Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17015 Фориш тумани ҳокимияти 23/04/2020 08/05/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Фориш тумани маркази “Боғдон” шаҳарчасида жойлашган туман ҳокимлиги “Ободонлаштириш бошқармаси” ҳисобида бўлган кўчаларга йўл белгиларини ўрнатишга рухсат этиш тўғрисида
ID-17015

Фориш тумани маркази “Боғдон” шаҳарчасида жойлашган туман ҳокимлиги “Ободонлаштириш бошқармаси” ҳисобида бўлган кўчаларга йўл белгиларини ўрнатишга рухсат этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон,
197-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари” (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Фориш туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 6 мартдаги 414-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 6, 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Фориш туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 6 мартдаги 414-сонли хати маълумот ва асос учун қабул қилинсин.

2. Фориш тумани маркази “Боғдон” шаҳарчасида жойлашган туман ҳокимлиги “Ободонлаштириш бошқармаси” ҳисобида бўлган кўчаларга иловага мувофиқ тегишли йўл белгилари ўрнатилсин.

3. Туман “Ободонлаштириш бошқармаси” (С.Шукуров)га туман маркази “Боғдон” шаҳарчасидаги ички йўлларга йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси топширилсин.

4. Йўл ҳаракати қатнашчилари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва “Йўл ҳаракати қоидалари”га мувофиқ ўрнатилган огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, ахборот-ишора белгилари ҳамда светофор ишоралари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.

5. Туман ИИБ ЙХҲГ (В.Хусанов) йўл белгилари ўрнатилиши ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракати кунлик назорат қилиб борилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амиров зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Боғдон шаҳарчаси “Ободонлаштириш бошқармаси” ҳисобидаги кўчаларга ўрнатиладиган йўл белгилари дислокацияси

 

Т/Р

Йўл белгилари номи

Жойлаштириш

жойи (ПК)

Сони (дона)

Файзобод кўчаси

1

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+3

1

2

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+50

1

3

   2.4   Йўл беринг!

ПК00+15

1

Ш.Рашидов кўчаси

1

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+3

1

2

   2.1   Асосий йўл

ПК00+10

1

3

   2.4   Йўл беринг!

ПК00+15

1

4

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+150

1

5

   1.21   Болалар

ПК00+130

1

6

   1.21   Болалар  

ПК00+170

1

Боғдон кўчаси   (Жануб томон)

1

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+3

1

2

   2.1   Асосий йўл

ПК00+10

1

3

   2.4   Йўл беринг!

ПК00+15

1

4

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+150

1

5

   1.21   Болалар

ПК00+130

1

6

   1.21   Болалар

ПК00+170

1

Боғдон кўчаси   (Шимол томон)

1

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+3

1

2

   2.1   Асосий йўл

ПК00+10

1

3

   2.4   Йўл беринг!

ПК00+15

1

4

   5.16.2   Пиёдалар ўтиш жойи

ПК00+50

1

Umumiy takliflar: 0

285