Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17107 O‘zbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash vazirligi 25/04/2020 10/05/2020 14
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-17107

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 10, 14, 18-моддаларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 4-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 5-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 6-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги намунавий низом 7-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳи тўғрисидаги намунавий низом 8-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда тасдиқланган намунавий низомлар асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг тасдиқланишини таъминлашга ҳамда уларнинг ўз фаолиятини мазкур низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашсин;

уч ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва фаолларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларни ўтказсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон, “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарорлари ҳамда “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига 2-илова
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                 А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғини тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солади.

2. Фуқаролар йиғинининг:

расмий номи:_____________________________.

манзили:_________________________________.

ҳудуди:__________________________________.

3. Фуқаролар йиғинлари фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида барча фуқаролар йиғинлари географик жойлашуви ва аҳоли сони бўйича тоифаларга ажратилади.

Фуқаролар йиғинлари географик жойлашуви бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

шаҳарда;

туман марказида;

туман марказигача 30 км бўлган масофада;

туман марказидан 30 км олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудида;

чегара (ёки анклав) ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинлари.

Фуқаролар йиғинлари аҳоли сони бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

1000 нафаргача аҳолиси бўлган;

1001-2000 нафаргача аҳолиси бўлган;

2001-4000 нафаргача аҳолиси бўлган;

4001-6000 нафаргача аҳолиси бўлган;

6001-8000 нафаргача аҳолиси бўлган;

8000 нафардан зиёд аҳолиси бўлган фуқаролар йиғинлари.

4. Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

5. Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоавийлик, аҳоли олдида ҳисобдорлик, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборат.

6. Фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳисобга олинган кундан эътиборан юридик шахс мақомига ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга ва банкда ўз ҳисобрақамларига эга бўлади.

7. Фуқаролар йиғини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 
ва қонунлари билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда,
ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда мустақил бўлиб, аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.

8. Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини органлари ҳисобланади.

Фуқаролар йиғинининг органлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бир ой мобайнида шакллантирилади.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмаси ушбу Низом иловасида кўрсатилган шаклда белгиланади.

9. Фуқаролар йиғини фаолиятини ўз ҳудудида амалга оширади.

10. Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шаҳарлардаги, туманлар марказларидаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғинларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илтимосномалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

2-боб. Фуқаролар йиғинининг мақсади ва ваколатлари

 

11. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш,
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборат.

12. Фуқаролар йиғини қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

ўз фаолиятини ташкил этиш бўйича ваколатлари:

фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи маслаҳатчиларини (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини) ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзоларини, тафтиш комиссиясининг раиси ҳамда аъзоларини сайлайди ва лавозимидан озод этади;

фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

фуқаролар йиғинининг низомини ҳамда фуқаролар йиғини ходимларининг одоб қоидаларини тасдиқлайди;

фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) ишончсизлик билдириш тўғрисида қарор қабул қилади;

фуқаролар йиғини ходимларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади;

фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини, харажатлар сметасини тасдиқлайди;

ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг), унинг ўринбосарларининг (фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг) ва маслаҳатчиларининг ҳамда бир йилда камида бир марта тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботларини эшитади;

ўз маблағларини шакллантиради, фуқаролар йиғини мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;

маҳаллада ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари:

оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

аҳолини, шу жумладан ёшларни миллий ва маънавий қадриятлар, маҳаллий урф-одат ва анъаналар билан таништиради ва уларни тарғиб қилади;

ёшлар таълим-тарбиясида ва оилаларни мустаҳкамлашда кекса авлод вакилларининг ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлашга кўмаклашади;

тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;

маҳаллада ва оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар киритади;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ваколатлари:

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга кўмаклашади;

тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари номзодлари бўйича тавсиялар тақдим этади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиш учун участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тақдим этади;

референдум ўтказувчи тегишли округ комиссияларига референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодлар тақдим этади;

сайлов комиссияларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар юборади;

ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомаларининг ҳисобини юритиш, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига юборилади;

маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини ўзгартириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида тегишли туманлар, шаҳарлар давлат органларига илтимосномалар киритади;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, ҳудуд осойишталигини таъминлашга қаратилган замонавий технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар киритади;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш соҳасидаги ваколатлари:

атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шу жумладан, ҳашарлар ташкил этади;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан
ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;

ҳар чоракда камида бир марта ҳудуддаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда кўп қаватли уйларни бошқарувчи бошқа ташкилот раҳбарларининг ҳисоботини эшитади;

ободонлаштириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар киритади;

ижтимоий, иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари:

ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;

ҳудудда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини ҳамда томорқа ер эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини шакллантиради ва ундан фойдаланади;

маҳалла марказлари ва гузарларини барпо этиш масалаларини кўриб чиқади ва таклиф киритади;

ҳар чоракда камида бир марта тегишинча оилавий поликлиникаларнинг, қишлоқ врачлик пунктлари, мактабгача таълим ва таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;

ижтимоий, иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар киритади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган давлат органларининг ваколатлари:

фуқаролар йиғинининг ваколатлари:

аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек, бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этади.

Фуқаролар йиғини кенгашининг ваколатлари:

тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади;

ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерларни ва ногиронларни молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аниқлайди ва ҳисобини юритади;

фуқароларни фуқаро муҳофазасига доир тадбирларни ўтказишга жалб этишга, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни хабардор этиш ҳамда мудофаа ишлари бўлимларига чақиришни ташкил қилишга кўмаклашади, фуқаролар йиғинларида уларнинг шахсий-бирламчи ҳисоби юритилишини таъминлайди;

фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этишга кўмаклашади;

аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тушишига солиқ органлари билан тузилган ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида кўмаклашади;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини ташкил этиш ва аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишга кўмаклашади;

коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда ва бошқа асосий фаолият йўналишларидан ташқари функцияларни амалга оширишда фақат давлат органлари ва ташкилотлар билан тузилган ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида кўмаклашади;

тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экологик ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига, савдо қоидалари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органларига кўмаклашади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларга патронаж ёрдами ҳамда шу мақсадда ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилишига кўмаклашади;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларни ижтимоий-меҳнат реабилитацияси ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликда амалга оширади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколатлари:

фуқароларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар берилишини таъминлайди;

етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек, бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўлимни қайд этиши, хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банклардан маблағларни олишга ишончномаларни тасдиқлаши мумкин.

13. Фуқаролар йиғини қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлари учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;

фаолияти тўғрисида солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;

ўз ходимлари билан меҳнат шартномасида келишилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш.

Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назорати субъектидир.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

давлат органларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишга, шунингдек, уларга сўровлар юборишга;

давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этишга;

ижтимоий аҳамиятга молик масалалар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари юзасидан жамоатчилик муҳокамасини ўтказишга;

давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувини ўтказишга;

давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали жамоатчилик мониторингини амалга оширишга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишга;

 

турли ижтимоий гуруҳларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишига, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини таъминлашга доир фаолияти тўғрисидаги фикрини баҳолаш мақсадида ахборотни йиғиш, умумлаштириш ҳамда таҳлил этиш орқали жамоатчилик фикрини ўрганишга;

давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитишга ҳақли.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назоратини Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” қонунлари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.

Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан ўз вақтида
чора-тадбирлар кўриши шарт.

 

3-боб. Фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби

 

15. Фуқаролар йиғини мажлисида ўн саккиз ёшга тўлган ва фуқаролар йиғини ҳудудида доимий ёки асосан яшаётган шахслар қатнашади.

Фуқаролар йиғини мажлиси фуқаролар йиғини кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.

Фуқаролар йиғини мажлиси халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимининг ёки фуқаролар йиғини мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг камида учдан бир қисми ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.

Фуқаролар йиғини мажлиси фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.

16. Фуқаролар йиғини мажлисини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар йиғинининг тегишли ҳудудидаги кўчалар ва кўп квартирали уйлар аҳолисининг умумий йиғилишида оддий кўпчилик овоз билан фуқаролар вакили сайланади.

Фуқаролар вакилларининг йиғилишига барча кўчаларни ва кўп квартирали уйларни қамраб олган ҳолда, фуқаролар йиғинлари тоифалари асосида вакиллик миқдори белгиланади. Бунда ҳар бир уй (кўп квартирали)
ва кўчалардан фуқароларнинг вакили иштирок этиши шарт. Фуқаролар йиғини ҳудудида доимий ёки асосан яшовчи ҳар эллик нафар фуқаро номидан камида бир нафар вакил юборилади (фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш бундан мустасно). Фуқаролар вакилларининг йиғилишида шу ҳудудда яшовчи фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Фуқаролар йиғини ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари шунингдек, кўчабоши ва уйбошилар фуқаролар вакиллари бўла олмайди.

Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда фуқаролар вакилларининг камида ярмидан кўпи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.

17. Фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) йиғин раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг (оқсоқолнинг) ўринбосарларидан (ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ёки ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларидан) бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

18. Фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби
ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)нинг баённомаси
ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), у йўқлигида эса мажлисда раислик қилган унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

19. Фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар
ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.

 

4-боб. Фуқаролар йиғини кенгаши

 

20. Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғини мажлислари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади.

Фуқаролар йиғини кенгаши коллегиал орган бўлиб, унинг таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари) ва маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис, кўчабоши, уйбоши, шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киради.

21. Фуқаролар йиғини кенгаши:

фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;

фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларини, шунингдек, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисни фуқаролар йиғини раиси тақдимига асосан лавозимга тасдиқлайди ва лавозимидан озод этади, рағбатлантиради ёки уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

ҳар ойда фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарининг (профилактика инспекторининг) ҳисоботини эшитади, шунингдек уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади;

ҳар ойда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг ишини мувофиқлаштиради, ҳомийлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказади;

фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимномасига биноан фуқаролар йиғини кенгаши девонини шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда, фуқароларни қабул қилишда, улар ўз сайлов округларида бошқа ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирларини ва бошқа тадбирларни ўтказилишига кўмаклашади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;

рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирларни кўради, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади;

ёш авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;

тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар бандлигини таъминлашга, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ташкил этишга кўмаклашади;

тегишли ҳудуддаги аҳолининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, моддий маданий мерос объектларини яроқли ҳолда сақлаш, дафн этиш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлашга доир ишларда ихтиёрийлик асосида қатнашишини ташкил этади, ана шу мақсадларда туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органи ажратадиган моддий маблағлардан ва бошқа воситалардан, ўз маблағларидан фойдаланади, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;

томорқа ер эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

тегишли ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади;

аҳоли коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ тўлашини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига шартнома асосида ўтказиладиган маблағларни кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органларининг ходимларини рағбатлантириш учун, шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид ишларни ўтказишга ишлатади;

кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек, коммунал хизматлари ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек, даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда, шунингдек, дафн маросимларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;

ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) комиссиясига ўз вакилини юборади.

22. Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан, заруратга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.

23. Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси, агар унинг ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

24. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.

25. Фуқаролар йиғини кенгашининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Қарор, агар уни фуқаролар йиғини кенгашининг ҳозир бўлган аъзоларининг ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.

26. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида баённома юритилади. Баённомада мажлис ўтказилган сана, ҳозир бўлган кенгаш аъзолари
ва фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Мажлис баённомаси ва қарорлар фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), у йўқлигида эса мажлисда раислик қилган унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

27. Фуқаролар йиғини кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари фуқаролар йиғини кенгаши девони ходимлари
ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари томонидан ижро этилиши шарт.

28. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

29. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари фуқаролар йиғини, кенгаш томонидан бекор қилиниши ёки суд қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

30. Фуқаролар йиғини кенгаши девони фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимномасига биноан фуқаролар йиғини кенгаши томонидан шакллантирилади.

31. Фуқаролар йиғини кенгаши девони ходимлари фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини), фуқаролар йиғини кенгашининг мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), унинг кенгаши ва раисининг (оқсоқолининг) қарорларини ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди.

 

5-боб. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари
бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси

 

32. Фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;

хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси.

Тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.

33. Фуқаролар йиғини раиси – оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари – хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа
ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари – ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.

Комиссия аъзоларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Комиссия таркибига номзоди кўрсатилган шахс фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.

34. Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун фуқаролар йиғини аъзолари орасидан таркиби камида уч кишидан иборат тафтиш комиссияси тузилади.

Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади.

Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди.

35. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси ўз фаолиятини фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.

36. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиясини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек уларнинг ваколатлари, комиссияларнинг аъзоларини сайлаш (таркибдан чиқариш) тартиби комиссияларнинг намунавий низомларида белгилаб қўйилади.

 

6-боб. Фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи
жамоатчилик тузилмалари

 

37. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси ташкил этилади.

“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолияти фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.

38. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида фуқаролар йиғинлари ҳузурида “Кексалар маслаҳати” гуруҳи ташкил этилади.

“Кексалар маслаҳати” гуруҳлари фаолияти фуқаролар йиғини раиси томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.

39. Маҳаллада жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ишларни кучайтириш мақсадида ҳарбий хизматга чақирилувчилар, олий ҳарбий билим юртлари ва ички ишлар органларига номзодлар орасидан “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳи шакллантирилади.

“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳи фаолияти фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.

40. Маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази ташкил этилиши мумкин.

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази фаолияти қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.

41. Фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмаларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек уларнинг ваколатлари, жамоатчилик тузилмаларининг аъзоларини сайлаш (таркибдан чиқариш) тартиби уларнинг намунавий низомларида белгилаб қўйилади.

 

7-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)
ва унинг ўринбосарларининг ваколатлари

 

42. Фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар:

Фуқаролар йиғини раиси қуйидаги ваколатларга эга:

фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;

фуқаролар йиғинига – фуқаролар йиғини раисининг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи маслаҳатчиларини (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини) ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзоларини, тафтиш комиссиясининг раиси ҳамда аъзоларини сайлаш учун номзодларни тақдим этади;

фуқаролар йиғини кенгашига – фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг, шунингдек, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиснинг номзодини тасдиқлаш учун тақдим этади;

фуқаролар йиғини ва унинг органлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишига, шунингдек, қарорларни ижро этишга доир ишларни ташкил этади;

тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек, табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади;

кексаларнинг, айниқса ёлғиз кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўради, уларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;

кекса авлод вакилларининг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш чораларини кўради;

тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;

рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;

фуқароларни қабул қилишни амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;

фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиснинг фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига тақдимнома киритади;

тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади;

жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларининг мақсадли ишлатилиши тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.

Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари қуйидаги ваколатларга эга:

ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;

ҳудуддаги криминоген вазиятни, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни ўрганади ва натижалари бўйича фуқаролар йиғини раиси, туман (шаҳар) ички ишлар органи, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тегишли маълумот ва таклифларни тақдим этади;

ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича махсус профилактик чора-тадбирларни, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахслар билан профилактика ишларини амалга оширади;

профилактик ҳисобга олишни, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар, уларни содир этган шахслар ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади;

ҳуқуқбузарликлардан жабрланган, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамларни кўрсатиш, шунингдек уларга жамиятда кабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чораларни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларга қонунга ҳурмат ҳиссини сингдириш бўйича тадбирлар ўтказади;

аҳоли билан мунтазам равишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашга қаратилган учрашувлар ўтказиб боради;

давлат органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритади;

доимий яшаш жойини узоқ муддатга тарк этган шахсларни аниқлайди ва ҳисобини юритади, уларнинг чет элда бўлиш жойлари ва муддатларини аниқлаш юзасидан қариндошлари билан мунтазам иш олиб боради, узоқ муддат мобайнида чет элда бўлиб қайтган шахслар билан профилактик ишларни амалга оширади;

ҳудуддаги ҳар бир оилани ўрганади, нотинч оилаларни аниқлайди ва улар билан профилактик ишлар олиб боради, шу жумладан, мутасадди ташкилотлар билан уларнинг маиший ва бошқа муаммоли масалаларини ҳал этишга кўмаклашади;

ички ишлар органларининг пробация хизмати ҳисобида турган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазога ҳукм қилинган шахслар, шунингдек қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади, улар билан профилактик ишлар олиб боради;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ва ички ишлар органлари маъмурий назоратига қўйилган шахсларга тарбиявий-профилактик таъсир чораларини, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларга риоя этилишини назорат қилади;

ўқувчиларнинг таълим муассасаларидаги давоматини назорат қилади, ижтимоий хавфли ҳолатда бўлган ва таълим муассасаларига қатнамайдиган вояга етмаганлар ва ёшлар, ушбу тоифадаги шахсларнинг ота-оналари билан профилактика ишларини олиб боради;

фуқаролар, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида тушунтириш ишларини ташкил этади;

доимий ва вақтинча пропискасиз ёки турган жойи бўйича ҳисобда турмаган ёхуд бошқача тарзда паспорт-виза режими талабларини бузган ҳолда яшаётган шахсларни аниқлайди, фуқароларнинг турар жойлари ижараси ёки улардан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларнинг мавжудлигини текширади;

турар жой эгалари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан уй-жой фонди ва уйлар атрофи ҳудудларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шу жумладан, кўп қаватли уйларнинг чордоқ ва ертўлалари ҳамда бошқа қўшимча бино ва хоналардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради;

эгасиз турар жойларни аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради;

таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасалари ва бошқа ташкилотларда (тўгараклар, клублар ва ҳ.к.) вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар аҳволини ўрганади;

васийлик ва ҳомийлик органларига етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларни жойлаштиришда кўмаклашади;

санитария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши бўйича чораларни амалга оширишда иштирок этади;

суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишида жамоат тартибини таъминлашда иштирок этади;

табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этишда жамоат тартибини таъминлайди;

фуқаролар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишга, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини аҳоли онгига сингдиришга, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг шуҳратпарастлик ва дабдаба билан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этади;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери беришни таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари қуйидаги ваколатларга эга:

ҳудудда хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги манзилли ишларни ташкил этади;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга оид ишларни олиб боради;

ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича чораларни амалга оширади;

бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;

хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга кўмаклашади;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилади;

ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳити ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;

қизларни миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида ҳамда билим ва одоб қоидалари асосида тарбиялаш, уларга маънавий-маърифий фазилатларни сингдириш ишларини кенг тарғиб этади, бу борада ҳудудда истиқомат қилувчи аёлларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш чораларини кўради;

оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажримлар, эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини олиб боради;

нотинч ва муаммоли оилалар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўяди;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш чораларини кўради;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузади, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;

оилада турмуш маданиятини шакллантириш, хонадонларда санитария-гигиена қоидаларини кенг тарғиб этиш ишларини ташкил этади;

оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли бузғунчи ғоялардан аёллар, айниқса, ёш қизларни ҳимоялашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

Фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари қуйидаги ваколатларга эга:

иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг мониторингини юритади;

бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда иш билан банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига жалб этиш, ҳудудий меҳнат бозорида фаол тадбирларни ташкил этиш чораларини кўради;

ҳудуднинг қадимий касб-ҳунар анъаналаридан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштиришга оид мақсадли ва тизимли ишларни амалга оширади;

тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини мониторинг қилади;

фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;

кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш чораларини кўради;

ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли тадбирларни амалга оширади;

аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишга кўмаклашади;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати ва уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини, хайрия ҳашарларини ихтиёрийлик асосида ташкил этади;

муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш, аждодлар ва марҳумларга ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қабрларини обод қилиш – ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилади.

 

8-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг ўринбосарларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

 

43. Фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) фуқаролар йиғини раиси:

давлат органлари ва ташкилотларидан ўз зиммасига юклатилган вазифалар билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш, қонунга асосан тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш;

давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар киритиш, уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;

фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этиш;

уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришиш;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритиш;

фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарининг (профилактика инспекторининг) фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.

2) фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари:

фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва имкониятларидан фойдаланиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

фуқаролар ва мансабдор шахслардан қонунчиликка риоя этиш ва ғайриқонуний ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш;

ўз ваколатларини амалга оширишда фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, уларнинг ёнларида тақиқланган буюм ва воситалар мавжуд деб гумон қилишга асослар бўлган тақдирда, шахсий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг ашёларини кўздан кечириш, ҳуқуқбузарликнинг қуроли ёки бевосита предмети бўлган буюм ва ҳужжатлар аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни олиб қўйиш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ ўз ваколатига тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш;

фуқароларни, уларнинг розилиги билан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чораларини амалга оширишда кўмаклашишга жалб этиш.

3) фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари:

фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва имкониятларидан фойдаланиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига мурожаат қилиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига таклифлар киритиш;

жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлашга, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган аёлларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.

4) фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари:

фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва имкониятларидан фойдаланиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш, шу жумладан ҳашарлар ташкил этиш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

узрсиз сабабларга кўра экин майдонларидан фойдаланмаётган томорқа ер эгаларига нисбатан жамоатчилик таъсири чораларини кўриш юзасидан фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳақида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига мурожаат қилиш;

ҳудудни ободонлаштириш, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга муносиб ҳисса қўшган фуқароларни «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;

шахсий томорқа ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришаётган, янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган, шунингдек, жамоат ишларидаги фаоллиги билан аҳоли ўртасида алоҳида ҳурматга сазовор бўлган илғор томорқа ер эгаларини «Намунали томорқачи» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.

44. Фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарларининг мажбуриятлари.

Фуқаролар йиғини раиси қуйидагиларга мажбур:

ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажариш;

фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш;

“маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” ҳамкорлик тизими асосида ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб бориш;

мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритиш;

кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тақдим этилишини таъминлаш;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.

Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари қуйидагиларга мажбур:

жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ишларини ташкил этиш;

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ҳимоя қилиш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўриш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини ўтказишда фуқаролар ҳаёти ва соғлиги, жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғинига ҳисобот бериш;

ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш;

ҳудудда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартибини сақлаш;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга расмийлаштирилган ҳимоя ордери ижросини назорат қилиш;

фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатьий риоя этиш;

фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.

Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари қуйидагиларга мажбур:

ҳудудда оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;

оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-маънавий масалалар тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғинига ҳисобот бериш;

фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси ҳамда “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш;

миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиш;

фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатьий риоя этиш;

фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.

Фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари қуйидагиларга мажбур:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати ва уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

аҳолининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш;

томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда кўмаклашиш;

томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш чораларини кўриш;

ҳудудда тадбиркорликни, шу жумладан оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

аҳоли бандлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати ва уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳолати тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғинига ҳисобот бериш;

фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш;

фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатьий риоя этиш;

фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.

45. Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) амалга оширади.

46. Фуқаролар йигини раиси (оқсоқоли) беш йил муддатга сайланади. Сайловлар “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан ташкил этилади ва ўтказилади.

47. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ўринбосарлари ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг талаб даражасида ва самарали бажарилиши учун масъулдирлар.

 

9-боб. Фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси

 

48. Фуқаролар йиғинлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулкидир.

49. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий манбалари:

ўз маблағларидан;

маҳаллий бюджет маблағларидан;

грантлар ва инвестициялар даромадларидан;

фуқаролар йиғинларининг ўз мулкидан олинган даромадлардан;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлардан ташкил топади.

50. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари банк ҳисобрақамидаги молиявий маблағларини мустақил тасарруф этади.

Фуқаролар йиғинининг молиявий маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас.

51. Фуқаролар йиғинининг кенгаши молиявий маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғини олдида ҳисоб беради.

 

 

10-боб. Фуқаролар йиғини фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботи

 

52. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда давлат статистика ва солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.

 

11-боб. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тартиби

 

53. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклиф фуқаролар йиғинига унинг раиси (оқсоқоли), кенгаши, тафтиш комиссияси томонидан киритилиши мумкин.

54. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тасдиқлангандан кейин тегишли Давлат хизматлари марказларида ҳисобга олинади. Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олингач қонуний кучга кирган ҳисобланади.

 

12-боб. Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби

 

55. Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар ва маҳалла бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда, чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)нинг қарорига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

56. Фуқаролар йиғини фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тугатиш комиссияси тузилади.

