ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1711 Хокимият Хаваского района 05/01/2019 20/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар таьрифларини белгилаш тўғрисида
ID-1711

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 30-сон, 368-модда) 118-банди ва 2015 йил 30 октябрдаги “Сув таьмниоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарори ва Сирдарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 17 октябрдаги №489-сонли қарорларига мувофиқ, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосланиб,

Қ а р о р  Қ и л а м а н:

1. Сирдарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 17 октябрдаги “Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар таьрифларини белгилаш тўғрисида”ги №489-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳудудидаги марказлаштирилган коммунал сув тармоғидан ичимлик суви билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳудудлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

3. Туман аҳолисига ичимлик сувини тракторлар орқали етказиб бериш бўйича кунлик нархлар жадвали 2-иловага мувофиқ;

4. Туман аҳолисига ичимлик сувини юк автомобиллари орқали етказиб бериш бўйича кунлик нархлар жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Сирдарё вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Ховос туман филиали (Ж.Дадабоев)га мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан, қуйидагиларни бажариш мажбурияти юклатилсин:

Ичимлик сувини автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида, тўлиқ етказиб беришни таъминлаш;

Истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви ва қабул қилинган оқова сув бўйича ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш;

Туман ҳокимлигига бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳар ойнинг 5 санасига қадар ҳисобот тақдим этиш.

6. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  биринчи ўринбосари Ж.Мансуров зиммасига юклатилсин.

 

 

Ховос туман ҳокими                                                     Р.Бобоев

Umumiy takliflar

855