Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17381 Ўзбекистон Бадиий академияси 01/05/2020 16/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-17381

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш, бадиий таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 11 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази низоми
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисига, зарур ҳолларда Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари (кейинги ўринларда – Бадиий таълим йўналишлари) бўйича педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

истеъдодли ёш профессионал санъат намоёндаларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштириш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

Бадиий таълим йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, педагог ва мутахассис кадрлар ҳамда академик таълимни ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, профессионал билимларни ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган самарали ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни самарали ўзлаштиришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш профессионал санъат намоёндаларини тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш.

4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлган, Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган давлат илмий-методик ва таълим муассасаси ҳисобланади.

5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Бадиий академия билан биргаликда Марказ учун икки ой муддатда Тошкент шаҳрида 100 ўринга мўлжалланган ўқув биноси ҳамда 100 ўринга мўлжалланган ётоқхона биносининг қурилиши учун ер майдонини ажратиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2021 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида 100 ўринли Марказ биноси ва унинг 100 ўринли ётоқхонасини қуриш ҳамда Марказ ва ётоқҳонани жиҳозлаш ишлари учун зарур капитал қўйилма маблағларини назарда тутсин.

Ўзбекистон Бадиий академияси 2020 йил 1 октябрга қадар мазкур бандда назарда тутилган лойиҳа (объект) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.  

7. Ўзбекистон Бадиий академияси:

а) икки ой муддатда:

соҳани ривожлантиришга йўналтирилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Марказ уставини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

б) 2022 йил 1 январга қадар:

Марказни юқори малака ва тажрибага эга бўлган кадрлар, шунингдек, халқ эътирофига сазовор бўлган Ўзбекистон  халқ рассомлари, Ўзбекистон халқ усталари, Бадиий академиянинг академиклари, соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларига сазовор бўлган мутахассислар ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар билан билан таъминласин;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларнинг доимий равишда такомиллаштириб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Марказ биноларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.

8. Белгилаб қўйилсинки:

тизимида Бадиий таълим йўналишларидаги давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар тегишли ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган педагог ва мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларида ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этиб борадилар;

Марказ ходимларига олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

таълим жараёнига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда санъат соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади;

Марказ фаолияти 2022 йил 1 январдан бошланади.

9. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

марказни жорий таъминлашга ҳамда тасдиқланган буюртмага мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

шартнома асосида таълим хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар,

шартнома асосида илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитлар маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Марказни сақлаш харажатлари 2022 йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин ҳамда 2021 йил октябрь ойига қадар Марказ учун 1 та хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.

11. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов зиммасига юклансин.

 

 

         Ўзбекистон Республикасининг
                           Бош вазири                                                                                            А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил «___» июндаги _____-сон
қарорига
1- илова

 

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази

ТУЗИЛМАСИ

 

 

 

 

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони (профессор-ўқитувчилар таркиби, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар ҳисобга олинмаган ҳолда) — 11 нафар.

* Марказ Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг профессор-ўқитувчилари таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил «___» июндаги _____-сон
қарорига
2- илова

 

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази НИЗОМИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг Тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларидаги (кейинги ўринларда – Бадиий таълим йўналишлари) педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) фаолияти тартибини белгилайди.

2. Марказ давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ваколатли бўлган давлат муассасаси ҳисобланади.

3. Марказ ўз фаолиятини “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ва “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорларига,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил
1 декабрдаги 957-сон қарорига, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда таълимга оид бошқа номатив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.

4. Марказ Ўзбекистон Бадиий академиясига (кейинги ўринларда – Бадиий академия) бўйсунади.

5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бадиий академиянинг қарорлари ва буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга, ўз Уставига ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга бўлади.

7. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар бўйича лавозимлар ва мутахассисликлар номенклатураси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан шакллантирилади.

8. Нодавлат таълим муассасаларининг Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислари Марказ билан тузилган шартнома асосида мазкур Низомга иловадаги схема бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадилар.

9. Хорижий мамлакатларда таълим муассасаларини тамомлаган педагог ва мутахассис кадрлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида ўқишга базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжати нострификациядан ўтгандан кейин қўйилади.

10. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртма — давлат тасарруфидаги олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог ва мутахассис кадрларининг фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курсларидан ўтишнинг 5 йилда камида бир марта этиб белгиланган даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва ўқиш йўналишлари бўйича шакллантирилган тингловчиларнинг контингенти;

буюртмачи — тасарруфида Бадиий таълим йўналишларидаги олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари;

буюртманома — буюртмачи томонидан педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсига қабул қилиш учун Бадиий академияга тақдим этиладиган ва ушбу Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилган педагог ва мутахассис кадрлар рўйхати;

олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог ва мутахассискадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курси — янги касбий билимлар, маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда педагогик фаолиятни юритиш учун малака талабларига мувофиқ ўқув-таълим жараёнига талаб қилинадиган сифатни таъминлайдиган даражада ваколатларни назарда тутадиган ўқитиш шакли;

малака талаблари — қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;

педагог ва мутахассис кадрлар — олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида Бадиий таълим йўналишларида таълим-тарбия ҳамда ўқув-амалий фаолиятини амалга оширувчи педагог ва мутахассис;

педагог ва мутахассис кадрларнинг электрон портфолиоси — педагог ва мутахассис кадрларнинг шахсий ютуқлари, малака даражаси ва илмий-методик ишлари қайд этилган электрон тўплам. Педагог ва мутахассис кадрларнинг билими, касбий маҳорати ҳамда ўз устида мустақил ишлаши — узлуксиз малака ошириш натижаларини баҳолашга кўмаклашади ва унинг касбий малака даражасини аниқлашга хизмат қилади;

тингловчи — Марказ директори буйруғи билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига қабул қилинган педагог ва мутахассис ходим;

якуний назорат — якуний тест синовлари ва битирув малакавий (курсни тугатиш)  ижодий ишининг ҳимояси натижалари ҳамда педагог ва мутахассис кадрларнинг электрон портфолиосига қўйилган баҳолар йиғиндиси.

2-боб. Марказнинг асосий мақсади ва вазифалари

9. Қуйидагилар Марказнинг асосий мақсади ҳисобланади:

Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

жаҳондаги етакчи Бадиий таълим йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан илғор тажрибалар алмашиш мақсадида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

Ўзбекистон маданияти ва санъатининг тараққиёти йўлида Бадиий таълим йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассисларни қайта  тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш;

Бадиий таълим йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрлар ҳамда болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўқув жараёнини малака талабларига мувофиқ юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий ва педагогик маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билимлар ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш.

10. Қуйидагилар Марказнинг вазифалари ҳисобланади:

давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг Бадиий таълим йўналишлари бўйича педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

иқтидорли ёш профессионал санъат намоёндаларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ҳамда дастурларини тизимли равишда такомиллаштириш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

Бадиий таълим йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, педагог ва мутахассис кадрлар ҳамда академик таълимни ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, профессионал билимларни ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган самарали ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни самарали ўзлаштиришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш профессионал санъат намоёндаларини тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш.

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни касбий маҳорати даражасининг лавозим малака тавсифларига мувофиқлигини таъминлаш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қонунчилик нормалари, назария, ижодий-илмий тадқиқотлар, соҳадаги кўргазмавий фаолият, технологик тараққиёт ва инновациялар, шунингдек, таълим амалиётини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқлари билан таништириб бориш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар салоҳиятидан ҳамда мавжуд моддий-техника базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этган ҳолда Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлаш;

масофадан ўқитиш усулларидан кенг фойдаланган ҳолда, Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларга замонавий иш услубларини ўзлаштиришга, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни ўз фаолиятига фаол татбиқ этишига кўмаклашиш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш, замонавий талабларга мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;

мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш, педагогик нуфузни ва компетентликни ривожлантириш;

раҳбар ходимларнинг Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни бошқариш малакаларини шакллантириш, соҳадаги янгиликларни таҳлил қилиш ва жорий этишга ўргатиш, хорижий тажрибаларни ўзи раҳбарлик қилаётган муассасага татбиқ этиш, инновацияларни жорий этишга ўргатиш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-ижодий ҳамда ўқув-методик ишларни олиб боришни шакллантириш;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни ўзлаштириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш;

Марказнинг давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблар ҳамда Бадиий академия тизимидаги ташкилотлар билан ўзаро интеграциясини таъминлаш;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.

3-боб. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари

11. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ белгиланади ҳамда уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар акс эттирилади.

12. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим дастури мазмунига қўйиладиган талаблар йўналишлар бўйича зарур ҳамда етарли билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳисобга олинган ҳолда, педагог ва мутахассисларнинг малака тавсифларига қатъий мувофиқлик тамойиллари асосида белгиланади.

13. Таълим дастури илм-фан, педагогик ва инновацион технологияларнинг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда таълим турлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш талабларига мос бўлиши керак.

Таълим дастурида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши лозим.

Марказнинг ўқув режаси ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва уларни таълим жараёнига жорий этиш Бадиий академия томонидан амалга оширилади.

4-боб. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизими

14. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:

Бадиий академия;

Марказ;

Буюртмачи.

15. Бадиий академия:

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимига умумий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

буюртма асосида ташкил этиладиган малака ошириш курсларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш учун Молия вазирлигига таклиф киритади;

кейинги календарь йили учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курсларини, ойлар, малака ошириш шакллари ва ўқиш йўналишлари бўйича буюртмани шакллантиради ва тасдиқлайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли ўқув-методик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари билимларини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;

Марказнинг ахборот-ресурс маркази ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари битирувчиларининг тайёргарлиги ва компетенциясига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлайди;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштиришга доир мақсад ва вазифаларни белгилайди;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга доир малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш механизми ва усулларини, таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш жараёни самарадорлигини аниқлайдиган динамик кўрсаткичларни ҳамда тингловчиларнинг прогноз контингентини белгилайди;

Марказнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига илмий салоҳиятли, маҳоратли, илмий мактаб яратган, дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи бўлган, доимий равишда касбий маҳоратини ва малакасини ошириб бораётган педагог ходимларни, шунингдек, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон халқ устаси ва соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларига сазовор бўлган мутахассисларни жалб этади;

педагогларнинг касбий билими ва малакасини ошириш ишларига илмий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, бадиий салоҳиятни ошириш ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланган ҳолда педагогларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режасини, дастурини, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг самарали шаклларини жорий этишнинг илмий-методик ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқади;

таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида, педагог ва бошқа мутахассис ходимларнинг касбий билими, кўникмаси ва малакаларини ошириш чораларини кўради;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги хорижий тажрибаларни, шунингдек, энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини оммалаштириш асосида инновацияларни жорий этади;

Марказ билан биргаликда намунавий ўқув режаси ва дастурлари асосида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг барча шакллари бўйича ишчи ўқув режаси ва дастурларини, илғор ўқитиш услублари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда йўналишлар бўйича тарқатма материаллар ишлаб чиқади;

Марказ томонидан ўқув режаси ва дастурларининг бажарилишини назорат қилади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг амалий ва кўчма машғулотларини касбий йўналишларга оид таълим муассасалари, музей ва кўргазма заллари базасида ўтказилишини ташкил этади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнига олий таълим муассасасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларни, шунингдек, шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог ходимларини ва хорижий мутахассисларни кенг жалб этишни таъминлайди;

илғор педагогик технологияларнинг шакл ва усулларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига жорий этишга кўмаклашади;

тегишли йўналишлар бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиб, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида онлайн режимда малака ошириш тизимини ташкил этишни таъминлайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси машғулотларининг сифатини доимий назорат қилади;

педагогика соҳасида эришилган ютуқлар натижаларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига ўз вақтида жорий этишни таъминлайди;

Марказ профессор-ўқитувчиларининг илмий изланишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнининг зарур даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради;

Марказда ташкил этиладиган ҳисобот-кўргазмалар, конференция, форум ва ижодий, илмий-амалий анжуманларнинг ўтказилишига кўмаклашади;

Марказ фаолияти юзасидан ахборотни ҳар 6 ой якунлари бўйича Директорлар кенгашида муҳокама қилади ва Марказ фаолиятини янада такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади;

Марказнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида педагогик фаолият юритишга тасвирий ва амалий санъат соҳасида истисно тариқасида олий маълумотга эга бўлмаган, лекин ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳорати билан танилиб, халқ эътирофига сазовор бўлган Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон халқ устаси, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари ва соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларига сазовор бўлган мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

16. Марказ:

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар учун қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини такомиллаштириш юзасидан ўқув-услубий ишларни олиб бориш кўникмаларини ривожлантиради;

буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорликда Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини узлуксиз такомиллаштириб боради;

ўқув-тарбия жараёнининг амалиёт базалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди, Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнини кўчма машғулотлар орқали таълим муассасаларида ташкил этади;

инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларни таълим тизимига жорий этади.

