Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17560 O‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi 08/05/2020 23/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ–4670-сон қарори)
ID-17560

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ–4670-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
20__ йил “___” ________даги ___- сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) илова қуйидаги мазмундаги 103-банд билан тўлдирилсин:

“103. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорлари 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Бунда, фитобарлар вендинг автоматлари орқали ташкил қилинган ҳолларда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида:

а) 1-илованинг 11-банди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш) ва ташқарига олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида табиий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади”;

тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 4-илованинг 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини тутганлик ва тўплаганлик (ғамлаганлик) учун 60 фоизи – алоҳида модда билан табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига сарфланадиган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадига ўтказилади. Доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш), уларни олиб кириш ва ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар учун, аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатнома берганлик учун ундирилиб, маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловлар (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун сарфланади;”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорига 31-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1.

Мониторинг хизмати**

17

8

9

”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарорига 1-илованинг 4-банди қуйидаги мазмундаги “ж1” кичик банди билан тўлдирилсин:

“ж1) халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва мутахассислар, уларнинг иш тажрибаси, кўрсатадиган хизмат турлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона маълумотлар базасини шакллантириш;”.

Umumiy takliflar: 0

124