Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17005 O'zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 22/04/2020 07/05/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Хоразм вилоятида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан келгусида самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-17005

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Хоразм вилоятида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан келгусида самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сонли мажлис баёнининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хоразм вилоятида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

ўрнатилган тартибда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари белгиланган ҳолда бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматда “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

тўғридан-тўғри шартнома тузиш асосида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шарти билан “ноль” харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;

кичик саноат зонаси ташкил қилинадиган ишлаб чиқариш майдонлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

мазкур қарорнинг 1-иловасида  кўрсатилган объектларни савдога чиқариш жадвали тасдиқланишини;

мазкур қарорнинг  2-иловасида  кўрсатилган объектлар бўйича инвесторлар билан олди-сотди шартномалари тузилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган ишлаб чиқариш майдонларини “Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси” ДУК балансига ўтказиб, лотларга ажратган ҳолда “E-ijro auksion электрон савдо майдончасига чиқарилишини;

ушбу ишлаб чиқариш майдонларини сотишдан тушган пул маблағларини фақат мазкур ҳудудлардаги инфраструктурани ривожлантиришга йўналтирилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган ишлаб чиқариш майдонларини “Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси” ДУК балансига ўтказишда солиқдан озод этилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига икки қаватли бино қуриб берганлиги сабабли Хоразм вилояти, Урганч тумани, Муқумий кўчаси 2-тор кўчасида жойлашган икки қаватли бино “Саёт қурилиш” МЧЖга бепул берилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий муносабатлар масалалари бўйича ўринбосари С.У. Умурзоқов ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

   А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил __ _______даги
_______-сон 
қарорига
1-ИЛОВА

Белгиланган тартибда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари белгиланган ҳолда бошланғич нархи
1 сўмга тенг қийматда “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида сотиладиган давлат мулки объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи

Жойлашган манзили

Майдони

(аниқлик киритилади)

Балансда сақловчи ташкилот

Идоравий мансублиги

Асос

Умумий (га)

қурилиш ости 2)

1.

Ўқув-тажриба хўжалиги бино-иншоотлари

Хонқа тумани, 
Сарапаён қишлоғи

0.18

826,0

Урганч Давлат университети

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил
2 апрелдаги 7-1523-сонли хати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил
9 январдаги 87-04-83-сонли хати, Ҳудудий танлов комиссиясининг 2020 йил 13 январдаги 26-сонли баёни

2.

Чорвачилик фермахонаси

Хива тумани,
Оқ-ёп маҳалласи

9,6

3990,37

Хива туман ҳокимлиги

Хоразм вилоят ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил
2 апрелдаги 7-1523-сонли хати Хива туман ҳокимлигининг 2020 йил 24 мартдаги
4-300-сонли хати

3

Эски кутубхона биноси

Хонқа тумани, 
Ғалаба кўчаси 13-уй

0,1

643,24

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган

17-сонли мажлис баёни ва

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг 24.03.2020 йилдаги 24/1-800-сон билан рўйхатга олинган Хоразм вилояти хокимлигида ўтказилган йиғилиш баёни

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил __ _______даги
_______-сон 
қарорига
2-ИЛОВА

Тўғридан-тўғри шартномалар асосида «ноль» харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектларининг

РЎЙХАТИ 

 

Т/р

Объект номи

Жойлашган манзили

Майдони )

(аниқлик киритилади)

Балансда сақловчи ташкилот

Идоравий мансублиги

Сотиб олувчи

Инвестициявий мажбуриятлар

Асос

Умумий (га)

қурилиш ости 2)

киритиш муддати

(йил)

суммаси

Иш ўрни

 

1.

Маъмурий бинонинг ва автогаражнинг бир қисми*

Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 101/1-уй

2,3

3692,6

"2534-сонли автоколоннаси" ДУК

Хоразм вилояти ҳокимлиги

"Urganch Avto Eko Trans" МЧЖ

2 йил

4 млн. АҚШ долл.

175

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган
17-сонли мажлис баёнининг 1.1-иловаси 13-банди

*-бино ва иншоотларнинг умумий ва қурилиш ости майдони вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.   

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил __ _______даги
_______-сон 
қарорига
3-ИЛОВА

Кичик саноат зонаси ташкил қилинадиган ишлаб чиқариш майдонлари 

РЎЙХАТИ  

 

Т/р

Объект номи

Жойлашган манзили

Майдони (аниқлик киритилади)

Балансда сақловчи ташкилот

Идоравий мансублиги

Умумий (га)

қурилиш ости 2)

1.

Пиллахона мажмуаси*

Боғот тумани, 
Боғот шаҳарчаси

3,3

4607,96

“Боғот пахта тозалаш” АЖ

“Узпахтасаноат” АЖ

2.

Омборхона биноси*

Гурлан тумани, Мустақиллик кўчаси 28-уй

1,2

1600,0

“Хоразмсувқурилиш” АЖ

Сув хўжалиги вазирлиги

3

“Янгиариқсувқурилиш” УК бино ва иншоотлари*

Янгиариқ тумани,
Ал-Хоразмий кўчаси 48-уй

1,2

2784,0

“Хоразмсувқурилиш” АЖ

Сув хўжалиги вазирлиги

4

“Ўзтрансгаз” АЖга қарашли бўш турган бино*

Қўшкўпир тумани,
Қотоғон
қишлоғи

4,8

2799,7

Хоразм вилояти ҳудудий газ таъминоти корхонаси

“Ўзтрансгаз” АЖ

5

Бино ва иншоотлар

Янгиариқ тумани,
Гулланбог қишлоғи,
Дўстлик махалласи

0,74

308,0

Янгиариқ туман ирригация бўлими

Сув хўжалиги вазирлиги

6

Устахона бино-иншоотлари

Шовот тумани,
Пахтакор маҳалласи, Заводчилар кўчаси

2,5

500,0

Амударё чап қирғоқ ирригация тизимлари хавзаси

Сув хўжалиги вазирлиги

7

"Ўйингох ер участкасида" жойлашган ер майдони

Янгибозор тумани, Қаландардўрман қишлоғи, Манғитлар маҳалласи

1,6

400,0

Хоразм вилояти МТМ бошқармаси

Мактабгача таълим вазирлиги

8

Бўш турган ишлаб чиқариш майдони

Ҳазорасп тумани,
Пичоқчи қишлоғи, Б.Матризоев маҳалласи

4,0

0,0

Ҳазорасп туман ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Жами:

 

19,34

12999,66

   

*- акциядорлик жамиятлари умумий йиғилиш қарори билан бино ва иншоотлар “Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси” ДУК балансига топширганидан сўнг, объект негизида кичик саноат зонаси ташкил қилинади.        

 

Umumiy takliflar: 1

520