17. Буюртмачи:

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар фаолиятининг тизимли таҳлилини амалга оширади ва электрон маълумотлар базасига киритиб боради;

малака ошириш даврийлигига амал қилган ҳолда Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни кейинги календарь йил учун ҳар йилнинг 15 ноябрига қадар уларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра курслардан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда малака ошириш курсларига юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва Бадиий академияга тақдим этади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси, дастури, ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатларини тайёрлашда, ўқув курсларининг давомийлиги, даврийлиги ҳамда ташкил этиш шакллари бўйича Бадиий академияга таклифлар киритади;

Бадиий таълим соҳаларини ривожлантириш ҳамда меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассисликка талаб ортиши муносабати билан айрим Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг қайта ихтисослашуви юзасидан Бадиий академияга таклифлар киритади.

5-боб. Қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишнинг турлари ва шакллари

18. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш тўғридан-тўғри (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва билвосита (таълим дастурларисиз ўқитиш) шаклларда ташкил этилади.

19. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини оширишнинг қуйидаги тўғридан-тўғри малака ошириш шакллари қўлланилади:

Марказда ўқитиш;

«устоз-шогирд» усули бўйича ўқитиш;

стажировка ўташ орқали тажриба орттириш.

20. Марказда ўқитиш якка тартибдаги топшириқлар ёки аниқ йўналтирилган дастурлар асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув жараёнининг мониторинги натижаларини ва ходимлар тайёрлаш сифатини ҳисобга олиб, малака талабларига, шунингдек, таълимни бошқариш бўйича Бадиий академия талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдир.

21. «Устоз-шогирд» усули бўйича ўқитиш — танлов асосида саралаб олинган, мамлакатда (минтақада), илмий ва педагогик жамоатчилик ўртасида ўзининг юқори натижалари, касбий фаолиятининг юқори кўрсаткичлари, рақобатбардош ходимлар тайёрлаш бўйича ўз мактаби билан машҳур бўлган юқори малакали педагог-устозлар раҳбарлигида тегишли таълим муассасаларида фанлар бўйича Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини мақсадли ошириш ҳисобланади.

22. Стажировка ўташ орқали тажриба орттириш — таълим муассасаларида педагогларни таълим ва уни бошқариш соҳасидаги фан ва техника тараққиётининг энг янги ютуқлари, замонавий техника ва технологиялар билан таништиришни, раҳбарлик салоҳиятини оширишни назарда тутади.

Стажировка хизмат сафарига юбориш тарзида ҳам амалга оширилади.

Стажировка тамом бўлгандан кейин ходимларга стажировка муддати кўрсатилган ҳолда уларнинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида тажриба орттирилган муассаса раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган маълумотнома берилади.

23. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар малакасини оширишнинг билвосита шакллари қуйидагилардан иборат:

очиқ ўқув машғулотлари;

ижодий, илмий, илмий-методик ва ижодий-амалий семинарларда, конференцияларда ҳамда маҳорат дарсларида қатнашиш.

24. Очиқ ўқув машғулотлари — замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ўқитишнинг интерактив усуллари қўлланилган ҳолда академик гуруҳларда жадвал бўйича ўтказиладиган олдиндан эълон қилинган муаммо ёки инновация мавзуси бўйича машғулотдир.

Очиқ ўқув машғулотларига тегишли соҳадаги тажрибали педагоглар, олимлар, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мутахассислар таклиф этилади.

Ушбу машғулотларнинг сифати Бадиий академия ва Марказнинг қўшма йиғилишида муҳокама қилинади.

25. Илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар, маърузалар билан қатнашиш — таълим ва тарбиянинг долзарб муаммолари, шунингдек, ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган педагогика фани ва амалиёти, бадиий таълим инновациялари, ўқитиш методологияси ва технологиясининг муҳим масалалари бўйича илмий ва илмий-методик маъруза (ахборот)лар билан чиқишлар орқали таъминланади.

26. Малака оширишнинг билвосита шакллари Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни навбатдаги малака ошириш курсигача бўлган даврда ўз устида мустақил ишлаши натижаларини баҳолаш ва унинг касбий малака даражасини аниқлашга хизмат қилади, шунингдек, педагог ва мутахассисларни малака тоифаларига аттестациядан ўтказиш жараёнида ҳисобга олинади.

27. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги турларда амалга оширилади:

асосий ишдан ажралган ҳолда;

асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услуб);

асосий ишдан ажралмаган ҳолда (масофавий таълим).

28. Асосий ишдан ажралган ҳолда ва асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услубда) малака ошириш Марказ базасида ўтказилади.

29. Асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услубда) малака ошириш курси умумий давомийлигининг 50 ёки 25 фоизи — Марказда аудитория ва устахона машғулотларига ажратилади. Курснинг қолган қисми тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари мавжуд олий ва ўрта махсус, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар, мактабдан ташқари таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда Бадиий академия тизимидаги ташкилот ва муассасалар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажарган ҳолда амалий-ижодий машғулотлар ўтказилишини назарда тутади. Амалий-ижодий машғулотларни асосий иш жойида ўтказишга йўл қўйилади. Амалий-ижодий машғулотлар ҳар бир ўзлаштирилган модули бўйича ҳисобот-кўргазма ҳамда тест синовлари, амалий-ижодий иш топшириш, амалиёт бўйича ҳисобот ва шу каби шакллардаги назорат турларини назарда тутади.

30. Асосий ишдан ажралмаган ҳолдаги малака ошириш тури ўқитишнинг масофавий таълим шаклида амалга оширилади.

31. Қуйидагилар қайта тайёрлашнинг асосий турлари ҳисобланади:

педагогик қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув).

32. Педагогик қайта тайёрлаш — олий маълумотли нопедагог мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик, юксак бадиий салоҳият талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлашдир.

33. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) — олий педагогик маълумотли мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича касбий фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришни назарда тутади.

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни касбий қайта тайёрлаш, ўқув режаларига янги ўқув модуллари ёки курслар жорий этилиши, ходимларнинг буюртмачилари ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим ходимларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Марказ ташаббусига кўра шартнома асосида ташкил этилади.

34. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш асосий ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда амалга оширилади.

35. Таълим дастурларининг мазмуни ва ўқитишнинг давомийлиги малака талабларида кўрсатилган тартибда белгиланади. Қайта тайёрлашдан муваффақиятли ўтган Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларга белгиланган намунадаги диплом берилади.

36. Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълимни олиш сифатида қаралмайди. Қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда фаолият кўрсатиш ёки муайян фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб бориш ҳуқуқини беради.

37. Марказ қайта тайёрлаш курслари фаолиятини буюртмачиларнинг буюртманомалари, малака талаблари, шунингдек, таълимни бошқариш бўйича ваколатли вазирлик ва идоралар талаблари асосида ишлаб чиқилган дастурлар бўйича амалга оширади.

38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза; амалий-ижодий ва якка тартибдаги машғулот; интерактив семинарлар; тренинг; кўчма машғулот; тажриба алмашиш; мустақил ўқиш; битирув малакавий ишини (курсни тугатиш ишини) ҳимоя қилиш.

Айрим ўқув машғулотлари Бадиий академия тизимидаги ташкилот ва муассасалар ўқув ва моддий-техник базасида ташкил этилади.

6-боб. Қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишнинг давомийлиги, даврийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми

39. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини оширишнинг давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда педагогнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан белгиланадиган талабларга боғлиқ ҳолда аниқланади.

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар 5 йилда камида бир марта, раҳбар ходимлар эса — 3 йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

40. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 4 ҳафтадан (144 соатдан) кам бўлмаслиги шарт (қисқа муддатли малака ошириш курслари бундан мустасно). Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

41. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 16 ҳафтадан (576 соатдан) кам бўлмаслиги шарт. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

Марказда олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислар учун ўқиш муддати 6 ойдан (720 соатдан) кам бўлмаган бадиий таълим йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш курслари ташкил этилиши мумкин.

42. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

7-боб. Қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

43. Малака ошириш курслари Бадиий академия томонидан тасдиқланган буюртманома асосида ҳамда буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида Марказда ташкил этилади.

44. Марказга тақдим этиладиган буюртманомада ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи, иш жойи, лавозими, охирги марта малака оширган вақти ва сертификат рақами, малака ошириш йўналиши ва малака оширишга келадиган вақти (ойи) кўрсатилади.

45. Малака ошириш курсларидан ўтиш жадвали ҳар йили 15 декабрга қадар Бадиий академия томонидан тасдиқланади ҳамда буюртмачиларга етказилади.