57. Фуқаролар йиғини тугатилганда унинг маблағи ва мол-мулклари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ушбу Низом мақсадлари учун сарфланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси (кейинги ўринларда Тафтиш комиссияси деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

2. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган фуқаролар йиғини аъзолари орасидан камида уч нафар таркибда яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.

3. Тафтиш комиссиясининг мақсади фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан иборат.

4. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилишининг) қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

5. Тафтиш комиссияси ўз текширишларини фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилишининг) қарорига мувофиқ амалга оширади.

Тафтиш комиссияси режадан ташқари текширишларни фуқаролар йиғини аъзоларининг камида учдан бир қисмининг сўровига биноан ўтказади.

6. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобдордир.

 

2-боб. Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари,
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

7. Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

фуқаролар йиғини органлари томонидан фуқаролар йиғини мол-мулкини сақлаш ва ундан фойдаланиш, жумладан пул маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланиши ҳолатини текшириш;

фуқаролар йиғини органлари томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ юритилишини текшириш;

фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётганлигини текшириш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда фуқаролар йиғинига таклиф ва хулосалар киритиш;

жалб этилган ҳомийлик хайрия маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш;

фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини мажлисига киритиш.

8. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини бир йиллик ёки бошқа даврдаги фаолияти якунлари бўйича фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилишининг) қарорига мувофиқ текширади.

Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколат муддати якуни бўйича мажбурий амалга оширилади.

9. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

текшириш ўтказиш бўйича йиллик иш режаларини тузиш ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) киритиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил белгилаш;

текшириш ўтказиш учун зарур бўлган, шунингдек фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятига доир ёзма маълумотлар олиш;

зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил аудиторлар ва мутахассислар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

молия-хўжалик ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш, зарур ҳолларда хонадонларга бориб маълумотларни солиштириш;

фуқаролар йиғини номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

молиявий-хўжалик фаолиятида белгиланган норматив кўрсаткичлар
ва қоидаларга риоя қилинишини текшириш;

фуқаролар йиғини мол-мулкидан фойдаланишнинг ҳолатини ўрганиш;

текшириш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича моддий жавобгар шахслардан тушунтиришлар олиш;

молия-хўжалик фаолиятида аниқланган камчилик ва қонунбузарлик ҳолатлари бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)ни чақириш тўғрисида таклиф киритиш;

фуқаролар йиғини кенгаши ёки фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорларига мувофиқлигини текшириш;

солиқ инспекцияси, статистика органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари учун ҳисобот ҳужжатлари тўғри тузилганлигини текшириш;

фуқаролар йиғинининг молиявий ҳужжатларини, мол-мулк хатлови бўйича маълумотларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

юритилаётган бухгалтерия ҳисобининг мавжуд норматив қоидаларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;

молия-хўжалик ҳисоботини белгиланган тартиб асосида юритиш бўйича тавсиялар бериш;

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклиф киритиш.

Тафтиш комиссиясининг талабига кўра фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолияти учун масъул шахс зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

10. Тафтиш комиссияси қуйидаги мажбуриятларга эга:

текширув ўтказишда қонун ҳужжатларига ва ушбу Низом талабларига қатъий амал қилиш;

ўтказилган текширув натижаларига доир хулосалар нусхаларининг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш;

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га амалга оширилган текширишлар натижалари юзасидан ёзма ҳисоботларни
ўз вақтида етказиш;

ўз вазифаларини бажариш пайтида Тафтиш комиссияси аъзоларига маълум бўлган сир сақланадиган маълумотларни ошкор қилмаслик.

Текширишларни ўтказиш пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари текширув мавзусига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар ва материалларни пухта текширишга мажбур.

Тафтиш ўтказилаётган вақтда ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш тафтиш комиссияси раиси зиммасида бўлади.

 

3-боб. Тафтиш комиссияси фаолиятини ташкил этиш

 

11. Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида Тафтиш комиссиясини тузади, Тафтиш комиссия аъзолари ва раисини сайлайди.

Тафтиш комиссияси аъзолари ва раисини сайлаш учун номзодлар фуқаролар йиғини (раиси) томонидан тақдим этилади.

Тафтиш комиссияси таркибига номзоди кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Овоз бериш Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида ўтказилади.

Фуқаролар йиғини (раиси) томонидан тақдим этилган номзод сайланмаган тақдирда, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан шу куннинг ўзида фуқаролар йиғини аъзолари орасидан унинг ўрнига бошқа номзод тақдим этилади ва белгиланган тартибда сайланади.

Тафтиш комиссияси раиси ва унинг аъзолари беш йил муддатга сайланади.

Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони тоқ бўлиши керак.

12. Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг қарори билан Тафтиш комиссия таркибидан чиқарилади:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;

ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;

Тафтиш комиссияси фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) узрли сабабларсиз мунтазам равишда уч ёки ундан ортиқ маротаба иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;

фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

доимий ёки асосан яшаш жойи ўзгарганда;

соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

вафот этган тақдирда.

Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси Тафтиш комиссияси таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Тафтиш комиссиясининг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.

13. Тафтиш комиссиясининг мажлиси унда Тафтиш комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.

Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганда Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Тафтиш комиссияси аъзолари Тафтиш комиссиясининг қарорига рози бўлмаганда мажлис баённомасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга
ва уларни фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига), фуқаролар йиғини кенгашига етказишга ҳақлидирлар.

14. Тафтиш комиссияси раиси:

Тафтиш комиссияси мажлисларини чақиради ва ўтказади;

Тафтиш комиссиясининг жорий ишларини ташкил қилади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида Тафтиш комиссияси номидан вакил бўлади;

Тафтиш комиссияси номидан чиқариладиган ҳужжатларни имзолайди;

ҳар йили камида бир марта амалга оширилган ишлар бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот беради.

15. Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органларининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

 

4-боб. Тафтиш комиссиясининг хулосаси

 

16. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари асосида қуйидагиларни ўз ичига олган хулоса тайёрлайди:

ҳисоботлардаги ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли ва тўғри эканлигига берилган баҳо;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилганлиги ҳолатлари, шунингдек қонунбузилиши фактлари тўғрисидаги маълумот;

аниқланган қонунбузилишларини бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек фуқаролар йиғини молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар.

17. Тафтиш комиссияси хулосаси Тафтиш комиссиясининг раиси
ва аъзолари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва фуқаролар йиғини бухгалтерия ҳисобини юритиш учун фуқаролар йиғини раиси тавсияси асосида фуқаролар йиғини кенгашининг қарори билан белгиланган масъул шахс томонидан имзоланади.

18. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул шахс Тафтиш комиссияси хулосаси бўйича эътироз билдирган тақдирда, хулосага имзо қўйиш билан бир вақтда ўз эътирозини илова қилиши мумкин.

19. Текшириш натижалари бўйича тузилган хулосага нисбатан билдирилган эътирозлар бўйича Тафтиш комиссияси ўз фикрини билдиради.

20. Тафтиш комиссияси ҳисоботи фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) кўриб чиқилмагунгача учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.

 

5-боб. Якунловчи қоидалар

 

21. Тафтиш комиссиясини тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

 

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари,
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудда миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиш;

оилаларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга оширишда иштирок этиш, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли ўртасида оилавий низолар, ёшлар тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши – оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;

йигит ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, оиланинг муқаддаслиги ва оилавий муносабатлар бузилишининг олдини олиш бўйича манзилли тарғибот ишларини ташкил этиш;

суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан никоҳдан ажрашишга ариза билан мурожаат қилган эр-хотинларни яраштириш учун тегишли чоралар кўриш бўйича хабар олингандан сўнг ярашиш учун белгиланган муддат тугашидан ўн кун аввал уларни яраштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида тегишли равишда суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органини хабардор қилиш;

ҳудудда осойишталикнинг бузилишига сабабчи бўлаётган оилаларнинг турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиб, тинчлик ва тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш бўйича чора – тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

намунали оилалар, уларнинг фарзанд тарбияси борасидаги тажрибаларини ҳамда оила аъзолари ўртасидаги ибратли муносабатларни оммалаштириш;

ўсиб келаётган ёш қизлар ўртасида миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида бўлиш ҳамда билим ва одоб қоидаларини, маънавий-маърифий фазилатларни кенг тарғиб этиш;

аҳоли ўртасида тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятлар ва ибратли анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ва бу борадаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.

5. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.

6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

маҳалла ва оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни ўрганиш ва улардаги ҳолат тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун фарзандлари ўқиётган таълим муассасаларидан зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш;

маҳалла ва оилалардаги тинчлик ва осойишталик, ҳамжиҳатликка салбий таъсир этувчи омилларни ҳамда бунга сабабчи бўлган шахсларни аниқлаш, салбий ҳолатларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

низолашаётган эр-хотин ва яқин қариндошлар ўртасидаги мол-мулк, мероснинг бўлинишида ўз ваколати доирасида иштирок этиш;

никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган оилаларда болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшаши, болаларнинг фарзандликка олиниши ёки махсус муассасаларга, шу жумладан “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларига жойлаштирилиши масаласининг белгиланган тартибда ҳал қилинишида
ўз фикрини билдириш;

зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида зарур ахборот ва тушунтиришлар олиш учун ўз мажлисларига давлат органларининг масъул ходимларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни таклиф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича тавсиялар бериш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ёш оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш.

7. Комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришни, эрта никоҳ ва ажрашишлар каби салбий ҳолатларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш;

ўз фаолиятида фуқаролар қадр-қимматининг камситилиши, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.

8. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:

оилалар билан ишлашда ҳар бир оиладаги муҳитни инобатга олган ва замонавий самарали услубларни қўллаган ҳолда индивидуал ёндашиш;

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.

 

3-боб. Комиссияни шакллантириш ва унинг
фаолиятини ташкил этиш

 

9. Комиссия аъзолари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 8 – 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Комиссия таркибига фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, имом-хатиб, таълим муассасалари раҳбарлари ёки уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника) вакили, психологлар, ҳаётий тажрибага эга бўлган, намунали оила бошлиқлари, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган маҳалла фаоллари киритилиши мумкин.

Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.

10. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг Комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш бўйича тадбирларда бевосита иштирок этади;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.

11. Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

12. Комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

13. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.

14. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

15. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда
ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

4-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш
бўйича комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

 

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари,
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилашдаги ўрнини оширишга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг ҳунар ўрганишига, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланишига, иш билан таъминланишига кўмаклашиш;

хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;

таҳдид ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болаларнинг ҳимоясини таъминлашга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга оид ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш;

ўсиб келаётган қизларни миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида ҳамда билим ва одоб қоидалари асосида тарбиялаш, уларга маънавий-маърифий фазилатларни сингдириш ишларини кенг тарғиб этиш, ушбу чора-тадбирларга ҳудудда истиқомат қилувчи аёлларни кенг жалб этиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни ишга жойлаштиришга, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмаклашиш;

хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан келаётган хотин-қизлар ҳисобини олиб бориш, уларнинг оилалари аҳволидан хабардор бўлиб туриш, хорижда ишлаб келган хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш.

5. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) бўлинмалари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.

6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

фарзанд тарбияси борасида ибратли бўлган оналарни, ижтимоий фаол хотин-қизларни, иқтидорли қизларни рағбатлантириш, шунингдек ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш;

хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначилик ишлари билан шуғулланишларига кўмаклашиш юзасидан фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.

 

 

7. Комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

Комиссия фаолиятида фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ;

йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.

8. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.

 

3-боб. Комиссияни шакллантириш ва унинг
фаолиятини ташкил этиш

 

9. Комиссия фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 8 – 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Комиссия таркибига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари-профилактика инспектори, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис, таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника), Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар вакиллари, психологлар, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол хотин-қизлар киритилиши мумкин.

Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.

10. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг Комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.

Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.

11. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама этилади
ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

12. Комиссия котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

13. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.

14. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

15. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда
ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

4-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш
ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

 

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари,
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

оилаларни ўрганиш, кам таъминланган оилалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;

аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳақида фуқаролар йиғинига ва унинг кенгашига таклиф киритиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болали оилаларга нафақани, бола парвариши бўйича нафақани ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш, уларга ижтимоий ҳимоялаш, соғломлаштириш, маиший шарт-шароитларини яхшилаш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;

қонун ҳужжатларининг, шунингдек фуқаролар йиғини қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

фуқаролар йиғини аъзолари томонидан тўйлар ва бошқа маросимларнинг тавсия этилган меъёрлар асосида ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда қатнашиш;

“маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” ҳамкорлик тизими асосида аниқланган муаммоларнинг масъул ижрочилар томонидан кўриб чиқилиши, шунингдек ҳал этилганлик ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

5. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар филиаллари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.

6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

кам таъминланган оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ушбу мақсадларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги маблағларини жалб этиш бўйича фуқаролар йиғинига таклиф киритиш;

кам таъминланган оилалар, вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилалар фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳларида бепул ёзги дам олиш масалаларида ва бошқа ижтимоий тадбирлар ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилиш тўғрисида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;

жамоатчилик назоратини амалга ошираётганда тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиқиш, уларни ташкил этиш, шунингдек уларда иштирок этиш;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органларидан сўраб олиш;

жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юбориш;

давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш.

7. Комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш;

жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

жамоатчилик назоратини амалга оширишда қонунда белгиланган, давлат органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этиш;

давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслик;

давлат органларининг фаолият кўрсатиши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг фаолияти учун тўсиқлар яратмаслик;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;

йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.

8. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий муҳофаза ҳамда жамоатчилик назорати соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.

 

3-боб. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш

 

9. Комиссия аъзолари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида камида 15 кишидан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Комиссия таркибига фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходими, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар киритилади.

Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.

10. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг Комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.

11. Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

12. Комиссия ўз фаолиятини олиб боришда фуқароларнинг мурожаатлари, Комиссия раиси ва аъзоларининг таклифлари, ҳудуддаги ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига қараб йиғилиш ўтказади ва тегишли қарорлар қабул қилади.

13. Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

14. Комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

15. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.

16. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

17. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда
ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

4-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

 

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари,
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, умумдавлат ҳамда ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда иштирок этиш;

аҳолининг уйларни, ҳовлилардаги биноларни, ҳовлилар ва уйлар (кўп квартирали уйлар) атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдончаларини жиҳозлаш, йўллар, кўприклар, кўчалар, коммунал тармоқларни қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш, тарих ва маданият ёдгорликларини, қабристонларни таъмирлаш ишларида ихтиёрийлик асосида қатнашишларини ташкил этиш, шу жумладан ҳашарлар уюштириш, кўриклар ва танловлар ўтказишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан фуқаролар йиғинининг ваколатлари доирасида ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритиш;

кам таъминланган оилаларнинг уйлари ва хонадонларини таъмирлаш, ушбу мақсадда аҳолидан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан фуқаролар йиғинига ва унинг кенгашига таклиф киритиш;

ҳудудда ёқилғи, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда сувдан тежамли фойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга доир тадбирлар ўтказишга кўмаклашиш;

аҳоли пунктлари, сув таъминоти манбалари, турар жойлар, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларининг санитария ва экологик ҳолати устидан назоратнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;

аҳоли томонидан чиқиндиларнинг белгиланган жойларга ташланишини назорат қилиш, мавсумий хазонлар ёқилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш;

фуқаролар йиғини аъзоларининг экологик маданиятини ошириш, ёшлар ўртасида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишларига доир тарғибот ишларини амалга ошириш;

коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар (кўп квартирали уйлар) атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

5. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекциялари, коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.

6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқлаш учун йиғин кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштиришга оид тадбирлар ташкил этиш юзасидан фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фуқаролар йиғини аъзоларининг атроф-табиий муҳит тозалигини сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга ошираётган ибратли ишлари ва ижобий тажрибаларини оммалаштириш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш.

7. Комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;

йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.

8. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.

 

3-боб. Комиссияни шакллантириш ва унинг
фаолиятини ташкил этиш

 

9. Комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 8 – 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Комиссия таркибига таълим муассасалари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотининг вакиллари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари (профилактика инспектори), шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.

Комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тадбиркорлик, томорқа ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.

10. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг Комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.

Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.

11. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

12. Комиссия котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

13. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.

14. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлашга, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.

 

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

15. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

7-ИЛОВА

 

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети”
жамоатчилик тузилмаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмасининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Университет ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

3. Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари,
таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар йиғини ходимлари фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.

4. Университет ушбу Низомга мувофиқ оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади.

 

2-боб. Университетнинг мақсади, асосий вазифалари,
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

5. Университетнинг мақсади – маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштиришдан иборат.

6. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш;

фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олишга кўмаклашиш;

фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш;

оилаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.

7. Университет қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

оилалар ва муайян шахсларга ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва иш жараёнида унга ўзгартириш киритиш;

Университет томонидан ташкил этиладиган машғулотлар режасини тузиш, заруратга кўра уни такомиллаштириш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадбир ва машғулотларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, малакали мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш;

Университет машғулотларини фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровнома материалларидан,
“Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти томонидан ўтказилган тадқиқот ишлари натижаларидан, статистик маълумотлардан, оммавий ахборот воситаларида ёритилган мақолалардан, намунали оилаларнинг тажрибаларидан ва шу каби йўналишларда ҳаётий мисоллардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.

8. Университетнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

оилалар ва маҳаллалардаги маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлигининг бузилиши, шу жумладан фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишга кўмаклашиш;

ота-оналар билан ишлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар бўйича фуқаролар йиғини ҳаётида, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш;

Университет машғулотлари ва тарғибот тадбирларини самарали ҳамда мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг ота-оналари билан тизимли ишларни ташкил этиш.

фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Университет аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.

 

3-боб. Университет таркибини шакллантириш

 

9. Университет таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 – 12 нафар аъзодан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.

Университетга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Университет раҳбарининг ўринбосари лавозимига номзодга ва аъзоликка номзодга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, у сайланган ҳисобланади.

10. Университет аъзолари ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, психолог
ва бошқа мутахассислар ҳамда Университетга юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунадиган, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, жамиятда ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган фаол фуқаролар орасидан сайланади.

11. Университет ўз олдида турган асосий вазифаларни ҳар ойда камида бир марта чақириладиган йиғилишларда кўриб чиқади. Университет йиғилиши йиғилишда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Университет аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

Университетнинг йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

Университетнинг йиллик, чораклик иш режалари, шу жумладан, Университет машғулотларининг йўналишлари бўйича режасини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини кенгашига киритиш билан боғлиқ масалалар;

Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалалар;

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалалар.

12. Университет раҳбари:

Университет фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

Университетнинг йиғилишларида раислик қилади;

оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади;

Университет аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Университет аъзоларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли
ва оила билан ишлаш этика қоидаларини бузилмаслигини эътиборга олган ҳолда, бажарилишини таъминлайди;

Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида Университет номидан вакил бўлади;

Университет номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди;

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалаларни кўриб чиқади;

Университет фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.

13. Университет раҳбарининг ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари ушбу Низомда назарда тутилган Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб, Университет раҳбари томонидан белгиланади.

14. Университет раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда Университет раҳбари ўринбосари унинг вазифасини бажаради.

 

4-боб. Университет фаолиятини ташкил этиш

 

15. Университет аъзолари томонидан оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг шакллантирилган рўйхати ўрганилади ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

16. Фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.

17. Рўйхатдаги оила ёки шахс билан индивидуал ёки гуруҳларда иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин.

18. Чора-тадбирлар ўз ичига оиладаги вазиятни ва вужудга келган муаммоларни баҳолаш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилади.

Шунингдек, тадбирлар тегишли йўналишлар бўйича ўқув машғулотлари ва тарғибот ишларидан ҳам иборат бўлиши мумкин.

19. Ушбу низом иловасида келтирилган намунавий шаклга мувофиқ оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида:

оила ёки шахс тўғрисидаги маълумотлар (мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, оила таркиби, вояга етмаган шахслар сони ва бошқа маълумотлар);

қийин вазият вужудга келганлик сабаби (муаммо);

муаммо ечимини топиш бўйича қилинадиган ишлар (ишлар номи
ва муддати кўрсатилган ҳолда);

муаммо ечимига нималар тўсқинлик қилиши, тўсиқларни бартараф этиш чоралари (бошқа идора ва ташкилотларни жалб қилиш эҳтиёжи мавжудлиги) кўрсатилади.

20. Университет томонидан режалаштириладиган тадбирлар ва машғулотлар унда иштирок этувчиларнинг ёши, жинси, маълумотини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.

Гуруҳларда ўтказиладиган тадбирлар ва университет машғулотларининг жойи, вақти ва ташкил этиш тартиби унинг иштирокчиларининг бўш вақтини ҳисобга олган ҳолда Университет йиғилиши томонидан белгиланади.

Ўтказиладиган тадбирлар ва Университет машғулотлари унинг иштирокчиларига қулай бўлган тилда олиб борилади.

21. Гуруҳларда ўтказиладиган Университет машғулотлари қуйидаги йўналишларда олиб борилиши мумкин:

оила ҳуқуқи;

оила маънавияти;

оила бошқаруви;

оила иқтисодиёти;

оила психологияси;

оиланинг тиббий маданияти;

оилада соғлом турмуш тарзи.

22. Университет машғулотларининг мавзулари ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан ва мавжуд муаммолардан, шу жумладан аҳоли билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган масалалардан келиб чиқиб белгиланади.

23. Оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган ишлар якуни бўйича Университет иштирокчилари ўртасида сўровномалар ўтказилади, оила ёки шахс қийин вазиятдан олиб чиқилганлиги тўғрисидаги хулоса шакллантирилади ва ушбу хулоса асосида қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсни рўйхатдан чиқариш амалга оширилади.

24. Ой, чорак, ярим йиллик ва йил якуни бўйича натижалар таҳлил этилади ва қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсларнинг рўйхатдан чиқарилган сони университет фаолиятининг самарадорлигини аниқловчи омил сифатида белгиланади.

25. Университет томонидан қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахслар ўртасида ўтказиладиган намунавий сўровноманинг шакли Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.

26. Университетнинг тарғибот тадбирлари унинг аъзолари томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида Университетнинг мақсад ва вазифалари юзасидан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш
ва республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали амалга оширилади.

27. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар Университет фаолиятини самарали ташкил этишга методик ва амалий жиҳатдан кўмаклашадилар.

28. Университетни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, Университет аъзоларини моддий рағбатлантириш юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан ташкил топган фуқаролар йиғини маблағлари ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.

 

5-боб. Университет аъзоларининг ваколатларини
муддатидан илгари тўхтатиш

 

29. Университет аъзоларининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тўхтатилади:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

вафот этганда.

30. Университет аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда, бир ой муддатда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказилади.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

31. Университетни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар жавоб берадилар.

 

 

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низомга

ИЛОВА
 

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Университет раҳбари ___________

20___ йил “____” _________

 

 

1. Мурожаат қилган шахс/оила ҳақида қисқача маълумот:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

2. Мурожаат мақсади, муаммо:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

3. Мурожаат қилган шахс/оила билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси

 

Т/р

Тадбир номи

Муддат

Жалб қилинадиган ташкилот/мутахассис

Кутилаётган натижа

  1.  

Вазиятни баҳолаш

1 кун

Университет аъзоси

Муаммоларни аниқлаш

  1.  

1-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (ўғлига)

5 кун

Мактаб психологи билан индивидуал суҳбат

Психологик ҳолати ва ахлоқини яхшилаш

  1.  

Қизиқишига кўра фарзандини тўгаракка жалб қилиш

3 кун

Мактаб маъмурияти

Боланинг бўш вақтини тўғри тақсимлаш

  1.  

2-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (онасига)

3 кун

Бандлик маркази мутахассиси билан индивидуал суҳбат

Ишга жойлаштириш масаласини ҳал қилиш

  1.  

Оила иқтисодиёти бўйича ўқув машғулоти (онасига)

2 ҳафта (жадвал асосида)

Гуруҳларда машғулотлар

Оила иқтисодиётига оид билим ва кўникмаларга
эга бўлади

...

 

 

 

 

 

Масъул шахс ___________________                                                  ____________________

 

 

ЭРИШИЛГАН НАТИЖА:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

 

ХУЛОСА:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

8-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги
“Кексалар маслаҳати” гуруҳи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур низом фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг (кейинги ўринларда Гуруҳ деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Гуруҳ жисмоний шахсларнинг ихтиёрийлигига асосланиб,
ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

3. Гуруҳ қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.

