Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17875 O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi 19/05/2020 03/06/2020 37

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни қўллаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-17875

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон қарорига мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни қўллаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлаб, йил якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб борсин.

3. Тадбиркорлик субъектлари виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган даромад солиғи суммасини виртуал кассани 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилсин.

4. Электрон тижоратни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 1 январдан виртуал касса тизимига ўтиши белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                        А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___ _____даги ___-сон қарорига
илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн
назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 23 ноябрдаги
943-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-иловада:

а) 2-банд ўн иккинчи хатбошисида “кунлик” сўзи чиқариб ташлансин;

б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилари қўшилсин:

ишчи гуруҳ – Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” ДУК (кейинги ўринларда Киберхавфсизлик маркази деб аталади), Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, давлат солиқ хизмати органлари, оператор ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан тузилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани экспертизадан ўтказиш учун ваколатли орган;

электрон тижорат – ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти;”;

в) 7-банд қуйидаги таҳрирдаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тўловнинг жами қўшилган қиймат солиғи суммаси”;

ўн олтинчи-йигирманчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи-йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) 11-бандда:

“бир кун” сўзлари “72 соат” сўзлари билан алмаштирилсин;

мазкур бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи-тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

“Тадбиркорлик субъекти ТХКМга белгиланган вақтда захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиш, носоз онлайн-НКМ ёки виртуал кассани созлаш учун зарур шароит яратиб бериши лозим.

Белгиланган вақтдан сўнг онлайн-НКМ ёки виртуал касса созланмаган ёхуд захирадагиси ўрнатилмаган, шунингдек тадбиркорлик субъекти томонидан созлаш ёки захирадаги қурилмани қўйиш учун шароитлар яратилмаган тақдирда, 4-иловадаги квитанция асосида савдо қилиши тақиқланади.

ТХКМ белгиланган вақтда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани созламаган ёки захирадагини ўрнатмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади”;

д) 13-бандда “бир иш кунидан” сўзлари “бир кундан” сўзлари билан алмаштирилсин.

д) 15-банд қуйдаги таҳрирда баён қилинсин:

“Махсус ахборот тизимидаги шахсий кабинетларга фойдаланувчининг электрон рақамли имзо калити орқали кирилади. ТХКМ, унинг филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорлари махсус ахборот тизимдан ёки ТХКМнинг махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотидан, ўзларининг шахсий электрон рақамли имзо калити орқали фойдаланадилар”.

д) 18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“ТХКМ томонидан тадбиркорлик субъекти тақдим этган маълумотлар ўрганиб чиқилади ва ҳужжатлар қабул қилинган вақтдан бошлаб тўрт иш соати ичида махсус ахборот тизимида қайд этилиб, 2-иловага мувофиқ ариза билан давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилади”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Ариза, махсус ахборот тизимида қайд этилган вақтдан бошлаб, давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан камчиликлар аниқланмаган тақдирда саккиз иш соати ичида қабул қилиниши лозим.”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин, мазкур хатбошидаги “2” рақами “3” рақами билан алмаштирилсин;

е) 26-бандда “3” рақами “4” рақами билан алмаштирилсин;

ё) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“27. ТХКМ томонидан олинган маълумотлар асосида бир иш кунида онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан чиқариш учун тегишли маълумотлар махсус ахборот тизимида қайд этиб 5‑иловага мувофиқ ариза билан давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилади”;

ж) 33-бандда:

“4” рақами “6” рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса ТХКМ томонидан созлангандан ёки захирадаги ўрнатилгандан сўнг, тадбиркорлик субъекти бир иш куни ичида махсус квитанция дафтари асосида амалга оширилган савдолар тўғрисидаги маълумотларни онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига киритиши лозим”;

з) 41-бандда “ТХКМ” сўзи “ишчи гуруҳ” сўзи билан алмаштирилсин;

з) 42-бандда “5” рақами “7” рақами билан алмаштирилсин;

и) 44-банднинг биринчи хатбошида “ушбу онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотига техник хизмат кўрсатмайдиган мустақил ТХКМга” сўзлари “ишчи гуруҳга” сўзлари билан алмаштирилсин.

й) 45-бандда “уч” сўзи “ўн” сўзи билан алмаштирилсин.

й) 48-банд 15 хатбосиши чиқариб ташлансин;

й) 55-бандда қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Бунда, оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар белгиланган тартибда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг асосий ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаган (2-сон картотека мавжуд) ҳолларда уларнинг таъсисчилари ёки бошқа вакиллари (мансабдор шахслари) ёҳуд кафиллари томонидан вакиллик ёки кафилликни тасдиқловчи ҳужжатларлар асосида амалга оширилишига йўл қўйилади.”

й) 8-бобга қуйичаги мазмундаги банд қўшилсин:

“Оператор ТХКМни ўзаро тузилган шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда махсус ахборот тизимидан узиб қўйишга ҳақли.”

к) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

___________________________

(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)

техник хизмат кўрсатиш марказига

 

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани турғун шаҳобча жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида)

Сиздан, _____________________________________________________

(шаҳобча манзили)

манзилида жойлашган,______________________________________________

(тадбиркорлик субъектининг номи)

(СТИР:____________)га қарашли,_____________________________________

(шаҳобчада амалга ошириладиган фаолият тури)

савдо шаҳобчасида фойдаланиш учун, _______________________ русумли, завод рақами (версияси) ____________________бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ___________________________ серия рақамли фискал модулни, __________________________давлат солиқ инспекциясида рўйхатга қўйишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1.Турғун шаҳобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино, иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари).

2.Турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси манзилининг харитадаги координатаси.

 

_______________________________        (м.ў.)        __________         __________

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.Ш.)                                                 (имзо)                             (сана)

л) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

___________________________

(Давлат солиқ хизмати органи номи)

Давлат солиқ инспекциясига

 

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани турғун шаҳобча жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида)

Сиздан, _____________________________________________________

(шаҳобча манзили)

манзилида жойлашган,______________________________________________

(тадбиркорлик субъектининг номи)

(СТИР:____________)га қарашли,_____________________________________

(шаҳобчада амалга ошириладиган фаолият тури)

савдо шаҳобчасида фойдаланиш учун, _______________________ русумли, завод рақами (версияси) ____________________бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ___________________________ серия рақамли фискал модулни, __________________________давлат солиқ инспекциясида рўйхатга қўйишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. 1-иловага мувофиқ тўлдирилган ариза;

2. Турғун шаҳобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино, иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари).

3. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун, ТХКМ билан тузилган шартнома нусхаси.

4.Турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси манзилининг харитадаги координатаси.

_______________________________        (м.ў.)        __________         __________

             (ТХКМ раҳбарининг Ф.И.Ш.)                                                                     (имзо)                             (сана)

 

м) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

 

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар

 

Ушбу рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумот,
__________________________________________ (СТИР: ______________)га (тадбиркорлик субъекти номи)

тегишли бўлган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимини махсус ахборот тизимида қайд этилганлиги тўғрисида берилди.

Реестр рақами

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса номи

Завод (серия ёки лицензия) рақами

Фискал модул серия рақами

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса жойлашган манзил

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ҳолати

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

_______________________________        (м.ў.)        __________         __________

(Давлат солиқ хизмати органи раҳбари Ф.И.Ш.)                                                              (имзо)                             (сана)

 

_______________________________                       __________        __________

(Рўйхатдан ўтказиш бўйича маъсул ходим Ф.И.Ш.)                                        (имзо)                             (сана)

 

 

 

 

 

н) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

___________________________

(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)

техник хизмат кўрсатиш марказига

 

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимини турғун шаҳобча жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан чиқариш тўғрисида)

Сиздан, мен фаолият юритаётган________________________________

                              (шаҳобча манзили)

______________________________________________манзилида жойлашган, _____________________________________________(СТИР:____________)га

                               (тадбиркорлик субъектининг номи)

қарашли, ______________________________ савдо шаҳобчасида фойдаланиш

                        (шаҳобчада амалга ошириладиган фаолият тури)

учун, ______________________________ русумли, завод рақами (версияси) _____________________________ бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ______________________________ серия рақамли фискал модулни, ________________________________ давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Онлайн-НКМ (виртуал  касса), _______________________________ давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш сабаби: ________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

 

Қуйидагилар илова қилинади:

1. Фискал модул ____ дона.

2. Қўшимча ҳужжатлар.

 

_______________________________        (м.ў.)        __________         __________

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.Ш.)                                                 (имзо)                             (сана)

 

о) қуйидаги таҳрирдаги 5-илова билан тўлдирилсин:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

___________________________

(давлат солиқ хизмати органи номи)

давлат солиқ инспекциясига

 

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимини турғун шаҳобча жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан чиқариш тўғрисида)

Сиздан, _____________________________________________________

                              (шаҳобча манзили)

______________________________________________манзилида жойлашган, _____________________________________________(СТИР:____________)га

                               (тадбиркорлик субъектининг номи)

қарашли, ______________________________ савдо шаҳобчасида фойдаланиш

                        (шаҳобчада амалга ошириладиган фаолият тури)

учун, ______________________________ русумли, завод рақами (версияси) _____________________________ бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ______________________________ серия рақамли фискал модулни, ________________________________ Давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Онлайн-НКМ (виртуал  касса), _______________________________ Давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш сабаби: ________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

 

Қуйидагилар илова қилинади:

1. 4-иловага мувофиқ тўлдирилган ариза.

2. Қўшимча ҳужжатлар.

 

_______________________________        (м.ў.)        __________         __________

             (ТХКМ раҳбарининг Ф.И.Ш.)                                                                      (имзо)                             (сана)

 

п) 4-илова 6-илова деб ҳисоблансин.

р) 5-илова 7-илова деб ҳисоблансин.

