Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17383 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита 01/05/2020 16/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИНИНГ БАКАЛАВРИАТ ВА МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
ID-17383

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат ва магистратурасида ўқитиш учун иқтидорли ёшларни танлашнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясибакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади. Бунда дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни дастлабки тест синовларини топширувчилар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

2. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                                                         А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “_______” ___________даги ____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат  ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Академиянинг бакалавриат ва магистратурасига қабул бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарори билан белгиланадиган давлат грантлари ҳамда тўлов-контракт асосидаги қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.

Академиянинг умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари қўшимча квоталар ҳамда Академиянинг бакалавриатига ўқишга киришдаимтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан белгиланади.

3. Академиянинг бакалавриат ва магистратурасига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Бакалавриат ва магистратурага қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун ташкил этиладиган Академия қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) юкланади. Қабул комиссиясининг таркиби Академия ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.

5. Академия ректори қабул комиссиясининг раиси ҳисобланади. Қабул комиссиясининг жорий ишларини масъул котиб ташкил қилади.

6. Қабул комиссияси ҳужжатларни қабул қилиш тартиби ва муддатлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг номлари ҳамда Академия бакалавриати ва магистратурасига қабул квоталари ҳақидаги маълумотни абитуриентлар ҳамда жамоатчиликка олдиндан етказади.

7. Академияга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг номлари, Академия бакалавриати ва магистратурасига қабул квоталари ҳақидаги маълумот Академиянинг расмий веб-сайти, шунингдек, ахборот стендларида жойлаштирилади.

2-боб. Академия бакалавриатига қабул қилиш тартиби

8. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

9. Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни қабул комиссиясига тақдим этадилар:

ректор номига бакалавриат таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ариза;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

паспорт нусхаси (16 ёшга тўлмаган шахслар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этади);

3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (мавжуд бўлса).

10. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳуқуқига эга шахслар ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этадилар.

11. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини тақдим этадилар.

12. TOEFL IBT, IELTS, CEFR, Tест DaF халқаро имтиҳон тизимларининг амалдаги сертификатлари, GOETНE сертификати, DELF сертификати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган фуқаролар қабул комиссиясига ушбу сертификатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.

13. Ҳужжатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида қабул қилинади. Қолган 10 кун давомида Дастлабки имтиҳонни ўтказиш ва ундан муваффақиятли ўтмаган абитуриентларга бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш имконияти яратилади.

14. Ҳужжатларни тақдим этишда абитуриент томонидан паспорт (16 ёшга тўлмаган шахслар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани) шахсан кўрсатилади.

15. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган талабларга мос ҳужжатлар тақдим этилганда, қабул комиссияси абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

16. Абитуриент тақдим этилган ҳужжатларни шахсан ёки ишончли вакил орқали (абитуриент томонидан берилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда ва унда ишончли вакилига берилган ваколатлар кўрсатилганда) чақириб олиш тўғрисида қабул комиссиясига ариза бериш, шунингдек, абитуриентга дастлабки имтиҳон натижаларига кўра кириш тест синовларида иштирок этишга рухсат рад этилган ҳолларда тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

17. Академия бакалавриатига ўқишга қабул қилиш барча абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик, ягона қабул қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.

18. Академия бакалавриатига ўқишга қабул қилиш икки босқичда ўтказилади:

дастлабки имтиҳон (ёзма);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари орқали.

Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга Давлат тест марказининг махсус дастури орқали Академияни ҳамда бошқа бир нечта олий таълим муассасасини танлашга ва тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.

19. Дастлабки имтиҳон Академия ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб аталади) томонидан ўтказилади.

Махсус комиссия таркибига Академия ходимлари билан бир қаторда бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам киритилади. Махсус комиссия ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва беғаразлик тамойиллари асосида амалга оширади.

20. Махсус комиссияга комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган раис раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси раисининг ўринбосари махсус комиссия раиси ҳисобланади.

21. Дастлабки имтиҳон ҳар йили Академия қабул комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда ўтказилади.