46. Буюртмачилар малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалига асосан тегишли Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг Марказга ўз вақтида ўқишга етиб боришларини таъминлайдилар.

47. Жорий йилда буюртмага киритилмаган Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар Марказ билан тузилган шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.

48. Шартнома асосидаги Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курслари буюртмачи талаби ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Марказда ташкил этилади.

Марказ буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш учун Бадиий академияга буюртманома билан мурожаат қилади.

49. Шартнома асосида қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилаётган тингловчилар (фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи) ҳақида маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш жадвали;

қайта тайёрлаш курслари учун услубий таъминотнинг (ўқув-мавзу режаси, дастурлар, мажмуалар) мавжудлиги ҳақида маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун етарли бўлган илмий-педагогик салоҳиятнинг (маърузачи ва амалий дарсларни олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, илмий даражаси ва илмий унвони, асосий иш жойи) мавжудлиги ҳақида маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг (аудитория фонди, компьютер хоналари, фан хоналари, кутубхона ва ҳ.к.) мавжудлиги ҳақида маълумот.

50. Марказда қайта тайёрлаш курслари буюртмачи томонидан таклиф этиладиган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

51. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш Марказ директори буйруғи билан расмийлаштирилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.

52. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин 3 кун мобайнида машғулотларга келмаган тингловчилар, келмасликнинг сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.

53. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра ўз вақтида келмаган бўлса, уларга ўқишнинг тегишли йўналиши бўйича навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.

54. Марказ қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларнинг ўз вақтида келмаганлиги ҳақида тегишли буюртмачига хабар беради.

55. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган намунавий ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурлари асосида амалга оширилади ҳамда машғулотлар жадвали бўйича тартибга солинади.

Намунавий ўқув режаси ва дастурлари фан, техника, технологиялар ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳар йили такомиллаштирилади.

56. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнига жалб этилган тингловчилар академик гуруҳларга бўлинади. Бунда, академик гуруҳлар камида 25 кишини ташкил этади. Академик гуруҳларни шакллантиришда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг йўналиши, ўқув режаси ва дастурлари, педагогларнинг базавий маълумоти ва эгаллаб турган лавозимлари, шунингдек, буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.

Малака ошириш курсларида тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, истисно тариқасида, Марказ директори буйруғи билан малака ошириш масофавий таълим шаклида амалга оширилиши мумкин.

57. Тингловчиларнинг ўзлаштиришини баҳолаш тизими Бадиий академия томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

58. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун соҳа бўйича етакчи педагог ходимлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг етакчи мутахассислари, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзолари, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, шунингдек, хорижий мутахассислар жалб этиладилар.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

59. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим жараёни самарадорлигини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шароит яратиш (Марказда тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) Марказ директори зиммасига юкланади.

8-боб. Қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

60. Буюртманомага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа ходимлар ўртасида тақсимланади.

Бунда, малака ошириш курсларига юборилган Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассислар малака ошириш даврида ўтолмай қолган якка тартибда ўтиладиган дарс машғулотларини улар курсни ўзлаштириб қайтганларидан сўнг интенсив (жадаллаштирилган) тарзда ўтказиб берадилар.

Ишдан ажралган ҳолда Марказга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

61. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилари Марказдаги ўқув аудиториялари, репититорийлари, ахборот-ресурс марказлари, соғломлаштириш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

62. Тингловчи қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан четлаштирилиши мумкин:

ўз хоҳишига биноан;

ўқув интизомини ва Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 18 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

таълим дастурларини ўзлаштирмаганлиги учун;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;

вафот этганлиги сабабли.

63. Тингловчи малака ошириш курсидан четлатилганда, унга Марказ томонидан сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек, бу ҳақда уни малака оширишга юборган буюртмачига хабар берилади.

Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган буюртма асосида келган тингловчи, кейинги ўқув йили учун буюртмачи томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил берилиши асосида буюртманомага киритилади.

64. Қайта тайёрлаш курси таълим дастурларини ўзлаштириш юзасидан якуний назоратдан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга камида 1 ойдан сўнг якуний курсни тугатиш ишини қайта якуний назоратдан ўтказиш (қайта ҳимоя қилиш) имконияти берилади.

