ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
174 Министерство юстиции Республики Узбекистан 09/08/2018 24/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-174

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда) 11-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)”.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                     А. Арипов

“Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан
ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Вазирлар
Маҳкамасининг қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қарорга мувофиқ педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази тузилди.

Мазкур марказда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.

Ушбу лойиҳага кўра Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматида ишловчи шахслар адлия органларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтишлари учун мазкур дипломни тақдим этишлари лозим бўлади.

Лойиҳани қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча харажатлар талаб қилмайди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва Тошкент давлат юридик университети билан ўрнатилган тартибда келишилган.

 

Ўзбекистон Республикаси

          адлия вазири                                                   Р. Давлетов

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини
аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом

11. Ташкилот юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтиши тўғрисидаги хатни тегишли адлия органига белгиланган муддатларда юборади. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

талабгорнинг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

...

11. Ташкилот юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтиши тўғрисидаги хатни тегишли адлия органига белгиланган муддатларда юборади. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

талабгорнинг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

...

Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–3666-сон қарорига мувофиқ киритилмоқда.

Хусусан, ушбу қарорга мувофиқ педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази тузилди.

Ушбу марказда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тўлов-контракт асосида олти ой муддатда, имтиҳон натижалари бўйича белгиланган намунада диплом берган ҳолда амалга оширилади.

Юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари
ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазири                                                                                                                                         Р. Давлетов

Umumiy takliflar

1091