ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1724 Хокимият Янгиарыкского района 05/01/2019 20/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Янгиариқ туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1724

 

                                                                                                           ЛОЙИҲА

 

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

 

2019 йил “___” ________                  №___                     Янгиариқ тумани

 

Янгиариқ туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив     техникаларни,  машина трактор  парклари, устахоналар ва сервис

пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан    ўтказиш тўғрисида.

 

 

 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон,              .230-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2012 й, 50-сон 559-модда)  қарорига, Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек                     машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг                          асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда) талабларидан асосан, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ ҳўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-тарактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб - ускуналарини  мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

           1.Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек                     машина-трактор  парклари, устахоналар ва серсис пунктларининг асбоб ускуналарини  (кейинги ўринларда матнда “техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказувчи комиссияси таркиби  1-иловага;

Техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали                  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 1 февралидан                 1-июнигача техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2.Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

    техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва  рўйхатдан ўтганлиги;

    техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

     техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.

   3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил                          6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб ускуналарнинг техник холатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги низомнинг 8-иловасидан келиб чиқиб, техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига - 0,18 фоизи;

   қишлоқ хўжалик машиналарига – 0,10 фоизи;

   машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 фоизи миқдорида йиғим ундирилсин.

4. Янгиариқ туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори (Р.Рўзметов) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналар йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.

   5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан  туман  ҳокимининг  2018 йил 20 февралаги 404қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

   6.Ушбу қарор Янгиариқ туман ҳокимининг расмий нашри хисобланган “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинсин.

   7. Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Д.Атажанов);

Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг yangiarikhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани бўлими катта инспектори (Р.Рузметов) билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борсинлар.

8.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 Янгиариқ  туман

                   ҳокими                                                                   М.Саидов    

Umumiy takliflar

622