9-боб. Қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув малакавий (курсни тугатиш) иши ҳимояси

65. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан кейин, якуний аттестация комиссиялари томонидан ўтказиладиган ҳисобот-кўргазма ҳамда битирув малакавий (курсни тугатиш) ишини (кейинги ўринларда битирув малакавий иши деб аталади) ҳимоя қилишдан ўтишлари керак.

Якуний аттестация комиссиялари Марказ директорининг буйруғи асосида Бадиий академия раиси билан келишилган ҳолда ташкил этилади.

66. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига якуний тест синовлари ижобий натижалари асосида битирув малакавий ишини ҳимоя қилишига рухсат берилади.

67. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган тингловчиларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:

малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат — камида 4 ҳафта (144 соат) ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган тингловчилар учун;

қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом — камида 16 ҳафта (576 соат) ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган тингловчилар учун.

Якуний назорат натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом ва малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

68. Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат (диплом, сертификат)нинг мавжудлиги талаб этилади.

69. Шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун харажатлар сметаси Марказ томонидан тузилади ва белгиланган тартибда Бадиий академия томонидан тасдиқланади.

Харажатлар сметасида курснинг ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ, Марказнинг моддий-техник таъминоти, курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган (раҳбар, педагог ва техник) ходимларга тўланадиган иш ҳақи, уларни рағбатлантириш, шунингдек, тўланадиган солиқлар учун маблағлар назарда тутилади.

Шартнома асосида ташкил этиладиган курсларда ўқиш учун тингловчи томонидан тўланадиган маблағ мазкур курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (харажатлар сметасидаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.

Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун Марказ билан буюртмачи ўртасида белгиланган тартибда тўлов контракти (шартнома) расмийлаштирилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

10-боб. Марказни молиялаштириш

70. Марказ фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

марказни жорий таъминлашга ҳамда тасдиқланган буюртмага мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

шартнома асосида таълим хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар,

шартнома асосида илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитлар маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

71. Шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун харажатлар сметаси марказ томонидан тузилади ва белгиланган тартибда Бадиий академия томонидан тасдиқланади.

Харажатлар сметасида курснинг ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ, марказнинг моддий-техника таъминоти, курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган (раҳбар, педагог ва техник) ходимларга тўланадиган иш ҳақи, уларни рағбатлантириш, шунингдек, тўланадиган солиқлар учун маблағлар назарда тутилади.

Шартнома асосида ташкил этиладиган курсларда ўқиш учун тингловчи томонидан тўланадиган маблағ ушбу курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (харажатлар сметасидаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.

Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун марказ билан буюртмачи ўртасида белгиланган тартибда тўлов контракти (шартнома) расмийлаштирилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

11-боб. Педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар

72. Педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ белгиланади ва уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар қўйилади.

73. Педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим дастури мазмунига қўйиладиган талаблар йўналишлар бўйича зарур ҳамда етарлича билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳисобга олинган ҳолда, педагог ва мутахассис кадрларнинг малака тавсифларига қатъий мувофиқлик тамойиллари асосида белгиланади.

74. Таълим дастури фан, техника ва педагогик технологияларнинг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда таълим турлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш талабларига мос келиши керак.

Таълим дастурида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши лозим.

Ўқув режаси ва дастурларни тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизими таълим жараёнига жорий этиш тартиби Бадиий академия томонидан белгиланади.

12-боб. Якунловчи қоида

75. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази низомига
ИЛОВА

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Ижрочилар

 

Амалга ошириш механизми

 

Бажариш муддати

     
               

1-босқич

 

Буюртмачи

 

1. Кейинги календарь йили учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юбориладиган тингловчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Тингловчилар рўйхатини Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этиш.

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш учун Марказ билан шартнома тузиш.

 

ҳар йили 15 ноябрга қадар

     
               

2-босқич

 

Марказ

 

1. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасдиқлатиш.

2. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалини буюртмачиларга етказиш.

 

ҳар йили 15 декабрга қадар

     
               

3-босқич

 

Марказ

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш:

қайта тайёрлаш курслари камида 16 ҳафта (576 соат);

малака ошириш курслари камида 4 ҳафта (144 соат);

олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислар учун Бадииц таълим йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш курслари камида 6 ой (720 соат).

 

режа асосида

     

4-босқич

 

Марказ

 

Курсларни тамомлаган тингловчиларга:

қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом;

малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат бериш.

 

курслар якуни бўйича

     

 

Umumiy takliflar: 0

467