Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17058 O’zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 24/04/2020 09/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларининг Ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-17058

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларининг реестрини юритиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек электрон ҳукуматнинг маълумотномалар, классификаторлар ва ягона идентификаторлари рўйхатини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига қарор қилади:

1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг “Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларининг Ягона реестри” ва “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимларини яратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

“Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларининг Ягона реестри” ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

“Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:

“Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларининг Ягона реестри” ахборот тизимига (кейинги ўринларда Ягона реестр деб аталади) низом жамғармасида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улушига эга давлат органлари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади) идоралараро ахборот тизимлари, ресурслари шунингдек, бошқа дастурий маҳсулотлари (кейинги ўринларда ахборот тизимлари деб аталади) киритилади;

давлат органлари ва ташкилотларига Ягона реестрга киритилган идоралараро ахборот тизимларининг функционал вазифаларини такрорлайдиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш таъқиқланади;

давлат органлари ва ташкилотлари идоралараро электрон ҳамкорликда электрон ҳукуматнинг маълумотномалар, классификаторлар ва ягона идентификаторларидан фойдаланишга мажбурдирлар.

4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ягона реестр ва “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимини шакллантириш ва юритишга ваколатли, оператор (кейинги ўринларда Оператор деб аталади) ҳисобланади.

“UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ Ягона реестр ва “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимини техник ишлашини таъминлайди.

5. Оператор:

2020 йил 1 июлга қадар Ягона реестр ва “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимини яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;

2020 йил 1 ноябрга қадар Ягона реестр ва “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топширишни таъминласин.

Белгилансинки, Ягона реестр ва “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимини яратиш ва кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар электрон ҳукуматни ривожлантиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш Жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

6. Давлат органлари ва ташкилотлари:

а) бир ҳафта муддатда келгусида Ягона реестрни шакллантириш учун ахборот тизимларини хатловдан ўтказишга масъул бўлган мансабдор шахсни белгиланишини;

б) 2020 йил 1 июлга қадар Оператор, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси билан келишган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини:

“Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш;

амалдаги ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш ва улар ҳақидаги маълумотни доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни Ягона реестрга киритиш;

ахборотлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича ахборот объектларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказиш;

“Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри” ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларни доимий долзарблигини таъминлаш.

7. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси:

давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимларини Ягона реестрга киритилишини мониторинг қилинишини;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаштириш бўйича мониторинг қилинишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи А.А.Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти зиммасига юклансин.

Umumiy takliflar: 0

386