflar: 0

296