Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
16998 O’zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi 23/04/2020 08/05/2020 1
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666-сонли қарори)
ID-16998

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидазбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4666-сонли қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666-сонли қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ  қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

                  Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил _____ апрелдаги ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1.  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги “Тиббий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 769-сон қарор:

2. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“олий тиббиёт ва фармацевтика (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси) бакалавриат йўналишлари, магистратура, клиник ординатура (резидентура), бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари мутахассисликлари бўйича ўқув режалари тузилмаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин”.

2. Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ (шаҳар) оилавий поликлиникаларига ишга йўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда (1-илова):

а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Битирувчилар яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган вилоят, туман (шаҳар)да, мажбурий ишлаб бериш учун ҚВП ва ОПларга мажбурий тартибда тақсимланади”.

б) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2017-2018 ўқув йилда битирганлардан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг мажбурий ишлаб бериш муддати, яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган вилоятда 3  йилни (36 ой) ташкил этади.

2020-2021 ўқув йилдан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасалари “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” йўналишлари битирувчиларининг мажбурий ишлаб бериш муддати, яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да камида 5 йилни (60 ой) ташкил этади”.

в) 6-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия битирувчиларни яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган вилоят, туман (шаҳар)да ҚВП ва ОПдаги мавжуд бўш ўринларига мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлайди”.

г) 7-банддаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, туманлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўқишни тугатгандан сўнг магистратура ёки клиник ординатура (резидентура)га ўқишни давом эттириш учун кирган битирувчилар таълим шаклидан қатъий назар (давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида) мажбурий ишлаб бериш учун магистратура ва клиник ординатура (резидентура)ни тамомлаганидан сўнг тақсимланади”.

е) 15-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган вилоят, туман (шаҳар)да мажбурий ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:”.

3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Олий тиббиёт ва фармацевтика (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси) бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари тузилмаси

1. Даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим  йўналишлари учун *:

Т/р

Блоклар номи

Соатлар (кредитлар) ҳажми  (%)

1.

Гуманитар ва ижтимоий модуллар

2,5-3,5%

2.

Клиника олди модуллар

20-25%

3.

Клиник модуллар

65,5-75,5%

4.

Электив модуллар

(1-, 2-, 3-блок модуллари учун худудий компонент)

3-7%

Жами:

100%

*) Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510100 – Даволаш иши, 5111000 – Касб таълими (даволаш иши), 5510800 – Ҳарбий тиббиёт (даволаш иши), 5510200 – Педиатрия иши, 5510400 – Стоматология, 5511000 – Болалар стоматологияси, 5510700 – Олий ҳамширалик иши, Клиник психология.

Бакалавриатуранинг даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари ўқув режаларига биринчи курсдан клиник модуллар бўйича 50% назарий ва 50% амалий ўқитиш тизими ҳамда клиник амалий кўникмаларни эгаллаш бўйича модулларни киритиш назарда тутилади. 

2. Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган таълим йўналишлари учун **:

Т/р

Блоклар номи

Соатлар (кредитлар) ҳажми  (%)

1.

Гуманитар ва ижтимоий модуллар

2,5-3,5%

2.

Умумкасбий модуллар

65-75%

3.

Махсус модуллар

15,5-21,5%

4.

Электив модуллар

(1-, 2-, 3-блок модуллари учун, худудий компонент)

3-7%

Жами:

100%

**) Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510300 – Тиббий-профилактика иши, 510900 – Тиббий-биологик иш, 5510500 – Фармация, 5111000 – Касб таълими (фармация), 5510600 – Саноат фармацияси, Биотиббиёт муҳандислиги, Фармацевтик биотехнология, Дори воситаларини стандартлаштириш, сертификациялаш ва сифат менежменти.

4. 2а-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Олий тиббёт ва фармацевтика таълим (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси)нинг магистратура мутахассисликлари ўқув режалари тузилмаси

Т/р

Блоклар номи

*даволаш фаолияти билан боғлиқ магистратура мутахассисликлари-нинг соатлар ҳажми

(%)

**даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган магистратура мутахассисликлари-нинг соатлар ҳажми

(%)

1.

Умумметодологик модуллар

5-10%

10-20%

2.

Мутахассислик модуллари

70-80%

60-70%

3.

Танлов модуллари

10-15%

10-15%

Жами:

100%

100%

*) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.

**) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.

Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. 

 

Тиббёт ва фармацевтика таълим («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси)нинг клиник ординатура (резидентура) ўқув режалари тузилмаси

Т/р

Блоклар номи

*даволаш фаолияти билан боғлиқ клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларининг соатлар ҳажми

(%)

**даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларининг соатлар ҳажми

(%)

 

1

Умумметодологик ва номутахассис ёндош модуллар

2,5-3,5%

2,5-3,5%

 

2

Мутахассислик модуллари

91-92%

85,5-86,5%

 

3

Ёндош мутахассислик модуллари

4,5% гача

10% гача

 

Қўшимча модуллар

Мустақил таълим

Мустақил таълим

 

5

Аттестация

1%

1%

 

Жами:

100%

100%

         

*) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари учун.

**) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидетрура) мутахассисликлари учун.

Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидетрура) мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. 

Тиббёт ва фармацевтика таълим (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси)нинг бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари ўқув режалари тузилмаси

Т/р

Блоклар номи

Мутахассисликларга ажратилган соатлар ҳажми

(%)

1.

Асосий мутахассислик

99%

2.

Мутахассислик модуллар

90%

3.

Ёндош (клиник) мутахассисликлар
ва модуллар

9%

4.

Аттестация

1%

Жами

100%

 

Umumiy takliflar: 1

458