Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17078 Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси 24/04/2020 09/05/2020 7
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-17078

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

 

 

 

 

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ–4024- сон ва “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ–4452- сон қарорларининг бажарилишини таъминлаш ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш тизимини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

“Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текширишларни ташкил этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом”
1-иловага мувофиқ;

“Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолати юзасидан ўтказиладиган текширишлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

соҳада истеъмолчиларга хизмат кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ўтказиладиган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади;

интерактив давлат хизматлари кўрсатилишида узилишлар, ахборот тизимларида ва тармоқларида алоҳида оммавий тусдаги бузилишлар ҳолатлари (узилишлар, тўхталишлар, авария ҳолати ва бошқалар) юзага келганда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ёзма ёки электрон тарзда Ўзкомназорат хабардор қилинади, шунингдек бузилишлар ҳолатлари бартараф этилгандан кейин авария ҳолати бартараф этилганлиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан маълумот Ўзкомназоратга тақдим этилади;

Ўзкомназорат ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари:

қурилаётган объектлар, бино ва иншоотлар, турар жой мажмуаларини доимий фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари таркибида;

давлат ахборот тизимларини доимий фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар таркибида иштирок этади.

3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) Ўзкомназорат (Ходжаев) билан биргаликда уч ой муддатда:

алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматлари сифат кўрсаткичлари ва нормативларини, шунингдек даврий босма нашрларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун ҳамда почта, курьерлик хизматларини кўрсатишда почта хавфсизлиги бўйича тегишли нормаларни ишлаб чиқсин;

телекоммуникация тармоқларининг устунлик қилувчи операторлари ва провайдерлари бошқа оператор ва провайдерларга шаффофлик ва ҳуқуқларни чекламаслик принципи асосида телекоммуникация инфратузилмасига киришини таъминлашлари юзасидан талабларни белгиловчи норматив ҳужжат ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

4. Ўзкомназорат (Ходжаев):

ҳар чорак якунига қадар давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, шунингдек соҳада истеъмолчиларга хизмат кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида ўтказилган текширишлар натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин.

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ахборот тизимлари ва ресурслари, электрон давлат хизматлари жорий этилганлиги ва ахборот хавфсизлиги талабларини, “Электрон ҳукумат” ва “Рақамли иқтисодиёт” тизимларини ташкил этиш ҳолати юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идораларда “Ягона давлат рейтинги” электрон ахборот тизимини ишга туширсин;

уч ой муддатда:

- қурилиши тугалланган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича (qabul.gis.uz);

- Ўзкомназоратга жисмоний ва юридик шахслардан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида ЭҲМ учун дастурлар тарқатилиши соҳаси хизматлари юзасидан келиб тушган мурожаатларни қайд қилиш, назоратини олиб бориш ва таҳлил қилиш бўйича (murojaat.gis.uz);

- Ўзкомназорат томонидан алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларини тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқи соҳаларидаги ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини текшириш натижасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қайд қилиш, умумлаштириш ва ҳисобини юритиш бўйича (аdmin.gis.uz) автоматлаштирилган ахборот тизимлари комплексини яратсин.

5. Ўзкомназоратнинг автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш бўйича лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари белгилансин.

6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) Ўзкомназорат (Ходжаев) билан биргаликда мобил алоқа, Интернет ва ахборот-коммуникация технологиялари хизматларини кўрсатувчи операторлар, провайдерлар ва бошқа корхоналарнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига хизмат кўрсатувчи «Call-марказ»ларига ягона талабларни ўрнатиш чораларини кўрсинлар.

7. Қурилиш вазирлиги (Зокиров) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) ва Ўзкомназорат (Ходжаев) билан биргаликда:

янги қурилган турар-жойларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнига Ўзкомназорат ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари киритилиши;

янги қурилаётган турар-жойларга алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини қуриш хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга корхоналар танлов асосида жалб этилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ўзкомназорат (Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) ва Адлия вазирлиги (Давлетов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти мудири С.Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

 

           Ўзбекистон Республикаси

           Бош вазири                                                                        ААрипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил «___»________даги

«_____»-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текширишларни ташкил этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4024- сон ва 2019 йил 14 сентябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4452- сон Қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзкомназорат) томонидан асосий вазифаларини бажариш мақсадида ваколатлари доирасида, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни ва электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда – ЭҲМ) учун дастурларни (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш) тарқатиш соҳасида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг хизматлар кўрсатиш сифатини, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идораларда (кейинги ўринларда – Давлат органлари) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига мувофиқ «Электрон ҳукумат» тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширишда ўтказиладиган текширишларга қўлланилади.

3. Мазкур Низомда қўлланиладиган тушунчалар:

текшириш - алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни ва ЭҲМ учун дастурларни тарқатиш соҳасида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларида хизматлар кўрсатиш сифатини, шунингдек Давлат органларида «Электрон ҳукумат» тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолатини Ўзкомназорат томонидан ваколатлари доирасида бир марталик назорат қилиш;

текшириш гуруҳи - текшириш ўтказиш ваколатига эга бўлган Ўзкомназоратнинг мансабдор шахслари ҳамда жалб этилган мутахассис ва экспертлардан ташкил этилган гуруҳ;

мутахассис ва эксперт - текширишга жалб қилинган муқобил ташкилотларнинг ваколатли ходимлари;

текшириш субъекти - алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни ва ЭҲМ учун дастурларни тарқатиш соҳасида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек Давлат органлари;

текшириш саволномаси - текшириш буйруғига илова қилинадиган текшириш ўтказиладиган йўналишлар бўйича тузилган саволлар акс эттирилган ҳужжат;

далолатнома - Ўзкомназорат томонидан ўтказилган текшириш натижалари бўйича расмийлаштириладиган якуний ҳужжат;

камчилик - текшириш субъекти томонидан хизматлар кўрсатишда ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқармайдиган қоидаларга риоя этилмаганлик ҳолати;

қоидабузарлик - текшириш субъекти томонидан хизматлар кўрсатишда, «Электрон ҳукумат» тизимида инфратузилмани ривожлантиришда, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари, норма ва қоидаларга риоя этилмаганлик ҳолати;

маъмурий баённома - текшириш натижасида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан текшириш гуруҳи томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда тузиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома;

кўрсатма - текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича текшириш субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган Ўзкомназоратнинг қарор ва топшириқларини ифодаловчи ҳужжат;

тақдимнома - текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликларни текшириш субъекти томонидан бартараф этилиши ҳолати бўйича юқори турувчи органларга, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитлар аниқланганда ҳамда ваколатлар доирасига кирмайдиган қоидабузарликлар аниқланганда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга Ўзкомназорат томонидан тақдим этиладиган маълумот;

назорат тартибида текшириш - текшириш субъектларининг илгариги текшириш натижасида берилган кўрсатмада кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан Ўзкомназорат томонидан амалга ошириладиган текшириш.

