ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
176 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 09/08/2018 24/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тўғрисида
ID-176

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3672-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.

      1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Рекреация, дам олиш зоналари ва туристик объектларни барпо этиш ҳамда балиқ етиштириш учун ҳовузлар қуриш орқали сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

      2. Рекреация, дам олиш зоналари ва туристик объектларни барпо этиш ҳамда балиқ етиштириш учун ҳовузлар қуриш орқали сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланиш буйича сув хўжалиги объектлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,  “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси икки ой муддатда сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тегишли ташкилотлардан рўйхатдан ўтказилишини
ва ўзларининг қўшма буйруғи билан тасдиқланишини таъминласин.

      4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси  Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда босқичма-босқич мазкур қарор билан тасдиқланган иловага мувофиқ сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланиш мақсадида давлат ҳусусий шерикчилик асосида хорижий
ва республикамиздаги талабгорларни аниқласинлар ва белгиланган тартибда
ер майдонларини ажратиб берилишини ҳал қилсинлар.   

Umumiy takliflar

1014