22. Дастлабки имтиҳонни ўтказиш жадвали Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва дастлабки имтиҳонни ўтказиш бошланишидан камида 10 кун аввал Академиянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

23. Дастлабки имтиҳон Академия негизида зарур техник, тиббий ва бошқа шароитларни яратган ҳолда ўтказилади. Бино ва аудиториялар хавфсизлик талабларига, шу жумладан ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио тизимлар ёрдамида ёзиб олинади.

24. Дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади ва қуйидагиларни белгиловчи саволларнинг уч блокидан иборат бўлади:

интеллектуал даража (40 балл), мантиқий ва кенг фикрлаш, турли тушунчалар, фактларни таққослаш ҳамда уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқликни топиш;

маънавият ва маърифат асослари бўйича билим даражаси (30 балл), маънавият асослари, миллий ғоя ва мафкура, ҳуқуқ ва сиёсат, адабиёт, тарих, исломшунослик ва диншуносликка тааллуқли ва бошқа масалалар юзасидан саводли ва асосли тушунтириш қобилияти;

хорижий тилларни (инглиз, француз ва немис тиллари) билиш даражаси (30 балл), Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи, географиясига тааллуқли ва бошқа соҳаларга оид масалалар юзасидан саводли ва асосли тушунтириш қобилияти. Бунда, хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан, IELTS бўйича камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 72 балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, тест DaF, GOETНE сертификати, DELF сертификати имтиҳонларидан CEFR услуби бўйича В2 минимал даражасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13майдаги 395-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган абитуриентларга ушбу саволлар блоки бўйича максимал балл берилади.

25. Дастлабки имтиҳоннинг максимал баллари миқдори 100 баллни ташкил этади. Абитуриент кириш тест синовларига рухсат берилиши учун билетдаги барча саволлар бўйича умумий баллар миқдорининг камида 50 фоизини тўплаши зарур.

26. Абитуриентларнинг тайёргарлигини баҳолаш мезонлари, дастлабки имтиҳонни ўтказиш тартиби махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилади, қабул комиссияси томонидан тасдиқланади ва Академия расмий веб-сайтида, шунингдек, ахборот стендларида дастлабки имтиҳонни ўтказиш муддатидан камида ўн кун аввал жойлаштирилади.

Дастлабки имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш учун тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича малакали мутахассислар жалб этилади.

27. Дастлабки имтиҳон ушбу Низомнинг 25-бандида белгиланган саволларнинг уч блокидан иборат топшириқлар асосида ўтказилади.

28. Барча топшириқлар одатда, ягона имтиҳон талабларини (имтиҳон материалининг мос ҳажми, саволлар, мисоллар ва топшириқларнинг мураккаблик ва меҳнат талаб қилиш даражаси) ўз ичига олиши зарур.

29. Топшириқлар рўйхати қабул комиссияси томонидан дастлабки имтиҳон ўтказилишидан бир кун аввал тасдиқланади.

30. Дастлабки имтиҳон учун ажратилган вақт, шу жумладан ташкилий қисм ва ишларни топшириш вақти 3 соатни ташкил қилади.

31. Дастлабки имтиҳонни ташкил этиш учун абитуриентлар гуруҳларга бўлинади. Бунда, ҳар бир гуруҳда дастлабки имтиҳонни ташкил этиш ва унинг ўтказилишини назорат қилиш махсус комиссиянинг уч нафар вакили томонидан амалга оширилади. Махсус комиссиянинг баён шаклида тасдиқланадиган қарори асосида махсус комиссия аъзолари гуруҳларга ажратилади. Аудиторияда бошқа шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.

32. Абитуриент аудиторияга қабул комиссиясининг масъул шахси томонидан таклиф этилади. Бунда абитуриент ўз паспортини (16 ёшга тўлмаган шахслар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани) тақдим этиши шарт.

33. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон ўтказиладиган аудиторияга қоғоз ёки электрон манбадаги ўқув адабиёти, луғатлар, маълумотномалар, жадваллар ва бошқа адабиётни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, конспектлар, ёзув дафтарлари, қоғоз ёки электрон шаклдаги шпаргалкалар, алоқа воситалари (жумладан, мобил алоқа воситаси), аудио, фото ва видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Ушбу ҳолатлар имтиҳонга киришда, имтиҳон давомида ёки видеокузатувлар орқали аниқланса далолатнома тузилади ва абитуриент дастлабки имтиҳондан четлаштирилади ҳамдаабитуриентга ушбу имтиҳон бўйича балл берилмайди.

Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон ўтказилаётган вақтда аудиториядан чиқиши тақиқланади, саломатлиги ёмонлашганда қабул комиссиясининг масъул шахси ҳамроҳлигида чиқиши бундан мустасно. Бунда ёзма имтиҳон материаллари қабул комиссиясига топширилиши шарт.

34. Дастлабки имтиҳон бошланишидан аввал махсус комиссия вакиллари абитуриентларнинг имтиҳонга келиш давоматини текширади ва шундан сўнг ёзма имтиҳон тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш варағига тегишли ёзувлар қайд этилади.

35. Дастлабки имтиҳонга жадвал бўйича келмаган абитуриентларга бир нечта олий таълим муассасасини танлаш жараёнида Академияни танлашга рухсат берилмайди.

36. Имконияти чекланган абитуриентларга дастлабки имтиҳон умумий тартибда, уларга аудиторияга тўсиқсиз кириши учун тегишли техник шароитлар яратилган ҳолда ўтказилади.

37. Дастлабки имтиҳон натижалари махсус комиссия томонидан тузиладиган, ушбу комиссиянинг раиси ва тегишли гуруҳларда имтиҳон ўтказган аъзолари имзолайдиган баён билан расмийлаштирилади. Қабул комиссияси дастлабки имтиҳон натижалари бўйича абитуриентга кириш тест синовларида иштирок этишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

38. Дастлабки имтиҳон натижалари тўғрисидаги маълумот Академиянинг ахборот стендларида ва расмий веб-сайтида имтиҳон ўтказилгандан кейинги икки кун ичида жойлаштирилади.

39. Дастлабки имтиҳон натижалари эълон қилинганидан сўнг бир кундан кечикмаган ҳолда уларни қайта кўриб чиқиш учун мурожаат қилиниши мумкин.

Фуқароларнинг ушбу масала бўйича мурожаатлари қабул комиссияси томонидан абитуриент дастлабки имтиҳон натижаларини қайта кўриб чиқиш учун мурожаат қилган кунидан кейинги икки кун ичида кўриб чиқилади.

40. Академия бакалавриатига дастлабки имтиҳонни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.

41. Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга кириш тест синовларини Академия бакалавриатига ўқишга кириш учун белгиланган тартибда топширишга рухсат этилади.

42. Академиянинг тегишли таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.

43. Абитуриентларни Академия бакалавриатига қабул қилиш тўғрисидаги қарор Давлат комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.

Давлат комиссиясининг абитуриентлар Академия бакалавриатига қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори уларнинг дастлабки имтиҳонларда тўплаган баллари ҳисобга олинмаган ҳолда қабул қилинади.

44. Давлат комиссиясининг қарори Академия ректори томонидан абитуриентнинг Академияга қабул қилиниши тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

45. Академиянинг бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2008  йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.

3-боб. Академия магистратурасига қабул қилиш тартиби

46. Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сон мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

47. Академия бакалавриатига ўқишга кириш учун дастлабки имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

48. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

             

I босқич

 

Абитуриентлар, Академиянинг қабул комиссияси

 

Академиянинг қабул комиссиясига ҳужжатларни тақдим этиш

 

ҳар йили
15 июндан 5 июлгача

     
             

II босқич

 

Академиянинг махсус комиссияси

 

Дастлабки имтиҳонни ўтказиш

 

ҳар йили
Академиянинг қабул комиссияси белгилайдиган муддатларда

     
             

III босқич

 

Академиянинг қабул комиссияси

 

Дастлабки имтиҳон натижаларини эълон қилиш

 

дастлабки имтиҳон ўтгандан кейин икки кун давомида

     
             

IV босқич

 

Давлат тест маркази, Академиянинг қабул комиссияси

 

Кириш тест синовларини ўтказиш

 

ҳар йили
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатда

     
             

V босқич

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

 

Кириш тест синовлари натижаларини эълон қилиш

 

ҳар йили
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатда
 

     

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “_______” ___________даги ____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисига “Ушбу Низом” сўзларидан кейин “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига” сўзлари қўшилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги 466-сонқарорининг 12-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

Umumiy takliflar: 0

1444