 

II. Текширишни ташкил этиш ва ўтказиш

 

4. Текширишни ташкил этиш қуйидаги асосларга мувофиқ Ўзкомназорат бошлиғи (Ўзкомназорат бошлиғи бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс)нинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан амалга оширилади:

а) юқори турувчи, назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ваколатли органларнинг текширишларни ўтказиш тўғрисидаги хатлари асосида;

б) жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида;

в) хизматлар кўрсатиш сифати оммавий бузилишлари (узилишлар, тўхталишлар ва/ёки авария ҳолатлари ва бошқалар) қайд этилган ҳолатлар асосида;

г) кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича такрорланаётган бузилишлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлардаги текширилган манбалардан олинган маълумотларнинг таҳлили натижалари асосида, шунингдек кўрсатмаларни бажармаслик ҳолатларида;

д) АКТни жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини мониторинги натижалари асосида;

е) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тақдимномалари асосида

ё) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда бошқа ваколатли органларнинг қонун ҳужжатлари, лицензия битими, рухсат беришнинг ҳамда техник регламент ва давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя этилмаслик ҳолатлари ҳақидаги хулосалари асосида.

5. Текширишлар ўтказиш жадвали чораклик давр учун тузилади. Кейинги чорак жадвали жорий чоракнинг учинчи ойи ўнинчи кунигача юқори турувчи ташкилот билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

6. Мазкур Низомнинг 4-банди “а”, “е” ва “ё” кичик бандида келтирилган асослар бўйича текширишларни ташкил этиш зарурати туғилганда Текширишлар ўтказиш жадвалига Ўзкомназорат бошлиғи томонидан мустақил равишда тегишли ўзгартиришлар киритилади.

7. Текширишлар ўтказиш жадвали тасдиқланганидан (жадвалга ўзгартиришлар киритилгандан) сўнг бир иш куни давомида Ўзкомназоратнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

8. Текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруққа текшириш мақсади, муддати, текшириш гуруҳи таркиби киритилади ҳамда текшириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда саволнома тузилиб, раҳбарият томонидан тасдиқланади ва текшириш буйруғига илова қилинади.

9. Текшириш гуруҳи таркиби текшириш ўтказиш ваколатига эга бўлган Ўзкомназоратнинг ходимларидан шакллантирилади, шунингдек ваколатли ташкилотларнинг мутахассис ва экспертлари жалб этилиши мумкин.

10. Саволнома текшириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тузилади. Текшириш саволномасида Ўзкомназоратнинг вазифаси, функцияси ва ваколатларига кирмайдиган масалалар акс эттирилишига йўл қўйилмайди.

11. Ўзкомназорат томонидан хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишлар муддати ўн календарь кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида ва асосланган ҳолларда текшириш муддати тегишли буйруқ билан бир ой муддатга узайтирилади.

12. Ўзкомназорат томонидан Давлат органларида ўтказиладиган текширишлар бир ойдан ошмайди.

13. Хўжалик юритувчи субъектлар режа асосида ўтказиладиган текшириш ҳақида текшириш белгиланган кундан камида ўттиз календарь кун олдин текшириш ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиниши шарт.

Давлат органларига Ўзкомназорат режа асосида текшириш ўтказишнинг бошланиши тўғрисидаги хабарномани ёзма шаклда, ўн календаръ кунидан кечикмай юборади.

14. Текширишга экспертлар жалб этилган тақдирда, текшириш бошланишидан олдин текшириш гуруҳи томонидан йиғилиш ташкиллаштирилиб, тегишли йўналишлар белгилаб олинади.

15. Текширишни бошлашдан олдин текшириш субъекти раҳбаридан қонун хужжатларида белгиланган тартибда тилхат олинади. Давлат органларидан тилхат олиниши талаб этилмайди.

16. Текшириш қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибдаги умумий асосларда амалга оширилади. Текшириш жараёнида текшириш гуруҳи ваколатлари доирасига кирмайдиган масалалар кўрилиши мумкин эмас.

17. Текшириш субъектининг бевосита текшириш ўтказиш йилидан олдинги уч календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти бўйича текшириш ўтказилади. Бунда, текшириш ўтказилаётган календарь йилнинг ўтган даври текширилиши мумкин. Илгари текширилган фаолият даври бўйича қайта текшириш ўтказилмайди.

Давлат органларида ўтказиладиган текширишларга мазкур талаб татбиқ этилмайди.

18. Навбатдаги текширишда муқаддам ўтказилган текширишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги ҳолатига баҳо берилади.

19. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текширишлар режадан ташқари қисқа муддатли текширишлар тарзида амалга оширилади.

Ўзкомназоратнинг текшириш гуруҳининг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи текшириш субъекти фаолиятида қисқа муддатли текшириш ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

20.. Хизматлар кўрсатиш сифатини оммавий бузилиши (узилишлар, тўхталишлар, авария ва бошқалар) ҳолатлари юзага келганда бундай ххизматларни кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар ёки давлат органлари бир иш куни ичида уларни келиб чиқишининг дастлабки сабаблари ва бартараф этиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида Ўзкомназоратни ёзма ёки электрон тарзда тезкор равишда хабардор қилишлари шарт.

Оммавий бузилиш ҳолатлари бўйича батафсил тўлиқ маълумотларни содир этилган кундан кейинги бир иш кунида Ўзкомназоратга ёзма равишда маълумот тақдим этииши шарт.

Ўзкомназорат томонидан хизматлар кўрсатиш сифатини оммавий бузилиши (узилишлар, тўхталишлар, авария ва бошқалар) ҳолатларини келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида қисқа муддатли текширишлар ўтказилади.

Текширишлар натижасига кўра айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини таъминлайди.

 

III. Текшириш натижаларини расмийлаштириш

 

21. Текшириш якунлари бўйича икки асл нусхада 1-иловада келтирилган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади. Далолатномада ўчиришлар ва бўяшлар бўлишига йўл қўйилмайди.

22. Далолатнома текшириш гуруҳи томонидан қонунийлик, холислик, ошкоралик ва ҳаққонийлик принципларига таянган ҳолда, қонун ҳужжатларига асосланган равишда тузилади.

23. Давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларида Ўзкомназоратнинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилади ва далолатнома умумлаштириш учун марказий аппаратдан тайинланган текшириш гуруҳи раҳбарига тақдим этилади.

24. Текшириш гуруҳи раҳбари текширишга жалб қилинган мутахассис ва экспертлардан уларнинг олдиларига қўйилган масалалар юзасидан ёзма равишдаги хулосаларни олади ва далолатномага илова қилади.

Далолатнома текшириш гуруҳи, жалб этилган мутахассис ва экспертлар, шунингдек Давлат органининг раҳбари ва масъул шахслари томонидан имзоланади.

