Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17057 O’zbekiston Respublikasi Xalq ta'lim vazirligi 24/04/2020 09/05/2020 74

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-17057

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларнинг таъсирчанлигини ҳамда мактаблар раҳбарлари ва педагогик жамоаларнинг масъулиятини янада ошириш, умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари фаолиятининг натижадорлиги асосида уларни рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг 
                              Бош вазири                                                                                                    А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил
«___» _______даги ___-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
30 сентябрдаги  823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта
таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

              1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 “Жамғарма умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган барча ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.”

            2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог  ва кутубхона ходимларининг  базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;”

            3. 12-бандда:

а) “а” кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог, ходимлари сони умумтаълим муассасасида фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлари умумий сонининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигини назорат қилади;”

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“ўқув йили давомида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг натижадорлиги бўйича тизимли ички мониторинг юритади”

б) “б” кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён килинсин:

“ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларини уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ҳамда уларга моддий ёрдам белгилаш бўйича:”

            4. 15-банд қуйидаги қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ишчи гуруҳ мажлислари ишчи гуруҳ аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Бунда касаба уюшмаси ва умумтаълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчилар ота-оналаридан  вакилларининг иштироки мажбурий ҳисобланади.”

          5. 16-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.”

           6. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш тўғрисида Ишчи гуруҳнинг қарори асосида умумтаълим муассасаси директорининг буйруғи чиқарилади.”

           7. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган педагог ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда, мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган устамалар ўрнига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз бўлган устама ҳақ олишлари мумкин.

Ҳар ойлик базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимлар рўйхати Ишчи гуруҳнинг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган халқаро баҳолаш тадқиқотлари туркумига кирувчи фанлар доирасида шакллантирилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.

100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида ўтказиладиган синовлар натижаларига кўра аниқланади.

Халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.

Республика таълим маркази томонидан тайёрланган назорат материаллари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) томонидан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари ташқи мониторинг тарзида ўқув йили якунига қадар баҳоланади ҳамда 100 фоизлик устама ҳақ олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагог ходимлар (устама олиш даврида) шартли равишда «Аъло даражали» педагоглар деб юритилади.

Даъвогар ўқитувчи дарс машғулотлари олиб борадиган синфларнинг 30 фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ташқи мониторинг жараёнида қамраб олиниши шарт.

Ҳудудий бошқармаларнинг  ташқи мониторинг натижаларига кўра, ўқувчилар ўртача 80 фоиздан кам бўлмаган кўрсаткичга эга бўлганда, Ишчи гуруҳ томонидан ўқитувчига янги ўқув йилидан бошлаб базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама ҳақ белгиланади.”

 8. 26-банддаги “5 фоиз” сўзлари “10 фоиз” сўзларига алмаштирилсин.

              9. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Умумтаълим муассасасининг раҳбар (директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) ходимларига ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.

Ҳукумат томонидан тан олинган халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб раҳбари (директор) бундан мустасно.”

10. 29-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Бундан ташқари Халқ таълими вазирининг буйруғи билан умумтаълим муассасалари ходимлари алоҳида қўшимча моддий рағбатлантирилиши мумкин.”

11. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорида белгиланган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади.”

12. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчиси учун тегишли (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баробари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.”

           3. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)  оғир жароҳат олганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

          4.1-, 2, 2а-, 2б-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

  1. Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Т/р

Кўрсаткичлар

Амалга оширилган аниқ ишларнинг қисқача таърифи, унинг натижалари (самарадорлиги), қўлланилаётган шакли ва услуби, ўтказилган машғулотларнинг сони, ўқувчилар қамровининг ўртача сони

Рейтинг баҳоси

Макси-мал
балл

Фаолият натижа-ларига кўра
қўйила
иган баллар

Кўрсаткичлар

1.

Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг  ўртача

қиймати

Ўқитувчи дарс машғулоти ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг чораклик ўртача баҳолари,

ўзлаштиришнинг сифат («4» ва «5» баҳо) кўрсаткичи асосида аниқланади

5

3

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 56-70 фоизни, шу жумладан

мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида
56-65 фоиз ташкил этганда

4

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 71-85 фоизни, шу жумладан

мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида
66-80 фоиз ташкил этганда

5

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 86 фоиз ва ундан юқори, шу жумладан

мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида
81 фоиз ва ундан юқорини ташкил этганда

2.

*“Фан олимпиадаси” ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки

Ўқувчиларининг олимпиада, турли кўрик-танловлар, мусобақаларда ва ҳ.к. ларда иштироки ва натижалари

20

10

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 55 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда

15

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 70 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда

20

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни эгалласа

3.

** Танлов

ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки

Бошланғич синф ўқувчиларининг

мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда иштироки натижалари асосида баҳоланади.

20    

10

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 55-70 фоизни ташкил этганда

15

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 71-85 фоизни ташкил этганда.

20

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 86-100 фоизни ташкил этганда.

4.

Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги

Ўқитувчи иш фаолияти мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади (ўқитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликдаги                     оммалаштирилганлиги)

 15                 

7

Иш тажрибаси мактаб миқёсида оммалаштирилганда

10

Иш тажрибаси туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилганда

12

Иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилганда

15

Иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилганда

5.

Педагогик иш стажи

Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг иш стажига қараб баҳоланади.

10

4

педагогик иш стажи
1 йилдан 5 йилгача

7

педагогик иш стажи
5 йилдан 10 йилгача

10

педагогик иш стажи
10 йил ва ундан  юқори

6.

Синф раҳбарлиги юклатилганлиги

Синф раҳбарлиги юклатилганлиги

5

0

Синф раҳбарлиги юклатилмаган бўлса.

5

Синф раҳбарлиги юклатилган бўлса

7.

Малака ошириш курсларидан ўтганлиги

Режа

асосида

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида катнашмаган бўлса

2

Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли сертификатга эга бўлмаса

10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлса***

8.

Синфдан

ташқари

ишлар

 

Ўқувчилар ўртасида маданий, маърифий, тарбиявий тадбирлар ташкил этиши,

иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар (турли тўгарак, секция ва клуб фаолиятини) олиб бориши.

 

10

3

Маданий, маърифий, тарбиявий тадбирлар ташкил этган бўлса

7

Маданий, маърифий, тарбиявий тадбирлар ташкил этса ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб борса

10

Ўқувчилар ўртасида маданий, маърифий, тарбиявий тадбирлар ташкил этса ҳамда

иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб борса

9.

Илмий-ижодий ишлари

Баҳоланаётган ўқув йилида оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари, илмий-оммабоп журналларида ёритилган материаллар (мақолалар, тезислар, шарҳлар, концепциялар, таълим-тарбия жараёнини янада яхшилашга оид ташаббуслари).

15

10

Интернет тармоқлари

(veb-sayt,  facebook,

twitter, youtube ва бошқа)да таълимга оид янгиликлар билан камида 5 марта чиқишлар қилса

15

Интернет тармоқлари

(veb-sayt,  facebook,

twitter, youtube ва бошқа)да таълимга оид янгиликлар билан камида 3 марта ҳамда босма оммавий ахборот воситалари ёки телевидениеда камида
1 марта тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўз муносабатлари билан чиқишлар қилса.

10.

Ўқитувчининг педагоглик фаолияти баҳоси

Ўқитувчининг педагоглик фаолиятига ўқувчилар (ўқитувчи дарс берадиган синфлардаги ўқувчиларнинг камида 60 фоизи ўртасида) ва баҳолашда қатнашган Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари (ижобий фикрлари) асосида аниқланади

5

0

Сўровномада қатнашганлар кенгаш аъзолари сонига нисбатан “ижобий фикр” билдирганлар улуши
50 фоиздан паст бўлса

5

Сўровномада қатнашганлар кенгаш аъзолари сонига нисбатан “ижобий фикр” билдирганлар улуши
50 фоиз ва ундан юқори бўлса

5

0

Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан “ижобий фикр” билдирганлар улуши 60 фоиздан паст бўлса

5

Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан “ижобий фикр” билдирганлар улуши 60 фоиз ва ундан юқори бўлса

МАКСИМАЛ БАЛЛ:

100 балл

 

 

* фақат юқори синф (5-11-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

** фақат бошланғич синф (1-4-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

*** ўқитувчи бир неча фандан дарс берган тақдирда, унинг фаолияти ҳар бир фан бўйича алоҳида баҳоланади, олий ўқув юртини битириб келган мутахассисларга 3 йилгача ҳамда педагог ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда тегишли малака ошириш курслари ташкил этилмаган тақдирда мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл берилади;

 

2. Умумтаълим муассасаларидаги кутубхона ходимларининг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

 

Т/р

Мезонлар

Максимал балл

Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар

Кўрсаткичлар

1.

Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши.

10 балл

0

Номутахассислар

5

Ўрта-махсус маълумотига эга мутахассис бўлса

10

Олий маълумотли мутахассис бўлса

2.

Малака

оширишдан ўтганлиги

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида катнашмаган бўлмаса

 

2

Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлмаса

10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлса

3.

Кутубхоначи

лавозимидаги

иш стажи

20

5

Кутубхоначиликка оид иш стажи 1 йилдан 5 йилгача

10

Кутубхоначиликка оид иш стажи 5 йилдан 10 йилгача

20

Кутубхоначиликка оид иш стажи 10 йил ва ундан  юқори

4.

Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги

30

0

Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоиздан ортиқ хатоликлар мавжуд ва дарсликлар билан таъминланганлик

80 фоиздан паст бўлса.

10

Буюртмаларни шакллантиришда
10 фоизгача хатоликлар мавжуд ва дарсликлар билан таъминланганлик

80-89 фоизни ташкил этса.

20

Буюртмаларни шакллантиришда 5 фоизгача хатоликлар мавжуд ва

дарсликлар билан таъминланганлик

90 - 95 фоизни ташкил этса.

 

30

Буюртмалар тўғри шакллантирилган ва дарсликлар билан таъминланганлик

96 – 100 фоизни ташкил этса.

