ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1781 Хокимият Шаватского района 08/01/2019 24/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1781

Тумандаги транспорт воситаларини  мажбурий

техник  кўрикдан  ўтказиш  тўғрисида

 

        

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

1. Шовот туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (Х.Мадаминов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ҳамда техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:

а) тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги ( 1 мартдан 10 июнгача);

б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жой сони  8  ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба             (1 мартдан 30 июнгача ва 01сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг техник кўриги            1 мартдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилсин.

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган  транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Шовот туманида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига асосан транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамаларва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;

Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Ушбу қарорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

4. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман ички ишлар бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 19 февраль 537-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Шовот туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларнинг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2019 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.

7. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Отажанов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шовот  тумани ҳокими в.б:                                              Х.Отаханов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шовот тумани ҳокимининг                                                                             2019 йил “___” январдаги “___” - сонли қарорига                1-илова

 

 

Туманда  юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини   2019 йилги мажбурий техника кўригидан ўтказиш комиссияси таркиби

 

 

 

Х.Мадаминов - туман ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гурухи, 

                          катта инспектори,  комиссия раиси

 

А Ъ З О Л А Р И:

 

И.Нурметов           -  туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари,

                                  комиссия котиби

А.Рахимов              -   туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

Б. Рўзметов            -   “ Йўлдош Отажон” кичик корхонаси ходими

Ш.Аллаберганов   -  туман Узагросуғурта бўлими бошлиғи

Ф.Сабиров              - вилоят экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси туман бўлими бошлиғи в.в.б  

М.Ахмедов            -  туман санитария  эпидемия назорат маркази бошлиғи      

М. Абдалова          -   “Шовот истиқболи” газетаси муҳаррири

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шовот туманидаги юридик шахсларга тегишли булган автомототранспорт воситаларини 2019 йилги мажбурий техник курикка жалб килиш

Ж А Д В А Л И .

                                                                       «     » январь  2019 йил  «     » сонли карори 2-илова

Т/р

 

Кархона ва ташкилотларнинг номи

Авто мото транспорт сони

Манзили

Мажбурий техник курик утказиладиган кун

Техник курик утказиладиган манзил

  1.  

Масъулияти чекланган жамиятлар

99

Туман худудида

01.03.19

15.03.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Хусусий  фирмалар

97

Туман худудида

16.03.19

22.03.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Хусусий  корхоналар

89

Туман худудида

22.03.19

28.03.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Кичик корхоналар

42

Туман худудида

01.04.19

06.04.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Фермер хўжаликлари

89

Туман худудида

07.04.19

12.04.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Шовот туман ҳокимлиги

2

Туркистон 73 уй

14.04.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Молия бўлими

1

Туркистон 68 уй

15.04.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Агробанк банк

2

Замахшарий куча

16.04.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Халк банк

1

Мангуберди куча

17.04.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Ўзагросугурто Шовот бўлими

1

Ж.Мангуберди куча

18.04.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Шовот мехнат биржа

1

Ж.Мангуберди 12 уй

21.04.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Дон махсулотлари к-си

3

Маданият куча

23.04.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

МПК-289 корхонаси

6

Ст.Шовот

24.04.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Шовот  пахта тозалаш  ОАЖ

9

Заводчилар  кучаси

27.04.19

Пахта тозалаш  МЧЖ

  1.  

ДАЖ   МТП

8

У.Содиқ кўчаси

28.04.19

ДАЖ   МТП  гаражи

  1.  

Шовот ЙХТПТФДК

9

Кумяп махалласи

29.04.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Қишлоқхўжаликкимё Шовот филиали

9

Ст.Шовот

01.05.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Шовот Ирригация қурилиш  МЧЖ

2

Ст.Шовот

04.05.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Бандликка кўмаклашувчи марказ

1

Ст.Шовот

05.05.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Рай вет станция

3

Ширин пос

06.05.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Дилшод ғишт

15

Киёт кишлоги

07.05.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Шовоттекс қўшма корхонаси

10

Чигатай калъа кишлоги

08.05.19

Шовот текс гаражи

  1.  

Р.С.Ватанпарвор

8

Замахшарий куча

11.05.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Ободонлаштириш бошқармаси

4

Туркистон кучаси

12.05.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Шовот ТМК, СЭС

15

К.Отаниёзов

13.05.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Халқ таълими бўлими

2

Уста Содик 15 уй

14.05.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

К.Отаниёзов ММТП

2

Шу ерда

15.05.19

ММТП автосаройида

  1.  

Шовот темир бетон корхонаси

3

Шу ерда

18.05.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Монок Бустон ММТП

2

Шу ерда

19.05.19

ММТП автосаройида

  1.  

Шовот туман ИИБ  ЁХБ

4

Шу ерда

21.05.19

ММТП автосаройида

  1.  

К.Рахимов муқобил МТП

2

Шовот калъа кишл

26.05.19

ММТП автосаройида

  1.  

Сохибкор муқобил МТП

4

Бешмерган  кишл

27.05.19

ММТП автосаройида

  1.  

Шовот ГАЗ хўжалиги

4

Киёт кишлоги

06.06.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Белмоторсервис ўқув  ИЧК

6

Замахшарий куча

09.06.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Шиддат монолит ҳусусий корхонаси

4

Туркистон кўчаси

28.05.19

Йулдош Отожон к-к

  1.  

Темир йўл обод чорва ва парранда комп

6

Бўйрачи қишлоғи

29.05.19

Йулдош Отожон к-к

 

Бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтадиган корхоналар

  1.  

Урганч нефт база УК Шовот филиали

15

Темир йул станцияси

22.04.19

22.10.19

Нефтбаза автосаройида

  1.  

Алёнушка х/ф

4

Замахшарий 12 уй

22.04.19

22.10.19

Йулдош Отажон к-к

  1.  

Яхшимуратов Жасур МЧЖ

25

К.Отаниязов кўчаси

22-23.04.19

22-23.10.19

 

  1.  

Йўлдош Отажон к/к

36

Туркманистон кўчаси

22-23.04.19

22-23.10.19

 

 

ЖАМИ АВТОТРАНСПОРТЛАР СОНИ

645

 

 

 

Изох:

 

 Шахсий автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари хар куни  Туркистон кучаси      № 78  уйда жойлашган автомабилларни тамирлаш устахонасида,  шанба ва якшанба кунлари «Йулдош Отажон» йуловчи ташувчи уюшмаси автосаройида эрталабки 9-00 дан 16 – 00 га кадар мажбурий техник курикдан утказилади. 

 

Umumiy takliflar

725