25. Текшириш жараёнида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлаган текшириш гуруҳи ходими ёки текшириш гуруҳи раҳбари томонидан тузилади.

26. Текшириш субъектлари текшириш давомида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича маъмурий баённома тузиш учун текширув гуруҳи раҳбари талаб этган ҳужжатларни тақдим этади.

Текшириш якунлари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб текшириш субъекти томонидан текширув гуруҳи раҳбари талаб этган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир иш кунида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.

Текшириш субъектлари томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда кўпи билан ўн иш кунида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун тегишли ҳужжатларни тўплаш имконияти бўлмаган ҳолларда Текшириш якунлари бўйича далолатнома қонуний чора кўриш учун ваколатли давлат органига ёки ҳуқуқ муҳофаза қилувчи органга юборилади.

27. Текшириш субъектлари вакиллари далолатномани имзолашдан бош тортганда, текшириш гуруҳи томонидан текширишга жалб қилинганлар иштирокида ушбу ҳақида тегишли далолатнома тузилади.

Текшириш далолатномасининг бир нусхаси, рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси билан биргаликда текшириш субъектининг раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахсга) тақдим этилади.

Текшириш субъектининг раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахсга) текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани олишдан бош тортганда, текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси почта орқали буюртма хат билан юборилади.

28. Текшириш субъекти ўтказилган текшириш жараёни ва натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада ёзма равишда акс эттириши (имзо билан тасдиқлаган ҳолда) ёки алоҳида расмий бланкда изоҳ бериши мумкин. Ушбу изоҳ далолатномага илова қилинади.

29. Далолатнома заруриятга кўра, тарафларнинг таклифига асосан текшириш субъектларида ўтказиладиган қўшма йиғилишларда муҳокама қилиниши мумкин.

 

IV. Кўрсатма бериш ва бажарилишини назорат қилиш

 

30. Текшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг беш иш куни ичида Ўзкомназорат томонидан текшириш субъектига 2-иловада келтирилган шаклда кўрсатма юборилади.

31. Кўрсатма икки нусхада расмийлаштирилади ва Ўзкомназорат бошлиғи (бошлиқ бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи ўринбосари) томонидан имзоланади.

Кўрсатманинг якуний қисмида барча камчиликларни бартараф этиш муддати ва назорат тартибидаги текшириш ўтказиш муддати кўрсатиб ўтилади.

32. Зарур ҳолларда кўрсатманинг нусхаси текшириш субъектининг юқори турувчи органига маълумот учун юборилиши мумкин.

Кўрсатма бандларининг бажарилиши юзасидан текшириш субъекти томонидан кўрсатмада белгиланган муддатларда Ўзкомназоратга маълумотлар киритиб борилади.

33. Кўрсатма бажарилмаган тақдирда, текшириш натижасида аниқланган қоидабузарликларни текшириш субъекти томонидан бартараф этилиши ҳолати бўйича юқори турувчи органларга тақдимнома киритилади.

Агарда тақдим этилган кўрсатмалардаги камчиликларни белгиланган назорат муддатларида асосли сабабларга кўра бартараф этиш имконияти бўлмаса кўрсатманинг бажарилиши муддати Ўзкомназорат раҳбари (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахс) узайтирилиши мумкин.

34. Ўзкомназорат томонидан берилган кўрсатманинг барча бандлари бажарилганлигининг ишончлилигини аниқлаш учун назорат тартибидаги текшириш ўтказилади.

35. Назорат тартибидаги текшириш якуни бўйича икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади.

36. Кўрсатма бажарилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 198-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилади ва маъмурий чора кўриш учун тегишли органга тақдимнома юборилади.

37. Ўзкомназорат томонидан кўрсатма ижроси бўйича маълумот Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

V. Текшириш субъектларининг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликлари

 

38. Текшириш субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

текшириш ўтказилиши тўғрисида тегишли ахборотга эга бўлиш;

Ўзкомназоратга асосли сабабларни кўрсатган ҳолда текширишларни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш;

текширишда иштирок этувчи мансабдор ходимлардан текширишни ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатларни, текширувчи мансабдор шахсларининг, жалб этилган мутахассислар ва экспертларнинг хизмат гувоҳномаларини, шунингдек текшириш давомида кўриб чиқиладиган масалалар тўғрисида маълумот олиш;

текшириш ваколатига эга бўлмаган, текширишга жалб этилмаган шахсларни текшириш ўтказишга қўймаслик;

текширишлар тугагандан сўнг текшириш натижалари бўйича тузилган далолатноманинг бир нусхасини олиш;

Ўзкомназорат ва унинг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари, буйруқлари (фармойишлари), текшириш ўтказилиши жараёни ва текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.

39. Текшириш субъектлари қуйидагиларга мажбурлар:

текшириш ўтказилиши асосланганлигига ишонч ҳосил қилинганда текширишга тўсқинлик қилмасликка;

текширувчининг талабларига кўра текширишни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар, ҳисоботлар ва ҳужжатларни тезкор ва тўлиқ кўрсатишга, тақдим этишга, уларни объектларга киритишга, уларга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашишга;

текширувчининг ваколатлари доирасидаги талабларини бажаришга;

текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда, текшириш субъектидаги айбдор шахсдан тушунтириш хатини олишда ва текширувчининг ваколатларини бажаришда ҳамкорлик кўрсатишга;

ишончсиз, сохта ва ёлғон маълумот тақдим этмасликка;

текширув якунида тақдим этилмаган материаллар, ҳисоботлар ва ҳужжатлар сабабларини кўрсатишга;

Ўзкомназорат ва ҳудудий инспекцияларнинг кўрсатмаларини бажаришга.

 

VI. Жавобгарлик

 

40. Ўзкомназоратнинг масъул шахслари далолатномада қайд этилган маълумотларни ишончлилигига, камчилик ва қоидабузарликларни асосланганлигига, текшириш жараёнида хизмат мавқеи ва ваколатларини суистеъмол қилинишига ҳамда ушбу Низом талабларига изчил риоя қилинишига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

41. Текширишни ташкил этувчи ва текширишни ўтказадиган Ўзкомназоратнинг мансабдор шахслари, шунингдек жалб этилган мутахассис ва экспертлар текшириш субъектининг тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотларни сир сақланиши, конфиденциалликни таъминлаши ва ушбу маълумотларни фақат хизмат мақсадларида фойдаланилишига шахсан жавобгар бўладилар.

42. Текшириш субъектлари Ўзкомназоратнинг ваколатлари доирасида ўтказиладиган текширишларга тўсқинлик қилиш ёки мажбурий кўрсатмаларини бажармаганлик учун қонунда ўрнатилган тартибда жавобгар бўладилар.