2. 2-иловада:

а) 3-бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги таҳрир қилинсин:

“24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш”;

қўйидаги мазмундаги хатбосиши қўшилсин:

“техник жиҳатдан имконият бўлганда, чек маълумотлари билан жойлашган жойи бўйича геолакация (узунлик ва кенглик) маълумотларини операторга юбориш;”

ўн учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги таҳрир қилинсин:

“мобил алоқа операторининг интернет тармоғига 2G ва ундан юқори стандартлар асосида, шунингдек, СDMA ва Wi-Fi стандартлари орқали алоқа тармоғига боғланиш имкониятининг мавжудлиги”;

қуйидаги мазмундаги хатбошлари қўшилсин:

“Онлайн-НКМга ўрнатилган дастурий маҳсулотга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт”.

б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши қўшилсин:

“24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш”.

Қуйидаги мазмундаги хатбошиси қўшилсин:

“Виртуал кассага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.

Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишни электрон тижорат орақали амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фискал маълумотларни оперторга узатишда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга ошириши мумкин.”

3. 3-иловада:

а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“7. ТХКМ ўз фаолиятини амалга ошириш учун у томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳамда ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМлар ва виртуал кассаларнинг жами сони:

минг донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

минг донадан беш минг донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;

беш минг донадан ўн минг донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида;

ўн мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин”;

б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“8. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектнинг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар ТХКМ, унинг ҳудудий филиаллари ёки шериклик асосида ҳамкорлари томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилини рухсатисиз ўзгартириш киритиш ёки бошқа амалга оширилган ҳолатлар натижасида операторга, тадбиркорлик субъектига ёки солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар ишчи гуруҳ экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектнинг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда ТХКМ томонидан етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади”;

в) 9-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи-ўнинчи хатбошилар қўшилсин:

“Шунингдек, тадбиркорлик субъекти банк кафолат хатини муддатидан ўн кун олдин янгилаши ёки махсус ҳисоб рақамига белгиланган миқдорда пул маблағларини шакллантириши лозим.

ТХКМ Давлат реестридан чиқарилган, тадбиркорлик субъекти тугатилган ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (8-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари ТХКМнинг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда, ТХКМ томонидан захира пулини қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

Оператор ва ТХКМ ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги операторнинг хулосаси.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатларда камчилик бўлмаган тақдирда, ТХКМнинг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, асослантирилган камчиликларни ариза берувчига тақдим қилади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин”;

г)  12-банд чиқариб ташлансин;

г) 8-бобга янги банд билан қўйидаги мазмундаги хатбосиши қўшилсин:

“ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг, ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан ўттиз фоиз миқдоридан кўп бўлган қисмини операторга қайтаради”;

г) 19-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати”.

г) 40-банд чиқариб ташлансин;

г) илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талабларга

ИЛОВА

 

Давлат солиқ қўмитаси

раиси ______________га

 

АРИЗА

 

(Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш марказини Давлат реестрига киритиш тўғрисида)

Сиздан, ______________________________________________________

                                                                                        (ТХКМ жойлашган манзил)

манзилида жойлашган ______________________________________________

                                                                                              (тадбиркорлик субъектининг номи)

(СТИР:____________) онлайн-НКМ, виртуал касса тизимига техник хизмат кўрсатиш марказини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.

 

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати;

2. Онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотини ишлаб чиқарувчиси ёхуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси;

3. ТХКМнинг фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат(лар);

4. «call-марказ»га эга эканлиги тўғрисидаги маълумот;

5. ТХКМда онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

Илова: ___ варақда.

 

_______________________________        (м.ў.)        __________         __________

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.Ш.)                                                 (имзо)                             (сана)

4. 4-иловада:

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“8. Ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМ ва виртуал касса сони:

юз донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида;

юз донадан беш юз донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

беш юз донадан минг донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида;

минг донадан беш минг донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида;

беш минг донадан ўн минг донагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг баравари миқдорида;

ўн минг донадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин”;

б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“9. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектнинг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар, солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига, операторга ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва операторга юборилган чеклар ўртасидаги номутаносибликлар ишчи гуруҳнинг экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектнинг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади”;

в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи-тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

“Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса Давлат реестридан чиқарилганда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (9-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти томонидан захира пулини қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

ТХКМлар ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги ТХКМларнинг хулосалари.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатларда камчилик бўлмаган тақдирда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, асослантирилган камчиликларни ариза берувчига тақдим қилади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин”;

г) 11-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати”;

ўн биринчи хатбошида “техник кўмаклашиш маркази” сўзлари “Киберхавфсизлик маркази” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) қуйидаги таҳрирдаги 13-банд билан тўлдирилсин:

“13. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ва унга тегишли ҳужжатлар ваколатли орган томонидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига юборилган санадан эътиборан, беш иш кунида ушбу ташкилотлар Давлат реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш ҳақидаги хулосасини ваколатли органга тақдим этади.”;

е) 13-23 бандлар мос равишда 14-24-бандлар деб ҳисоблансин;

ж) 16-бандда “бир ой муддатда” сўзлари “йигирма иш кунида” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 2-иловада:

манзил қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Давлат солиқ қўмитаси раиси ___________________________га”;

илова қилинадиган ҳужжатларнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати”.

Umumiy takliflar: 19

1147