5.

Ўқувчиларнинг

кутубхонага

жалб қилиниши.

30

10

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 1 фоиздан
30 фоизгача жалб қилинган бўлса

20

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 30 фоиздан 50 фоизгача жалб қилинган бўлса

30

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг

50 ва ундан юқори фоизи жалб қилинган бўлса

МАКСИМАЛ БАЛЛ:

100 балл

 

 

3. Умумтаълим муассасаларидаги психолог ходимларнинг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

 

Т/р

Мезонлар

Максимал балл

Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар

Кўрсаткичлар

1

Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши

10 балл

5

Олий маълумотли мутахассис (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи
1 йилдан 5 йилгача бўлса

10

Олий маълумотли мутахассис (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи

5 йил ва ундан  юқори бўлса

2

Малака оширишдан ўтганлиги

10 балл

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида катнашмаган бўлмаса

2

Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли сертификат (ҳужжат)га эга бўлмаса

10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификат (ҳужжат)га эга бўлса

3

Синфдан ташқари профилактика, коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар

45 балл

15

Коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни тўлиқ қамраб олинган ва улар билан мақсадли иш олиб борилган бўлса

30

Эмоционал-ҳиссий зўриқишлар, хавотирлик даражаси юқори ва ўзига ишончи паст бўлган болалар учун коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ташкил этса ҳамда

 ўқувчиларга касблар тўғрисида, шунингдек, республикамизда янгидан ташкил этилаётган касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар, академик лицейлар, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича маълумотлар бериб борса.

45

Коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни, ота-оналар ва  педагогларни тўлиқ қамраб олинган ва ўқувчи-ёшлар ўртасида девиант хулқ атвор кўринишларининг (зўравонлик, ўз жонига қасд, эрта туғруқ) мавжуд эмаслиги

4

Ижодий ишлар

20

10

Конференция ва семинарларда маъруза ёки  тезислар билан иштироқи (камида 2 марта)

20

Ишлаб чикилган методик тавсиялар хамда кулланмалар, ёки илмий мақола ва тезислари чоп этилганлиги(камида 2)

5

Умумтаълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси

5

0

Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан “Ижобий фикр” билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса

5

Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан “Ижобий фикр” билдирганлар улуши 70  фоиз ва ундан юқори бўлса

5

0

Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан “Ижобий фикр” билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса

5

Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан “Ижобий фикр” билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса

5

0

Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан “Ижобий фикр” билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса

5

Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан “Ижобий фикр” билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса

МАКСИМАЛ БАЛЛ:

100 балл

 

 

 

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг _______________________ фани ўқитувчиси ________________________________________ нинг 20__-20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

 

Т/р

Кўрсаткичлар

Максимал балл

Ўқитувчи фаолиятининг қисқача таснифи

Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл

1

Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг  ўртача

қиймати

5

   

2

*“Фан олимпиадаси” ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки

20

   

3

**Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки

   

4

Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги

15

   

5

Педагогик иш стажи

10

   

6

Синф раҳбарлиги юклатилганлиги

5

   

7

***Малака ошириш курсларидан ўтганлиги

10

   

8

Синфдан ташқари ишлари

10

   

9

Илмий-ижодий ишлари

15

   

10

Ўқитувчининг педагоглик фаолияти баҳоси

5

   

5

 

 

 

ЖАМИ:

100

 

 

 

*фақат юқори синф (5-11-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

**фақат бошланғич синф (1-4-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

*** ўқитувчи бир неча фандан дарс берган тақдирда, унинг фаолияти ҳар бир фан бўйича алоҳида баҳоланади, олий ўқув юртини битириб келган  мутахассисларга 3 йилгача ҳамда педагог ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда тегишли малака ошириш курслари ташкил этилмаган тақдирда мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл берилади;

 

Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

 

Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, _________________ _______

____________________ _________, ___________________ _______, _____________

 

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

2а-ИЛОВА

 

___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг кутубхона ходими ________________________________________ нинг
20__ -20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

 

Т/р

Кўрсаткичлар

Максимал балл

Кутубхона ходими фаолиятининг қисқача таснифи

Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл

1

Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши.

10

   

2

Малака оширишдан ўтганлиги

10

   

3

Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи

20

   

 

4

Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги

30

   

5

Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши.

30

   

 

ЖАМИ:

100

 

 

 


Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, ____________________ _________, ___________________ _______, ____________________ __________

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

2б-ИЛОВА

 

___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг психолог ходими ________________________________________ нинг
20__ -20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

 

Т/р

Кўрсаткичлар

Максимал балл

Психолог фаолиятининг қисқача таснифи

Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл

1

Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши

10

   

2

Малака оширишдан ўтганлиги

10

   

3

Синфдан ташқари профилактика, коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар

45

   

4

Ижодий ишлар

20

   

5

Умумтаълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси

5

   

5

 

 

5

 

 

 

ЖАМИ:

100

 

 

 


Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, ____________________ _________, ___________________ _______, ____________________ __________

 

Umumiy takliflar: 41

10374