43. Текшириш субъектларининг ҳамда Ўзкомназоратнинг қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган масъул шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

VII. Якунловчи қоида

 

44. Ўзкомназоратнинг текширишни ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, далолатномалар, кўрсатмалар, ва тақдимномалар ўрнатилган тартибда марказлаштирилган ҳолда марказий аппаратнинг тегишли бўлимида рўйхатга олинади ҳамда уларнинг даврий ҳисоботи юритилади.

45. Текшириш гуруҳи раҳбари марказий аппаратнинг тегишли бўлимлари билан биргаликда текшириш натижаларини таҳлил қилади ва Ўзкомназорат ваколатларига кирмайдиган қоидабузарликлар бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.

46. Кўрсатмаларни бажарилиши бўйича текшириш субъектлари маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаганда Ўзкомназорат томонидан назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва юқори турувчи органларга тақдимнома киритилиши мумкин.

 

 

 

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва
телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

томонидан ўтказилган текшириш натижалари бўйича

Д А Л О Л А Т Н О М А

 

20____ йил                                                                                          Тошкент шаҳри

 текшириш ўтказилган сана

 

Текшириш субъекти номи:

 

______________________________________________

текшириш субъектининг расмий номи

Текшириш субъекти раҳбари:

 

______________________________________________

раҳбар ёки унинг ўринбосарининг Ф.И.Ш.

Текшириш субъектининг юридик манзили, телефони, факс, электрон почтаси:

 

 

____________________________________________________________________________________________

текшириш субъектининг расмий манзили ёки ҳақиқатда жойлашган манзили

Телефон: ______________________________________

е-mail: ________________________________________

Ташкилий шакли:

______________________________________________

ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублиги

Фаолият тури:

______________________________________________

фаолиятининг асосий йўналиши

СТИР рақами:

______________________________________________

 

Текширишни ўтказиш асоси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон ва 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон қарорлари.

Ўзкомназоратнинг «_____»____________2020 йилдаги _______-Т-сон буйруғи.

Текшириш мақсади:

______________________________________________                      ____________________________________________________________________________________________

текширишни ташкиллаштиришдан кўзланган мақсад

Текшириш даври:

20__йил «____»____________дан текшириш кунигача

          охирги текшириш ўтказилган сана кўрсатилади

бўлган давр.

Текшириш ўтказиш муддати:

2020 йил «____»_________дан «____»__________гача.

Ўзкомназоратнинг буйруғида кўрсатилган муддат

 

Текшириш жараёнида қуйидагилар маълум бўлди:

_______________________________________________________________________

ушбу қисмда текширилган йўналишлар ҳамда бу йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади

_______________________________________________________________________

_______________________________________________________________________

_______________________________________________________________________

_______________________________________________________________________

_______________________________________________________________________

Текшириш натижасида қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:

_______________________________________________________________________

ушбу қисмда текширилган йўналишлар ҳамда бу йўналишларда аниқланган камчиликлар ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, қайси қонун ҳужжат,

_______________________________________________________________________

норматив ҳужжат ва давлат стандарти, амалдаги норма ва қоида, лицензиянинг (лицензия битимининг), техник регламентнинг бандларига

_______________________________________________________________________

риоя қилинмаганлиги аниқ кўрсатилади

_______________________________________________________________________

 

 

Текшириш гуруҳи

аъзолари:

 

 

 

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

Текширишга жалб қилинганлар:

 

 

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

Текшириш субъекти вакиллари:

 

 

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

лавозими

имзо

Ф.И.Ш.

 

Текшириш натижалари бўйича далолатнома бир хил кучга эга бўлган 2 (икки) нусхада тузилди.

 

Текшириш натижаси бўйича далолатнома билан танишдим ва бир нусхасини олдим:                          

                                    __________________         _______________________________                       

                                                                    имзо /муҳр                                   текшириш субъекти девонхонаси ходимининг Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-илова

 

РАСМИЙ БЛАНК

 

 

 

Текшириш субъектининг

расмий номи

раҳбарининг Ф.И.Ш.

 

К Ў Р С А Т М А

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг (кейинги матнларда – Ўзкомназорат) _____йил ___ ________даги __ Т-сон буйруғига асосан _______________________________________________________________________

  текшириш субъектининг тўлиқ расмий номи ёзилади

____________________________________________________________________________да

20__ йил __-__ ___________ кунларида текшириш ўтказилган

 

 

Текшириш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланди:

Аниқланган камчилик.

1___________________________________________________________________________

Бу билан:

(бузилган қонун, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, норматив ҳужжат, стандарт номи, моддаси, банди кўрсатилади

2__________________________________________________________________________

Бу билан:

(бузилган қонун, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, норматив ҳужжат, стандарт номи, моддаси, банди кўрсатилади

3________________________________________________________________________

Бу билан:

(бузилган қонун, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, норматив ҳужжат, стандарт номи, моддаси, банди кўрсатилади)

 

Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) қуйидагиларни юклайди:

 

  1. Мазкур кўрсатманинг 1-2-бандларида келтирилган _____йил ___ ________ гача бартараф этилсин.

 

  1. 3-бандида келтирилган камчилик  _____йил ___ ________ гача бартараф этилсин.

 

  1. Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида тўлиқ маълумотни _____йил ___ ________ гача Ўзкомназоратга тақдим этишингиз талаб этилади.

 

Кўрсатмада келтирилган камчиликларни тўлиқ бартараф этилганлигини ҳаққонийлигини текшириш _____йил ___ ________ этиб белгиланди.

 

Кўрсатма талаблари белгиланган муддатларда таъминланмаган тақдирда, Ўзкомназорат томонидан ўз ваколати доирасида ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантириласиз.

 

 

Бошлиқ                                 ______________                         Ф.И.О.   

                                                                    имзо

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил «___»________даги

«_____»-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

 

I. Умумий қоидалар

 

1..Мазкур Йўриқнома, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ-4024-сон ва 2019 йил 14 сентябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4452-сон Қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2..Мазкур Йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзкомназорат) томонидан давлат назоратини амалга оширишда асосий вазифа, функция ва мажбуриятларини бажариш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича Ўзкомназоратнинг мансабдор шахсларининг процессуал ҳаракатларини тартибга солувчи Раҳбарий ҳужжат ҳисобланади.

3. Мазкур Йўриқнома, алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларини тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқи соҳаcида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларини бузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда қўлланилади.

 

II. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини ўрганиш ва баённома

тузиш тартиби

 

4. Қуйидаги ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тузилади:

- Ўзкомназорат томонидан ўтказилган текширишлар натижасида;

- Ўзкомназоратга бошқа давлат органларидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлар келиб тушганда;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш натижасида;

- бошқа ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган текширишлар (рейдлар) натижасида ва бошқа ҳолларда.

Заруратга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш жараёнида ёки бошқа ҳолларда маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарувчи ҳолат мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаш далолатномаси тузилади.   

5. Аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича бир суткадан кечиктирмасдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларига оид ҳужжатларни (ҳуқуқбузарнинг шахсини, вазифалари, мажбуриятлари, ваколатларини тасдиқловчи  ҳужжатлар ва бошқалар), далилий ашёларни ва бошқа фактик маълумотларни тўплаш билан боғлиқ ҳолларда кўпи билан ўн иш кунида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилади.

6. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлаган мансабдор шахс, мазкур ҳолатга оид далиллар ва ҳар қандай фактик маълумотларни тўпалаган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ёки бермаганлигини, муайян шахснинг уни содир этган ёки этмаганлигини ўрганади.

Ҳуқуқбузар мазкур ҳолатни бевосита меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш чоғида содир этган бўлса, мажбурий тартибда ҳуқуқбузарнинг расмий иш берувчисидан ёки Давлат хизматлари агентлигидан юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома сўраб олиниши шарт.

7. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берганлиги ва муайян шахснинг уни содир этганлиги тўлиқ аниқланганидан сўнг Ўзкомназоратнинг ваколатли раҳбар ходими томонидан бир иш кунидан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатига аниқлик киритиш ва тегишли процессуал ҳужжатларни тузиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахсларга чақирув хати юборилади (жойида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно).

8. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари олинади (1-илова).

Тушинтириш хати шахсан ҳуқуқбузар томонидан ёзилади. Ҳуқуқбузарнинг розилиги билан унинг сўзларидан компьютерда ҳамда адвокат иштирокида ёзилиши мумкин.

Зарурат бўлганда ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот тақдим қилган орган вакили ёки гувоҳлар иштироки таъминланади.

9. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсдан батафсиз тушинтириш ҳати олинганидан сўнг, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилади.

Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади.

10. Агар ҳуқуқбузар тушунтириш беришдан ёки баённомани имзолашдан бош тортса, бу ҳақда гувоҳлар иштирокида далолатнома тузилади ва баённомага тегишли ёзув киритилади.

11. Ўзкомназорат ваколатига кирмайдиган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаш баённомаси тузилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс мавжуд бўлса унинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари кўрсатмалари мазкур баённомага қўшилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаш баённомаси бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга бир суткадан кечиктирмай тааллуқлилиги бўйича ваколатли органга юборилади.

 

III. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш

 

12. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилгандан кейинги бир иш кунида ички ишлар органларидан маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ёки тортилмаганлигини факти тасдиқловчи маълумот олинади.

13. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар уларни тузган ваколатли мансабдор шахс томонидан Ўзкомназоратнинг ишни кўриб чиқишга ваколатли раҳбар ходимига тақдиқ этади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса уч иш куни ичида уларни бартараф этилади.

14. Ишни кўриб чиқувчи раҳбар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси ва бошқа ҳужжатлар тўлиқ олинганидан кейин беш кундан кечиктирмай ҳуқуқбузарга ишнинг қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ хабарнома юборилади.

15. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги, ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш ёки унинг ишончли вакили иштирок этиши хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, иш ҳуқуқбузарнинг иштирокисиз кўриб чиқилади.

16. Маъмурий ишни кўриб чиқиш вақтида ишга оид тўпланган ҳужжатлар, далиллар ҳар қандай фактик маълумотларга эга бўлган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади, шунингдек объектив ва субъектив ҳолатларни, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик техник жиҳатдан тўғри квалификация қилинганлиги ва содир этилган-этилмаганлиги, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслиги, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд-мавжуд эмаслиги, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, маъмурий жазо қўллашга лойиқ-лойиқ эмаслиги ҳамда ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлайди.

17. Маъмурий ишни кўриб чиқишда ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг расмий иш берувчисига Давлат хизматлари агентлигидан берилган юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган ИФУТ (ОКЭД) ёки QR-код орқали ҳуқуқбузарнинг тадбиркорлик субьектига мансуб эканлигига аниқлик киритилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланса, мазкур маъмурий иш бўйича тўпланган ҳужжатлар тўплами тегишли маъмурий судга кўриб чиқиш учун юборилади.

18. Юборилган ҳужжатлар тўплами маъмурий судлардан қайтарилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда Ўзкомназоратнинг ваколатли раҳбар ходимлари томонидан кўриб чиқилади ва тегишли баённома юритилади.

19. Ўзкомназоратнинг ваколатли раҳбар ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиб, қонунда ўрнатилган тартибда маъмурий ишни тугатиш ёки маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорлардан бирини қабул қиладилар.

20. Маъмурий ишни кўриб чиқишда ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, худди шунингдек ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берганлигини ва ҳуқуқбузар уни содир этишда айбдорлигини аниқласада, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликни кам аҳамиятли деб топилса ёки маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи асосли ҳолатлар мавжуд бўлганда, маъмурий иш ҳужжатлари Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган Тақдимнома билан судга юборилади.

Ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги ёзувлар маъмурий ишни кўриб чиқиш баённомасида батафсил қайд этилади.

21.Ишни кўриб чиқувчи Ўзкомназоратнинг ваколатли раҳбар ходими маъмурий ишни тугатишга қонуний асослар мавжуд деб билган тақдирда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган шаклдаги қарорни чиқаради.

22. Ишни кўриб чиқувчи Ўзкомназоратнинг ваколатли раҳбар ходими маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ва ҳуқуқбузарни уни содир этишда айбдор ва жазога лойиқ деб билган тақдирда мазкур Йўриқноманинг
6-иловасида келтирилган шаклдаги қарорни чиқаради.

23. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, сабаб ва шарт-шароитларни  бартараф қилиш юзасидан чоралар (шу жумладан техник чоралар) кўриш тўғрисида ҳуқуқбузар ишлайдиган ташкилот раҳбарига Тақдимнома киритилади.

Ташкилот раҳбари томонидан бир ой муддатда Ўзкомназоратга амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълум тақдим этилади.

24. Қарорнинг нусхаси устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига шахсан тилхат билан топширилади. Агар ишни кўриб чиқишда ҳуқуқбузар ёки ишончли вакили қатнашмаган бўлса, қарорнинг нусхаси Ўзкомназоратнинг масъул ходими томонидан уч кун ичида ҳуқуқбузарнинг яшаш манзилига почта орқали буюртмали хат билан юборилиб, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.

25. Ҳуқуқбузарга қарорнинг нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига шикоят бериш мумкинлиги ва уни ижро қилиш тартиби тушунтирилади.

26. Ҳудудий инспекциялар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши Ўзкомназоратнинг марказий аппарати томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан таъминланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки билдирилган протест Ўзкомназорат Кенгаши томонидан келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кун муддатида кўриб чиқилади.

Кенгашда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда қонун ҳужжатларида белгиланган процессуал нормаларга риоя этилганлиги ўрганилади ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини техник жиҳатдан тўғри квалификация қилинганлигига баҳо берилади.

