Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17055 O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi 24/04/2020 09/05/2020 5
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикасида ягона электрон чипта сотиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-17055

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони ижросини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 мартдаги 07/1-807-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ва мамлакатнинг ноёб маданий ва тарихий меросини оммалаштириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, Ўзбекистон Республикасининг миллий туристик салоҳиятини жаҳон саҳнасида ҳар томонлама фаол тарғиб қилиш ҳамда транспорт соҳасида монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича самарали чораларни кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Респуубликаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  томонидан билдирилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин.

а) ягона электрон чипта сотиш порталини (кейинги матнларда – “ЯЭЧСП”) яратиш;

б) ягона электрон чипта сотиш порталини ташкил этиш ва йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш миллий тизимини яратиш юзасидан чора-тадбирлар режаси (кейинги матнларда – “Чора-тадбирлар режаси”) 1-иловага мувофиқ тасдиқлаш;

в) ЯЭЧСП нинг ягона операторини (кейинги матнларда – “Оператор”) масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиш.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Ягона республика процессинг маркази” МЧЖ Операторнинг муассислари ҳисобланади ҳамда устав капиталида тегишли равишда 49 ва 51 фоиз улушлар билан иштирок этади.

3. “Ягона электрон чипта сотиш портали” МЧЖ нинг устав фондини шакллантириш манбалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар белгилансин:

а) Чора-тадбирлар режасини молиялаштириш манбалари этиб Операторнинг маблағлари;

б) ЯЭЧСП тизимнинг асосий йўналишлари этиб:

Ўзбекистон Республикасида электрон чипта сотиш хизматини кўрсатишнинг замонавий ва самарали ҳисоб-китоб тизимини яратиш, мамлакатнинг маданий ва туристик жозибадорлигини оширишга кўмаклашиш, шунингдек, йўловчи ташиш соҳасига хорижий йўловчи ташувчиларни жалб қилиш ва арзон нархларда йўловчи ташиш тизимини ривожлантириш;

жой етишмаслигини сунъий вужудга келтириш эҳтимолини бартараф қилиш;

электрон ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини шакллантириш ва электрон чипталар жорий сотуви тўғрисида солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг тегишли бўлинмалари ва ваколатли органларга интерактив режимда ишончли маълумотлар тақдим этиш;

қарорда кўзда тутилган тегишли тармоқларни бозор муносабатлари шароитида электрон чипта сотиш хизматларини ягона тизимга ўтказиш;

йўловчи ташиш соҳаси ва қарорда кўзда тутилган тегишли тармоқларни амалдаги халқаро тизимлар билан интеграциялаш;

ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган технологиялар мажмуи ва мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий, техник ҳужжатларнинг ягона базасини яратиш;

йўловчиларга хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг даромадини ошириш транспорт соҳасидаги ва йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини йўловчи ташиш хизматларини сотиш тизимига самарали жорий этиш.

в) Операторнинг асосий вазифалари:

жаҳон амалиёти ва замонавий технологик ечимлардан фойдаланган ҳолда ЯЭЧСП учун автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Ўзавтовокзал сервис” ДУК ва республика ҳудудидаги барча автовокзаллар ва йўловчилар автостанциялари, ЧОЯЭТ, шунингдек, спорт объектлари ва иншоатларига кириш сингари хизматлар кўрсатувчиларнинг чипта сотиш ахборот тизимларини ЭЧСЯП билан интеграциялаш (чипталарни брон қилиш, сотиш ва қайтариш, агентларни улаш механизмларини кўзда тутган ҳолда);

ЯЭЧСП тизимини техник қўллаб-қувватлаш, унинг узлуксиз ишлаши ва ривожлантирилишини таъминлаш;

г) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзавтовокзал сервис” ДУК ва йўловчилар автостанциялари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Uzbekistan airways” АЖ чипталарни брон қилиш, сотиш, ва қайтариб олиш, шунингдек, Оператор билан агентлик шартномасини тузишни кўзда тутган ҳолда барча мавжуд чипта сотиш ахборот тизимларини ЯЭЧСП билан интеграциялашни таъминлаш.

5. Оператор чипта сотиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун воситачилик ҳақини ундириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳисобга олинсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О. Назарбековлар зиммаларига юклансин.

 

    Ўзбекистон Республикасининг

    Бош вазири                                                                                                   А.Н. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 20 ___йил
“___”  __________ ____ - сон қарорига
1-илова

 

Ягона электрон чипта сотиш порталини ташкил этиш ва йўловчи ташиш
хизматларини кўрсатиш миллий тизимини яратиш юзасидан
чора-тадбирлар режаси

 


т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижрочилар

1. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва “Ягона республика процессинг маркази” МЧЖнинг мос равишда 49 ва 51 фоиз улушлари иштирокида ягона электрон чипта сотиш  порталини яратиш

Портал операторини масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш

2020 йил
  II-чорак

Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият
ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

“ЯЭЧСП” МЧЖ

2. 

Оператор ишини ташкил қилиш ва қулай
шарт-шароитларни яратиш

Операторнинг устав фондини шакллантириш, зарур жиҳозлар ва воситалар билан таъминлаш

 

Оператор- ташкилотнинг

таъсисчилари

3. 

Оператор-ташкилотнинг шахсий таркибини шакллантириш

Малакали мутахассисларни саралаш ва жойлаштириш

 

Операторнинг ижро этувчи органи

4. 

Электрон чипта сотиш ягона порталининг дастурий пакетини жорий этиш

Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва жорий этиш

 

 

Оператор

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20 ___йил “___”  __________ ____ - сон қарорига

2-илова

 

“Ягона электрон чипта сотиш портали” МЧЖнинг устав фондини
шакллантириш манбалари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг 2 695 000,0 сўм миқдордаги бюджетдан ташқари ўз маблағлари.

2. Ўзбекистон Республикаси “Ягона республика процессинг маркази” МЧЖнинг 2 805 000,0 сўм миқдордаги маблағлари.

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 3

1145