Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17655 Самарқанд вилояти ҳокимияти 11/05/2020 26/05/2020 1

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) иштирокида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-17655

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) иштирокида
“Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида

Самарқанд шаҳридаги сув таъминоти ва йўл тармоғини модернизация қилиш, шаҳар инфратузилмасини бошқариш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти, оқова ва йўл тизимларини модернизация қилиш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикасига Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) директорлар кенгаши томонидан лойиҳани молиялаштириш бўйича кредитга хизмат кўрсатганлик учун хизмат ҳақи 0,5 фоиз, йиллик 2,50 фоиз ставкаси билан 4 йиллик имтиёзли даврини ҳисобга олиб 17 йил муддатга 300,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этиши маъқулланганлиги;

Лойиҳа доирасида ишларнинг турлари ва ҳажмларини белгилайдиган батафсил лойиҳа концепцияси Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳа Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) томонидан берилаётган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек  лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш учун Самарқанд вилояти ҳокимлигини масъул ҳисобланади;

лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш 2021 йил
1 февралгача лойиҳа билан бир вақтда амалга оширилади;

лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси 2021 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади;

Абу Даби ривожланиш жамғармаси(БАА)нинг кредит маблағлари бўйича хизмат ҳақи тўловлари, фоиз ва асосий қарзни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишда:

лойиҳа қийматининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш;

Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) кредит маблағлари бўйича хизмат ҳақи тўловлари, фоиз ва асосий қарзни тўлашни қисман молиялаштириш учун “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

5. Қуйидагилар:

лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинган Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) кредит маблағлари бўйича хизмат ҳақи тўловлари, фоиз ва асосий қарзини тўлаш прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

лойиҳани амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ деб юритилади) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳанинг самарали амалга оширилишини, қурилиш ва реконструкция қилиш объектларини ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

объектларда амалга ошириладиган ишларни мунтазам равишда жойига чиққан ҳолда кўриб чиқиш;

Лойиҳани ўз вақтида амалга оширилишига таъсир кўрсатувчи масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) билан заём битимини имзолашга рухсат берилсин.

8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда қуйидаги зарур тадбирларни амалга оширсин:

лойиҳани амалга ошириш учун муайян иш турларини, уларни амалга ошириш босқичлари ва муддатларини назарда тутувчи тармоқ жадвалини ўз ичига олган йўл харитасини ишлаб чиқиш;

лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил қилиш;

сув иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер майдонини ўрнатилган тартибда ўз вақтида ажратилишини таъминлаш;

лозим ҳолларда, объектлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилиши режалаштирилган ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 1 августдаги
ПФ-5495-сон фармонига асосан,  кўчмас мулкларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини  республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлиқ қопланиши таъминланганидан кейин рухсат берилиши юзасидан белгиланган тартиб асосида иш юритиш..

9. Лойиҳа доирасида:

сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари, шунингдек ушбу лойиҳа доирасида жалб қилинган пудратчи ташкилотлари томонидан вақтинча олиб кириладиган транспорт воситалари ва ускуналари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, мажбурий тўловлар ва давлат фондларига тўловлар тўлашдан;

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - даромад солиғи тўлашдан;

жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилсин.

Ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар лойиҳани амалга оширилишида Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси эканлиги белгилаб қўйилсин.

10. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига белгиланган тартибда тарихий ва маданий мерос объектларига салбий таъсирни чеклашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан тегишли тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (узайтириш), шунингдек республика ҳудудида ушбу хорижий мутахассисларда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни бериш (узайтириш);

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда тегишли экологик экспертизадан ўтказилишини ва лойиҳа доирасида экологик қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) ўртасида тузиладиган битимни кўриб чиқиб белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса бериш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда тегишли экспертизадан ўтказилишини ҳамда лойиҳа доирасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа тўловлар тўловисиз кириш визаларини белгиланган тартибда берсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтиришни, шунингдек вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва узайтириш ишларини амалга оширилишини таъминласин.

13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаковга юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                Ш.Мирзиёeв

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “________ ПҚ-____ сонли қарорига
1-илова


Самарқанд шаҳрининг сув таъминоти, канализация ва йўл тармоқларини модернизация қилиш лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Компонент номи

Бирлиги

Қиймати

1.

Сув таъминоти ва канализация тизимини қуриш ва реконструкция қилиш

млн. АҚШ доллари

90,0

2.