Кенгаш қарори асосида Ўзкомназорат бошлиғи томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги қарор чиқарилади.

Берилган шикоят ёки билдирилган протест қонуний асосланган ҳолларда қаноатлантиришсиз қолдирилиши мумкин.

 

IV. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида қарорларни ижро этиш

 

27. Ўзкомназоратнинг масъул ходими томонидан ҳуқуқбузар, юридик ва жисмоний шахсларга маъмурий жаримани тўлаш бўйича ҳисоб рақамлари кўрсатилган хат тақдим қилинади ва муддати кўрсатилиб, муддатида тўланмаса МИБга ўтказилиши бўйича огоҳлантирилади.

28. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўланиши лозим. Ҳуқуқбузар жаримани тўлаши зарур ва жарима тўланган квитанция нусхасини Ўзкомназоратга ёки ҳудудий инспекцияга тақдим қилади.

Жарима солиш тарзида маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни дарҳол ёки ўн беш кундан кечиктирмай ижро этишга имкон бермайдиган ҳолатларда, унинг ижросини бир ойгача муддатга кечиктириш мумкин.

29. Маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарор башарти қонун ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор уни чиқарган мансабдор шахс томонидан ижро этишга қаратилади.

Агар маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, суд ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ.к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, бу ҳақдаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

30. Ҳуқуқбузар томонидан жарима белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарор нусхаси мажбурий тарзда ундириб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига бир кунлик муддат ичида (7-илова) юборилади.

31. Ўзкомназорат томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

32. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш Йўриқноманинг 9-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.

 

V. Якунловчи қоидалар

 

33. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилиши мажбурий бўлиб, Ўзкомназорат мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажармаган ёки уларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

34. Ўзкомназоратнинг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилишига, ишга оид тўпланган ҳужжатлар, далиллар ва ҳар қандай фактик маълумотларни ҳаққонийлигига, маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принципларига асосланганлигига жавобгарлар.

35. Мазкур Йўриқнома билан тартибга солинмаган ҳолатлар ҳамда процессуал ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ тартибга солинади.

 

 

 

 

 

 

 



 

   

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

1-ИЛОВА

 

 

_____________________________

(тушунтириш берилаётган мансабдор шахснинг

лавозими ва Ф.И.Ш.)

__________________________________

__________________________________

(тушунтириш берувчи шахснинг

Ф.И.Ш., телефон рақами)

 

 

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

1.Ким сифатида тушунтириш олинаётганлиги ________________

2.Туғилган йили, ойи ва куни ______________________________

3.Маълумоти ____________________________________________

4. Соғлиғининг ҳолати____________________________________

5.Оилавий аҳволи ________________________________________

6. Фарзандлар сони_______________________________________

7.Иш жойи ва лавозими ___________________________________

8.Муқаддам маъмурий жазога тортилганлиги _________________

9.Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ____________________________

(номи, серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

___________________________

(Ф.И.Ш. ва имзо)

Менга берилган саволлар юзасидан қуйидагиларни билдираман: ___________________________________________________________

__________________________________________________________ __________________________________________________________

__________________________________________________________

Тушунтириш хатини ўқиб чиқдим, менинг сўзимдан тўғри ёзилган. Эътироз ва қўшимчаларим йўқ (ёки тушунтириш хатини ўз қўлим билан тўғри ёздим).

________________________________                   _________________

(тушунтириш берувчининг Ф.И.Ш.)                          (имзо ва сана)

 

Тушунтириш хатини олдим:

________________________________                   _________________

(лавозими ва Ф.И.Ш.)                                                 (имзо ва сана)

 

 

 

 

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

2-ИЛОВА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

___________- рақамли БАЁННОМА

 

20___ йил «___» ____________

   

_____________________________ (ҳудуд номи)

Ушбу баённомани мен, ___________________________________________________                                                   (Ўзкомназорат органи мансабдор шахснинг лавозими ва Ф.И.О.)

(ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.Ш., туғилган вақти ва жойи, фуқаролиги), доимий рўйхатда турадиган ва ҳақиқатда турадиган жойи-шахсини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти, яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) асосида, телефон рақами, ўқиш, иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумотлар)

_____________________________________________________________________ томонидан

_________________________________________________________________________________

                       (ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, содир этилган жойи ва вақти)
____________________________________________________________содир этганлиги ҳолати юзасидан туздим.
 

Аниқланишича, ____________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ўзининг бу (ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.О.)
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан _________________________________________________

_________________________________________________________________________________
          (ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат) _____________________________________________________________________ талабларини бузган.

Оқибатда __________________________________________________________________

                 (кимнинг манфаатларига, қанча миқдорда зарар етказилганлиги,     ҳуқуқбузарликнинг бошқа оқибатлари тўғрисида маълумот, агар кодекс моддасидаги тегишли қилмиш учун зарар келиб чиқиши назарда тутилган бўлса)

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ________________________________
 

_________________________________________________________________________________

(тушунтириш баёни)

_______________________________________________________________тушунтириш берди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан гувоҳлар ва уларнинг кўрсатувлари:

_________________________________________________________________________________

(Ф.И.О., яшаш ва иш жойи, телефон рақами)
_________________________________________________________________________________ (кўрсатув баёни)

Жабрлануви ва унинг кўрсатувлари:

_________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., яшаш ва иш жойи, телефон рақами) _____________________________________________________________________________(кўрсатув баёни)

Шунингдек, ________________________________________________________________      (ишга алоқадор далилий ашё ва ҳужжатлар ҳамда бошқа зарур маълумотлар)
 

_________________________________________________________________________________

 

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг қўшимчалари:______________________________
 

_________________________________________________________________________________

 

Баённомага қўшимчалар ва иловалар:

_________________________________________________________________________________

(шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш натижалари, олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар) _________________________________________________________________________________

 

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Ўзбекистон Республикасининг
қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилди.

_________________________________________                _____________________________

(ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.О.)                              (Имзо)

 

_________________________________________              ______________________________

(гувоҳларнинг Ф.И.О.)                                                                       (Имзо)

_________________________________________               ______________________________

(жабрланувчининг Ф.И.О.)                                                                (Имзо)

_________________________________________                ________________________________

Баённома туздим:

_________________________________________                   ______________________________

(лавозими ва Ф.И.О.)                                                                                 (Имзо)

Баённомани бир нусхасини олдим ________________________________________________________________________________

         

(жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)

                 

20 ___ йил «____» _______________

       

 

 

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

3-ИЛОВА

 

ХАБАРНОМА

Ҳурматли ___________________________________________________________________
(шахснинг Ф.И.О.)
_____________________________________________________________________
(яшаш манзили кўрсатилади)

Сиз томондан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун 20___ йил «____» ___________куни соат _______да қуйидаги манзилга ___________

_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________

келишингиз сўралади. Ўзингиз билан шахсий паспортингиз (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши керак. Кўрсатилган муддатда келмасангиз, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Сизнинг иштирокингизсиз кўриб чиқилади.

