ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1712 Хокимият Хаваского района 05/01/2019 20/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1712

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг машина ва асбоб ускуналарни техник холатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й 50-сон, 559 – модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли бўйруғи билан тасдиқланган  “Қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина – трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан (рўйхат раками
2452, 25.04.2013 й ), (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами 2013й, 17-сон 229-модда) туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина- трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг, асбоб-ускуналарини хар йиллик техник курикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилояти бошқармасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 14/9618-772-сонли хатига хамда Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан,                 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, ва мелиоратив техникани, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб- ускуналарини хисобга олиш ва уларни техник холатини  йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофик тасдиқлансин.

2.Инспекцияниг Ховос туман бўлими катта испектори Ф.Шодмоновга:

         мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлок хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналари йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумли қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл-қурилиш техника воситалари йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш; 

         техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришини ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парки очик акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари рахбарларига:

         хисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл- қурилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикка тааъллуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

4. Туман хокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари И.Махмудов Ховос туманидаги корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив
йўл-қурилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарни хисобга олиш ва уларни техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш вазифаси топширилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилинганлиги муносабати билан туман ҳокимининг  2018 йил 12-февралдаги №303-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Махмудов, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Турдиевлар зиммасига юклатилсин.                    

 

 

Туман хокими                                                       Р.Бобоев

Umumiy takliflar

723