Йўл бўйича инфратузилмаси

млн. АҚШ доллари

10,0

3.

Йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш

млн. АҚШ доллари

160,0

4.

Консалтинг хизматлари ва техник назорат

млн. АҚШ доллари

10,0

5.

Кўзда тутилмаган харажатлар

млн. АҚШ доллари

30,0

 

Жами :

 

300,00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “________ ПҚ-____ сонли қарорига 2-илова

 


Самарқанд шаҳрининг сув таъминоти, канализация ва йўл тармоқларини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун жалб қилинган Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) кредит маблағлари бўйича хизмат ҳақи тўловлари, фоиз ва асосий қарзини тўлаш прогноз жадвали

Кредит миқдори

 

300 000 000 АҚШ доллари

(БАА нинг 1,101,900,000 дирхамида)

Кредитни қайтариш муддати

 

13 йил

Имтиёзли давр

 

4 йиллик

Фоиз ставкаси

 

2,50 фоиз

Кредит учун хизмат ҳақи

 

Йиллик 0,50 фоиз

 

            БАА дирхамида

Асосий қарзни тўлаш

Фоиз тўлови

Мажбурият тўлов

(кредит учун хизмат ҳақи)

Жами

1

   

2 295 625,0

2 295 625,0

2

 

2 295 625,0

1 836 500,0

4 132 125,0

3

 

4 591 250,0

1 377 375,0

5 968 625,0

4

 

6 886 875,0

918 250,0

7 805 125,0

5

 

9 182 500,0

459 125,0

9 641 625,0

6

 

11 478 125,0

-

11 478 125,0

7

 

13 773 750,0

-

13 773 750,0

8

 

13 773 750,0

-

13 773 750,0

9

42 380 769,2

13 773 750,0

-

56 154 519,2

10

42 380 769,2

13 243 990,4

-

55 624 759,6

11

42 380 769,2

12 714 230,8

 

55 095 000,0

12

42 380 769,2

12 184 471,2

 

54 565 240,4

13

42 380 769,2

11 654 711,5

 

54 035 480,8

14

42 380 769,2

11 124 951,9

 

53 505 721,2

15

42 380 769,2

10 595 192,3

 

52 975 961,5

16

42 380 769,2

10 065 432,7

 

52 446 201,9

17

42 380 769,2

9 535 673,1

 

51 916 442,3

18

42 380 769,2

9 005 913,5

 

51 386 682,7

19

42 380 769,2

8 476 153,8

 

50 856 923,1

20

42 380 769,2

7 946 394,2

 

50 327 163,5

21

42 380 769,2

7 416 634,6

 

49 797 403,8

22

42 380 769,2

6 886 875,0

 

49 267 644,2

23

42 380 769,2

6 357 115,4

 

48 737 884,6

24

42 380 769,2

5 827 355,8

 

48 208 125,0

25

42 380 769,2

5 297 596,2

 

47 678 365,4

26

42 380 769,2

4 767 836,5

 

47 148 605,8

27

42 380 769,2

4 238 076,9

 

46 618 846,2

28

42 380 769,2

3 708 317,3

 

46 089 086,5

29

42 380 769,2

3 178 557,7

 

45 559 326,9

30

42 380 769,2

2 648 798,1

 

45 029 567,3

31

42 380 769,2

2 119 038,5

 

44 499 807,7

32

42 380 769,2

1 589 278,8

 

43 970 048,1

33

42 380 769,2

1 059 519,2

 

43 440 288,5

34

42 380 769,2

529 759,6

 

42 910 528,8

Жами

1 101 900 000,0

247 927 500,0

6 886 875,0

1 356 714 375,0

* Фоиз ва комиссион тўловлар миқдори кредитнинг амалда ривожланишига, етказиб бериш санасига (намунаси) қараб белгиланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “________ ПҚ-____ сонли қарорига 3-илова

Самарқанд шаҳрининг сув таъминоти, канализация ва йўл тармоқларини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1.

А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг

биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Э.М. Ғаниев

-

Транспорт вазири

3.

М.Х. Салиев

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

4.

Б.И. Закиров

-

Қурилиш вазири

5.

Э.О. Турдимов

-

Самарқанд вилоят ҳокими

6.

Б.С. Облакулов

-

Самарқанд шаҳар ҳокими

7.

Ш.А. Вафаев

-

Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда лавозимга тайинланган шахслар ишчи гуруҳи аъзолари ҳисобланади.

Umumiy takliflar: 0

188