 

_________________

(лавозими)

__________
(имзо)




 

___________________

(Ф.И.О.

20___ йил «____ »

__________________________________________________________________________________________

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
қирқиш чизиғи
 


ХАБАРНОМА ВАРАҚАСИ
(ҳужжатларга тикиб қўйилади)
 

Фуқаро __________________________________________________________________________________________
20_____ йил «______» _____________________________ куни соат _______________________________________га
__________________________________________________________________________________________
(кимнинг ҳузурига)
бориш ҳақидаги хабарномани олдим __________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________
(ким олди)

20___ йил «_____» _______________________

 

_____________________

(имзо)

 
 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

4-ИЛОВА

 

__________________________________
(тақдимнома киритилаётган суд)
__________________________________
__________________________________

ТАҚДИМНОМА

Мен, __________________________________________________________________
 (орган номи, лавозими)
___________________________________________________________________________
(Ф.И.О.)

Фуқаро, «___» ______________йилда туғилган,______________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________да
(яшаш манзили) ________________________________________________________________________га
(Ф.И.О.)

нисбатан расмийлаштирилган маъмурий иш ҳужжатлари билан танишиб, келтирилган ____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________
сабаблар ва асосларга кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг       -моддасига асосланиб, ушбу фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг         -моддасини қўллаш масаласини

     

(тагига чизилади)

кўриб чиқишингизни ва қабул қилинган қарор юзасидан хабар беришингизни сўрайман.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг     -моддасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, белгиланган жарима миқдорини _____________________________________________________________ ғазна ҳисоб варағига (__________________________________________________________________,
                                                                    (Банк номи)

(Банк коди ____________________),

(________________________________________________), (СТИР ________________)
                        (олувчининг ҳисоб рақами)

ўтказилишини ва ундирилганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини
_____________________________________________________га юборишингиз сўралади.

                        (органнинг номи ва манзили)

Илова: тўпланган ҳужжатлар «___» варақда.

 

________________ҳудудий испекция

бошлиғи

 

________        _______________________
(имзо)                       (Ф.И.О., унвони)

20___ йил «_____» _______________________                                                М.Ў.

         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

5-ИЛОВА

ҚАРОР
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида

 

20___ йил «___» ___________________

   

_________________________
(ҳудуд номи)

____________________________________________________________________________________________
(Ўзкомназорат органи мансабдор шахсининг лавозими ва Ф.И.О.))
томонидан фуқаро________________________________________________________________________________ га
(ҳуқуқбузарнинг Ф.И.О., иш жойи, лавозими, яшаш манзили)

нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ___- моддасига асосан 20__ йил «___» ___________да ____________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик тури)

тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни тугатиш учун асос бўлган ҳолатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар

АНИҚЛАНДИ: ____________________________________________________________________________________________
(ишни тугатиш учун асос бўладиган ҳолатлар баёни)*
____________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________

Қайд қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
____-моддасини қўллаб,

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Фуқаро __________________________________________________________________________ га нисбатан
(ҳуқуқбузарнинг Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ___- моддасига асосан     20___ йил «___» ____________да маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тугатилсин.

__________________________________________ (мансабдор шахс лавозими)

_________________
(имзо)

_______________________________
(Ф.И.О.)

 

 

 

 

 

 

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

6-ИЛОВА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
ҚАРОР

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан

_________________________________________________________________________________

(қарор чиқарган орган (мансабдор шахс), иш кўриб чиқилган сана)

_________________________________________________________________________________

(маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар)

______________________________________________________________________ га нисбатан,

                                           (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикасининг МЖтК __________________-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан тўпланган (ёхуд МЖтКнинг ____-моддасига асосан фуқаро _______________________________________________________________га                                                                                                                     

                                                                           (Ф.И.О.)

нисбатан___________________________________________________________________

(орган номи)

томонидан ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ҳақида киритилган тақдимномани) ҳужжатларни кўриб чиқиб, қуйидагилар

АНИҚЛАНДИ:

_________________________________________________________________________________

(ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатлар баёни)

Ушбу ҳаракатлар (ҳаракатсизлиги) билан____________________________________
                                                                                                                      (Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________

(МЖтКнинг тегишли моддаси талаби)

бузишда ифодаланадиган ҳуқуқбузарликни содир этган (суднинг Ўзбекистон Республикасининг МЖтК ____- моддасига асосан фуқаро)

_______________________________________________га нисбатан ҳуқуқбузарликнинг энг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки  енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақида асослантириш).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК

____-____-моддаларига асосан, _______________________________________________________

_________________________________________________________________________________

(ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. ______________________________________________________________________________
                                                                (иш юзасида қабул қилинган қарор)
2. _______________________________________________________________________________
                       (қарор устидан шикоят ва протест билдириш муддати ва тартиби)
3. ________________________________    __________     ________________________________
       (мансабдор шахс лавозими)                    (имзо)                                    (Ф.И.О.)

 

 

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

7-ИЛОВА

 

         

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг

___________________ туман (шаҳар) бўлимига
Фуқаро_________________________________
_______________________________________
(Ф.И.О. яшаш жойи, иш жойи ва лавозими)

 
 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ____-моддасида белгиланган муддатда ____________________________________ жаримани
(жарима миқдори сон ва сўз билан ёзилади)

ихтиёрий равищда тўламаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 333-моддасига асосан кўрсатилган миқдордаги пулни ундан мажбурий тартибда ундириб олинишини суд ижрочисига топширишингизни, ушбу жарима миқдорини ___________________________________________________ ғазна ҳисоб варағига

                                         (Банк коди ___________________), (____________________________________________________________)

   

                                (олувчининг ҳисоб рақами)

(СТИР ________________________________________) ўтказишингизни ва ундирилганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини
___________________________________________________га юборишингиз сўралади.

__________________________________________________________________________
(Ҳудудий инспекциянинг номи ва манзили)

Илова: жарима солиш тўғрисида чиқарилган қарор нусхаси

__________________________________________________________________________
(мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О., имзоси)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

8-ИЛОВА

 

 

ҚАРОР
берилган шикоят (ёки билдирилган протест)ни кўриб чиқиш юзасидан

 

20___ йил «____» ___________________

   

_____________________________
(ҳудуд номи)

Мен,________________________________________________________________________________________
(мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими) ___________________________________________________________________________________ нинг (шикоят (протест) киритган шахс (орган)

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси _________ - моддаси бўйича ______________________________________ га нисбатан 20___ йил «___» ______________ да

 

                  (Ф.И.О.)