4. Гуруҳ тўғрисидаги низом фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан тасдиқланади.

5. Гуруҳ ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаолият юритади.

 

2-боб. Гуруҳнинг мақсади, асосий вазифалари,
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

6. Гуруҳнинг мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни тарбиялашда унумли фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат.

7. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролар йиғини ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда фуқаролар йиғини кенгашига, давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;

аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш;

ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг маҳаллада амалга оширилишида кекса авлод вакилларининг фаоллигини кўрсатиш;

ҳудудда истиқомат қилаётган нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланишни ташкиллаштириш;

лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида “оммавий маданият”нинг салбий иллатлари тарқалишини олдини олиш, фуқаролар йиғинида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик муносабатини шакллантириш;

кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, муваффақиятли қариш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш каби тарғибот тадбирларини амалга ошириш;

ижтимоий ҳимоядаги ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларнинг амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишини назорат қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ҳолда ўтказиш бўйича маҳаллада тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказиш;

ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга мунтазам саёҳатлар уюштириш.

8. Гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадбирларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини ва бошқа шахсларни жалб қилиш;

маҳалладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш;

ижтимоий фаол, ташаббускор, фидойи кексаларни рағбатлантириш,
шу жумладан, “Меҳнат фахрийси”, “Мўътабар аёл” ва “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонларига тавсия этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш;

маҳаллада кексаларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тавсиялар бериш;

9. Гуруҳнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқаролар йиғини ҳаётида, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш;

йўналиши бўйича тарғибот тадбирларини самарали ҳамда мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

Гуруҳ фаолиятида фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Гуруҳ аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.

 

3-боб. Гуруҳни шакллантириш ва унинг
фаолиятини ташкил этиш

 

10. Гуруҳ таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 – 12 нафар аъзодан иборат таркибда
беш йил муддатга сайланади.

Гуруҳ таркибига ижтимоий фаол, маҳаллада обрў-эътиборли, бошқаларга ибрат бўладиган кекса авлод вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимлари киритилади.

Гуруҳга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.

Гуруҳ таркибига номзодга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, у сайланган ҳисобланади.

Гуруҳ аъзоси муддатидан аввал Гуруҳ таркибидан чиқса, Гуруҳнинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.

11. Гуруҳ раҳбари:

Гуруҳ фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг Гуруҳ аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

Гуруҳ номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

12. Гуруҳ ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Гуруҳ раҳбарининг ўринбосарини ва Гуруҳ котибини сайлайди.

Гуруҳ раҳбари ўринбосарининг вазифалари Гуруҳ раҳбари томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади.

Гуруҳ раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раҳбар ўринбосари унинг вазифасини бажаради.

13. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Гуруҳнинг йиллик, чораклик иш режалари Гуруҳ йиғилишида муҳокама этилади
ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Гуруҳ иш режаси ижроси юзасидан Гуруҳ аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Гуруҳ йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Гуруҳ йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳамда аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

14. Гуруҳ котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

15. Гуруҳ ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.

16. Гуруҳни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Гуруҳ аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

17. Гуруҳни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

9-ИЛОВА

 

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) шакли, унинг бланкаларини тайёрлаш, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)ни гувоҳномалар билан таъминлаш, гувоҳномаларни алмаштириш, ҳисобга олиш ҳамда сақлашни ташкил этишга нисбатан ягона талабларни белгилайди, улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек уларнинг йўқолганлиги, шикастланганлиги ва эҳтиёт қилиб сақланмаганлиги учун жавобгарликни белгилайди.

2. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг шахси
ва лавозимини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг фуқаролик паспорти ўрнини босмайди.

3. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га туман (шаҳар) фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш
ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия (кейинги ўринларда кўмаклашувчи комиссия деб аталади) томонидан берилади.

4. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўзига берилган гувоҳномадан
ўз ваколати муддати давомида фойдаланади.

5. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколат муддати тугаганидан кейин (ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда) гувоҳнома кўмаклашувчи комиссияга қайтарилиши шарт.

 

2-боб. Гувоҳноманинг шакли, гувоҳнома бланкларини тайёрлаш,

улар билан таъминлаш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби

 

6. Гувоҳнома муқоваси ва бланкалари кўмаклашувчи комиссия буюртмасига асосан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича белгиланган корхоналарда тайёрланади.

Гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловадаги тавсифга биноан, қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади.

Гувоҳноманинг муқоваси ва бланкаси бошқа шахслар, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари буюртмасига асосан тайёрланишига йўл қўйилмайди.

7. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланган деб топилгач, сайлов ўтказилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай кўмаклашувчи комиссияга қуйидагиларни тақдим этади:

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раиси томонидан имзоланган ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланган фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарори;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) паспортининг нусхаси;

3х4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат.

8. Гувоҳнома бланкалари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) паспортининг нусхаси ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарори асосида тўлдирилади.

Зарур маълумотлар киритилгандан кейин гувоҳномалар бланкаларига улар эгаларининг фотосурати ёпиштирилади.

Гувоҳнома кўмаклашувчи комиссиянинг раиси томонидан имзоланади
ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланади.

Тайёрланган гувоҳнома шаффоф плёнка билан қопланади.

9. Гувоҳнома сайлов ўтказилган ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланган деб топилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилади.

10. Тўлдиришда бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

11. Гувоҳнома тартиб рақамига эга бўлади. Берилган гувоҳномалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда кўмаклашувчи комиссиялар томонидан юритиладиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаларни бериш
ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтари деб аталади) рўйхатдан ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг тартиб рақами ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлиши лозим.

12. Ҳисобга олиш дафтарида гувоҳноманинг тартиб рақами, гувоҳнома эгасининг ҳамда уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, гувоҳнома эгасининг фотосурати, гувоҳнома олинганлиги тўғрисида имзо ва сана, гувоҳномани қайтариш санаси, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси, гувоҳномани йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами) кўрсатилади.

Ҳисобга олиш дафтари ип ўтказиб тикилади, муҳрланади ва кўмаклашувчи комиссияда унинг ваколат муддати давомида сақланади.

Навбатдаги сайловлар эълон қилингач ҳисобга олиш дафтари янги тузилган кўмаклашувчи комиссияга топширилади.

13. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) у Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини кўрсатгандан кейин берилади.

14. Гувоҳнома берилаётганда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномани олганлиги тўғрисида ҳисобга олиш дафтарида имзо қўяди.

15. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) аризасига биноан янги гувоҳнома берилиши мумкин.

Шунингдек, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда гувоҳнома алмаштирилади.

16. Гувоҳнома йўқолганлиги муносабати билан янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага матбуотда гувоҳнома йўқолганлиги ва у ҳақиқий эмас
деб ҳисобланиши ҳақида хабар эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.

Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганлиги туфайли янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ҳамда 3 х 4 ўлчамли
2 дона рангли фотосурат илова қилинади.

17. Йўқолган гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан матбуотда хабар эълон қилинган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома янги гувоҳнома берилган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

18. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда фуқаролар йиғини томонидан бу ҳақда кўмаклашувчи комиссияга хабар берилади ва беш кун муддат ичида гувоҳнома қайтарилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган ҳолатлар бундан мустасно.

19. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар йўқ қилиниши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши керак. Гувоҳномалар кўмаклашувчи комиссия томонидан йўқ қилинади.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

20. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳнома сақланиши учун шахсан жавобгардир.

Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

21. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг шакли

Гувоҳноманинг муқоваси

 

 

 

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг
ТАВСИФИ

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг муқоваси
60 х 90 миллиметр катталикдаги тўқ яшил рангда, чармдан ёки унинг ўрнини босадиган материаллардан тайёрланади. Гувоҳноманинг олд томони марказ қисмининг юқорисида зарҳал рангда 14-шрифтда «FUQAROLARNING O‘ZINI O‘ZI BOSНQARISН ORGANI», пастда эса «GUVOНNOMA» деган матн жойлашган.

Гувоҳноманинг ички томонидаги матнлар икки саҳифага жойлаштирилади.

Гувоҳноманинг ички чап томонидаги ёзувлар лотин алифбосида бажарилади. Гувоҳноманинг ички чап қисмининг юқоридаги марказида икки қаторда тегишли вилоят ва туман (шаҳар) номи кўрсатилади, ундан кейин марказ қисмида «GUVOНNOMA №» сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, унинг пастида алоҳида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми, отасининг исми икки қаторда, шунингдек тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда «Ko‘maklashuchi komissiya raisi» сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари
ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда «М.O‘» ҳарфлари жойлашади.

Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги ёзувлар кирилл алифбосида бажарилади. Гувоҳнома ички ўнг қисмининг юқоридаги марказий қисмида маъмурий-ҳудудий бирлик номи кўрсатилади, ундан кейинги қаторда, марказий қисмда «ГУВОҲНОМА №» сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, ундан пастда чап томонда 3 х 4 см ўлчамли фотосурат жойлаштирилади. Фотосуратнинг ўнг томони марказида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми икки сатрда, шунингдек тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда «Кўмаклашувчи комиссия раиси» сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда «М.Ў» ҳарфлари жойлашади.

Гувоҳноманинг ички томонлари оч сарғиш рангли махсус қоғоздан тайёрланади ва шаффоф плёнка билан қопланади. Гувоҳномадаги матн ва рақамлар қора рангда ёзилади.

 

 

 

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаларини
бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

 

__________________________________________________

(туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссиянинг номи)

 

Т/р

Гувоҳноманинг
тартиб рақами

Эгаси ва
имзолаган
шахснинг Ф.И.О.

Амал қилиш
муддати

Эгасининг
фотосурати

Олинганлиги
тўғрисида
имзо, сана

Қайтариш санаси, олган шахснинг Ф.И.О., лавозими, имзоси

Йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами)

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорига

10-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш
ва олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тадбиркорлик, томорқа ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда ўринбосар деб аталади) фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғини мажлисининг, фуқаролар йиғини кенгашининг ва фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) қарорлари ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.

Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмаларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш ушбу тузилмаларнинг котибларига юкланади.

3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини ва унинг органларида иш юритишнинг тўғри ташкил қилиниши ҳамда ушбу Низомга мувофиқ замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда самарали олиб борилиши учун шахсан масъулдир.

4. Ўринбосар фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан, ишга янги қабул қилинган ходимларни фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми
ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга доир бошқа ҳужжатлар билан таништиради.

5. Фуқаролар йиғини аъзоларига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имконияти яратиб берилиши кафолатланади.

6. Ўринбосар ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда ҳужжатлар янги тайинланган ўринбосарга (ўринбосар тайинлангунга қадар фуқаролар йиғинининг раисига (оқсоқолига) далолатнома асосида топширилади.

2-боб. Иш юритишни ташкил этиш

 

7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар йиғинида қуйидаги ҳужжатлар тайёрланади:

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалар;

фуқаролар йиғини кенгаши мажлисининг ўтказилган санаси, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалар;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳужжатлари, шунингдек комиссиялар йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси ҳужжатлари, йиғилиш баённомалари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмасининг ҳужжатлари, шунингдек тузилма йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг ҳужжатлари, шунингдек гуруҳ йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;

“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳининг ҳужжатлари, шунингдек гуруҳ йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;

Фуқаролар йиғини ҳузурида тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази ташкил этилган бўлса, маслаҳат марказининг ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) қарорлари ва топшириқлари.

8. Фуқаролар йиғинининг бошқа ташкилотлар билан хизмат алоқалари хатлар билан почта, шунингдек электрон ҳужжат алмашинуви орқали амалга оширилади. Тезкор равишда бериладиган маълумотлар электрон почта, факс орқали ёки телефонограмма ва телеграмма тарзида юборилади.

9. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлиси баённомаларини, бошқа ташкилотларга юбориладиган хатларни имзолайди.

10. Баённомалар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), у йўқлигида эса мажлисда раислик қилган унинг ўринбосариларидан (фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари) бири томонидан имзоланади.

Заруриятга қараб баённомалар тафтиш комиссияси раиси томонидан ҳам имзоланади.

