Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17597 Fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘yicha respublikasi kengashi 08/05/2020 23/05/2020 6

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-17597

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,№ 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5,126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда,
№ 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 
182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда;2003 йил, № 1, 
8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164,
165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12,
640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175,
179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341,
343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12,
452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430,
431-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 156, 160, 161-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 1934, 1935, 1936-моддалар билан тўлдирилсин:

“1934-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

1935-модда. Фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик

Фуқаролар йиғинининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

1936-модда. Фуқаролар йиғини ходимлари фаолиятининг кафолатларини бузиш

Фуқаролар йиғини ходимлари фаолиятининг қонун ҳужжатлари билан берилган кафолатларини бузиш, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2) 245-модданинг биринчи қисми “1933” рақамидан кейин “1934, 1935, 1936” рақамлари билан тўлдирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                             Ш. Мирзиёев

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар

киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

1934-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармони 6-банди а)-кичик бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилган.

Шунингдек, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонининг 14-бандида фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабга амалда сўзсиз ижро этилишини таъминлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни
4-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

 

 

 

Тўлдирилмоқда

1935-модда. Фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик

Фуқаролар йиғинининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармони 6-банди а)-кичик бандида фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилган.

Шунингдек, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонининг 18-бандида фуқаролар йиғини раисига тегишли ҳудуддаги профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ички ишлар бошқармаларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш, уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш, кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришиш ҳуқуқи берилган.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида (лойиҳанинг 43-моддасида) “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар, тегишли ҳудудда жойлашган юридик шахслар, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши учун мажбурийлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши” белгиланган.

245-модда. Маъмурий судлар

Маъмурий судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 47, 471, 472, 473, 474, 475, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 591, 60, 601, 61, 611, 612, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 701-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида,
112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 1161, 1162-моддаларида,
117-моддасининг иккинчи қисмида,
119-моддасининг иккинчи қисмида,
1251-моддасининг иккинчи қисмида,
127-моддасининг иккинчи қисмида,
128-моддасининг тўртинчи қисмида,
1281-моддасининг иккинчи қисмида,
1282-моддасининг учинчи қисмида,
1283-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида,
130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида,
137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида,
1461-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан
100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида,
151-моддасининг иккинчи қисмида,
152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 1552, 157, 158,
159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 1601, 161, 163, 1631-моддаларида, 164, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 171, 1711, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741, 175, 1751, 1753, 1754, 1755, 1756, 176, 1762, 1763, 1764, 177, 1771, 1772, 178, 1781, 179, 1791, 1792, 1793, 1794, 1795, 180, 181, 182, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861-моддаларида,
187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 1881, 1882, 1883, 189, 1891, 190, 191, 193, 1931, 1932, 1933, 194, 195, 196, 1961, 197, 1971,
1972, 1974, 198, 1983, 199, 200, 2001, 201, 202, 2021, 203, 2031, 204, 2041, 205, 206, 207, 208, 209, 2091, 210, 2101, 2152, 2154, 216, 217, 218,
2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи
ва иккинчи қисмларида, 222, 2241, 2242-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 2251, 226-моддаларида,
2274-моддасининг биринчи – тўртинчи қисмларида, 2278, 2279, 22713, 22714, 22715, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2411 – 2418, 24110 ва 24111-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.

245-модда. Маъмурий судлар

Маъмурий судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 47, 471, 472, 473, 474, 475, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 591, 60, 601, 61, 611, 612, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 701-моддасининг иккинчи қисмида 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи
ва тўртинчи қисмлари, 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлар
 ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида,
112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 1161, 1162-моддаларида,
117-моддасининг иккинчи қисмида,
119-моддасининг иккинчи қисмида,
1251-моддасининг иккинчи қисмида,
127-моддасининг иккинчи қисмида,
128-моддасининг тўртинчи қисмида,
1281-моддасининг иккинчи қисмида,
1282-моддасининг учинчи қисмида,
1283-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида,
130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида,
137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида,
1461-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан
100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида,
151-моддасининг иккинчи қисмида,
152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 1552, 157, 158,
159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 1601, 161, 163, 1631-моддаларида, 164, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 171, 1711, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741, 175, 1751, 1753, 1754, 1755, 1756, 176, 1762, 1763, 1764, 177, 1771, 1772, 178, 1781, 179, 1791, 1792, 1793, 1794, 1795, 180, 181, 182, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861-моддаларида,
187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 1881, 1882, 1883, 189, 1891, 190, 191, 193, 1931, 1932, 1933, 1934, 1935, 194, 195, 196, 1961, 197, 1971, 1972, 1974, 198, 1983, 199, 200, 2001, 201, 202, 2021, 203, 2031, 204, 2041, 205, 206, 207, 208, 209, 2091, 210, 2101, 2152, 2154, 216, 217, 218, 2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 2241, 2242-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 2251, 226-моддаларида,
2274-моддасининг биринчи – тўртинчи қисмларида, 2278, 2279, 22713, 22714, 22715, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2411 – 2418, 24110 ва 24111-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилаётганлиги муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддасига ўзгартириш киритилмоқда.

 

Umumiy takliflar: 0

396