             

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят (протест)ни кўриб,

АНИҚЛАДИМ:
_____________________________________________________________________________________________
(ишни кўриб чиқишда аниқланган ҳолатларни қайд қилиш (қаерда, қачон, нега, ким томонидан
_____________________________________________________________________________________________
маъмурий жазо берилган), мансабдор шахснинг қонунчиликни ўз ҳуқуқи доирасида тўғри
_____________________________________________________________________________________________
қўллаши, қабул қилинган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асосли далиллар
_____________________________________________________________________________________________
ҳамда бу борада ишни кўриб чиқаётган орган (мансабдор шахс) нинг тўхтами)

Бинобарин, қайд қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ____ -моддасини қўллаб,

ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. _____________________________________________________________________________________________
(қарор мазмуни)
_____________________________________________________________________________________________
2. Ушбу қарор нусхаси _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________га юборилсин.

20____ йил «_____» _________________


М.Ў.

_______________
(имзо)

                 

 

 

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномага

9-ИЛОВА

 

 

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш босқичлари

ЖАДВАЛИ

 

МЖТКнинг 263-моддасига мувофиқ, Ўзкомназоратга МЖтКнинг 151-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг биринчи қисмида153154156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзкомназорат бошлиғи, шунингдек унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари Ўзкомназорат номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир.

 

 

МЖТКнинг 245-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича барча ҳужжатлар тўплами шаҳар (туман) маъмурий судларга юборилади

 

 

Текшириш субъектлари

Текшириш давомида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича текширув гуруҳи раҳбари талаб этган ҳужжатлар тақдим этилади

Текшириш жараёнида дарҳол

Ўзкомназорат ваколатли ходими

Текшириш субъектидан, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлардан олинган маълумотлар асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва раҳбарига топширади

 

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар

Маъмурий жавобгарлик елтириб чиқарувчи ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан Ўзкомназоратга маълумот тақдим этилади

Аниқлангандан сўнг бир суткадан кечиктирмай

 

 

Ҳужжатлар олинганидан сўнг бир иш кунида (айрим ҳолларда ўн иш кунида)

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Ҳуқуқбузарлик ҳолатига аниқлик киритиш ва маъмурий чора кўрилишини таъминлаш мақсадида юридик ёки жисмоний шахсга чақирув хати юборилади (жойида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно)

Маълумот келиб тушгандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Жойида ёки чақиртирилган юридик ёхуд жисмоний шахс иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, ЭМММ ёки ХЮСдан Ўзкомназоратга келиб тушган маълумотларга асосан аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади (заруратга кўра тузилган маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаш далолатномасида жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда ҳуқуқбузар жойида аниқланса унинг тушинтиришлари кўрсатилади)

Ҳуқуқбузар чақирилган куни

 

 

Баённомада тузилган сана ва жой, баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари; ҳуқуқбузарнинг тушунтириши; ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади Ҳуқуқбузарлик туфайли моддий зарар етказилган бўлса, бу ҳам баённомада кўрсатилади

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Ҳуқуқбузарга унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади

Баённомани тузиш вақтида

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Агар ҳуқуқбузар баённомани имзолашдан ёхуд тушунтириш беришдан бош тортса, бу ҳақда гувоҳлар иштирокида далолатнома тузилади ёки баённомага ёзиб қўйилади

Баённомани тузиш вақтида

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Маъмурий баённома тузилган кундан бошлаб бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга Ўзкомназоратнинг ёки ҳудудий инспекциянинг бошлиғига юборилади

Бир суткадан кечиктирмай

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Ички ишлар органларига маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги юзасидан талабнома юборилади

Баённома тузилгандан кейин бир кундан кечиктирмай

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари кўриб чиқилади, камчиликлар мавжуд бўлса қайтарилади

Материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддатда

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Маъмурий ҳужжатларни олгандан сўнг ҳуқуқбузарга ишнинг қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида хабарнома юборади

Маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси ва бошқа ҳужжатлар тўлиқ олинганидан кейин беш кундан кечиктирмай

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш Ўзкомназоратнинг ваколат доирасига кириш-кирмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги, зарур қўшимча материаллар сўраб олинган-олинмаганлиги тўғрисидаги масалалар ҳал этилади

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида

 

 

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш ёки ишончли вакили иштирок этиши хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлиги, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жой, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслиги, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслиги, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд-мавжуд эмаслиги, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлиги, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар аниқланиши шарт

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтида баённома юритилади. Унда: мажлис бўлган сана ва жой; ишни кўриб чиқувчи органнинг номи ва таркиби; кўрилаётган ишнинг мазмуни; ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотлар; ишни кўришда қатнашувчи шахсларнинг тушунтиришлари, уларнинг илтимослари ва бу илтимосларни кўриб чиқиш натижалари; ишни кўриб чиқиш пайтида ўрганилган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар; қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттириш тўғрисидаги маълумотлар ва қарор устидан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилганлиги кўрсатилган бўлади

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтида

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиб, қонунда ўрнатилган тартибда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилинади: 1) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида; 2) маъмурий ишни тугатиш тўғрисида

Ишни кўриб чиқиш вақтида

 

 

Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: Ўзкомназорат ёки ҳудудий инспекциянинг номи, иш кўриб чиқилган сана, иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар, ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни, МЖтКнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат, иш юзасидан қабул қилинган қарор

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор имзоланади

Дарҳол

 

 

Ўзкомназорат бошлиғи ёки ҳудудий инспекциялар бошлиқлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ эълон қилинади

Дарҳол

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Қарорнинг нусхаси устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади. Агар ишни кўриб чиқишда ҳуқуқбузар ёки ишончли вакили қатнашмаган бўлса, қарорнинг нусхаси ҳуқуқбузарнинг яшаш манзилига юборилиб, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади

Уч кун ичида

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Ҳуқуқбузар, юридик ва жисмоний шахсларга маъмурий жаримани тўлаш бўйича ҳисоб рақамлари кўрсатилган хат тақдим қилинади ва муддати кўрсатилиб, муддатида тўланмаса МИБга ўтказилиши бўйича огоҳлантирилади

Дарҳол

 

 

Ҳуқуқбузар

Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб тўланиши лозим

Ўн беш кун ичида

 

 

Ҳуқуқбузар

Ҳуқуқбузар жаримани тўлаши зарур ва жарима тўланган квитанция нусхасини Ўзкомназоратга ёки ҳудудий инспекцияга тақдим қилади

Ўн беш кун ичида

 

 

Ўзкомназоратнинг масъул ходими

Ҳуқуқбузар томонидан жарима тўланмаган ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарор нусхаси мажбурий тарзда ундириб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига юборилади

Бир кунлик муддат ичида

       

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил «___»________даги

«_____»-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 23-бандида «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзларига алмаштирилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида Низом»нинг 35-бандида «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзларига алмаштирилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил «___»________даги

«_____»-сон қарорига

4-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарори.

 

Umumiy takliflar: 1

951