11. Фуқаролар йиғинида иш юритишнинг қулайлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги йиғмажилдлар юритилади:

фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини кенгаши мажлисининг ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмасининг ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг ҳужжатлари;

“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳининг ҳужжатлари;

Фуқаролар йиғини ҳузурида тадбиркорлик бўйича маслаҳат марказининг ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ҳужжатлар.

Йиғмажилдлар фуқаролар йиғини ва унинг органлари тўғрисидаги низомлар асосида тузилади.

Йиғмажилдларни юритишда ҳужжатлар номенклатураси ва уларни сақлаш муддати кўрсатилиши лозим.

12. Юритиладиган йиғмажилдлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тегишли ўринбосари томонидан имзоланади ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.

Йиғмажилдларни сақлаш ўринбосар томонидан амалга оширилади.

 

3-боб. Иш юритишни олиб бориш

 

13. Фуқаролар йиғинларига келиб тушаётган ҳужжатларни қабул қилиш, уларга бирламчи ишлов бериш (рўйхатга олиш, фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) киритиш учун тайёрлаш) ўринбосар томонидан амалга оширилади.

14. Ҳужжатлар солинган конвертлар, шу жумладан буюртма конвертлар ўринбосар томонидан очилади. Бунда конвертнинг тўғри етказилганлиги
ва бутлиги текширилади. Конвертнинг бутлиги бузилган бўлса ёки ундаги ҳужжатлар ва иловалар етарли бўлмаса, бу ҳақда дарҳол ҳужжатни юборувчига маълум қилинади, икки нусхада далолатнома тузилиб, бири ўринбосарда қолдирилади, иккинчиси ҳужжатни юборган ташкилотга жўнатилади.

Фуқаролар йиғинига хатолик туфайли келиб тушган ҳужжатлар узоғи билан беш кун муддат ичида ўринбосар томонидан янги конвертга солиниб, аввалги конвертни илова қилган ҳолда тегишли ташкилотларга жўнатилади
ва бу ҳақда жўнатувчига хабар қилинади.

15. Келиб тушган ҳужжатлар солинган конвертлар (ҳужжатни юборувчининг манзили ва юборилган вақти фақат конверт орқали аниқланадиган ҳоллардан ташқари) йўқ қилинади.

16. Келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинадиган ва рўйхатга олинмайдиган ҳужжатлар туркумига бўлинади.

Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатга олинмайди. Рўйхатга олинадиган келиб тушган ҳужжатларга рўйхатга олиш штампи қўйилади.

Фуқароларнинг мурожаатлари, улар қаердан келиб тушганлигидан қатъи назар, алоҳида рўйхатга олинади ва уларнинг ҳисоби юритилади.

17. Фуқаролар йиғинига келиб тушган ҳужжатлар ушбу Низомнинг
2-иловасида кўрсатилган шаклда Фуқаролар йиғинларига келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатга олингандан сўнг фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) берилади.

18. Фуқаролар йиғини томонидан тайёрланадиган ва бошқа ташкилотлардан келадиган ҳужжатлар билан ишлашда қуйидагилар амалга оширилади:

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан ҳужжатга резолюция белгиланади ва унда ҳужжатнинг ижроси бўйича асосий кўрсатмалар ва ижро муддати акс эттирилади;

кўриб чиқилган ҳужжат резолюцияни назорат карточкасига кўчириш учун ўринбосарга қайтарилади;

ҳужжат тегишли жойларга етказилади.

Келиб тушган ҳужжатни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш учун киритиш ҳужжат келиб тушган кунда, кўриб чиқилган ҳужжатни тегишлилиги бўйича жўнатиш резолюция белгиланган кунда амалга оширилиши лозим.

Агар резолюцияда ҳужжатнинг ижросига бир нечта ходим масъул этиб белгиланган бўлса, унинг ижроси учун фамилияси биринчи кўрсатилган ходим масъул ҳисобланади.

19. Чиқувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни жўнатиш ўринбосар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатларни конвертга солишдан аввал уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, иловаларининг мавжудлиги, ҳужжатни олувчилар сонига ҳужжат нусхаларининг мувофиқ келиши текширилади. Нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар ижрочига тўғрилаш учун қайтарилади.

Буюртма бўйича юбориладиган ҳужжатга ҳужжат юбориладиган ташкилотлар рўйхати тузилади ва ўринбосарнинг фамилияси ҳамда юборилган санаси кўрсатилади.

Юбориш учун ўринбосарга берилган ҳужжатлар шу куннинг ўзида ёки бир суткадан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши ва юборилиши керак.

20. Ўринбосар мунтазам равишда келиб тушган, чиқарилаётган,
шу жумладан фуқаролар йиғини ходимлари томонидан тайёрланган ҳужжатларни ҳисобга олиб боради ҳамда йил якунлари бўйича маълумотларни умумлаштиради.

Фуқаролар мурожаатларининг ҳисоби алоҳида юритилади.

21. Келиб тушган (чиқарилаётган) ҳужжатнинг индекси мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклда йиғмажилдлар номенклатурасидаги тегишли индекс ва рўйхатга олиш рақамидан иборат бўлади. Қарор ва мажлис баённомалари индекслари бундан мустасно. Уларнинг индекслари ҳужжат турига мувофиқ ҳолдаги рўйхатга олиш рақамларидан иборат бўлади.

22. Ҳужжатларни рўйхатга олиш ушбу Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган назорат карточкаларида расмийлаштирилади. Назорат карточкаси реквизитлари таркиби “назорат белгилари” устуни “ижрочилар”, “ижрочининг имзоси”, “ижро ҳолати” ва бошқалар билан тўлдирилиши мумкин.

Назорат карточкаларида ҳужжатлар рўйхатга олинаётганда фақат фуқаролар йиғинида тузилган ёки бошқа ташкилотлардан юборилган ҳужжатлар (сўровлар) мустақил тарзда рўйхатга олиниши лозим. Жавоб тариқасида юборилган ҳужжатлар назорат карточкасининг ўзида белгиланади.

Назорат карточкаларининг тақвим шкаласи ҳужжатлар ижроси муддатларини назорат қилиш учун қўлланилади. Унда ҳужжат ижро қилиниши лозим бўлган сана белгиланади.

“Корреспондент” устунига ҳужжатни юборган ёки ҳужжат юборилаётган ташкилот номи ёзилади. Фуқаролар йиғинининг ички ҳужжати тайёрланганда фуқаролар йиғинининг номи ёзилади.

“Ҳужжат келиб тушган сана ва индекс” устунида ҳужжат келиб тушган сана ва фуқаролар йиғинида берилган индекс кўрсатилади.

“Ҳужжатнинг санаси ва индекси” устунида ҳужжатни юборган ташкилот томонидан белгиланган ҳужжат юборилган сана ва индекс кўрсатилади. Чиқиш хати ёки фуқаролар йиғинининг ички ҳужжати рўйхатга олинганда ушбу устунда рўйхатга олинаётган ҳужжат имзоланган сана ва индекс ёки рўйхатга олиш рақами қўйилади.

“Қисқача мазмуни” устунида ҳужжатнинг тури, сарлавҳаси ёки қисқача мазмуни кўрсатилади.

“Резолюция ва ижрочи тўғрисидаги маълумотлар” устунида топшириқ берилаётган шахснинг фамилияси, масалани ҳал қилиш бўйича қисқа ва аниқ топшириқ, бажариш муддати, резолюция муаллифи ва сана кўрсатилади.

“Ҳужжатнинг ижроси тўғрисида маълумот” устунида масаланинг аниқ ечими, жавоб хатининг сана ва индекси кўрсатилади. Агар жавоб хатини тайёрлаш зарурати бўлмаса, ташаббусли ҳужжатдаги масала қачон, ким томонидан ва қандай ҳал қилинганлиги тўғрисида ёзув киритилади.

“Ҳужжатни олганлиги тўғрисида ижрочининг имзоси” ва “Сана” устунларида ижрочи имзо қўяди ва ҳужжат олинган сана кўрсатилади.

“Назорат белгилари” устунида ҳужжатнинг ижро муддатларини назорат қилиш тўғрисида белгилар қўйилади ва ҳужжат ижроси кечикишининг аниқ сабаблари кўрсатилади.

Назорат карточкасининг “Фонд №”, “Рўйхат №”, “Йиғмажилд №” устунлари архивда тўлдирилади.

Назорат карточкалари фуқаролар йиғини иш ҳажмига қараб нашр қилинади.

Назорат карточкалари хронологик тарзда-аввалги вақтдан кейинги вақтга тартиби бўйича жойлаштириб борилади.

23. Фуқаролар йиғинларида назорат картотекаси юритилиши лозим. Бунда ахборотнинг йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш учун ахборот хавфсизлиги талабларини бажарган ҳолда махсус автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланилиши мумкин.

24. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича назорат картотекаси уларнинг фамилиялари бўйича алфавит тартибида ҳамда рўйхатга олиш рақами тартиби бўйича тузилади.

25. Ҳужжатнинг ҳар бир тури (қарор, баённома, хат ва бошқалар) аниқ белгиланган реквизитлар мажмуига (таркибий қисмларига) ва улар жойлашувининг стандарт тартибига эга бўлиши керак.

26. Ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштиришда асосий талаблар:

ҳужжат муаллифини (фуқаролар йиғинининг номини, логотипини, қоидага кўра, ҳужжат бланкасида) кўрсатиш;

ҳужжатнинг турини кўрсатиш, матнга сарлавҳа тузиш, манзил ва санани кўрсатиш;

ҳужжатни индекслаш;

ҳужжатни тайёрлаган масъул шахснинг имзоси;

ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (имзолаш, муҳрлаш);

ҳужжатнинг ижро қилинганлиги ва йиғмажилдга жойлаш тўғрисидаги белги.

27. Ҳужжатларни тузиш учун А4 (210 х 297) ва А5 (148 х 210) шаклдаги бланкалар қўлланилади. Ҳужжат бланкасида 5-иловага мувофиқ реквизитлар кўрсатилган бўлиши керак.

Аниқ ҳужжатлар турига йил мобайнида 200 дан ортиқ эҳтиёж бўладиган ҳолларда бланкаларни нашр қилиш усули бўйича тайёрлашга йўл қўйилади.

Бланкалар чапдан 20 мм, юқоридан 10 мм, ўнгдан ва пастдан 8 мм дан кам бўлмаган ўлчамларда ёзув киритиладиган майдонларга эга бўлиши керак.

28. Икки ва ундан ортиқ варақларда тайёрланадиган ҳужжатларнинг иккинчи ва кейинги варақлари рақамланиши керак. Рақамлар варақнинг юқори қисмининг ўртасида, араб рақамлари билан қўйилади, бунда «варақ» сўзи
ва тутуқ белгилари қўйилмайди.

29. Ҳужжат турининг номи ҳар бир ҳужжатда (хатлардан ташқари) кўрсатилиши шарт.

30. Ҳужжат сарлавҳаси қисқа шаклда бўлиб, асосий матн мазмунини аниқ ифодалаши керак. Сарлавҳаларни ҳужжатнинг номига мувофиқ ҳолда шакллантириш тавсия этилади. Масалан:

қарор (нима тўғрисида?): “Моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”, йиғилиш баённомаси (ниманинг?): “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси йиғилишининг”.

Сарлавҳа варақнинг чап қисмига ёзилади. А5 шаклда тузиладиган телеграммалар, эслатмалар матнига сарлавҳа қўйилмайди.

31. Ҳужжатлар ташкилотларга, таркибий бўлинмаларга ёки мансабдор шахсга манзили кўрсатилиб юборилади. Ташкилот номи ва таркибий бўлинма номи бош келишикда кўрсатилади. Масалан:

Учтепа тумани Электр тармоқлари корхонаси

Ҳисоб-китоб бўлимига

Ҳужжат ташкилот раҳбарига юборилаётганда ташкилот номи ҳужжатни олувчининг лавозими номи таркибига киритилади. Масалан:

Тошкент юридик коллежи директори

Б.Э. Аллаевга

Агар ҳужжат бир нечта турдош ташкилотларга юборилаётган бўлса уларни умумлашган ҳолда кўрсатиш керак. Масалан:

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани

«Гулзор» маҳалла фуқаролар йиғини

ҳудудидаги таълим муассасалари раҳбарларига

Ҳужжатда ҳужжатни олувчилар тўрттадан кўп бўлмаган тақдирда уларнинг номи тўлиқ кўрсатилади.

