Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
17003 "O'zsanoatqurilishmateriallari" Uyushmasi 22/04/2020 07/05/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
“Қизилқумцемент” АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида
ID-17003

           ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

“Қизилқумцемент” АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида

 

“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорда талабга эга бўлган юқори маркали цемент ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг йилига 1,8 млн клинкер ишлаб чиқариш қувватига эга, умумий қиймати 112,63 млн еврога тенг бўлган ““Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда – инвестиция лойиҳаси) 2020-2021 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 

2. Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин: 

“Хамкорбанк” АТБнинг 19,81 млн евро миқдоридаги кредити;

“Қизилқумцемент” АЖнинг 92,82 млн евро миқдоридаги ўз маблағлари.

3. ““Қизилқумцемент” АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Инвестиция лойиҳаси “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида (Engineering Procurement Construction) “fast-track” услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга оширилиб, “Қизилқумцемент” АЖ белгиланган тартиб ва муддатларда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва ваколатли экспертиза органларида маъқулланиши таъминлансин.     

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишларини лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назоратни амалга оширилишини белгиланган тартибда таъминласин.       

5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан лозим даражада назорат ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.

7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, материаллар, буюмлар, асбоблар, инструментлар, технологик ҳужжатлар -  Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинади.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг бринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Навоий вилоят ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
                      
Бош вазири                                                                А. Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил «____»  ______даги  ____-сонли қарори
иловаси

 

“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳаси
техник-иқтисодий асосланишининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

 

минг евро экв.

Т/р

Кўрсаткичнинг номланиши

Молиялаштириш манбаси
 

Ҳаммаси

шу жумладан, ўз маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

112 639,9

92 829,1

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, ҳаммаси

112 629,9

92 829,1

 

шу жумладан:

   

2.1.

машина ва ускуналар

54 594,8

34 783,9

2.2.

қурилиш-таъмирлаш ишлари

51 226,7

51 226,7

2.3.

инвестиция даврида молиявий харажатлар

576,4

576,4

2.4.

бошланғич айланма капитал

-

-

2.5.

бошқа харажатлар

6 242,2

6 242, 2

3.

Лойиҳа қуввати

шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнниг йиллик ҳажми 

1,8 млн тонна

4.

Тахминий йиллик экспорт ҳажми

кўзда тутилмаган

5.

Яратиладиган иш ўринлари

40 киши

6.

Лойиҳани амалга ошириш муддати

15 ой

(қувватларни ишга тушириш муддати

- 2021 йилнинг 4 чораги)

 

Umumiy takliflar: 0

340