Ҳужжат беш ёки ундан кўп манзилга юборилаётганда ҳужжатни юбориш учун рўйхат тузилади ва ҳар бир ҳужжатда битта олувчи қўшимча (ёзма ёки босма тарзда) кўрсатиб қўйилади. Масалан:

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани

«Гулзор» маҳалла фуқаролар йиғини

ҳудудидаги корхоналар, муассасалар,

ташкилотлар раҳбарларига (рўйхат бўйича)

Агар ҳужжат жисмоний шахсга юборилаётган бўлса аввал почта манзили, сўнгра олувчининг исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси кўрсатилади. Масалан:

100129, Тошкент ш. Чилонзор тумани

6-мавзе, 9-уй, 69-хонадонда яшовчи

С.А. Барноевга

Давлат ташкилотлари ва доимий корреспондентларга юборилаётган ҳужжатларга почта манзили қўйилмайди.

32. Ҳужжатлар санаси расмийлаштирилаётганда йил, сана ва ойнинг тартиб рақами араб рақамларида қўлланилади. Масалан: 22.04.2020 й.

Молиявий тусдаги маълумотларга эга ҳужжатларда санани расмийлаштиришда сўз ва рақамлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Масалан: 2020 йил 23 апрель.

33. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишуви (фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқоли) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари) шахсий имзодан ташқари, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва имзолаш санасини ўз ичига олган тегишли визалар билан расмийлаштирилади. Зарур ҳолларда виза қўяётган шахснинг лавозими ҳам кўрсатилади.

Ҳужжат бўйича қўшимчалар ва эътирозлар алоҳида варақда келтирилади. Масалан:

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиси

(имзо) С.М. Мирзаев

Қўшимчалар ва эътирозлар илова қилинади. 04.04.2020 й.

Визалар “Имзо” реквизитидан қуйида ёки ҳужжатнинг охирги варағи орқасига қўйилади.

Ташқи келишувда (бошқа ташкилотлар билан) келишув грифи, келишув маълумотномаси расмийлаштирилади.

Келишув грифи “Имзо” реквизитидан қуйида ёки ҳужжатнинг охирги варағи орқасига қўйилади. У қуйидаги элементларни ўз ичига олади: “Келишилган” сўзи, келишган мансабдор шахс лавозими (ташкилот номи ҳам кўрсатилади), шахсий имзо, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, сана. Масалан:

Келишилган

“Олтинсой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)

(имзо) Б.И. Мирзаев 06.04.2020 й.

34. “Имзо” реквизити таркибига ҳужжатни имзолаётган шахснинг лавозими (агар ҳужжат бланкада расмийлаштирилмаган бўлса тўлиқ, агар бланкада бўлса қисқа), шахсий имзо ва унинг таърифи киради. Масалан:

“Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)

(имзо) А.Ж. Тожиев

Ҳужжат бир неча мансабдор шахслар томонидан имзоланаётганда уларнинг имзоси эгаллаган лавозимига кўра юқоридан пастга қаратиб жойлаштирилади.

Тенг лавозимдаги шахслар томонидан ҳужжат имзоланаётганда уларнинг имзоси бир қаторга жойлаштирилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) узоқ вақт бўлмаганда ҳужжатларни фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларидан) бири имзолайди. Бунда ҳужжатни имзоловчи шахснинг амалдаги лавозими ва унинг фамилияси кўрсатилади. Ҳужжатнинг лавозим номи олдига эгик чизиқ қўйиб ёки “ўрнига” сўзини ишлатиб имзолашга йўл қўйилмайди.

35. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат қуйидагиларни ўз ичига олган тасдиқлаш грифига эга бўлиши керак: “Тасдиқлайман” сўзи, ҳужжатни тасдиқлаётган шахснинг лавозими, шахсий имзо, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва сана. Масалан:

“Тасдиқлайман”

Учқўрғон тумани “Янги ҳаёт” маҳалла

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)

имзо А. Маҳмудов

07.04.2020 й.

Тасдиқлаш грифи ҳужжатнинг юқориги ўнг қисмига жойлаштирилади. Тасдиқлаш ҳақидаги имзодан сўнг фуқаролар йиғинининг муҳри қўйилади.

36. Ҳужжатнинг ижроси бўйича топшириқлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) резолюцияси шаклида берилади. Резолюция таркибига қуйидаги мажбурий элементлар киритилади:

ижрочи (ёки ижрочилар фамилияси);

топшириқ мазмуни;

ижро этиш муддати (зарур ҳолларда);

фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) имзоси;

резолюция қўйилган сана. Масалан:

Б.М. Мирзабоевга

Фуқаролар йиғини кенгаши йиғилишига материал тайёрлашингизни сўрайман.

(имзо) Р.С. Обидов 07.03.2020 й.

37. Фуқаролар йиғинида ҳужжат мазмуни билан таништириш тегишли белгилар билан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг келиб тушганлиги ҳақидаги белги ҳужжат биринчи варағининг пастки қисмига қўйилади.

Ҳужжатнинг назоратга олинганлиги ҳақидаги белги ҳужжатнинг биринчи варағи юқори қисмининг ўнг тарафига “Назорат” ёки “Н” белгиси қўйилади.

Ҳужжатнинг ижроси таъминланганлиги ва уни йиғмажилдга жойлаш ҳақида белгида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ижро тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат бўлмаса – қисқача маълумот, ижро тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат бўлганда – унинг санаси ва рақамига ҳавола;

“Йиғмажилдга” сўзи;

йиғмажилдлар номенклатураси бўйича ҳужжат сақланадиган йиғмажилд рақами;

ҳужжатни йиғмажилдга жойлаш санаси;

ижрочининг имзоси.

Назоратдаги ҳужжатларнинг ижроси тўғрисида белги ўрнатилган тартибда қўйилади (фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори — ижро қилинганидан сўнг тегишли қарор билан; фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) топшириғи – фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) резолюцияси билан;

қолганлари – фуқаролар йиғини ходимлари томонидан).

“Йиғмажилдга” белгиси ҳужжат билан ишлаш якунига етказилганлигини билдиради.

Ҳар бир ҳужжат бевосита ижрочи тўғрисидаги белгига эга бўлиши керак. Бундай белги ҳужжатнинг ҳар бир нусхасида, ҳужжатнинг сўнгги варағининг пастки чап қисмида, агар жой бўлмаса — варақнинг орқа томонида қўйиладиган ҳужжат ижрочисининг (ҳужжатни тайёрлаган ходимнинг) фамилияси ва хизмат телефонидан иборат. Масалан:

Д.К. Маҳкамов, тел.: 8 (371) 294-45-14.

38. Агар ҳужжатнинг иловалари бўлса – улар ҳақидаги белги қуйидагича қўйилади.

Матнда ҳужжатга илова борлиги кўрсатилади. Масалан:

“Ғунча” кўчасида истиқомат қилувчи иловада келтирилган рўйхатдаги хорижда ишлаб келган фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш чора-тадбирлари кўрилсин”.

Маъмурий ҳужжатлар иловалари биринчи варағининг юқориги ўнг қисмида қуйидаги шаклда белгига эга бўлиши керак:

(ҳужжат санаси ва рақами, ҳужжат номи)га илова

Ҳужжатга бир нечта иловалар бўлса – уларга тартиб рақами қўйилади.

Агар ҳужжат матнида унга қўшилган иловалар ҳақида эслатиб ўтилмаса, унда иловаларнинг варақлари ва нусхалари сони келтирилган рўйхат келтирилиши керак.

Агар ҳужжатга бошқа, иловалари мавжуд бўлган ҳужжат қўшиб юборилаётган бўлса – унда илова мавжудлиги ҳақида қуйидаги шаклда белги қўйилади:

Илова:

Туман молия бўлимининг 30.03.2020 йилдаги 104-1/202-сон хати ва унга илова, жами 16 варақда, 5 нусхада.

Агар илова ҳужжатда кўрсатилган барча олувчиларга юборилмаётган бўлса, унда илова мавжудлиги тўғрисида қуйидагича белги қўйилади:

Илова: 5 варақда, 1 нусхада, биринчи манзилга.

Агар илова брошюраланган бўлса – варақлар сони кўрсатилмайди.

39. Ҳужжат нусхаси – ҳужжатдаги барча реквизитларнинг кўчирилган нусхаси. Кўчирма – ҳужжат бир қисмининг нусхаси.

Ҳужжатлардан нусха (кўчирма) фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) рухсати билан берилади. Ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари шакллантирилаётганда бошқа ташкилотлардан берилган ва тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан нусха ва кўчирма олишга йўл қўйилади (диплом, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва шунга ўхшаш ҳужжатларнинг нусхалари).

Ҳужжатнинг нусхаси (кўчирмаси) фуқаролар йиғини кенгашининг умумий бланкасида чиқарилади ва унинг аслига тўғрилигини тасдиқловчи ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.

Агар нусха бланкада чиқарилмаса, лекин ҳужжатнинг бланкада тайёрланган аслидан олинаётган бўлса - ҳақиқий нусхадаги бланка матни тўлиқ кўчирилади. Нусханинг биринчи варағи юқоридаги ўнг қисмига “Нусха” белгиси қўйилади. Тасдиқловчи ёзув қуйидаги шаклда киритилади:

Аслига тўғри

Фуқаролар йиғини раиси ўринбосари (имзо) З. Мусаев, 03.04.2020 й.

Тасдиқловчи ёзув “Имзо” реквизитидан пастга қўйилади.

Ҳужжатнинг нусхаси (кўчирмаси) бошқа ташкилотга юборилаётганда ёки алоҳида шахсларга берилаётганда тасдиқловчи ёзувга муҳр қўйилади.

40. Бланкаларнинг сақланишини таъминлаш ва ҳисобини юритиш мақсадида ҳар қайси турдаги (қарор, хат) бланкалар рақамланган бўлиши керак.

Рақам бланканинг орқа бетидаги юқори қисмининг чап томонига қўйилади.

41. Келиб тушган ҳужжатларга жавоб хати тайёрланаётганда келиб тушган хатнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

42. Ҳар бир фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) йиғилиш ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар йиғини аъзоларининг сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолда баённома юритилади.

Йиғилиш баённомаси ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

Фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарорини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) имзолайди. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, мажлисда раислик қилган унинг ўринбосаридан бири имзолайди.

43. Йиғилиш баённомасининг санаси йиғилиш ўтказилган кун ҳисобланади. Йиғилиш баённомаси тартиб рақами йил мобайнида хронологик тарздаги кетма-кетликда белгилаб борилади. Кейинги йил тартиб рақамлари янгидан бошланади.

44. Йиғилиш баённомаси матни кириш ва асосий қисмдан иборат бўлади. Йиғилиш баённомаси матнининг кириш қисмида йиғилиш иштирокчиларининг сони, таклиф қилинганларнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

Йиғилиш баённомасида раислик қилувчининг исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари, фамилияси, муҳокама қилинадиган масалалар, ушбу масалалар бўйича маърузачиларнинг исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, регламент кўрсатилган кун тартиби ёзилади.

Йиғилиш баённомасининг асосий қисми кун тартиби бандларига мувофиқ тарзда бўлимларга ажратилади. Ҳар бир бўлим “эшитилди – сўзга чиқдилар – қарор қилинди” тартиби бўйича тузилади.

45. Йиғилиш баённомаси санаси йиғилиш ўтказилган сана ҳисобланади.

46. Йиғилиш баённомаси йиғилиш ўтказилган санадан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши ва имзоланиши керак.

47. Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари йиғилишлари баённомалари ушбу Низомнинг 42-46-бандларига мувофиқ расмийлаштирилади.

48. Йиғмажилдлар номенклатураси – фуқаролар йиғинида юритиладиган, сақлаш муддати кўрсатилган, белгиланган тартибда расмийлаштириладиган йиғмажилдлар сарлавҳаларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат бўлади.

Йиғмажилдлар номенклатураси йиғмажилдларни тўғри шакллантириш, уларни ҳисобга олиш ва излаб топишни таъминлаш, ҳужжатларнинг сақланиш муддатини кўрсатиш учун тузилади.

49. Фуқаролар йиғини йиғмажилдларнинг номенклатураси ўринбосар томонидан тайёрланади.

Йиғмажилдлар номенклатураси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.

Йиғмажилдлар номенклатураси 5 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда ёки фуқаролар йиғинининг вазифалари ва таркибий тузилиши ўзгарган вақтда қайта тузилади ва тасдиқланади.

50. Йиғмажилдлар номенклатурасига ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган йиғмажилдлар, шунингдек ахборот-маълумотнома ва назорат картотекалари, шахсий йиғмажилдлар киритилади.

Йиғмажилдлар номенклатурасига босма нашрлар, брошюралар, ахборот-маълумотномалар, маълумот варақалари, бюллетенлар, кўрсаткичлар, экспресс-маълумотлар киритилмайди.

51. Йиғмажилдлар номенклатураси бўлимлари фуқаролар йиғинининг таркибий тузилишига мувофиқ жойлаштирилади. Таркибий тузилмалар ичида йиғмажилдлар муҳимлик даражаси бўйича қуйидагича тартибда жойлаштирилади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилишининг) ташкилий-фармойиш ҳужжатлари;

фуқаролар йиғини кенгашининг ташкилий-фармойиш ҳужжатлари;

йиғилиш баённомалари ва уларга тегишли материаллар;

режалар, сметалар, ҳисоботлар;

маърузалар, шарҳлар, хизмат хатлари;

ёзишмалар;

маълумотномалар, далолатномалар, маълумотлар;

лимитлар, буюртмалар;

фуқаролар йиғинининг асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар ҳар бирининг ишлари алоҳида тарзда;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссиясининг ишлари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмасининг ишлари;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг ишлари;

“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳининг ишлари;

фуқаролар йиғини ҳузурида тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази ташкил этилган бўлса, маслаҳат марказининг ишлари;

рўйхатлар;

ахборот-маълумот картотекаси.

52. Йиғмажилдлар номенклатурасидаги йиғмажилдлар сарлавҳалари уларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг таркиби ва мазмунини акс эттириши керак. Номенклатурадаги йиғмажилдлар сарлавҳалари уларда доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлашни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Ҳар бир сарлавҳада ҳужжатнинг турини (турларини), мазмунини, ёзишмаларда эса корреспондентни кўрсатиш керак.

Маъмурий ҳужжатлар ёки йиғилиш баённомаларини ўз ичига олган йиғмажилдлар сарлавҳасида уларнинг асли ёки нусхаси эканлиги кўрсатилиши керак.

Агар йиғмажилд таркиби бир неча турдаги ҳужжатлардан иборат бўлса, бир масалага оид, лекин иш юритиш кетма-кетлиги бўйича ўзаро боғлиқ бўлмаса сарлавҳаларда “ҳужжатлар” атамаси қўлланилади. Умумлаштирувчи ҳужжатга (масалан, йиғилиш баённомаси) илова ҳужжатлар ҳам “ҳужжатлар” тушунчаси билан белгиланади.

53. Йиғмажилд индекси икки элементдан иборат бўлади: фуқаролар йиғини ва унинг органлари рақами ва ушбу тузилма қисми доирасидаги тартиб рақами (01-1, 01-2, 02-1 ва бошқалар).

Масалан:

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) – 01-1, 01-2 ва бошқалар;

фуқаролар йиғини кенгаши – 02-1, 02-2 ва ҳ. к.;

фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси – 03-1, 03-2 ва ҳ. к.;

фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси – 04-1, 04-2 ва бошқалар.

Йил давомида янги тузилган йиғмажилдлар номлари йиғмажилдга қўшимча тарзда киритилади. Шу мақсадда йиғмажилдлар номенклатурасининг ҳар бир бўлимида захира рақамлар қолдирилади.

54. Йил якунида йиғмажилдлар номенклатураси охирида юритилган йиғмажилдлар сони тўғрисида ёзув киритилади.

55. Йиғмажилдларни шакллантириш – бу йиғмажилдлар номенклатурасига мувофиқ ижро қилинган ҳужжатларни йиғмажилдларга гуруҳлашдир.

Йиғмажилдларни шакллантириш ўринбосар томонидан назорат қилинади.

Йиғмажилдларни шакллантиришда қуйидаги умумий қоидаларга риоя қилиниши керак:

йиғмажилдга фақат ижро қилинган, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаш;

муайян масалага оид барча ҳужжатларни биргаликда жойлаш;

иловаларни асосий ҳужжатлар билан бирга жойлаш;

йиғмажилдда бир календарь йилга оид ҳужжатларни жамлаш (кейинги йилга ўтувчи йиғмажилдлардан ташқари);

доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлаб йиғмажилдга жойлаш.

Йиғмажилдда қайтарилиши лозим бўлган ҳужжатлар, ортиқча нусхалар, ҳужжатнинг қоралама варианти бўлмаслиги керак;

Йиғмажилдда варақлар сони 250 тадан ошмаслиги зарур. Варақлар сони кўп бўлганда иккинчи ва ундан кейинги жилдлар юритилади.

56. Кадрлар масалаларига оид ҳужжатлар алоҳида шакллантирилади.

Маъмурий ҳужжатлар ва йиғилиш баённомалари хронологик тарзда, тегишли рақамлари бўйича жойлаштирилади.

57. Ёзишмалар календарь йил даври учун йиғмажилдга аниқ масалалар бўйича гуруҳланади ва хронологик кетма-кетликда тизимлаштирилади.

Жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин қўйилади.

58. Режалар, ҳисоботлар, сметалар уларнинг лойиҳаларидан алоҳида гуруҳлантирилади.

59. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари), оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиснинг шахсий варақалари йил давомида мустақил йиғмажилдларга гуруҳланади.

Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган фуқаролар йиғини фаоллари – фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, тафтиш комиссияси ва фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари аъзоларининг шахсий варақалари ҳам алоҳида йиғмажилдларга гуруҳланиши мумкин.

60. Фуқаролар йиғинида ҳужжатларнинг сақланиши ўринбосар томонидан таъминланади.

61. Идоравий архивга ёки тегишли архивга берилаётган, доимий ва вақтинча (10 йилдан ортиқ) сақланадиган ҳужжатлар, улар бўйича иш юритиш тугатилгандан 2 йил ўтгандан сўнг тартибга келтирилиши керак.

Ҳужжатларни тартибга келтириш қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

Йиғмажилдлар тикилади, мавжуд талабларга мувофиқ расмийлаштирилади ва уларга рўйхатлар тузилади (доимий ва фуқаролар йиғини фаолларига доир ҳужжатларга алоҳида).

Сақлаш муддатлари тугаган ҳужжатлар бўйича ўринбосар фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари иштирокида ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш далолатномасини тузади.

Рўйхатлар ва далолатномалар тегишли архивнинг эксперт-текшириш комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Рўйхатлар ва далолатномалар тегишли архивнинг эксперт-текшириш комиссияси томонидан маъқуллангандан сўнг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган далолатномаларга мувофиқ ҳужжатларни йўқ қилиш фуқаролар йиғини кенгаши томонидан амалга оширилади.

62. Ходим ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтганда ижроси тугалланмаган ва унинг ҳисобида бўлган йиғмажилдлар ушбу лавозимга янги тайинланган ходимга ёки унинг мажбуриятлари зиммасига юкланган ходимга ҳисобга олиш карточкаси ёки рўйхатга олиш дафтарига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.

Ишдан бўшаган ёки бошқа ишга ўтган ходим олган ҳужжатларини (регламент, йўриқнома, низом ва б.), услубий адабиётларни ўринбосарга топширади.

 

4-боб. Якунловчи қоида

 

63. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

Фуқаролар йиғинларида рўйхатга олинмайдиган
келиб тушган ҳужжатларнинг

РЎЙХАТИ

 

1. Хизмат сафари ва меҳнат таътилига рухсат бериш сўралган хатлар;

2. Реклама хабарлари, плакатлар;

3. Табрик хатлари ва таклиф чипталари;

4. Бухгалтерия ҳужжатлари;

5. Нашрлар (китоблар, журналлар, бюллетенлар);

6. Ойлик ва чораклик ҳисоботлар;

7. Статистик ҳисоботлар шакллари.

 

 

Изоҳ: ушбу рўйхатнинг 1, 2456 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар алоҳида ҳисобга олинади.

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғинларига келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ

 

Т/р

Сана

Индекс

Ҳужжат юборган
ташкилотнинг номи

Ҳужжатнинг индекси
ва санаси (ҳужжатни
юборган ташкилот
томонидан қўйилган)

Раиснинг
резолюцияси
ва санаси

Масъул ижрочи
(Ф.И.О., ҳужжатни
олган санаси)

Ҳужжатнинг ижроси тўғрисида
маълумот (қаерга ва
қачон жавоб юборилганлиги,
санаси ва индекси)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”
________________
фуқаролар йиғини раиси
(оқсоқоли)
________________________
(Ф.И.О.)

 

“____” _______ 202__ йил

 

 

 

ЙИҒМАЖИЛДЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ
_______ № ________
___________________________________________
(тузилган жойи)

__________ йил учун

 

Йиғмажилд индекси

Йиғмажилд сарлавҳаси
(жилд, қисм)

Йиғмажилдлар сони (жилдлар, қисмлар)

Йиғмажилдни сақлаш муддати ва рўйхат бўйича модданинг тартиб рақами

Изоҳ

1

2

3

4

5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўринбосар                                      _____________                     ___________________

                                                  (имзо)                                              (Ф.И.О.)

 

 

 

“КЕЛИШИЛГАН”*
________ (вилоят, шаҳар) архив иши бошқармаси Эксперт-текшириш комиссиясининг __ йил ___ даги
___-сон баёни

 

* Агар фуқаролар йиғини давлат архивининг жамлаш манбаига киритилган бўлса, у ҳолда йиғмажилдлар номенклатураси тегишли давлат архиви ёки архив иши бошқармаси Эксперт-текшириш комиссияси билан келишилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

 

Назорат карточкаси

 

       

олд тарафи

 

 

 

 

А 5 (210х148)шаклда

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31

 

Корреспондент _________________________________________________________________

Ҳужжатнинг келиб тушган санаси ва индекси _________________________________________

Ҳужжатнинг санаси ва индекси ____________________________________________________

Қисқача мазмуни_______________________________________________________________
_____________________________________________________________________________

Резолюция ва ижрочи тўғрисидаги маълумотлар ______________________________________
______________________________________________________________________________

Ҳужжатнинг ижроси тўғрисида маълумот ____________________________________________

(орқа тарафи)

 

Ҳужжатни олганлиги тўғрисида

ижрочининг имзоси  _________________                                              Сана ________________

Назорат белгилари  ______________________________________________________________

 

Фонд № _______                       Рўйхат № ________                             Йиғмажилд № _________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғини ҳужжати бланкасининг шакли

 

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур тумани
«Гулобод» маҳалла
фуқаролар йиғини

 

O‘zbekiston Respublikasi Toshkent shahar
Shayxontohur tumani
«Gulobod» mahalla
fuqarolar yig’ini

 

Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани Гулобод мавзеси, 26-уй, 12-хонадон
Тел/факс 8 (371) 243-13-35 Web: www.mumfy.uz , e-mail: mumfy@inbox.uz
СТИР 000186141, МФО 00423, Ҳ/Р 23404000900101017181

 

____________________ № ________________________
__________________даги № _____________________га



 

 











 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

 

 

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси шакли
 

“______________” фуқаролар йиғинининг
_______ -сон баённомаси

20 __ йил «___» __________

   

____________ шаҳар (туман)

           

Раислик қилувчи:

Ф.И.О.

     

Қатнашганлар:

Жами ___ киши.

   
   

Ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалардан фуқароларнинг вакиллари ____ киши.

 

Таклиф этилганлар:

Кенгаш аъзолари: ___ киши.

   
   

Ташкилотлар вакиллари (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими).

   

КУН ТАРТИБИ:

   

1.

         

2.

         

3.

         
   

ЭШИТИЛДИ:

   

Маърузачи: Ф.И.О.

       

Сўзга чиқдилар: Ф.И.О.

       
   

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

   
 

Мажлис котиби

имзо

Ф.И.О.

 
 

Мажлис раиси

 

имзо

Ф.И.О.

 

М.Ў.

         

 

 

Umumiy takliflar: 2

3600